Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"

Ташкил топган санаси: 10 май, 1875 йил;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Тимур Ишметов (Молия вазири);
Банк Бошқарув раиси: Шуҳрат Атабаев;
Ходимлар сони: 9700 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Қатортол кўчаси, 46-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Халқ банкининг бир нечта департаментларига раҳбарлар тайинланди. Кейинроқ Риск менежмент департаменти ҳамда Информацион технологиялар комплекси раҳбарлигига хорижлик мутахассислар таклиф қилинди;

Февралда банк Бўзатов туманида (Қорақалпоғистон) янги филиал очди;

Йил бошида АҚШнинг "New York Mellon" банки билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатди;

Феврал ойида Халқ банки коррупцияга қарши курашиш мақсадида "Тезкор хабар" мобил иловасини ишга туширди, ноябрь ойида эса коррупция мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди;

Йил бошида Халқ банки янги мобил илова яратиш учун 6,5 млрд. сўмлик тендер эълон қилди. Апрелда тендер натижалари маълум қилинди — "TUNE CONSULTING" МЧЖ ғолиб бўлди;

Апрелда банк “Маълумотларни қайта ишлаш маркази” (ЦОД)нинг муҳандислик инфратузилмасини яратиш бўйича 6,4 млрд. сўмлик танлов эълон қилди;

Йил давомида банк жамоасини турли йўналишларда малакасини ошириш учун япониялик халқаро эксперт Митсуо Тамада Сан бир неча маротаба таклиф қилинди;

Мартда Халқ банкида бўлиб ўтган семинар-тренингда австриялик бизнес-коуч Др. Моника Пикер иштирок этди;

Жорий йил 10 май куни Халқ банки Ўзбекистон ҳудудида энг биринчи ташкил топган банклиги расман тасдиқланди. Банк логотипига “since 1875” ёзуви қўшилди;

Июнь ойида Венриядан 250 та, йил охирига қадар 1800 та банкомат олиб келишини маълум қилди, ҳозирда олиб келинган ускуналарни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда;

6 апрелдаги банк акциядорлари умумий йиғилишида Халқ банкининг Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди;

Апрелда Халқ банки Алоқа маркази билан Телеграм орқали боғланиш (@xbcallsupport) имконияти яратилди;

27 апрелдаги матбуот анжуманида банк Бошқарув раиси биринчи ўринбосари З.Азимов пенсия карталаридан нақд пулсиз ҳисоб-китобларда фойдаланган мижозларни рағбатлантиришни режалаштираётганини маълум қилди. 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчилар учун 1 фоиз қўшимча тўлов жорий қилинди;

Июнда Халқ банки Молия вазирлигининг Ахборот технологиялари маркази (UzASBO) билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

24 июнь куни Халқ банки Жиззахга, хусусан колл-марказига пресс-тур уюштирди;

Августда банк “Fitch Ratings” томонидан “BB-/B” -“Барқарор” ҳамда “Standard and Poors” томонидан “B+/B” рейтингларига эга бўлди;

Октябрда Молия вазирлигида ОТБ вакиллари билан Халқ банкининг трансформациясига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форум доирасида Халқ банкининг трансформация стратегияси тақдимоти ўтказилди;

25 ноябрдан бошлаб Халқ банки бутун республикадаги инфратузилмаларини ягона МФОга ўтказиши маълум қилинди;

Ноябрь ойи охирида банк Тошкентдаги халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасида қатнашди. Декабрда эса Халқ банки мутасаддилари Санкт-Петербургдаги "Чегарасиз фин-тех" конференциясида иштирок этди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 "Turonbank - Intellekt" лойиҳасининг финал ўйини бўлиб ўтдифотожамланма

Bankers.uz ва Uzquiz жамоалари ҳамда республикамиздаги банклар ҳамкорлигида интеллектуал ўйинлар лойиҳаси яна бир йирик банк — Туронбанкда ҳам муваффақиятли якунланди.

Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб "Туронбанк" АТБ тизимида "Turonbank - Intellekt" ўйинларига старт берилган эди. Саралаш босқичлари Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида бўлиб ўтиб, уларда 800 га яқин ходимлар 100 дан ортиқ жамоалар шаклида ҳудудий босқичларда беллашдилар.

Куни кеча — 26 декабрь куни "Turonbank - Intellekt" ўйинларининг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичларда юқори ўринларни олган жами 24 та жамоа иштирок этди. Финал босқичини интеллектуал ўйинлар фаоли Фаррух Рафиқов олиб борди. Шунингдек, ўйинларга фахрий меҳмон сифатида "Заковат" ўйинлари магистр ва билимдонлари — Бобур Ёқубов ва Ғанишер Раҳматуллаев ташриф буюришди.

Финалда Қарши банк хизматлари марказининг "Насаф" жамоаси ғолиб бўлди, шунингдек Яшнобод БХМнинг "Good Luck" жамоси 2-ўринни, бош офиснинг "Активлар" жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Финал ўйини видеоролики қўйидаги ҳаволада.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Акциядорлик тижорат "Алоқабанк"

Ташкил топган санаси: 12 октябрь, 1994 йил;
Банк шиори: Юксакликка интилганлар учун;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Шерзод Шерматов (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири);
Банк Бошқарув раиси: Каммуна Ирисбекова;
Ходимлар сони: 1560 нафар;
Манзили: Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Алоқабанк Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 млн. долларлик келишувга эришди. Июлда Россиянинг Газпромбанки Алоқабанкка 25 млн. доллар миқдорида банклараро кредит ажратди;

Февралда Алоқабанк 1380 нафар ходимини ихтиёрий тиббий суғурта қилдириш учун 2,5 млрд. сўмлик тендер эълон қилди. Май ойида банк 100 нафар ходимини инглиз тили бўйича малакасини оширишга 520 млн. сўм харажат қилишга тайёрлигини билдирди;

Апрелда Алоқабанк мижозлари учун Uzcard терминаллари ижара ҳақини 0 сўм этиб белгилади;

27 апрелдаги банк акциядорлари умумий йиғилишида Н.Нуритдинова (Молия вазирлиги) ҳамда М.Шагазатов (ИТКҚ вазирлиги)лар Кузатув кенгаши аъзолигига сайланди;

Банк мобил иловаси — Zoomrad'ни фаол тарғиб қилиб келди, хусусан, май ойида илова тарғиботи учун 2 млрд. сўмлик танлов эълон қилди. Иловага йил давомида бир нечта муҳим функциялар қўшилди, хусусан, май ойида "Менинг автомобилим", августда "Менинг уйим", ноябрда "Тўлов контрактларини тўлаш" ва "Visa ва Humo" виртуал карталари, декабрда "Давлат хизматлари" ва "Visa Direct" хизматлари қўшилди;

Бу йилда банк республикадаги барча филиалларини ягона МФО (00401) ўтказди;

Августда Алоқабанк Миробод ҲКХКМ IT-Park ичидаги янги бинога кўчиб ўтди;

Август - октябрь ойларида банк ходимлари жамоалари ўртасида "AloqaBrains" интеллектуал ўйинлари ўтказилди, 15 октябрь куни Тошкентда мазкур ўйинлар финали бўлиб ўтди;

Кузда Туркистонбанкнинг лицензияси чақириб олингандан кейин OSON тўлов ташкилоти эмитент-банк сифатида Алоқабанкка ўтди;

Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Алоқабанк ХСРИК билан $30 млнлик, КДБ Банк Ўзбекистон билан $5 млнлик, ОТБ билан $20 млнлик қийматдаги келишувларга эришди;

Алоқабанк 14-18 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтган тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этди;

Декабрда Алоқабанк Тошкент марказидаги бош офисини сотувга қўйди. Келаси йилдан банк Toshkent City ҳудудида қурилаётган янги бош офисига кўчиб ўтади;

Банк йил давомида "Aloqa Ventures" фонди орқали бир нечта лойиҳаларга, хусусан "Jett", "Sello", "Yoto" ва "Allgood" каби лойиҳаларни молиялаштирди;

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫Орзуингизни куттириб қўйманг: Инновация ва стартаплар учун ажойиб ечим - Алоқабанкни танланг!

🏦Алоқабанк билан ҳамкорлик қилиб, орзулари ушалган Стартаплар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Уларнинг муваффақиятлари билан Сизларни таништирмоқчимиз!

🤷🏻‍♂️Сиз ўз стартапингизни қачон бошлайсиз?

🏦Алоқабанк - ғояларга ҳаёт берамиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 30 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
"Asia Alliance Bank" акциядорлик тижорат банки

Ташкил топган санаси: 15 август, 2009 йил;
Банк шиори: Сизнинг янги имкониятларингиз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Сунатулла Бекенов (Инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси);
Банк Бошқарув раиси: Умиджон Ҳакимов;
Ходимлар сони: 730 нафар;
Манзили: Тошкент шаҳар, Махтумқули к., 2А-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Asia Alliance Bank'нинг 70 та банкомати NFC функцияси билан жиҳозланди. Банк ўзининг мижозлари учун банкоматлардан комиссиясиз пул нақдлаштириш акциясини йил охирига қадар давом эттирмоқда;

Ўтган йили банк янги - Alliance мобил иловасини ишга туширгани сабабли, февраль ойида ўзининг MyAlliance иловаси орқали мижозларга хизмат кўрсатишни тўхтатди;

Февралда банк акцияларининг назорат пакети (77,2%) Gor Investment Ltd. (Буюк Британия) компаниясига ўтди;

Февралда банкнинг "Шайхонтохур" (Тошкент шаҳри), мартда "Чуқурсой" (Тошкент шаҳри), октябрда "Кўкча" (Тошкент шаҳри) БХМлари ташкил қилинди. 25 июлдан Шайхонтоҳур филиали янги манзилда фаолиятини давом эттира бошлади;

Мартда банк болаларга мўлжалланган картани тақдим этди;

Май ойида Asia Alliance Bank "International Legal Week" форумида иштирок этди;

Alliance иловасининг май ойидаги янгиланишида SWIFT орқали пул ўтказмаларини жўнатиш имконияти қўшилди;

Июнда Ислом тараққиёт банки Asia Alliance Bank'га 20 млн долларлик кредит линияси ажратиши маълум бўлди;

Asiamoney нашри банкни “Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банки” деб топди;

Сентябрда Asia Alliance Bank, бошқа банклар қаторида, норезидентлар учун банк ҳисобрақамлари очиш қоидалари қатъийлаштирди. Банк хавфсизлик чоралари сифатида Alliance иловасига Ўзбекистондан ташқарида киришни чеклади;

Октябрда банкнинг алоқа маркази учун қисқа рақам (1270) жорий қилинди;

10 ноябрь куни банк акциядорлари умумий йиғилишида Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Кузатув кенгаши аъзос этиб сайланди;

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Гарант банк” акциядорлик жамияти

Ташкил топган санаси: 18 март, 1994 йил;
Банк шиори: Ҳаёт ва бизнес учун банк;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Иқбол Мамажонов;
Банк Бошқарув раиси: Аброр Мухамедханов;
Ходимлар сони: 667 нафар;
Манзили: Тошкент шаҳри, Сайид Барака кўчаси, 78-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ Бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди;

Февралда банк акциядорлари таркиби ва улушида ўзгариш юз берди;

Апрелда банк Юридик бошқармаси бошлиғи Г.Тўйчиева бошқарув аъзолигидан чиқарилди. Майда эса банкнинг бош бухгалтери Э.Алимов ўрнига Е.Скубийда тайинланди.

15 апрелдаги акциядорлар йиғилишида банкнинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди;

Июлда Савдогарбанк ўз номини Гарант банкка ўзгариши маълум бўлди. Кейинроқ банк ребрендинг бўйича тренинглар ташкиллаштирди;

Июлда банк бошқарув раиси ўринбосари Қ.Ҳусанов лавозимидан озод қилинди. Октябрда О.Ҳошимов банк бошқарув раиси ўринбосарлигига кўтарилди;

Октябрда банк Фарғона вилоятидаги 3 та БХМини ёпишини маълум қилди;

Октябрь ойида "Гарант Банк" АЖ топ-менежерлари учун жамоани шакллантиришга қаратилган тимбилдинг тадбири ташкил қилинди;

Ноябрда банк “Expera Digital IT Consulting” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда банкнинг операцион моделини трансформация жараёнларини бошлади;

Ноябрда банк йиллик 24 фоиз устама тўловчи "Маъноли" омонатини бозорга таклиф қилди;

Декабрда Гарант банк устав капиталини қўшимча 100 млрд. сўмга оширди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Anor Bank" акциядорлик жамияти

Ташкил топган санаси: 22 август, 2020 йил;
Банк шиори: Сиз ўйлагандан яқинроқ;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Шоодил Носиров;
Банк Бошқарув раиси: Шерзод Акрамов;
Ходимлар сони: 1000 дан ортиқ;
Манзили: Тошкент шаҳар, Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида ANORBANK мобил иловаси Google Play'нинг "Молия" бўлимида биринчи ўринга кўтарилди;

Январда ANORBANK муддатли тўлов картасидаги маблағ лимитини 20 млн. сўмга оширди. Июнда эса ушбу лимит 30 млн. сўмгача кўтарилди;

28 январдан ANORBANK барча сотув офислари шанба-якшанба кунлари ҳам фаолият кўрсатишни бошлади;

Январь ойининг охирида банк мобил иловасини юклаб олишлар сони 500 мингдан ошди. Мартда эса юклаб олишлар сони 1,2 миллиондан ошди. Июлда мобил иловаси фойдаланувчилари сони 2 млн.дан ошди. Октябрь ойида мобил илова фойдаланувчилари сони 3 млн.дан ошди;

Майда ANORBANK "III Халқаро рейтинглар форуми"да иштирок этди;

14 майда акциядорлар банк устав капиталини 50 млрд. сўмга оширишга қарор қилди. Ушбу акцияларни сотиб олиш орқали "Kapital Sug'urta" АЖ банк акциядорига айланди. Октябрда банк 70 млрд. сўмлик қўшимча акциялар чиқариши маълум қилинди. 30 чи декабр холатига банк устав капитали 300,0 млрд. сумга етказилди;  

ANORBANK масофавий идентификация хизматини биринчилардан бўлиб жорий қилди;

Банк тез-тез ходимлари учун тимбилдинг тадбирлари ўтказиб келади. Шундай тадбирлардан бири июль ойида "Сокол" оромгоҳида ўтказилди;

Августда ANORBANK алоқа маркази Ўзбекистон тижорат банкларининг “Алоқа маркази хизмат кўрсатиш даражаси” рейтингида етакчи ўринни эгаллади;

Банк Кузатув Кенгаши карорига асосан 11 август куни Икром Шукуров ва Элбек Кадировлар банк Бошқарув раиси ўринбосарлари этиб тайинландилар;

ANORBANK'нинг мобил иловасининг августдаги янгилинишида иловадан рус ва қозоқ рақамлари орқали рўйхатдан ўтиш йўлга қўйилди. Сентябрда эса иловага "Менинг уйим" функцияси қўшилди. Ноябрдаги янгиланиш орқали давлат хизматлари сервиси қўшилди;

Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими банкни "HUMO кобейжинг карталарини чиқариш бўйича етакчи" деб эътироф этди;

Сентябрда ANORBANK, бошқа банклар қаторида, норезидентлар учун банк ҳисобрақамлари ва карталарини очиш қоидалари қатъийлаштирди;

ANORBANK банк карталарини эмиссия қилиш бўйича етакчилардан бирига айланди;

Декабрда ANORBANK "Ассоциация российских банков" ва "Национальний Банковский Журнал" томонидан ташкил этилган "Национальная банковская премия 2022" ғолибига айланди;

Euronews ва BBC телеканалларида ANORBANK ҳақида видеолар эфирга узатилди;

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Давр-банк" хусусий акциядорлик тижорат банки

Ташкил топган санаси: 29 сентябрь, 2001 йил;
Банк шиори: Вақт синовидан ўтган ишонч;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Лутфулла Убаев;
Банк Бошқарув раиси: Абдумажид Самадов;
Ходимлар сони: 700 дан ортиқ;
Манзили: Тошкент шаҳар, Шимолий Олмазор к., 17В-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Давр-банкнинг мобил иловасида картадан картага P2P ўтказмалари учун комиссия бекор қилинди;

Январдан банк HUMO карталарни Тошкент шаҳрида бепул етказиб бериш хизматини йўлга қўйди;

Мартда ЕТТБдан аёллар тадбиркорлигини кредитлаш учун 8 млн. АҚШ доллари жалб қилинди. 22 июль куни Давр-банк ЕТТБ билан ҳамкорликда банк мижозлари учун тренинг ташкил қилди;

1 апрелдан бошлаб банк мурожаатларни тўлиқ электрон шаклда қабул қилишни бошлади;

Май ойида банк корпоратив ипотека кредитларини таклиф қила бошлади. Шунингдек, корпоратив мижозлари учун 3 миллиард сўмгача бўлган "Тендер" суғуртасини йўлга қўйди;

Августда банк дастурий таъминот хатоси туфайли Давр-банк ҳисобварағидан пул ўғирлаган шахслар қўлга тушди;

Сентябрда ОТБ билан Ўзбекистонда савдони қўллаб-қувватлашга қаратилган янги кредит шартномаси имзолади;

Ноябрда банк хорижий валютадаги операциялар учун SWIFT GPI TRACKER маҳсулотини йўлга қўйди;

Декабрда биржадан ташқари савдоларда Давр-банкнинг 220 млрд. сўмлик акциялари сотилди;

Банк молиявий кўмаги билан Тошкентда "Mirluxe Plaza" меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, унда бошқаруви раиси А.Самадов ҳамда Туризм ва маданий мерос вазири А.Абдуҳакимов қатнашди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Туронбанк" акциядорлик тижорат банки

Ташкил топган санаси: 6 ноябрь, 1990 йил;
Банк шиори: Барқарорлик белгиси;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Жасур Қаршибоев (Молия вазирлиги Департамент директори);
Банк Бошқарув раиси: Чори Мирзаев;
Ходимлар сони: 1800 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Абай к., 4а-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Tourist.uz жамоаси Туронбанкнинг кобренд карталаридан фойдаланишни бошлади;

Банкда чакана кредитлар ажратилиши 10 январдан қайта тикланди. Туронбанк VISA карталари эмиссиясини қайта йўлга қўйди;

1 февраль куни S&P Ratings банкнинг рейтингини "B/Барқарор" даражада тасдиқлади;

Февралда Туронбанкда “Ислом молияси” мавзусида 5 кунлик тренинг бўлиб ўтди;

30 май куни банк акциядорлари Кузатув кенгаши таркибига С.Ҳабибуллаев (ЎзТТЖ Бўлим бошлиғи) ҳамда З.Холмахмадов (мустақил номзод)лар сайландилар;

Июль ойида Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда савдони молиялаштириш учун Туронбанкка кредит линияси ажратишини маълум қилди. Августда банк Халқаро Молия корпорацияси билан банк трансформацияси бўйича келишув имзолади. Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Туронбанк ХСРИК ва СМХИК билан $35 млнлик битим имзолади;

Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими Туронбанкни "SoftPOS орқали интеграция ва тўловлар бўйича етакчи" сифатида эътироф этди;

Сентябрда Туронбанк “Colvir banking system” автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлади;

Сентябрь ойида банк иқтисодиёт йўналишидаги ОТМларга ўқишга кирган 100 нафар иқтидорли талаба учун махсус стипендия жорий қилди;

Октябрда Туронбанк Иқтисодиёт университети ва Молия институти билан, ноябрда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

Октябрда Тошкент молия институтида Туронбанкнинг махсус “Инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази” расман очилди;

Ноябрь-декабрь ойларида Туронбанк тизими ходимлари ўртасида "Туронбанк - интеллект" ўйинлари ўтказилди. 26 декабрь куни интеллектуал ўйинларнинг финал баҳси бўлиб ўтди;

Ноябрь охирида Туронбанк янгиланган "MyTuron" иловасини тест режимида ишга туширди;

Ноябрда Туронбанк хорижий валютада таклиф қилинаётган омонатлар орасида энг кўп устама тўлайдиган "Оптимум" омонатини таклиф қилди.

Декабрда Шахло Ибрагимова Туронбанк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди;

11 декабрь куни Туронбанк “Ҳосил байрами” кўргазмасида ўз стенди билан иштирок этди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM