2020 йил охиридан бошлаб Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштириш жараёнларига фаол қизиқиш билдириб келаётган Венгриянинг OTP Bank'и ва ниҳоят расман Ипотека банкни сотиб оладиган бўлди. Ҳужжатни Тошкентда OTP Bank номидан бошқарув раиси ва бош ижрочи директор Шандор Чаньи ва бош ижрочи директор ўринбосари Ласло Вольф, шунингдек банкнинг асосий акциядори бўлган Молия вазирлиги томондан Молия вазири Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси номидан эса — Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев имзоладилар.
Шартномага кўра, OTP Bank Ўзбекистон Молия вазирлигига тегишли бўлган 100 фоиз акцияларни (жами улушнинг қарийб 97 фоизи) икки босқичда сотиб олади: бунда 75 фоиз акциялар ҳозир ва қолган 25 фоизи эса дастлабки молиявий битим амалиёти тўлиқ ёпилгандан кейин уч йил ўтгач амалга ошади. Маълум қилинишича, биринчи битим молиявий жиҳатдан 2023 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/961
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу муносабат билан, Абдумажид Абдуваҳитовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 25 тийинга ошди ва 13 декабрдан бошлаб расмий курс 11 271 сўм 26 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Агробанк" АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 12 декабрдаги тегишли қарори билан Кахоров Эркин Азизжонович банк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Турдиев Жамшид Зайнидинович ҳамда Очилов Вохид Абдумаликович банк Бошқарув раиси ўринбосарлари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар Эркин Кахоров банк бошқаруви раиси ўринбосари, Жамшид Турдиев ва Вохид Очиловлар Агробанкда бошқарма бошлиқлари сифатида фаолият юритиб келишган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/963
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги 12 та тижорат банки ўтган 11 ой давомида янги тартиб асосида жами 7,39 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратган.
Энг кўп ипотека кредитлари Қишлоқ қурилиш банк (1,76 трлн. сўм), Ипотека-банк (1,51 трлн. сўм) ва Ўзмиллийбанк (1,20 трлн. сўм) томонидан берилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри (1,63 трлн. сўм, 5000 дона квартира), Самарқанд вилояти (784 млрд. сўм, 3248 дона квартира) ва Фарғона вилояти (685 млрд. сўм, 3220 дона квартира) да ажратилган.
Аввалроқ Марказий банк 1 декабрь ҳолатига ажратилган ипотека кредитларининг 9,17 трлн. сўми Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан эканлиги айтган эди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/964
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 13 сўм 76 тийинга ошди ва 14 декабрдан бошлаб расмий курс 11 285 сўм 2 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 14 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 14 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Марказий банк 2022 йил 1 декабрь ҳолатида пул агрегатлари статистикасини тақдим қилди. Унга кўра, кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан 5,93 трлн. сўмга кўпайган ва 177 трлн. 238 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.
Муомаладаги нақд пуллар миқдори ноябрь ойида бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 2,45 трлн. сўмга камайиб, 41,32 трлн. сўмни ташкил қилмоқда.
Миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар миқдори эса 35,76 трлн. сўмгача пасайган (-932 млрд. сўм).
Кенг маънодаги пул массаси (М2) кўпайишига чет эл валютасидаги депозитларнинг кўпайиши (+5 545 млрд. сўм) асосий таъсир кўрсатган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЧЭКИ "Invest Finance Bank" АТБ акциядорларининг 12 декабрь куни бўлиб ўтган умумий йиғилишида ўтган йиллар мобайнида тақсимланмай қолдирилган 298,83 млрд. сўм соф фойдани қисман тақсимлаш қарори қабул қилинган.
Хусусан, тақсимланмаган фойданинг 35,35 млрд. сўми акциядорларга дивиденд шаклида ҳисобланади. Бунда ҳисобланган дивидендлар (даромадлилик 7,6 фоиз) акциядорлар улушини ошириш орқали устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилади ва шу орқали банкнинг қўшимча 100 млрд.сўмлик янги эмиссия проспекти ёпилади. Пировардида банк акциядорлик капитали 500 млрд.сўмга етказилади.
Тақсимланмай қолган фойданинг қолган қисми — 263,48 млрд. сўми акциядорлар томонидан тегишли қарор қабул қилингунига қадар тақсимланмаган фойда шаклида қолдиришга қарор қилинган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 28 сўм 81 тийинга камайди ва 15 декабрдан бошлаб расмий курс 11 256 сўм 21 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтганча, расмий даромадга эга бўлмаган, бироқ ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам автоулов олиши учун автокредит ажратилади. Фойдаланишда бўлган автомобиллар учун:
trustbank.uz | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 15 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 15 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.
Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тафсилотлар билан яқин вақтларда эълон қилинадиган расмий пресс-релизда эълон қилинади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Марказий банкда Халқаро валюта жамғармасининг коммуникация сиёсати бўйича техник миссияси аъзоларининг журналист ва блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда сўнгги йилларда пул-кредит сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтишда коммуникация сиёсатининг аҳамияти муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, пул-кредит сиёсати ҳамда молиявий барқарорлик соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришларни кенг жамоатчилик томонидан қабул қилиниши, бу борада коммуникация сиёсатини такомиллаштириш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ишларни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 6 тийинга камайди ва 16 декабрдан бошлаб расмий курс 11 231 сўм 15 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM