Bankers.uz ва Uzquiz жамоалари ҳамда республикамиздаги банклар ҳамкорлигида интеллектуал ўйинлар лойиҳаси яна бир йирик банк — Туронбанкда ҳам муваффақиятли якунланди.
Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб "Туронбанк" АТБ тизимида "Turonbank - Intellekt" ўйинларига старт берилган эди. Саралаш босқичлари Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида бўлиб ўтиб, уларда 800 га яқин ходимлар 100 дан ортиқ жамоалар шаклида ҳудудий босқичларда беллашдилар.
Куни кеча — 26 декабрь куни "Turonbank - Intellekt" ўйинларининг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичларда юқори ўринларни олган жами 24 та жамоа иштирок этди. Финал босқичини интеллектуал ўйинлар фаоли Фаррух Рафиқов олиб борди. Шунингдек, ўйинларга фахрий меҳмон сифатида "Заковат" ўйинлари магистр ва билимдонлари — Бобур Ёқубов ва Ғанишер Раҳматуллаев ташриф буюришди.
Финалда Қарши банк хизматлари марказининг "Насаф" жамоаси ғолиб бўлди, шунингдек Яшнобод БХМнинг "Good Luck" жамоси 2-ўринни, бош офиснинг "Активлар" жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Финал ўйини видеоролики қўйидаги ҳаволада.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ Ташкил топган санаси: 12 октябрь, 1994 йил;
➖ Банк шиори: Юксакликка интилганлар учун;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Шерзод Шерматов (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири);
➖ Банк Бошқарув раиси: Каммуна Ирисбекова;
➖ Ходимлар сони: 1560 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй.
➖ Йил бошида Алоқабанк Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 млн. долларлик келишувга эришди. Июлда Россиянинг Газпромбанки Алоқабанкка 25 млн. доллар миқдорида банклараро кредит ажратди;
➖ Февралда Алоқабанк 1380 нафар ходимини ихтиёрий тиббий суғурта қилдириш учун 2,5 млрд. сўмлик тендер эълон қилди. Май ойида банк 100 нафар ходимини инглиз тили бўйича малакасини оширишга 520 млн. сўм харажат қилишга тайёрлигини билдирди;
➖ Апрелда Алоқабанк мижозлари учун Uzcard терминаллари ижара ҳақини 0 сўм этиб белгилади;
➖ 27 апрелдаги банк акциядорлари умумий йиғилишида Н.Нуритдинова (Молия вазирлиги) ҳамда М.Шагазатов (ИТКҚ вазирлиги)лар Кузатув кенгаши аъзолигига сайланди;
➖ Банк мобил иловаси — Zoomrad'ни фаол тарғиб қилиб келди, хусусан, май ойида илова тарғиботи учун 2 млрд. сўмлик танлов эълон қилди. Иловага йил давомида бир нечта муҳим функциялар қўшилди, хусусан, май ойида "Менинг автомобилим", августда "Менинг уйим", ноябрда "Тўлов контрактларини тўлаш" ва "Visa ва Humo" виртуал карталари, декабрда "Давлат хизматлари" ва "Visa Direct" хизматлари қўшилди;
➖ Бу йилда банк республикадаги барча филиалларини ягона МФО (00401) ўтказди;
➖ Августда Алоқабанк Миробод ҲКХКМ IT-Park ичидаги янги бинога кўчиб ўтди;
➖ Август - октябрь ойларида банк ходимлари жамоалари ўртасида "AloqaBrains" интеллектуал ўйинлари ўтказилди, 15 октябрь куни Тошкентда мазкур ўйинлар финали бўлиб ўтди;
➖ Кузда Туркистонбанкнинг лицензияси чақириб олингандан кейин OSON тўлов ташкилоти эмитент-банк сифатида Алоқабанкка ўтди;
➖ Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Алоқабанк ХСРИК билан $30 млнлик, КДБ Банк Ўзбекистон билан $5 млнлик, ОТБ билан $20 млнлик қийматдаги келишувларга эришди;
➖ Алоқабанк 14-18 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтган тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этди;
➖ Декабрда Алоқабанк Тошкент марказидаги бош офисини сотувга қўйди. Келаси йилдан банк Toshkent City ҳудудида қурилаётган янги бош офисига кўчиб ўтади;
➖Банк йил давомида "Aloqa Ventures" фонди орқали бир нечта лойиҳаларга, хусусан "Jett", "Sello", "Yoto" ва "Allgood" каби лойиҳаларни молиялаштирди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫Орзуингизни куттириб қўйманг: Инновация ва стартаплар учун ажойиб ечим - Алоқабанкни танланг!
🏦Алоқабанк билан ҳамкорлик қилиб, орзулари ушалган Стартаплар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Уларнинг муваффақиятлари билан Сизларни таништирмоқчимиз!
🤷🏻♂️Сиз ўз стартапингизни қачон бошлайсиз?
🏦Алоқабанк - ғояларга ҳаёт берамиз!
Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
🏦Алоқабанк билан ҳамкорлик қилиб, орзулари ушалган Стартаплар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Уларнинг муваффақиятлари билан Сизларни таништирмоқчимиз!
🤷🏻♂️Сиз ўз стартапингизни қачон бошлайсиз?
🏦Алоқабанк - ғояларга ҳаёт берамиз!
Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 30 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 30 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
"Asia Alliance Bank" акциядорлик тижорат банки
➖ Ташкил топган санаси: 15 август, 2009 йил;
➖ Банк шиори: Сизнинг янги имкониятларингиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Сунатулла Бекенов (Инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси);
➖ Банк Бошқарув раиси: Умиджон Ҳакимов;
➖ Ходимлар сони: 730 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Махтумқули к., 2А-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Asia Alliance Bank'нинг 70 та банкомати NFC функцияси билан жиҳозланди. Банк ўзининг мижозлари учун банкоматлардан комиссиясиз пул нақдлаштириш акциясини йил охирига қадар давом эттирмоқда;
➖ Ўтган йили банк янги - Alliance мобил иловасини ишга туширгани сабабли, февраль ойида ўзининг MyAlliance иловаси орқали мижозларга хизмат кўрсатишни тўхтатди;
➖ Февралда банк акцияларининг назорат пакети (77,2%) Gor Investment Ltd. (Буюк Британия) компаниясига ўтди;
➖ Февралда банкнинг "Шайхонтохур" (Тошкент шаҳри), мартда "Чуқурсой" (Тошкент шаҳри), октябрда "Кўкча" (Тошкент шаҳри) БХМлари ташкил қилинди. 25 июлдан Шайхонтоҳур филиали янги манзилда фаолиятини давом эттира бошлади;
➖ Мартда банк болаларга мўлжалланган картани тақдим этди;
➖ Май ойида Asia Alliance Bank "International Legal Week" форумида иштирок этди;
➖ Alliance иловасининг май ойидаги янгиланишида SWIFT орқали пул ўтказмаларини жўнатиш имконияти қўшилди;
➖ Июнда Ислом тараққиёт банки Asia Alliance Bank'га 20 млн долларлик кредит линияси ажратиши маълум бўлди;
➖ Asiamoney нашри банкни “Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банки” деб топди;
➖ Сентябрда Asia Alliance Bank, бошқа банклар қаторида, норезидентлар учун банк ҳисобрақамлари очиш қоидалари қатъийлаштирди. Банк хавфсизлик чоралари сифатида Alliance иловасига Ўзбекистондан ташқарида киришни чеклади;
➖ Октябрда банкнинг алоқа маркази учун қисқа рақам (1270) жорий қилинди;
➖ 10 ноябрь куни банк акциядорлари умумий йиғилишида Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Кузатув кенгаши аъзос этиб сайланди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
➖ Ташкил топган санаси: 15 август, 2009 йил;
➖ Банк шиори: Сизнинг янги имкониятларингиз;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Сунатулла Бекенов (Инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси);
➖ Банк Бошқарув раиси: Умиджон Ҳакимов;
➖ Ходимлар сони: 730 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Махтумқули к., 2А-уй.
➖ Йил бошида Asia Alliance Bank'нинг 70 та банкомати NFC функцияси билан жиҳозланди. Банк ўзининг мижозлари учун банкоматлардан комиссиясиз пул нақдлаштириш акциясини йил охирига қадар давом эттирмоқда;
➖ Ўтган йили банк янги - Alliance мобил иловасини ишга туширгани сабабли, февраль ойида ўзининг MyAlliance иловаси орқали мижозларга хизмат кўрсатишни тўхтатди;
➖ Февралда банк акцияларининг назорат пакети (77,2%) Gor Investment Ltd. (Буюк Британия) компаниясига ўтди;
➖ Февралда банкнинг "Шайхонтохур" (Тошкент шаҳри), мартда "Чуқурсой" (Тошкент шаҳри), октябрда "Кўкча" (Тошкент шаҳри) БХМлари ташкил қилинди. 25 июлдан Шайхонтоҳур филиали янги манзилда фаолиятини давом эттира бошлади;
➖ Мартда банк болаларга мўлжалланган картани тақдим этди;
➖ Май ойида Asia Alliance Bank "International Legal Week" форумида иштирок этди;
➖ Alliance иловасининг май ойидаги янгиланишида SWIFT орқали пул ўтказмаларини жўнатиш имконияти қўшилди;
➖ Июнда Ислом тараққиёт банки Asia Alliance Bank'га 20 млн долларлик кредит линияси ажратиши маълум бўлди;
➖ Asiamoney нашри банкни “Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банки” деб топди;
➖ Сентябрда Asia Alliance Bank, бошқа банклар қаторида, норезидентлар учун банк ҳисобрақамлари очиш қоидалари қатъийлаштирди. Банк хавфсизлик чоралари сифатида Alliance иловасига Ўзбекистондан ташқарида киришни чеклади;
➖ Октябрда банкнинг алоқа маркази учун қисқа рақам (1270) жорий қилинди;
➖ 10 ноябрь куни банк акциядорлари умумий йиғилишида Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Кузатув кенгаши аъзос этиб сайланди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ Ташкил топган санаси: 18 март, 1994 йил;
➖ Банк шиори: Ҳаёт ва бизнес учун банк;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Иқбол Мамажонов;
➖ Банк Бошқарув раиси: Аброр Мухамедханов;
➖ Ходимлар сони: 667 нафар;
➖ Манзили: Тошкент шаҳри, Сайид Барака кўчаси, 78-уй.
📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:
➖ Йил бошида Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ Бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди;
➖ Февралда банк акциядорлари таркиби ва улушида ўзгариш юз берди;
➖ Апрелда банк Юридик бошқармаси бошлиғи Г.Тўйчиева бошқарув аъзолигидан чиқарилди. Майда эса банкнинг бош бухгалтери Э.Алимов ўрнига Е.Скубийда тайинланди.
➖ 15 апрелдаги акциядорлар йиғилишида банкнинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди;
➖ Июлда Савдогарбанк ўз номини Гарант банкка ўзгариши маълум бўлди. Кейинроқ банк ребрендинг бўйича тренинглар ташкиллаштирди;
➖ Июлда банк бошқарув раиси ўринбосари Қ.Ҳусанов лавозимидан озод қилинди. Октябрда О.Ҳошимов банк бошқарув раиси ўринбосарлигига кўтарилди;
➖ Октябрда банк Фарғона вилоятидаги 3 та БХМини ёпишини маълум қилди;
➖ Октябрь ойида "Гарант Банк" АЖ топ-менежерлари учун жамоани шакллантиришга қаратилган тимбилдинг тадбири ташкил қилинди;
➖ Ноябрда банк “Expera Digital IT Consulting” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда банкнинг операцион моделини трансформация жараёнларини бошлади;
➖ Ноябрда банк йиллик 24 фоиз устама тўловчи "Маъноли" омонатини бозорга таклиф қилди;
➖ Декабрда Гарант банк устав капиталини қўшимча 100 млрд. сўмга оширди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ Ташкил топган санаси: 22 август, 2020 йил;
➖ Банк шиори: Сиз ўйлагандан яқинроқ;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Шоодил Носиров;
➖ Банк Бошқарув раиси: Шерзод Акрамов;
➖ Ходимлар сони: 1000 дан ортиқ;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй.
➖ Йил бошида ANORBANK мобил иловаси Google Play'нинг "Молия" бўлимида биринчи ўринга кўтарилди;
➖ Январда ANORBANK муддатли тўлов картасидаги маблағ лимитини 20 млн. сўмга оширди. Июнда эса ушбу лимит 30 млн. сўмгача кўтарилди;
➖ 28 январдан ANORBANK барча сотув офислари шанба-якшанба кунлари ҳам фаолият кўрсатишни бошлади;
➖ Январь ойининг охирида банк мобил иловасини юклаб олишлар сони 500 мингдан ошди. Мартда эса юклаб олишлар сони 1,2 миллиондан ошди. Июлда мобил иловаси фойдаланувчилари сони 2 млн.дан ошди. Октябрь ойида мобил илова фойдаланувчилари сони 3 млн.дан ошди;
➖ Майда ANORBANK "III Халқаро рейтинглар форуми"да иштирок этди;
➖ 14 майда акциядорлар банк устав капиталини 50 млрд. сўмга оширишга қарор қилди. Ушбу акцияларни сотиб олиш орқали "Kapital Sug'urta" АЖ банк акциядорига айланди. Октябрда банк 70 млрд. сўмлик қўшимча акциялар чиқариши маълум қилинди. 30 чи декабр холатига банк устав капитали 300,0 млрд. сумга етказилди;
➖ ANORBANK масофавий идентификация хизматини биринчилардан бўлиб жорий қилди;
➖ Банк тез-тез ходимлари учун тимбилдинг тадбирлари ўтказиб келади. Шундай тадбирлардан бири июль ойида "Сокол" оромгоҳида ўтказилди;
➖ Августда ANORBANK алоқа маркази Ўзбекистон тижорат банкларининг “Алоқа маркази хизмат кўрсатиш даражаси” рейтингида етакчи ўринни эгаллади;
➖ Банк Кузатув Кенгаши карорига асосан 11 август куни Икром Шукуров ва Элбек Кадировлар банк Бошқарув раиси ўринбосарлари этиб тайинландилар;
➖ ANORBANK'нинг мобил иловасининг августдаги янгилинишида иловадан рус ва қозоқ рақамлари орқали рўйхатдан ўтиш йўлга қўйилди. Сентябрда эса иловага "Менинг уйим" функцияси қўшилди. Ноябрдаги янгиланиш орқали давлат хизматлари сервиси қўшилди;
➖ Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими банкни "HUMO кобейжинг карталарини чиқариш бўйича етакчи" деб эътироф этди;
➖ Сентябрда ANORBANK, бошқа банклар қаторида, норезидентлар учун банк ҳисобрақамлари ва карталарини очиш қоидалари қатъийлаштирди;
➖ ANORBANK банк карталарини эмиссия қилиш бўйича етакчилардан бирига айланди;
➖ Декабрда ANORBANK "Ассоциация российских банков" ва "Национальний Банковский Журнал" томонидан ташкил этилган "Национальная банковская премия 2022" ғолибига айланди;
➖ Euronews ва BBC телеканалларида ANORBANK ҳақида видеолар эфирга узатилди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ Ташкил топган санаси: 29 сентябрь, 2001 йил;
➖ Банк шиори: Вақт синовидан ўтган ишонч;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Лутфулла Убаев;
➖ Банк Бошқарув раиси: Абдумажид Самадов;
➖ Ходимлар сони: 700 дан ортиқ;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Шимолий Олмазор к., 17В-уй.
➖ Йил бошида Давр-банкнинг мобил иловасида картадан картага P2P ўтказмалари учун комиссия бекор қилинди;
➖ Январдан банк HUMO карталарни Тошкент шаҳрида бепул етказиб бериш хизматини йўлга қўйди;
➖ Мартда ЕТТБдан аёллар тадбиркорлигини кредитлаш учун 8 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. 22 июль куни Давр-банк ЕТТБ билан ҳамкорликда банк мижозлари учун тренинг ташкил қилди;
➖ 1 апрелдан бошлаб банк мурожаатларни тўлиқ электрон шаклда қабул қилишни бошлади;
➖ Май ойида банк корпоратив ипотека кредитларини таклиф қила бошлади. Шунингдек, корпоратив мижозлари учун 3 миллиард сўмгача бўлган "Тендер" суғуртасини йўлга қўйди;
➖ Августда банк дастурий таъминот хатоси туфайли Давр-банк ҳисобварағидан пул ўғирлаган шахслар қўлга тушди;
➖ Сентябрда ОТБ билан Ўзбекистонда савдони қўллаб-қувватлашга қаратилган янги кредит шартномаси имзолади;
➖ Ноябрда банк хорижий валютадаги операциялар учун SWIFT GPI TRACKER маҳсулотини йўлга қўйди;
➖ Декабрда биржадан ташқари савдоларда Давр-банкнинг 220 млрд. сўмлик акциялари сотилди;
➖Банк молиявий кўмаги билан Тошкентда "Mirluxe Plaza" меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, унда бошқаруви раиси А.Самадов ҳамда Туризм ва маданий мерос вазири А.Абдуҳакимов қатнашди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ Ташкил топган санаси: 6 ноябрь, 1990 йил;
➖ Банк шиори: Барқарорлик белгиси;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Жасур Қаршибоев (Молия вазирлиги Департамент директори);
➖ Банк Бошқарув раиси: Чори Мирзаев;
➖ Ходимлар сони: 1800 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Абай к., 4а-уй.
➖ Йил бошида Tourist.uz жамоаси Туронбанкнинг кобренд карталаридан фойдаланишни бошлади;
➖ Банкда чакана кредитлар ажратилиши 10 январдан қайта тикланди. Туронбанк VISA карталари эмиссиясини қайта йўлга қўйди;
➖ 1 февраль куни S&P Ratings банкнинг рейтингини "B/Барқарор" даражада тасдиқлади;
➖ Февралда Туронбанкда “Ислом молияси” мавзусида 5 кунлик тренинг бўлиб ўтди;
➖ 30 май куни банк акциядорлари Кузатув кенгаши таркибига С.Ҳабибуллаев (ЎзТТЖ Бўлим бошлиғи) ҳамда З.Холмахмадов (мустақил номзод)лар сайландилар;
➖ Июль ойида Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда савдони молиялаштириш учун Туронбанкка кредит линияси ажратишини маълум қилди. Августда банк Халқаро Молия корпорацияси билан банк трансформацияси бўйича келишув имзолади. Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Туронбанк ХСРИК ва СМХИК билан $35 млнлик битим имзолади;
➖ Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими Туронбанкни "SoftPOS орқали интеграция ва тўловлар бўйича етакчи" сифатида эътироф этди;
➖ Сентябрда Туронбанк “Colvir banking system” автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлади;
➖ Сентябрь ойида банк иқтисодиёт йўналишидаги ОТМларга ўқишга кирган 100 нафар иқтидорли талаба учун махсус стипендия жорий қилди;
➖ Октябрда Туронбанк Иқтисодиёт университети ва Молия институти билан, ноябрда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;
➖ Октябрда Тошкент молия институтида Туронбанкнинг махсус “Инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази” расман очилди;
➖ Ноябрь-декабрь ойларида Туронбанк тизими ходимлари ўртасида "Туронбанк - интеллект" ўйинлари ўтказилди. 26 декабрь куни интеллектуал ўйинларнинг финал баҳси бўлиб ўтди;
➖ Ноябрь охирида Туронбанк янгиланган "MyTuron" иловасини тест режимида ишга туширди;
➖ Ноябрда Туронбанк хорижий валютада таклиф қилинаётган омонатлар орасида энг кўп устама тўлайдиган "Оптимум" омонатини таклиф қилди.
➖ Декабрда Шахло Ибрагимова Туронбанк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди;
➖ 11 декабрь куни Туронбанк “Ҳосил байрами” кўргазмасида ўз стенди билан иштирок этди.
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ Ташкил топган санаси: 18 май, 2019 йил;
➖ Банк шиори: Ёрқинроқ яшанг;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Мурат Кошенов;
➖ Банк Бошқарув раиси: Талгат Аюпов;
➖ Ходимлар сони: 600 дан зиёд;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар, Паркент кўчаси, 66-уй.
➖ Январда Tenge Bank'нинг "Тошкент" БХМ (Миробод тумани), мартда эса "Магнум-Интегро" (Чилонзор тумани) БХМлари ўз фаолиятини бошлади. Июлда Tenge Bank Бухорода янги офисини очди;
➖ Март ойида Қозоғистон Халқ банки Бошқарув раиси Умут Шаяхметова Тошкентдаги инвестиция форумида Tenge Bank'нинг IPO'си тўғрисида гапирди;
➖ Мартда банк жисмоний шахсларга мўлжалланган Tenge24 мобил иловасини тақдим қилди. Мобил иловада 31 августга қадар P2P пул ўтказмалари учун комиссия олинмайдиган бўлди;
➖ Апрелда банк ўзининг Mastercard картасини намойиш қилди. Банк Mastercard картасига эга мижозлари ўртасида бош соврини Nexia 3 бўлган акция уюштирди ва 29 июль куни ушбу акция ғолибларини тақдирлади;
➖ Апрель ойида Tenge Bank юридик шахслар учун мўлжалланган махсус телеграм бот — @Tenge_Business_bot ни ишга туширди;
➖ Майда банк бир қанча банк хизматларини кўрсатишга мўлжалланган кўчма мобил офисни тақдим қилди;
➖ Май ойида Tenge Bank "Tashkent Travel Mart 2022" халқаро туризм кўргазмасида иштирок этди;
➖ 25-26 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган ПЛАС-форумида банк Бошқарув раиси Т.Аюпов банкни рақамлаштириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Августда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форумида иштирок этди;
➖ Май ойида "Рақамли кредит технологиялари" халқаро конференциясида банк Бошқарув раиси ўринбосари У.Таваккалов иштирок этди;
➖ 30 май куни Tenge Bank акциядорлари банкнинг 2021 йилдаги соф фойдасини тақсимланмаган фойда шаклида қолдиришга қарор қилди;
➖ Июнда банкдаги вакансиялар ва HR жараёнлари билан боғлиқ бошқа маълумотларни бериб борувчи махсус телеграм канални ишга туширди;
➖ Сентябрда банк ўзининг мижозлари бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам онлайн микроқарз беришни йўлга қўйди;
➖ Октябрда банк фронт-офис ходимлари учун ноодатий "жума формаси"ни жорий қилди;
➖Ноябрда банк Mastercard картани мижозга мустақил эмиссия қилувчи картомат қурилмасини ишга туширди;
➖ Декабрда “Tenge Bank” АТБ ва Тошкент Молия институти ўртасида кадрларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;
➖Банк юридик шахслар учун сотув ҳажмини ошириш имконини берувчи "Tenge Market" платформасини ишга туширганини маълум қилди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖ Ташкил топган санаси: (Пахтабанк сифатида) 27 июль, 1995 йил;
➖ Банк шиори: Ҳар ким ўсишга қодир;
➖ Банк Кузатув кенгаши раиси: Аҳадбек Ҳайдаров (Молия вазири ўринбосари);
➖ Банк Бошқарув раиси: Рустам Маматкулов;
➖ Ходимлар сони: 10 000 га яқин;
➖ Манзили: Тошкент шаҳар Муқимий к., 43-уй.
➖ Январь ойида Агробанк Rost24 нашри ташаббуси билан ўтказилган "Йил танлови - 2021" танловида "Халққа энг яқин бўлган банк" деб топилди. Май ойида эса "2021 йил ребрендинги" мукофоти билан тақдирланди, банкнинг 3 та лойиҳаси совриндорлар қаторида эътироф этилди. Октябрь ойида Агробанк ва унинг лойиҳалари TAF'да бир нечта номинация бўйича ғолиб бўлди. 24 ноябрь куни “Davinchi Management Consulting” компанияси томонидан Агробанк HR департаменти "Энг яхши ўқув маркази" номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритди;
➖ Йил бошида иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Агробанк ёшлари билан учрашди;
➖ Январда банк томонидан янги маҳсулот — 50 млн. сўмгача лимитлик кредит картаси тақдим қилинди;
➖ Февралда Агробанкнинг тўлиқ рақамли форматда хизмат кўрсатиши мўлжалланган Fresh филиали ташкил қилинди. Май ойида эса чакана хизматлар кўрсатишда инсон омили иштирок этмайдиган "Smart office"ни тақдим қилди. Июнь ойида Agromarkaz ҳамда Agrozamin — O'zimizniki лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди;
➖ Февралда Агробанк 169 та филиалида янги электрон навбат тизимлари ўрнатиш учун 23,52 млрд. сўмлик тендер эълон қилди;
➖ Йил давомида банк Agroworld Uzbekistan 2022 кўргазмаси, "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўттган тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда "Ҳосил байрами" кўргазмаларида иштирок этди;
➖ Февралда Агробанк ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ўқув семинарларини бошлади. Апрелда эса 40 та китобдан иборат “Ўсимликлар ҳимояси” тўплами тақдим қилинди;
➖ Июлда Агробанк UZCARD-MASTERCARD кобейдж картасини эмиссия қила бошлади;
➖ Август ойида Агробанк тизимида Bankers.uz билан ҳамкорликда "Агробанк Лидерлари" интеллектуал ўйинлари ўтказилди;
➖ Мустақиллик байрами арафисида HUMO тўлов тизими томонидан "HUMO карталарини эмиссияси бўйича етакчи" деб топилди;
➖ Октябрда Агробанк вакиллари қишлоқ хўжалиги бўйича хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Туркияга сафар қилди;
➖ Ноябрь ойида Самарқанддаги форум доирасида Агробанк иккита муҳим келишувга эришди;
➖ Агробанк яқинда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Ўзбекистонда трансляция қилиниши бош ҳомийсига айланди. Чемпионат муносабати билан Агробанк мижозлари ўртасида акция ўтказилди ва ғолибларга Қатар-2022 ўйинларидан бирига йўлланма берилди;
➖ Декабрда Агробанк Бошқарув раисига янги ўринбосарлар тасдиқланди;
➖ Жорий йил июнь-декабрь ойларида Агробанк пластик карталарига халқаро пул ўтказмалари қабул қилувчилар ўртасида ҳар ой 5 та Iphone 13, мустақиллик байрами арафасида Нексия-3 автомобили, янги йил арафасида Volkswagen E-bora автомобили ўйналган махсус акция ўтказди;
#йилликдайжест
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агробанк ва банк экотизими жамоаси барча юртдошларимизни кириб келган янги — 2023 йил билан самимий табриклайди!
Янги йилда барчангизга соғлик ва бахт, оилангизга тинчлик ва фаровонлик тилайди!
Янги йилда барчангизга соғлик ва бахт, оилангизга тинчлик ва фаровонлик тилайди!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz жамоаси барча юртдошларимизни, шу жумладан Ўзбекистон банк тизимида хизмат қилаётган барча ходимларни кириб келган янги — 2023 йил билан чин дилдан табриклайди!
Ушбу видеороликда якунланган 2022 йил давомида мамлакат банк тизимида юз берган айрим воқеалар, иш жараёнларига оид ва ишдан ташқари ташкиллаштирилган айрим тадбирлардан видеофрагментлар видеоҳисобот шаклида тайёрланди.
2023 йил ўтган йилдагидан ҳам сермаҳсулроқ бўлишига тилакдошмиз! Барчангизга куч-қувват, оилаларингизга бахт ва фаровонлик тилаймиз!
@bankers_uz
Ушбу видеороликда якунланган 2022 йил давомида мамлакат банк тизимида юз берган айрим воқеалар, иш жараёнларига оид ва ишдан ташқари ташкиллаштирилган айрим тадбирлардан видеофрагментлар видеоҳисобот шаклида тайёрланди.
2023 йил ўтган йилдагидан ҳам сермаҳсулроқ бўлишига тилакдошмиз! Барчангизга куч-қувват, оилаларингизга бахт ва фаровонлик тилаймиз!
@bankers_uz
Шу муносабат билан, Ориф Алибоевичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакети "Support Level" МЧЖга 5,0 млн. АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда Давактив матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, “Support Level” МЧЖ шунингдек, банкнинг устав капиталини қўшимча камида 29 млрд. сўмга ошириш ҳамда банкка камида 50 млн. АҚШ доллар инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам олган. Харидорнинг таклифи хусусийлаштириш бўйича консалтинг компанияси — “Grant Thornton” томонидан маъқулланган.
Очиқ маълумотларга кўра, "Support Level" МЧЖ устав капитали 56 млрд. сўмни ташкил этиб, унинг 100% таъсисчиси Шодиев Олимжон Касимович ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, Олимжон Шодиев миллиардер Фаттоҳ Шодиевга қариндошлиги ҳам айтилади. О.Шодиев шунингдек, НГМК кузатув кенгаши таркибига ҳам киритилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/987
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 4 январь, 2023 йил, соат 11:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 4 январь, 2023 йил, соат 11:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Сбербанк Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда
Россиянинг энг йирик молиявий экотизими - СБЕР ("Сбербанк России" ОАЖ) Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда. Тегишли ёзув "Интеллектуал мулк" маълумотлар базасида пайдо бўлди. Ариза 2022 йил 26 декабрда топширилган. Порталда иккита товар белгиси (номлари лотин ва кирилл алифбосидаги) ва логотипни рўйхатдан ўтказиш учун берилган учта сўров мавжуд.
Маълумот учун, 1991 йилда ташкил этилган Сбербанк активлари бўйича Россиядаги энг йирик банки ҳисобланади. Айни пайтда банкнинг Россия Федерациясида 13,6 мингдан ортиқ филиаллари ва 106 миллион фаол мижозлари мавжуд. Москва биржаси маълумотларига кўра, банкнинг бозор капиталлашуви 3 триллион рублдан (43,3 миллиард доллар) ошади.
@bankers_uz
Россиянинг энг йирик молиявий экотизими - СБЕР ("Сбербанк России" ОАЖ) Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда. Тегишли ёзув "Интеллектуал мулк" маълумотлар базасида пайдо бўлди. Ариза 2022 йил 26 декабрда топширилган. Порталда иккита товар белгиси (номлари лотин ва кирилл алифбосидаги) ва логотипни рўйхатдан ўтказиш учун берилган учта сўров мавжуд.
Маълумот учун, 1991 йилда ташкил этилган Сбербанк активлари бўйича Россиядаги энг йирик банки ҳисобланади. Айни пайтда банкнинг Россия Федерациясида 13,6 мингдан ортиқ филиаллари ва 106 миллион фаол мижозлари мавжуд. Москва биржаси маълумотларига кўра, банкнинг бозор капиталлашуви 3 триллион рублдан (43,3 миллиард доллар) ошади.
@bankers_uz