Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.46K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 24 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Микрокредитбанк Келес филиали тугатилиши ортидан келиб чиққан хабарларга муносабат билдирди;

🚓 Самарқандда банк юристи пора билан қўлга тушди;

🏦 АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" нинг "Perfect Insurance" суғурта компанияси акциялари биржа котировкаларига киритилди;

🏦 Агробанк юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун "Экспресс-авто" кредитларини таклиф қилмоқда;

🏦 Марказий банкда ХВЖ эксперти ҳамда Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди;

🏦🏦 "Йилнинг энг яхши иш берувчи ташкилоти" танловида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг барқарор ташкилот" номинациясида, Агробанк "Энг яхши ўқув маркази" номинациясида ғолиб бўлди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 7 сўм 78 тийинга кўтарилди ва 25 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 230 сўм 39 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 25 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Октябрь ойида муаммоли кредитлар 968 млрд. сўмга камайди

Марказий банк маълумотларга кўра, банк тизими жами кредит портфели октябрь ойи давомида 12,4 трлн. сўмга кўпайган. Йирик ўсиш асосан 3 та йирик банклар – Ўзмиллийбанк (+4,06 трлн. сўм), Агробанк (+2,27 трлн. сўм) ва Ўзсаноатқурилишбанк +(1,81 трлн. сўм) ҳиссасига тўғри келган.

Муаммоли кредитлар ҳажми октябрь ойи давомида 968 млрд. сўмга камайган ва жами портфелнинг 4,30 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик пасайиш - 0,41 фоиз). Муаммоли кредитларнинг қарийб 1 трлн. сўмга камайиши тугатилган банклар — Туркистонбанк (-619 млрд. сўм) ва Hi-Tech Bank (-109 млрд. сўм) ҳисобига рўй берган.

Сезиларли пасайиш Ўзмиллийбанк (-78 млрд. сўм), Туронбанк (-43 млрд. сўм) ва Халқ банки (-42 млрд. сўм) ларда қайд этилган.

Ўзагроэкспортбанк (88,24%) ва Равнақ-банк (73,35%)ларда NPL улуши юқорилигича қолмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агробанк "Энг яхши ўқув маркази" номинацияси ғолиби деб топилди

Жорий йилниг 24 ноябрь куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Davinchi Management Consulting” компанияси HR соҳасида Ўзбекистондаги энг муносиб иш берувчиларни маҳаллий, халқаро ва давлат корхоналари тоифаларига бўлиб ўтказилган "DaVinchi" мукофотини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида "Agrobank" АТБ томонидан кейинги йилларда ўз соҳасига трансформация жараёнларини жадаллик билан жорий этиш ва HR йўналишида олиб борилаётган амалий ишлар эътироф этилди.

Тақдирлаш маросимида "Agrobank" АТБ HR департаменти "Энг яхши ўқув маркази" номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритди.


@bankers_uz
🏦 25 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Октябрь ойида муаммоли кредитлар 968 млрд. сўмга камайди;

🏦 Гарантбанк йиллик 23 фоиз устама ҳисобланадиган "Янги ҳаёт" омонатини таклиф қилмоқда;

🚓 Боғот туманида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди;

🏦 Марказий банкда Deloitte халқаро компанияси билан ҳамкорликда санкциявий комплаенс масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди;

🏦 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Туронбанк мурожаатига асосан олиб борилган текширув натижаларини эълон қилди;

🏦 MKBANK Чилонзорда Smart Office фаолиятини йўлга қўйди;

🏦 Ziraat Bank Uzbekistan Бошқарув раиси Тошкентдаги "Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда янги юксакликлар" мавзусидаги симпозиумда иштирок этди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 15 сўм 72 тийинга кўтарилди ва 28 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 246 сўм 11 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 28 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Namuna Development компаниясидан барча хонадонларга 37% чегирма

❗️Namuna Development қурилиш компанияси илк бор NUR аҳил қўшнилар мавзесидаги барча хонадонларга 100 % тўлов билан 37 % чегирма тақдим этади фақат 1-30 ноябргача.

👇🏽Компания қуйидагиларни таклиф қилади:

🔹тайёр таъмирланган хонадонлар;
🔹кўп турдаги хонадон режалари;
🔹мавзенинг шаҳар марказидаги қулай жойлашуви;
🔹қўриқланадиган ва хавфсиз ҳовли;
🔹ер ости ва ер усти автотураргоҳи;
🔹ривожланган ички инфратузилма.


📲 Call-center: +998 78-777-00-77
🌐 www.namunadevelopment.uz

Реклама
🏦 Ака-ука Абдусамадовларга тегишли компаниянинг Капиталбанкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди

Ака-ука тадбиркорлар — Мақсуд ва Равшан Абдусамадовларга тегишли "Continent Insurance" МЧЖ жорий йил 22 ноябрь куни биржадан ташқари савдолар орқали "Капиталбанк" АТБ акцияларининг 15,7 фоизини сотиб олди. Мазкур битимдан сўнг, компаниянинг банк устав капиталидаги улуши 29,1 фоизга етди.

Ака-ука Абдусамадовларнинг Капиталбанкдаги улуши ортганига қарамай, банк акциялари назорат пакети ҳалиям Алишер Усмоновга тегишли компаниялари назорати остида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Мақсуд ва Равшан Абдусамадовлар "Капиталбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзолари, М.Абдусамадов шу билан бирга, Кенгаш раиси ҳисобланади. Бундан ташқари Мақсуд Абдусамадов, Капиталбанкнинг 6,7 фоиз акцияларига ҳам тўғридан-тўғри эгалик қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/938


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 28 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ака-ука Абдусамадовларга тегишли компаниянинг Капиталбанкдаги улуши қарийб 30 фоизга етди;

🏦 Фарғона шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Трастбанкда 5 декабрга қадар халқаро пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилади;

🏦 Марказий банк "Farovon hayot mikromoliya tashkiloti" МЧЖни микромолия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказди;

🏦 Asia Alliance Bank VISA билан ҳамкорликда Дубайга икки кишилик йўлланма ўйналадиган акция эълон қилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 15 сўм 74 тийинга пасайди ва 29 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 230 сўм 37 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 "BANK APELSIN" АЖ номи "UZUM BANK" АЖга ўзгартирилиши расман маълум бўлди "BANK APELSIN" АЖ акциядорининг жорий йил 31 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк номини "UZUM BANK" АЖга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Корпоратив…
🏦 Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “BANK APELSIN” акциядорлик жамиятининг номи “UZUM BANK” акциядорлик жамиятига ўзгарди ҳамда унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банкларидаги бўш иш ўринлари таҳлили — Bankers.uz материали

Анъанага мувофиқ, Bankers.uz Ўзбекистон банкларида мавжуд иш ўринлари тўғрисида маълумот тайёрлади.

Ўрганишларга кўра, 24 та банкнинг веб-сайтида бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот мавжуд. Банкларда турли лавозимдаги вакансиялар бор. Айрим банкларда, масалан, Халқ банкида бир неча филиаллар бошқарувчиси, қатор департамент директорлари лавозимлари, Агробанк, Пойтахтбанк, Мадад Инвест банкларда Бошқарув аъзолари каби раҳбарлик лавозимлари ҳам бор.

Қатор банклар, масалан, Агробанк (31 та), TBC Bank (26 та), Ўзмиллийбанк (24 та), Tenge Bank (23 та), Инфинбанк (22 та), Давр-банк (19 та), Ўзсаноатқурилишбанк (16 та), Капиталбанк (16 та), Халқ банки (13 та), Ипотека-банк (11 та) ходим излашда hh.uz платформасида эълон жойлаштирган.

Шунингдек, кўпгина банклар Телеграм канал орқали, шунингдек бошқа ижтимоий тармоқлар (Linkedin, Facebook ва ҳк.) орқали бўш иш ўринларини эълон қилиб боришни йўлга қўйишган.

Батафсил


@bankers_uz
⬜️ 29 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Тижорат банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — Bankers.uz материали;

🏦 Bank Apelsin'нинг банк лицензияси Uzum Bank'га қайта расмийлаштирилди;

🏦 Марказий банк Sello маркетплейсини тўлов ташкилоти сифатида рўйхатга олди;

🏦 Агробанк Қатар 2022 жаҳон чемпионати муносабати билан ўтказган акцияси ғолибларини аниқлади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 40 тийинга пасайди ва 30 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 212 сўм 97 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 30 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Асакабанк Тошкентдаги собиқ "Океан" ресторани биносини сотувга қўйди

"Асакабанк" АЖ Пойтахт филиали томонидан Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчасида жойлашган савдо мажмуаси ва қаҳвахона бино-иншоотлари, шунингдек мебель ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари аукцион орқали сотувга қўйилди.

Лотнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан) 27 млрд. сўмни, закалат миқдори эса 1,35 млрд. сўмни ташкил қилади. Ер участкасининг умумий майдони 20,3 сотих, бино умумий майдони эса 2685 кв. метрдан иборат.

Қўшимча маълумотни +998 97 7558775 рақамидан олиш мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/942


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⬜️ 30 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Асакабанк Тошкентдаги собиқ "Океан" ресторани биносини сотувга қўйди;

🏦 Декабр ойида Трастбанк филиалларига тегишли банкоматларда график асосида профилактика ишлари амалга оширилади ;

🏦 "Pul bor mikromoliya tashkiloti" МЧЖ микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди;

🏦 Халқ банки Тошкентдаги халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасида иштирок этяпти;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 84 тийинга пасайди ва 1 декабрдан бошлаб расмий курс 11 203 сўм 13 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 1 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz