Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
3.34K photos
255 videos
24 files
4.32K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
🏦 ITFC Ипак Йўли банки билан қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг оид шартномани имзолади

2022 йил 13 декабрь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ХИСМК) ва "Ипак Йўли" АИТБ ўртасида Ўзбекистон хусусий секторида савдони молиялаштириш бўйича кўмаклашиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича шартнома имзоланди.

"Биз ХИСМК билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни бошлаб берган илк шартномамизни имзолашдан мамнунмиз. Маблағлар Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштиришга йўналтирилади, бу эса мамлакатда бу турдаги субъектлар ўртасида исломий молиявий хизматлардан хабардорлик даражасининг ортишига хизмат қилиб келади", - деди банк Бошқаруви раиси Саидаброр Сайдаҳмедов.

Шартнома доирасида қиймати 15 млн АҚШ долларига тенг маблағ шариат тамойилларига мувофиқ "Ипак Йўли"нинг хусусий сектор мижозлари талабини қондириш учун савдони молиялаштиришга йўналтиради.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Банклар истеъмол кредитини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товар ва хизматлар учун ҳам бериши мумкин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Истеъмол…
Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ҳозирда Олий Мажлис қуйи палатасида муҳокамага қўйилган.

Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар ва хизматлар учун истеъмол кредити ажратилиши чекланган. Шу сабабли, жисмоний шахслар хорижда ишлаб чиқарилган товарларни истеъмол кредити эвазига сотиб ололмайдилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага киритилганди.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 20 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz бугундан эътиборан йил якунига қадар "2022 йилда Ўзбекистон банкларида юз берган муҳим воқеалар йиллик дайжести" туркум постларини эълон қилиб боради.

Дайжестда алоҳида банк бўйича йил давомида юз берган муҳим воқеа ва ўзгаришларни ҳамда асосий маълумотларни қисқа сатрларда ўқиш имконияти мавжуд.

Материалларни телеграм каналда #йилликдайжест хэштеги билан осон топиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари pinned «🏦 Bankers.uz бугундан эътиборан йил якунига қадар "2022 йилда Ўзбекистон банкларида юз берган муҳим воқеалар йиллик дайжести" туркум постларини эълон қилиб боради. Дайжестда алоҳида банк бўйича йил давомида юз берган муҳим воқеа ва ўзгаришларни ҳамда асосий…»
🏦 "Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ

Ташкил топган санаси: 7 сентябрь, 1991 йил;
Банк шиори: Куч ишончда;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Саидқаҳҳор Холхўжаев (Чилонзор туман ҳокими);
Банк Бошқарув раиси: Алишер Мирсоатов;
Банк Матбуот хизмати раҳбари: Зебо Тўхтаева;
Ходимлар сони: 6000 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар А.Темур к., 101-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан $ 200 млн. кредит линияси жалб қилинди. Март ойида ЕТТБ билан ($ 40 млн.), августда Хитой тараққиёт банки билан (500 млн. юан), ноябрда Société Générale (Франция) билан (50 млн. евро) кредит линиялари жалб қилиш учун шартномалар имзоланди;

Август ойида Швейцариянинг "Credit Suisse AG" банки, "AKA Bank" ва "KfW" хорижий банклар консорциумидан (100 млн. евролик) синдикатлаштирилган кредит линияси жалб қилиш бўйича келишув имзоланди;

5 та тумандаги филиалини ўша вилоятдаги филиаллари билан бирлаштириб, улар негизида БХМлар ташкил қилди. Август ойида Тошкент вилоятидаги филиал ва БХМларини бош офис МФОси (00450)га ўтказди. Шунингдек, Самарқандда Нуробод БХМ ташкил қилинди;

Йил давомида Қорақалпоғистон, Бектемир ва Ғиждувон филиаллари янги бинода фаолиятини бошлади;

Январь ойи охирида Milliy иловасида "Mastercard Send" хизмати ишга туширилди. Февраль ойида эса банк мобил иловасидан USSD сўров (*585#) орқали фойдаланиш йўлга қўйилди. Апрель ойида Milliy иловасини такомиллаштириш учун 4,18 млрд. сўмлик тендер эълон қилди;

Ўзмиллийбанк февраль ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, июль ойида Халқаро Вестминстер университети, октябрь ойида Тошкент молия институти билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

Май ойида банк Кузатув кенгаши таркибига (иккинчи) мустақил номзод — Стюарт Лоусон киритилди.

Май ойида банк Бошқаруви раисига икки ўринбосар - Б.Алимов ва Ш.Жумаевлар ҳамда маслаҳатчи — россиялик мутахассис Александр Камалов тайинланди;

2021 йилда олган 983,33 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлади, бунда фойданинг 84 фоизи капитализация қилинди. Шунингдек, 2022 йил I ярим йиллигида олинган 985,96 млрд. сўм соф фойда тўлиқ капитализацияга йўналтирилди.

Forbes Russia эълон қилган "Ўзбекистоннинг энг ишончли 10 та банки" рўйхатида Ўзмиллийбанк 1-ўринда қайд этилди;

Банк "Solfy" муддатли тўлов картасини ишга туширди;

#йилликдайжест

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Капиталбанк" АТБ
(ва унинг шўъба банки "Uzum Bank" АЖ
)

"Капиталбанк" АТБ ташкил топган сана: 7 апрель, 2001 йил;
Банк шиори: Мақсадларни бирлаштириб, муваффақиятга эришамиз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Мақсуд Абдусамадов (тадбиркор);
Банк Бошқарув раиси: Алишер Мирзаев;
Ходимлар сони: 2300 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 7-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январь ойида А.Усмоновга тегишли компания банкдаги улушини 25 фоизга етказди. Январь охирида "Телекоминвест" ва унга аффилланган "Finance TCI" МЧЖ банкнинг 58,33 фоизига эгалик қила бошлади. Февраль ойи бошига келиб А.Усмонов ширкатларининг банкдаги улуши 61,54 фоизга етди;

Мартга келиб (Ғарб санкцияларига тушиш хавфи ортидан) "Телекоминвест" ва "Finance TCI" МЧЖ муассиси ўзгарди. "Finance TCI" МЧЖ эгалиги А.Усмоновнинг компанияларига алоқадор шахслар қўлига ўтди;

Йил охирига келиб, ака-ука Абдусамадовларга тегишли "Continent Insurance" МЧЖнинг банкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди;

Апрель ойида россиялик тадбиркор К.Маркевич банк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Маркевич номзоди Марказий банк томонидан рад этилгандан кейин, орадан бир ой ўтиб у лавозимидан озод қилинди;

Май ойида банк Кузатув кенгаши таркибига 3 нафар россиялик мутахассис сайланди. Собиқ Кузатув кенгаши аъзоси Р.Гулямов июнь ойида, Асакабанкда ишлаб келаётган С.Исмаилов май ойида Капиталбанк Бошқаруви раиси ўринбосарлари этиб тайинланди.

Банк 25 июлдан бошлаб Contact, Золотая Корона, Юнистрим тизимлари орқали пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Сўнгра VISA карталаридан нақд валюта ечишда комиссия олишни бошлади;

Сентябрь ойида норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартлари кучайтирилганини маълум қилди. Октябрь ойига келиб норезидент мижозлар сони ортиши туфайли норезидентлар учун ҳисоб очишга қўшимча текширувлар ва комиссия жорий қилинди;

Йил давомида банк банкоматлари 2 марта "ҳужум"га учради, дастлаб Ўртачирчиқда, кейинроқ Чирчиқ шаҳрида Капиталбанк банкоматларини бузишга уринишлар содир бўлди;


Uzum Bank (собиқ Bank Apelsin)

14 январь куни Капиталбанк таъсисчи бўлган Bank Apelsin Омонатларни кафолатлаш жамғармаси аъзосига айланди. Кейинчалик Uzum Bank омонатлар ва кредитлар бўйича янги маҳсулотлар тайёрлаётганини билдирди;

Apelsin иловаси йил давомида такомиллашиб борди. Февраль ойи бошида илованинг AppGallery (Huawei операцион тизими) учун версияси ишга туширилди. Илованинг қорақалпоқ ва тожик тилли интерфейслари тақдим этилди;

Apelsin 22 февралда Россия карталарини иловага улаш, РФ карталарига пул юбориш ва Россиядан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади. Рубл курсининг юқори волатиллиги сабаб бир муддат Россияга пул юбориш ва қабул қилишни тўхтатиб турди;

Апрель ойида Bank Apelsin Кузатув кенгаши таркибига тўртта Россия фуқароси сайланди. Май ойида Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Т.Эмирсалиев Bank Apelsin Бошқаруви ўринбосарилигига олиб келинди;

Май ойида Apelsin “Банклар, молиявий институтлар ва суғурта” йўналишида истеъмолчилар танлови номинацияси ғолиби деб топилди. Июль ойида Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини рўйхатдан ўтказди.

Октябрь ойида Bank Apelsin юридик манзили ўзгарди. Ой охирига келиб Apelsin Uzum экотизимига қўшилиши маълум бўлди. Ноябрь ойи охирида Bank Apelsin номини Uzum Bank'га ўзгартирди ва банк фаолияти лицензиясини янгилади.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 21 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Ноябрда кредитлар бериш секинлашди, муаммоли кредитлар миқдори камаймоқда

Марказий банк маълумотларга кўра, банк тизими жами кредит портфели ноябрь ойи давомида 6,8 трлн. сўмга кўпайган. Йирик ўсиш асосан 2 та йирик банк – Агробанк (+2,01 трлн. сўм) ва Ўзмиллийбанк (+828 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Муаммоли кредитлар ҳажми ноябрь ойи давомида 851 млрд. сўмга камайган ва жами портфелнинг 4,02 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик пасайиш - 0,29 фоиз). Ўтган ойда қарийб барча банкларда муаммоли кредитлар миқдори камайган.

Бунда давлат улуши устувор банклар орасида сезиларли пасайиш Халқ банки (-219 млрд. сўм), Ўзмиллийбанк (-168 млрд. сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-116 млрд. сўм)ларда қайд этилган.

Ҳозирда Ўзагроэкспортбанк (95,80%), Равнақ-банк (71,52%), Мадад Инвест банк (16,86%) ва Халқ банки (14,42%)ларда NPL улуши икки хонали рақамда қолмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ўзбекистон-саноат қурилиш банки" АТБ

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ташкил топган сана: октябрь, 1922 йил;
Банк шиори: Келажакни бирга яратамиз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Азиз Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири);
Банк Бошқарув раиси: Сахи Аннакличев;
Ходимлар сони: 3850 нафар;
Манзили: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси 3-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январь ойида Ўзсаноатқурилишбанк Rost24 нашри ташаббуси билан ўтказилган "Йил танлови - 2021" танловида "Йилнинг энг фаол банки" деб топилди. Май ойида эса иккинчи маротаба ЕТТБнинг "Яшил молиялаштириш йўналишидаги энг яхши лойиҳа" соврини билан тақдирланди. Июль ойида Euromoney версияси бўйича "2022 йилда Ўзбекистондаги энг илғор банк" номинацияси ғолиби деб топилди;

Банк 2021 йилда "Тадбиркорлар мактаби" лойиҳасини йўлга қўйган эди. 2022 йил январь ойида "Тадбиркорлар мактаби" ўқув марказида малака ошириш курслари бошланди. Октябрь ойида "Тадбиркорлар мактаби"нинг Самарқанд, ноябрь ойида эса Урганч филиали ташкил этилди;

Март ойида ЕТТБ билан $80 млнлик кредит линияси шартномаси имзоланди. Июль ойида эса ЕТТБ билан конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди. Сентябрда эса ЕТТБ билан яна бир кредит шартномаси имзоланди;

Йил бошида ЎзСҚБ исломий дарча тамойилларига асосланган молиялаштириш линиясини йўлга қўйди;

Ёзда банк барча филиалларини ягона МФОга ўтказди. Шунингдек, банкнинг асосий фаолиятига тааллуқли бўлмаган 14 та активи сотувга қўйилиши белгиланди;

Май ойида Ш.Гултураев банк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди;

Июлда банк янги иш услубида ўқув ва IT марказлари фаолиятини йўлга қўйди. Кейинчалик бу марказга Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ташриф буюрди;

Ёзда банк ходимлари ўртасида соврин жамғармаси 100 млн. сўм бўлган шахмат бўйича турнир ўтказилди;

Сентябрда ЎзСҚБ ўзининг кредит карталарини эмиссия қила бошлади;

Банк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди;

Октябрда Президентнинг Венгрияга ташрифи доирасида Ўзсаноатқурилишбанк Венгриянинг Эксимбанки билан англашув меморандуми имзолади;

Кузда банк пахта-тўқимачилик кластерлари учун "White Gold" махсус кредит линиясини ишга туширди;

Августда ЎзСҚБ Халқаро молия корпорациясининг $75 млнлик кредит линиясини (банк акцияларига конвертация қилиш шарти билан) жалб қилди;

Ноябрда банк ва ХМК ўртасида банкка 50 млн. АҚШ доллари миқдорида субординацияланган кредит ажратиш ҳамда еврооблигацияларни муомалага чиқариб, жойлаштиришга кўмаклашиш имконини берадиган мандат хати имзоланди;

Октябрь ойида Ўзсаноатқурилишбанк ташкил топганига 100 йил тўлди ва ушбу сана банк тизимида кенг миқёсда нишонланди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦"Ипак Йўли" банки бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

"Ипак Йўли" АИТБ Кузатув кенгашининг 19 декабрдаги қарорига асосан, Маҳкамов Турсунбой Эркинович банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган.

Т.Маҳкамов 1983 йилда туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр босқичини, 2006 йил эса магистратура босқичини тамомлаган. Турсунбой Маҳкамов меҳнат фаолиятида давомида бир неча йил "Ипак Йўли" банкида турли лавозимларда, хусусан филиал бошқарувчиси, Департамент директори лавозимларида ишлаган.

2020-2021 йилларда Капитал бозори агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 26 декабрдан 1000 сўмлик танга пуллар муомаларга чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилишини маълум қилди.

Пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.

Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази”нинг биноси тасвирланган.

Танга орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланаси бўйлаб босма лотин ҳарфларида айланасимон кўринишда “O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI” сўзлари ёзилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Асакабанк" акциядорлик жамияти

"Асакабанк" АЖ ташкил топган сана: 18 январь, 1996 йил;
Банк шиори: Муваффақиятли танлов;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Шуҳрат Вафаев (Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари)
Банк Бошқарув раиси в.в.б.: С.Закиров
Тизим ходимлари сони: 2300 нафар;
Манзили: Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси 67-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Асакабанк Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича халқаро стандарт сертификатига эга бўлди;

Март ойида ЕТТБ билан $60 млнлик кредит линияси шартномаси имзоланди. Ёзда эса Асакабанк ва ЕТТБ хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш тўғрисида битим имзолади;

Баҳорда техник сабабларга кўра маълум бир муддатда (28.04-11.05) барча турдаги чакана кредитлар бериш тўхтатилди, банк вазиятга тушунтириш берди;

Апрель ойида банк Кузатув кенгаши таркибига икки нафар вазир ўринбосари — Б.Абдиназаров ва К.Талипов киритилди. 7 сентябрдаги умумий йиғилишда эса Кузатув кенгаши таркибига беш нафар янги аъзо сайланди;

Йил давомида банк Бошқаруви таркибида ҳам ўзгаришлар рўй берди. Май ойида Бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди. Июнда эса А.Давлатов Бош бухгалтер, банк бошқарув аъзоси этиб тайинланди;

Асакабанк e-auksion платформасида Бўстонлиқдаги "Фаравон" кафесини, Тошкент шаҳридаги бир неча хонадонларни, Яккасаройдаги собиқ "Ocean" ресторани биноси ва бошқа мулкларни сотувга қўйди;

Шу йил Асакабанк Сергели филиали ёпилди ва унинг ўрнига Сергели БХМ ташкил қилинди. Шунингдек, банкнинг Автотранспорт филиали янги манзилда фаолиятини давом эттириши маълум бўлди;

Июль ойида Асакабанк Deutsche Bank AG (Германия)нинг "Autobahn" савдо платформасига уланди;

Сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда банкка хакерлик ҳужуми уюштирилгани ва йирик миқдорда пул ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалди, банк ушбу вазиятга муносабат билдирди;

Октябрда Ўзбекистон Президентининг Венгрияга ташрифи доирасида Асакабанк Халқаро инвестиция банки билан ҳамкорлик доираси шартномаси имзолади;

7 октябрь куни Асакабанк ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди;

2019 йилдан бери банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

Ноябрь ойида Валюта биржаси савдо платформасида Асакабанк иштирокида илк бор фьючерс битимлари тузилди;

Асакабанк декабрь ойи бошида Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс турнирига ҳомийлик қилди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏧 Банкомат ва инфокиосклар сони 20 мингдан ошди

Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 20 291 донани ташкил қилмоқда. Хусусан, ноябрь ойида мазкур қурилмалар сони жами 585 тага кўпайган. Банклар орасида Халқ банки (325 дона) да энг кўп ўсиш рўй берган.

Муомалага чиқарилган пластик карталар сони ноябрь ойида 1,43 млн. донага кўпайиб, уларнинг жами сони 33 млн. 550 минг донага етган. Энг кўп ўсиш Халқ банки (598,0 минг), "Ипак Йўли" банки (92,0 минг), ANORBANK (86,0 минг), TBC Bank (61,3 минг) ва Ўзсаноатқурилишбанк (45,0 минг) да кузатилган.

Ўтган ойдаги каби бу ойда ҳам терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 1 294 дона. Ипотека-банк (-749 та) ва Ўзсаноатқурилишбанк (-225 та) лардан ташқари яна 14 та банкка тегишли терминаллар сонида камайиш кузатилган.


@bankers_uz
🏦 Uzum Bank товар ва хизматлар тўловлари учун кешбеклар миқдорини оширмоқда

Apelsin иловаси навбатдаги янгиланишда Uzum Bank'га айланган ҳолда ўз номи ва махсус иконкасини ўзгартирди, бундан ташқари, хизматдан фойдаланувчилар учун бир қатор фойдали таклифлар пайдо бўлди.

Uzum Bank мижозлари ҳамкорлардан товар ва хизматлар учун тўловни амалга оширишда 20 %гача, шунингдек Uzum Market'даги буюртмаларни тарқатиш пунктларида Uzum Pay орқали тўловларни амалга оширишда 5 % ва оммабоп хизматлар учун иловада тўловларни амалга оширишда 5 %гача кешбек олиш имконияти яратилди.

5 %дан 20 %гача оширилган кешбек Uzum Bank'нинг 300дан ортиқ ҳамкорларида товар ва хизматлар учун жойида тўловларни амалга оширишда мавжуд бўлиб, уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Банкнинг ҳамкорлари орасида, масалан, АТТО - йўл ҳақи тўлов тизимлари оператори карталаридан фойдаланганда кешбек 20 %ни ташкил қилади.

Оширилган кешбек дастурида қатнашиш ва янги мижозларни жалб қилиш учун тадбиркорлар +998 78 777 07 99 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилишлари кифоя.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки

Ташкил топган санаси: 31 август, 1991 йил;
Банк шиори: Биргаликда юксалиш сари;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Икрам Ибрагимов;
Банк Бошқарув раиси: Бахтиёржон Жўраев;
Ходимлар сони: 2900 га яқин;
Манзили: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 85-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январда Hamkorbank ЕТТБ билан 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратиш тўғрисида битим имзолади. Июлда эса ХМК микро ва кичик корхоналар, шунингдек аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун Hamkorbank'га 15 млн. АҚШ доллари тақдим этди;

Йил бошида Hamkorbank таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси Капиталбанкдан кейин иккинчи бўлиб биржада маркетмейкер мақомини олди;

Февралда Hamkorbank'нинг HUMO банкоматлари NFC функцияси билан жиҳозланди. Апрелда HUMO-VISA кобейдж картаси тақдим этилди. Ноябрь охирида эса банк UZCARD'нинг NFC функциясига эга янги картасини эмиссия қила бошлади;

25-28 февраль кунлари Hamorbank Россиянинг "Сбербанк Онлайн" иловаси орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди ва қайта тиклади;

Апрелда Hamkorbank Raiffeisen Bank билан Хитой юанида ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзолади;

Баҳорда Hamkorbank карталарига Кореянинг Gmoney Trans иловаси орқали тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди;

Августда Hamkorbank Бошқарув раиси ўринбосари Жасур Хасанов банкнинг Тошкент минтақавий маркази раҳбари этиб тайинланди. Шунингдек, 2022 йилдан А.Мухтаров ва Ш.Муҳитдиновлар банк Бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият бошлади;

Мустақиллик байрами арафисида HUMO тўлов тизими томонидан "Терминал эквайринги етакчиси" деб топилди;

Августда Hamkorbank Миробод ҳамда Сергели филиаллари, декабрда Олмазор БХОларининг очилиш тақдимоти бўлиб ўтди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 MKBANK сизга энг қулай бўлган шартлардаги омонат турларини тақдим этади:

"Универсал" – 23 %;
"Стандарт" 1, 3, 6 ойлик – 18 - 19 - 20 %;
"Бахтли болалик" – 10 %;
"Авансли фоиз" – 17-18 %;

❗️Унутманг, омонат маблағларининг қайтарилиши Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан 100 фоиз кафолатланади.

Батафсил

Веб сайт | Facebook| Instagram | Youtube | MKB Mobile
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ипак Йўли" акциядорлик инновация тижорат банки

Ташкил топган санаси: 23 апрель, 1990 йил;
Банк шиори: Тезкор ечимлар банки;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Бобир Норматов (тадбиркор);
Банк Бошқарув раиси: Саидаброр Сайдахмедов;
Ходимлар сони: 2100 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, А.Қодирий к., 2-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида "Ипак йўли" банки Нидерландия тараққиёт банки (FMO) билан 50 млн. долларлик кредит битими имзолади. Март ойида ХМК "Ипак Йўли" банкига 10 миллион АҚШ доллари (сўм эквивалентида) кредит линияси ажратди. Декабрда эса ХИСМК Ипак Йўли банки билан 15 млн. долларлик шартнома имзолади;

Январь ойида "Ипак Йўли" банкининг валюта карталаридан тўлов қилишда барча комиссиялар бекор қилинди;

Йил давомида банк "Mastercard билан омадли харидлар", "Omadli QR", "Харидлар учун совринлар" каби акциялар ўтказилди ва давом этмоқда;

Январда "Ипак Йўли" банки юридик мижозлар учун банкомат орқали инкассация хизматини йўлга қўйди. Апрелда эса смартфонни терминалга айлантириш имконини берувчи SoftPOS мобил терминал хизматини ишга туширди;

Йил бошида "Ипак Йўли" банки VISA халқаро тўлов тизими томонидан 4 та номинация бўйича мукофотга лойиқ кўрилди. Май ойида ЕТТБнинг "Савдони молиялаштириш" (TFP) дастури бўйича "2021 йилда Ўзбекистондаги энг фаол банк-эмитент" мукофоти билан тақдирланди. Мустақиллик байрами арафасида HUMO томонидан энг яхши Host2Host ҳамкор деб топилди. Сентябрда эса ОТБ банкни савдони молиялаштириш бўйича етакчи ҳамкор-банк деб эътироф этди;

Февралда банк "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди;

Апрелда банк ўз банкоматларида пластик карта иштирокисиз, QR-код ёрдамида нақд пул ечиш амалиётини жорий қилди;

Апрелда банкдаги бўш иш ўринларини бериб бориш учун алоҳида телеграм канал — @ipakyulibankvacancy очилди;

Ёз ойлардаги нақд доллар етишмовчилиги ортидан "Ипак Йўли" банкида ҳам халқаро карталардан нақд пул ечишда 1 фоизлик комиссия жорий қилинди ва декабрга келиб ушбу комиссия бекор қилинди;

12 сентябрдан банк норезидентлар учун ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш шартларини қийинлаштирди ва бу хизмат норезидентларга фақат Бош офиси қошидаги Амалиёт бошқармасида кўрсатилиши маълум қилинди;

Сентябрда DEG ва Tridos Investment Management "Ипак Йўли" банкининг устав капиталидаги улушини оширди;

Декабрда Турсунбой Маҳкамов "Ипак Йўли" банки бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк Янги йил байрами муносабати билан “Истиқлол” омонатини жорий қилди

“Трастбанк” юртдошларимизга янги йил туҳфасини тақдим этади. Хорижий валютадаги пулларни ишончли жамғариб бориш учун юқори фоизли “Истиқлол” омонатини жорий қилди.

🔹 Йиллик фоиз ставкаси: 6%;
🔹 Муддати: 13 ой;
🔹 Энг кам бадал: 500 доллар.

Омонатларнинг қайтарилиши “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 100% кафолатланади.

Шошилинг, чет элга саёҳат қилиш, хонадонингизни таъмирлаш, янги техникалар харид қилиш ҳамда бошқа кўзланган мақсадлар учун маблағларни ҳозироқ жамғаришни бошланг.

➡️ Батафсил: https://trustbank.uz/uz/private/deposit/istiqlol/
📞 Алоқа маркази: 1287

🐬 "Трастбанк" — ишонч билан юзма-юз

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM