Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.43K photos
263 videos
24 files
4.41K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 18 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Ўзагроэкспортбанк "ёпиқ қарор" билан сотилганлиги айтилмоқда

"Ўзагроэкспортбанк" акциядорлик-тижорат банки "ёпиқ қарор" асосида хусусийлаштирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўз телеграм каналида маълум қилмоқда.

Айтилишича, 2017 йилда ташкил этилган банк ташқи олигархия билан аффилланган компаниялардан бирига ёпиқ қарор билан сотилмоқда. Компания номи, у билан аффилланган шахслар ва битим шартлари ва суммаси очиқланмаган. Банкни сотиб олаётган корхона мулкчилик шакли МЧЖ бўлиб, унинг устав капитали 6 миллион сўм эканлиги ҳам айтилган.

Bankers.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида боғланган Давактив агентлиги матбуот хизмати масъул ходими вазият бўйича кейинроқ ахборот тақдим этишини маълум қилди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сизга кредит мавзуси қизиқми? Унда қуйидаги сўровномада қатнашиб, ўз фикрингизни билдиринг:
https://form.typeform.com/to/n0WtLBMi

—————————————

Вас интересует кредит? Пройдите опрос по ссылке ниже и выразите свое мнение:
https://form.typeform.com/to/n0WtLBMi
💳 OSON тўлов ташкилоти эмитент-банкни тезда ўзгартиришга ва Алоқабанкка ўтишга эришгани маълум қилди

Компаниянинг хабар беришича, бундай ҳолатлар финтех ва фойдаланувчилар орасида электрон пулларга бўлган ишончга сезиларли даражада таъсир қилади.

Ҳозирда компания Алоқабанк билан ҳамкорлик қилмоқда, зудлик билан шартнома имзолаш ва “OSON Sum” электрон пуллар фаолиятини тиклаш мумкин бўлди. Компания шахсий маблағлари ҳисобидан ҳар бир фойдаланувчининг ҳамёнини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди.

Маълум қилинишича, музлатилган маблағларни чиқариш билан эса адвокатлар гуруҳи шуғулланишмоқда: улар ҳозирда банк ҳаракатларининг қонунийлиги юзасидан назорат органлари билан маслаҳатлар олишмоқда. Компания шу кунгача "Туркистон" банкдан содир бўлган воқеа юзасидан бирорта ҳам аниқ тушунтириш олмаган.

Шунингдек, компания тартибга солувчи органга ва банкка OSON вакилларига банкни ликвидация қилиниши жараёнига кириш ҳуқуқини бериш, шунингдек, кредиторлар орасидан комиссия тузиш учун уларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича сўров юборган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/868


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK банкка уюштирилган ахборот хуружи тўғрисида қўшимча баёнот берди

"ANOR BANK" акциядорлик жамияти баъзи оммавий ахборот воситалари томонидан банкка қарши режалаштирилган ахборот ҳужуми уюштирилиши муносабати билан қонуний чоралар кўрилиши ҳақида тегишли органларга мурожаат қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда тўлиқ баёнот матни банк расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Банк аввал эълон қилинган очиқ хатда таъкидланганидек, ўзига қарши содир этилган ҳатти-ҳаракатлар тафсилотларини ўрганиб чиқиб, ўзининг ишчанлик обрўсини, шунингдек, акциядорларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳуқуқий майдонда барча қонуний чоралар билан ҳимоя қилишини айтган, ҳамда айрим оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига мазкур инстанциянинг хулосасини олиш учун мурожаат йўллаганини маълум қилган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/869


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 18 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ўзагроэкспортбанк "ёпиқ қарор" билан сотилганлиги айтилмоқда;

💳 OSON тўлов ташкилоти эмитент-банкни тезда ўзгартиришга ва Алоқабанкка ўтишга эришгани маълум қилди;

🏦 ANORBANK банкка уюштирилган ахборот хуружи тўғрисида қўшимча баёнот берди;

🏦 MKBANK ижтимоий тармоқларда Микрокредитбанкдан фоизсиз кредит берилаётганлиги ҳақидаги хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк пахта-тўқимачилик кластерлари учун махсус кредит линиясини ишга туширди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 15 тийинга ошди ва 19 октябрдан бошлаб расмий курс 11 157 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда

Хабар беришларича, 2019 йилдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Нарзуллаевич Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Яқинда 40 ёшни қаршилаган Н.Сайдуллаев Тошкент молия институтини 2003 йилда бакалавр ҳамда 2005 йилда магистр босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида "Ўзмиллийбанк" тизимида турли лавозимларда, шу жумладан 2017 йилдан 2019 йил феврал ойигача "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2020 йилдан бери фаолият юритган Ботир Захидов 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур тумани ҳокими этиб тайинланганди.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 19 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
⚡️Ўзбекистон банкларининг 9 ой якунлари бўйича жами соф фойдаси 7,1 трлн. сўмни ташкил қилди

Оператив маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари 2022 йил 9 ойини жами 7 трлн. 122,5 млрд. сўм баланс соф фойдаси билан якунлаган. Бунда 5 та банк - Равнақ-банк, Ўзагроэкспортбанк, TBC Bank ҳамда ҳозирда лицензияси олиб қўйилган Hi-Tech Bank ва Туркистон банклар 9 ойликни жами -173,6 млрд. сўм зарар билан тугатган.

Соф фойда миқдори бўйича биринчи ўринни эгаллаган Ўзмиллийбанк баланс соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган ва 1,5 трлн. сўмни ташкил қилган.

Соф фойда кўрсаткичи бўйича биринчи марта етакчи бешликнинг 3 тасини давлат назоратида бўлмаган банклар ташкил қилди. Хусусан, 800,8 млрд. сўм соф фойда олган Капиталбанк 2-ўринни эгаллаган бўлса, Ипотека банк (748,9 млрд. сўм)дан кейинги ўринда Hamkorbank (531,7 млрд. сўм) ва Трастбанк (498,1 млрд. сўм)лар қайд этилган.

Айрим банкларда соф фойда миқдори ўтган йилдагига қараганда кескин ошган. Хусусан, 130 млрд. соф фойда олган Универсалбанк ва 24,6 млрд. соф фойда олган Мадад Инвест банклар ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 26 баробар ўсишга эришганлар. Шунингдек, 20 баробарлик кўрсаткич қайд этган ANORBANK'ни алоҳида қайд этиш мумкин.

Батафсил — https://bankers.uz/news/871


@bankers_uz
Сентябрь ойида муомаладаги банк карталари сони 620 минг донага кўпайди

Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар сони сентябрь ойида 620,48 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 31 млн. 821 минг донага етди.

Муомаладаги банк карталари сони энг кўп ANORBANK (85,2 минг), Халқ банки (61,3 минг), Ўзсаноатқурилишбанк (57,1 минг), Агробанк (57,0 минг) ҳамда Ўзмиллийбанк (52,1 минг) да ортган.

Терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 362 дона. Ой давомида Hamkorbank (360 та), Ўзсаноатқурилишбанк (167 та), Ўзмиллийбанк (163 та), Асакабанк (125 та) ларда энг кўп терминал кўпайиши қайд этилган. Терминаллар сонидаги сезиларли камайиш Ориент Финанс банк (-773 та), Туронбанк (-252 та), Халқ банки (-175 та) ҳиссаларига тўғри келган.

Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сонининг сезиларли кўпайиши Капиталбанк (176 дона), Халқ банки (109 дона) ҳамда тўлов ташкилотлари (жами 79 дона) да юз берган.


@bankers_uz
🏦 19 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Ўзбекистон банкларининг 9 ой якунлари бўйича жами соф фойдаси 7,1 трлн. сўмни ташкил қилди;

🏦 Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

💳 Сентябрь ойида муомаладаги банк карталари сони 620 минг донага кўпайди;

🏦 Ливанлик мутахассис Халқ банки Информацион технологиялар комплекси раҳбари лавозимига тайинланди;

🏦 Ўзмиллийбанк Тошкент молия институти билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 8 сўм 44 тийинга пасайди ва 20 октябрдан бошлаб расмий курс 11 148 сўм 99 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 20 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Asia Alliance Bank Кузатув кенгаши аъзолари ваколати муддатидан олдин тугатилиши мумкин

“ASIA ALLIANCE BANK” АТБ 10 ноябрь куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказишини маълум қилди. Йиғилиш Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 2а-уйда жойлашган банк биносида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартибидан банк Кузатув кенгашининг амалдаги таркибининг ваколатларини тугатиш ва янги таркибдаги Кузатув кенгаши сайлаш каби масалалар ўрин олган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга банк акциядорлари реестри 2022 йил 4 ноябрь операцион кун якунига тузилади.

Эслатиб ўтамиз, Asia Alliance Bank жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича 136,6 млрд. сўм соф фойда олган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 95,4 млрд. сўмга кўпроқ.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#live
“InnoWeek-2022” Xalqaro innovatsion g‘oyalar haftaligidan fotohisobot.

———————————
🔻Bank matbuot xizmati🔻
@AgrobankPress
Forwarded from Agrobank Matbuot xizmati
📌Xabaringiz bor poytaxtimizda “InnoWeek-2022” Xalqaro innovatsion g‘oyalar haftaligi doirasida ko‘rgazmali tadbirlar o‘tkazilmoqda.

✔️Barqaror rivojlanish uchun yashil innovatsiyalar - xalqaro ko‘rgazmasida 50 yaqin xorijiy davlatlarning 200 ga yaqin kompaniya va tashkilotlari qatnashmoqda.

✔️Quvonarlisi, “Agrobank” ATB ham o‘zining bir qator loyihalari bilan ishtirok etmoqda.

✔️Xususan, bank tomonidan ishlab chiqilgan “Fermerlar maktabi”,
“100 kitob
to’plami” va o‘simliklarni himoya qilish yo‘nalishida “40 kitob to‘plami, “Agrolab”, “Agromarkaz” va “AgroZamin - O‘zimizniki” kabi loyihalari ko‘rgazma ishtirokchilarida katta taassurot qoldirmoqda.

———————————
🔻Bank matbuot xizmati🔻
@AgrobankPress
🏦 ANORBANK 70 млрд. сўмлик қўшимча акция чиқармоқда

"ANORBANK" АЖ Кузатув кенгаши 19 октябрь куни Молия вазирлиги томонидан банкнинг 70 млн. дона оддий акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорини давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилди.

Банкнинг бир дона акциясининг номинал қиймати 1000 сўм этиб белгиланган. Умумий қиймати 70 млрд. сўмлик қўшимча акциялар рўйхатдан ўтказилган.

Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ, банк акциядорлари қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгалар.

Имтиёзли ҳуқуқ ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида амал қилади. Ушбу муддат тугагандан сўнг, қолган акциялар сони банкнинг асосий акциядори бўлган Кахрамонжон Олимовга сотилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 октябрь ҳолатида банк устав капитали 255 млрд. сўмни ташкил қилади. Банк акциялари Кахрамонжон Олимов (78,5%), "Капитал Суғурта" АЖ (19,6%) ва Давронбек Туракулов (1,9%) ларга тегишли.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 20 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Asia Alliance Bank Кузатув кенгаши аъзолари ваколати муддатидан олдин тугатилиши мумкин;

🏦 ANORBANK 70 млрд. сўмлик қўшимча акция чиқармоқда;

🏦 Ипотека-банк 1 ноябрдан бошлаб айрим коммунал тўловларни қабул қилишда 3000 сўм комиссия жорий қилмоқда;

🏦 24-28 октябр кунлари Ўзмиллийбанкнинг айрим филиалларида халқаро пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 58 тийинга пасайди ва 21 октябрдан бошлаб расмий курс 11 136 сўм 41 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 21 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 24 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz