Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистондаги ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашди - фотожамланма

Бугун Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг коммуникация сиёсати бўйича техник миссияси аъзоларининг журналист ва блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда сўнгги йилларда пул-кредит сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтишда коммуникация сиёсатининг аҳамияти муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, пул-кредит сиёсати ҳамда молиявий барқарорлик соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришларни кенг жамоатчилик томонидан қабул қилиниши, бу борада коммуникация сиёсатини такомиллаштириш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ишларни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 15 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди;

🏦 "Капиталбанк" АТБнинг мобил иловасида онлайн омонат очиш имконияти тикланди;

🏦 Ўзмиллийбанкда Россиянинг МТС-банкидан тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини йўлга қўйилди;

🏦 ХВЖ миссияси Ўзбекистондаги ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашди;

🏦 Равнақ-банкнинг банкоматлари 20 декабргача ишламайди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк aktiVISAatsiya акциясини бошлади;

🏦 Анорбанк Россиядан пул ўтказмалари қабул қилувчилар акциясида ғолибларни аниқлади;

🏦 Бугун Apelsin иловаси ишга туширилганига 3 йил тўлди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 6 тийинга камайди ва 16 декабрдан бошлаб расмий курс 11 231 сўм 15 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 16 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанкда омонатлар фоизи янада жозибадорроқ ва қулайроқ!

Ўз пул жамғармаларини фойдали ва хавфсиз кўпайтиришни хоҳлаганлар учун Туронбанк ўз омонатларини таклиф қилмоқда.

Омонатлар миллий ва хорижий валюталарда жойлаштиришингиз мумкин.

Миллий валютада "Устувор" омонати:

🔹 Йиллик ставка: 22 %;
🔹 Муддати: 18 ой;
🔹 Бошланғич бадал миқдори: 1 млн. сўм;
🔹 Омонатни тўлдириш имконияти: бор.

Хорижий валютада "Optimum" омонати:

🔹 Йиллик ставка: 6,2 %;
🔹 Муддати: 15 ой;
🔹 Бошланғич бадал миқдори: чекланмаган
🔹 Омонатни тўлдириш имконияти: бор.

Туронбанк омонатлари тўғрисида батафсил ушбу ҳаволада маълумот олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, банклардаги омонатлар қайтарилиши кафолатланган!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 16 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди;

🏦 Наманган вилоятида MKBANK'нинг Янгиқўрғон банк хизматлари маркази очилди;

🏦 “Tenge Bank” АТБ ва Тошкент Молия институти ўртасида кадрларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;

🇰🇿 Евросиё банки Ўзбекистонда ўз шўъбасини очишни режалаштирмоқда;

🏦 ХИСМК Ипак Йўли банки билан 15 млн. долларлик шартнома имзолади;

🏦 Қишлоқ қурилиш банкда китоб ярмаркаси ташкил қилинди;

🏦 Бугун бир муддат Apelsin иловасида узилишлар кузатилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 33 сўм 82 тийинга ошди ва 19 декабрдан бошлаб расмий курс 11 264 сўм 97 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 19 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 ITFC Ипак Йўли банки билан қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг оид шартномани имзолади

2022 йил 13 декабрь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ХИСМК) ва "Ипак Йўли" АИТБ ўртасида Ўзбекистон хусусий секторида савдони молиялаштириш бўйича кўмаклашиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича шартнома имзоланди.

"Биз ХИСМК билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни бошлаб берган илк шартномамизни имзолашдан мамнунмиз. Маблағлар Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштиришга йўналтирилади, бу эса мамлакатда бу турдаги субъектлар ўртасида исломий молиявий хизматлардан хабардорлик даражасининг ортишига хизмат қилиб келади", - деди банк Бошқаруви раиси Саидаброр Сайдаҳмедов.

Шартнома доирасида қиймати 15 млн АҚШ долларига тенг маблағ шариат тамойилларига мувофиқ "Ипак Йўли"нинг хусусий сектор мижозлари талабини қондириш учун савдони молиялаштиришга йўналтиради.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Банклар истеъмол кредитини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товар ва хизматлар учун ҳам бериши мумкин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Истеъмол…
Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ҳозирда Олий Мажлис қуйи палатасида муҳокамага қўйилган.

Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товар ва хизматлар учун истеъмол кредити ажратилиши чекланган. Шу сабабли, жисмоний шахслар хорижда ишлаб чиқарилган товарларни истеъмол кредити эвазига сотиб ололмайдилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябрь ойида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага киритилганди.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 20 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz бугундан эътиборан йил якунига қадар "2022 йилда Ўзбекистон банкларида юз берган муҳим воқеалар йиллик дайжести" туркум постларини эълон қилиб боради.

Дайжестда алоҳида банк бўйича йил давомида юз берган муҳим воқеа ва ўзгаришларни ҳамда асосий маълумотларни қисқа сатрларда ўқиш имконияти мавжуд.

Материалларни телеграм каналда #йилликдайжест хэштеги билан осон топиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари pinned «🏦 Bankers.uz бугундан эътиборан йил якунига қадар "2022 йилда Ўзбекистон банкларида юз берган муҳим воқеалар йиллик дайжести" туркум постларини эълон қилиб боради. Дайжестда алоҳида банк бўйича йил давомида юз берган муҳим воқеа ва ўзгаришларни ҳамда асосий…»
🏦 "Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ

Ташкил топган санаси: 7 сентябрь, 1991 йил;
Банк шиори: Куч ишончда;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Саидқаҳҳор Холхўжаев (Чилонзор туман ҳокими);
Банк Бошқарув раиси: Алишер Мирсоатов;
Банк Матбуот хизмати раҳбари: Зебо Тўхтаева;
Ходимлар сони: 6000 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар А.Темур к., 101-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан $ 200 млн. кредит линияси жалб қилинди. Март ойида ЕТТБ билан ($ 40 млн.), августда Хитой тараққиёт банки билан (500 млн. юан), ноябрда Société Générale (Франция) билан (50 млн. евро) кредит линиялари жалб қилиш учун шартномалар имзоланди;

Август ойида Швейцариянинг "Credit Suisse AG" банки, "AKA Bank" ва "KfW" хорижий банклар консорциумидан (100 млн. евролик) синдикатлаштирилган кредит линияси жалб қилиш бўйича келишув имзоланди;

5 та тумандаги филиалини ўша вилоятдаги филиаллари билан бирлаштириб, улар негизида БХМлар ташкил қилди. Август ойида Тошкент вилоятидаги филиал ва БХМларини бош офис МФОси (00450)га ўтказди. Шунингдек, Самарқандда Нуробод БХМ ташкил қилинди;

Йил давомида Қорақалпоғистон, Бектемир ва Ғиждувон филиаллари янги бинода фаолиятини бошлади;

Январь ойи охирида Milliy иловасида "Mastercard Send" хизмати ишга туширилди. Февраль ойида эса банк мобил иловасидан USSD сўров (*585#) орқали фойдаланиш йўлга қўйилди. Апрель ойида Milliy иловасини такомиллаштириш учун 4,18 млрд. сўмлик тендер эълон қилди;

Ўзмиллийбанк февраль ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, июль ойида Халқаро Вестминстер университети, октябрь ойида Тошкент молия институти билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

Май ойида банк Кузатув кенгаши таркибига (иккинчи) мустақил номзод — Стюарт Лоусон киритилди.

Май ойида банк Бошқаруви раисига икки ўринбосар - Б.Алимов ва Ш.Жумаевлар ҳамда маслаҳатчи — россиялик мутахассис Александр Камалов тайинланди;

2021 йилда олган 983,33 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлади, бунда фойданинг 84 фоизи капитализация қилинди. Шунингдек, 2022 йил I ярим йиллигида олинган 985,96 млрд. сўм соф фойда тўлиқ капитализацияга йўналтирилди.

Forbes Russia эълон қилган "Ўзбекистоннинг энг ишончли 10 та банки" рўйхатида Ўзмиллийбанк 1-ўринда қайд этилди;

Банк "Solfy" муддатли тўлов картасини ишга туширди;

#йилликдайжест

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🏦 "Капиталбанк" АТБ
(ва унинг шўъба банки "Uzum Bank" АЖ
)

"Капиталбанк" АТБ ташкил топган сана: 7 апрель, 2001 йил;
Банк шиори: Мақсадларни бирлаштириб, муваффақиятга эришамиз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Мақсуд Абдусамадов (тадбиркор);
Банк Бошқарув раиси: Алишер Мирзаев;
Ходимлар сони: 2300 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 7-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январь ойида А.Усмоновга тегишли компания банкдаги улушини 25 фоизга етказди. Январь охирида "Телекоминвест" ва унга аффилланган "Finance TCI" МЧЖ банкнинг 58,33 фоизига эгалик қила бошлади. Февраль ойи бошига келиб А.Усмонов ширкатларининг банкдаги улуши 61,54 фоизга етди;

Мартга келиб (Ғарб санкцияларига тушиш хавфи ортидан) "Телекоминвест" ва "Finance TCI" МЧЖ муассиси ўзгарди. "Finance TCI" МЧЖ эгалиги А.Усмоновнинг компанияларига алоқадор шахслар қўлига ўтди;

Йил охирига келиб, ака-ука Абдусамадовларга тегишли "Continent Insurance" МЧЖнинг банкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди;

Апрель ойида россиялик тадбиркор К.Маркевич банк Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Маркевич номзоди Марказий банк томонидан рад этилгандан кейин, орадан бир ой ўтиб у лавозимидан озод қилинди;

Май ойида банк Кузатув кенгаши таркибига 3 нафар россиялик мутахассис сайланди. Собиқ Кузатув кенгаши аъзоси Р.Гулямов июнь ойида, Асакабанкда ишлаб келаётган С.Исмаилов май ойида Капиталбанк Бошқаруви раиси ўринбосарлари этиб тайинланди.

Банк 25 июлдан бошлаб Contact, Золотая Корона, Юнистрим тизимлари орқали пул ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Сўнгра VISA карталаридан нақд валюта ечишда комиссия олишни бошлади;

Сентябрь ойида норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартлари кучайтирилганини маълум қилди. Октябрь ойига келиб норезидент мижозлар сони ортиши туфайли норезидентлар учун ҳисоб очишга қўшимча текширувлар ва комиссия жорий қилинди;

Йил давомида банк банкоматлари 2 марта "ҳужум"га учради, дастлаб Ўртачирчиқда, кейинроқ Чирчиқ шаҳрида Капиталбанк банкоматларини бузишга уринишлар содир бўлди;


Uzum Bank (собиқ Bank Apelsin)

14 январь куни Капиталбанк таъсисчи бўлган Bank Apelsin Омонатларни кафолатлаш жамғармаси аъзосига айланди. Кейинчалик Uzum Bank омонатлар ва кредитлар бўйича янги маҳсулотлар тайёрлаётганини билдирди;

Apelsin иловаси йил давомида такомиллашиб борди. Февраль ойи бошида илованинг AppGallery (Huawei операцион тизими) учун версияси ишга туширилди. Илованинг қорақалпоқ ва тожик тилли интерфейслари тақдим этилди;

Apelsin 22 февралда Россия карталарини иловага улаш, РФ карталарига пул юбориш ва Россиядан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади. Рубл курсининг юқори волатиллиги сабаб бир муддат Россияга пул юбориш ва қабул қилишни тўхтатиб турди;

Апрель ойида Bank Apelsin Кузатув кенгаши таркибига тўртта Россия фуқароси сайланди. Май ойида Капиталбанк Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Т.Эмирсалиев Bank Apelsin Бошқаруви ўринбосарилигига олиб келинди;

Май ойида Apelsin “Банклар, молиявий институтлар ва суғурта” йўналишида истеъмолчилар танлови номинацияси ғолиби деб топилди. Июль ойида Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини рўйхатдан ўтказди.

Октябрь ойида Bank Apelsin юридик манзили ўзгарди. Ой охирига келиб Apelsin Uzum экотизимига қўшилиши маълум бўлди. Ноябрь ойи охирида Bank Apelsin номини Uzum Bank'га ўзгартирди ва банк фаолияти лицензиясини янгилади.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM