Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
3.34K photos
255 videos
24 files
4.32K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
🏦 Bankers.uz бугундан эътиборан йил якунига қадар "2022 йилда Ўзбекистон банкларида юз берган муҳим воқеалар йиллик дайжести" туркум постларини эълон қилиб боради.

Дайжестда алоҳида банк бўйича йил давомида юз берган муҳим воқеа ва ўзгаришларни ҳамда асосий маълумотларни қисқа сатрларда ўқиш имконияти мавжуд.

Материалларни телеграм каналда #йилликдайжест хэштеги билан осон топиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ

Ташкил топган санаси: 7 сентябрь, 1991 йил;
Банк шиори: Куч ишончда;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Саидқаҳҳор Холхўжаев (Чилонзор туман ҳокими);
Банк Бошқарув раиси: Алишер Мирсоатов;
Банк Матбуот хизмати раҳбари: Зебо Тўхтаева;
Ходимлар сони: 6000 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар А.Темур к., 101-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан $ 200 млн. кредит линияси жалб қилинди. Март ойида ЕТТБ билан ($ 40 млн.), августда Хитой тараққиёт банки билан (500 млн. юан), ноябрда Société Générale (Франция) билан (50 млн. евро) кредит линиялари жалб қилиш учун шартномалар имзоланди;

Август ойида Швейцариянинг "Credit Suisse AG" банки, "AKA Bank" ва "KfW" хорижий банклар консорциумидан (100 млн. евролик) синдикатлаштирилган кредит линияси жалб қилиш бўйича келишув имзоланди;

5 та тумандаги филиалини ўша вилоятдаги филиаллари билан бирлаштириб, улар негизида БХМлар ташкил қилди. Август ойида Тошкент вилоятидаги филиал ва БХМларини бош офис МФОси (00450)га ўтказди. Шунингдек, Самарқандда Нуробод БХМ ташкил қилинди;

Йил давомида Қорақалпоғистон, Бектемир ва Ғиждувон филиаллари янги бинода фаолиятини бошлади;

Январь ойи охирида Milliy иловасида "Mastercard Send" хизмати ишга туширилди. Февраль ойида эса банк мобил иловасидан USSD сўров (*585#) орқали фойдаланиш йўлга қўйилди. Апрель ойида Milliy иловасини такомиллаштириш учун 4,18 млрд. сўмлик тендер эълон қилди;

Ўзмиллийбанк февраль ойида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, июль ойида Халқаро Вестминстер университети, октябрь ойида Тошкент молия институти билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

Май ойида банк Кузатув кенгаши таркибига (иккинчи) мустақил номзод — Стюарт Лоусон киритилди.

Май ойида банк Бошқаруви раисига икки ўринбосар - Б.Алимов ва Ш.Жумаевлар ҳамда маслаҳатчи — россиялик мутахассис Александр Камалов тайинланди;

2021 йилда олган 983,33 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлади, бунда фойданинг 84 фоизи капитализация қилинди. Шунингдек, 2022 йил I ярим йиллигида олинган 985,96 млрд. сўм соф фойда тўлиқ капитализацияга йўналтирилди.

Forbes Russia эълон қилган "Ўзбекистоннинг энг ишончли 10 та банки" рўйхатида Ўзмиллийбанк 1-ўринда қайд этилди;

Банк "Solfy" муддатли тўлов картасини ишга туширди;

#йилликдайжест

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM