Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Тўққиз ой давомида жами кредитлар қолдиғи 36,5 трлн. сўмга ўсди

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатида банклардаги жами кредитлар 362,9 трлн. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 36,5 трлн. сўмга ёки 11,2 фоизга ўсган.

Давлат улуши устувор бўлган банклар орасида кредитларнинг ўсиш суръати энг кўп Туронбанкда (13,4 фоиз), Микрокредитбанкда (12,9 фоиз), Ўзмиллийбанкда (11,9 фоиз) ва Қишлоқ қурилиш банкда (11,8 фоиз) кузатилган. Асакабанк (-4,7 фоиз), Пойтахтбанк (-18,5 фоиз) ва Ўзагроэкспортбанк (-75 фоиз) ларда кредитлар қолдиғи камайган.

Кредитлар қолдиғи жами давлат банкларида йил бошига нисбатан 8,2 фоизга ўсган бўлса, бу кўрсаткич давлат улуши устувор бўлмаган банкларда 29,1 фоизни ташкил қилган. Хусусан, жадал ўсиш суръати TBC Bank (209,0 фоиз), ANORBANK (190,0 фоиз), Капиталбанк (62,3 фоиз), Эрон Содерот банк (44,4 фоиз), Ориент Финанс банк (32,9 фоиз) ларда кузатилган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/878


@bankers_uz
🏦 Агробанк ва унинг лойиҳалари Tashkent Advertising Festival'да бир нечта номинация бўйича ғолиб бўлди

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки ҳамда банкка тегишли бир нечта лойиҳалар ўтган ҳафта якунида (21-23 октябрь кунлари) Тошкентда бўлиб ўтган реклама ва маркетинг фестивали — Tashkent Advertising Festival (TAF!22) тадбирида қатор номинациялар бўйича ғолиб деб топилди.

Хусусан, маркетинг ҳамжамиятининг халқаро экспертлари томонидан учта номинацияда Агробанкка энг юқори "Гран При" ва «Платинум» мукофотлари тақдим этилди:

▫️"Rebrending" лойиҳаси;
▫️"Йилнинг энг яхши реклама лойиҳаси" — Бренд-манифест (Гран-при соврини);
▫️"Бир каналли коммуникация" — Бренд-манифест.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг танловига кўра Агробанкнинг қуйидаги лойиҳалари "Олтин" мукофотига муносиб деб топилди:

▫️"Digital" номинациясида "Agrozamin.O‘zimizniki" лойиҳаси;
▫️"Integrated" номинациясида Агробанк кредит картаси;
▫️"Community" номинациясида "Фермерлар мактаби" лойиҳаси.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 25 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Тўққиз ой давомида жами кредитлар қолдиғи 36,5 трлн. сўмга ўсди;

🏦 Марказий банк 2022 йилнинг I ярим йиллиги учун молиявий барқарорлик шарҳини тайёрлади;

🏦 Агробанк ва унинг лойиҳалари Tashkent Advertising Festival'да бир нечта номинация бўйича ғолиб бўлди;

🏦 Бугун "ANOR BANK" АЖ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди;

🏦 Ziraat bank Тошкент ва Самарқанд офисларида бўш иш ўринларини эълон қилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 3 тийинга кўтарилди ва 26 октябрдан бошлаб расмий курс 11 128 сўм 70 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 26 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган — АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси Каммуна Ирисбековани самимий табриклаймиз! (1960 йил туғилган)

Ўзбекистон банклари бошқаруви раислари ичида ягона аёл киши — Каммуна Наринбаевнага ушбу кун муносабати билан, мустаҳкам соғлик, куч-қувват ва меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 26 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Эртага Марказий банк бошқаруви асосий ставкани қайта кўриб чиқади;

🏦 Марказий банк ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича рейтингда яна биринчи ўринни эгаллади;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан матбуот анжумани ўтказилди;

🏦 "Ipak Yuli Mobile" иловасида Mastercard виртуал картасини очиш имконияти қўшилди;

🏦 Трастбанк Тошкент шаҳридаги филиалларида "сирли мижоз" тадбирлари натижаларини таҳлили юзасидан семинар ўтказди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 26 сўм 42 тийинга кўтарилди ва 27 октябрдан бошлаб расмий курс 11 155 сўм 12 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 27 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг жорий ҳолати ҳамда йил якунига қадар кутилаётган натижаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида банк раҳбарияти, тегишли таркибий бўлинмалар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/881


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Айни дамда бўлиб ўтаётан Марказий банк Бошқаруви йиғилишида асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 27 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк асосий ставкани йиллик 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди;

🏦 Bank Apelsin декабрь ойида Uzum маркетплейси билан интеграция қилинади ва номини Uzum Bank'га ўзгартиради;

🏦 Аҳолининг Туркистонбанкда тахминан 368 млрд, Hi-Tech Bank'да эса 5 млрд. сўм маблағлари бор — Мамаризо Нурмуратов;

🏦 MKBank Қашқадарё вилояти Нишон туманига пресс-тур ташкил қилди;

🏦 "Ипак Йўли" банки ҳар ҳафта Apple маҳсулотлари ўйналадиган "Харидлар учун совринлар" акциясини бошлади;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк бир қатор лавозимларга вакансиялар эълон қилди;

🏦 Алоқабанк иккиламчи бозор учун автокредитлар беришни йўлга қўйди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 21 тийинга кўтарилди ва 28 октябрдан бошлаб расмий курс 11 171 сўм 33 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 28 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Гарант банк жамоаси учун навбатдаги тимбилдинг ташкиллаштирилди

"Гарант Банк" АЖ топ-менежерлари учун жамоани шакллантиришга қаратилган тимбилдинг тадбири ташкил қилинди.

Корпоратив маданиятни шакллантиришга қаратилган турли тадбирларни ўз ичига олган мазкур тимбилдинг, банкда жамоавий руҳ ва аҳиллик кайфиятини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди.

Тадбирлар давомида ҳамкасблар турли жамоавий ўйинлар орқали яхши кайфият ҳамда энергия олиш билан бир қаторда, банкнинг стратегик мақсад ва вазифаларига эришишга туртки берувчи ўзига ҳос учрашувда ҳам иштирок этдилар.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bankers.uz — Live
🏦 Bankers.uz жамоаси "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки ташкил топганлигининг 100 йиллик юбилейи билан қутлайди!

Ўзбекистондаги энг йирик ва етакчи банклардан бирининг фаолиятига зафарлар, меҳнат жамоасига эса куч-қувват ҳамда бирдамлик тилайди!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 28 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Гарант банк жамоаси учун навбатдаги тимбилдинг ташкиллаштирилди;

🚓 Бухоро ва Хоразмда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Apelsin мобил иловасида Uzum экотизимига қўшилгани маълум қилинди ва илова интерфейси ўзгарди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ташкил топганига 100 йил бўлди;

🏦 Универсалбанк Team университетининг танловида ғолиб бўлган 3 талабага ҳомийлик ёрдамини кўрсатди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 15 тийинга кўтарилди ва 31 октябрдан бошлаб расмий курс 11 180 сўм 48 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 31 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Микрокредитбанк Қашқадарё вилоятидаги паррандачилик корхонасига пресс-тур уюштирди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни "Микрокредитбанк" АТБ ҳамда "Паррандасаноат" уюшмаси томонидан Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган тадбиркор Бахриддин Ниязов раҳбарлик қилаётган “Чўл паррандаси” МЖЧда бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари парранда гўшти (бройлер товуқлари)ни кўпайтириш жараёни билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/884


@bankers_uz