Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 22 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
💳 UZCARD Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди

Ўзбекистонда МИР тўлов тизими карталарига, жумладан UZCARD-MIR кобейджинг карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатиш давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тўлов тизими) Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига маълум қилган.

“Ҳозирда Ўзбекистон банкларида Мир карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатилмоқда”, — дейилади хабарда.

Айни вақтда Ўзбекистоннинг бешта банки — Халқ банки, Микрокредитбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Туронбанк ҳамда Алоқабанклар МИР карталарини эмиссия қилади.

Ҳозирга қадар Туркия, Қозоғистон, Арманистон ва Вьетнамнинг бир қатор банклари АҚШ ва Буюк Британиянинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан Россиянинг МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.

Инфратузилмаси МИР карталари билан ишлаш имконини берувчи хорижий давлатлардан Қирғизистон ҳам ушбу карталарга хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6,7 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ch.B.” МЧЖ ва “Р.Ш.” деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Шаҳрисабз, Сариосиё, Яккабоғ туманлари ҳамда Гулистон шаҳарларида ҳам кредит маблағлари ва гаров таъминоти учун қўйилган активлар талон-торож қилинганлиги аниқланган.


@bankers_uz
🏦 22 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

💳 UZCARD Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди;

🏦 6,7 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Азия Альянс банк ўзининг "Alliance" мобил иловаси Ўзбекистондан ташқарида ишламаслигини маълум қилди;

🏦 MKBank матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича муносабат билдирди;

🏦 Таълим кредити олувчилар учун talim-krediti.uz махсус портали ишга туширилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 минг сўмдан юқорига кўтарилди ва 23 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 010 сўм 33 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 23 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
💳 "МИР" карталарига хизмат кўрсатиш профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилган — UZCARD баёноти

Ягона умумреспублика процессинг маркази ўз веб сайти орқали "МИР" карталари бўйича амалдаги вазият юзасидан изоҳ берди.

Баёнотда UZCARD тўлов тизими иштирокчиси томонида техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли, 2022 йил 23 сентябрь куни соат 09:00 дан UZCARD инфратузилмасида “МИР” карталарига ҳамда хорижда UZCARD – “Мир” кобейжинг карталарга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатилгани ҳақида маълум қилган.

Шунингдек, UZCARD – “МИР” кобейжинг карталари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида одатдагидек ишлашни давом этади, дейилган хабарда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Депутатлар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ва давлат дастурлари ижроси билан танишди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар ўтказилди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, банк раҳбарияти, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Депутатлар банк хизматларини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар борасида маълумотлар билан қизиқди. Мутахассислар томонидан банк хизматлари билан бир қаторда онлайн бозорни ўзида бирлаштирган уникал платформа – JOYDA иловасига тўхталиб, бугунги кунда мижозлар ушбу илова орқали барча турдаги анъанавий банк хизматларидан онлайн тарзда самарали фойдаланиб келаётгани таъкидланди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/819


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 23 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

💳 "МИР" карталарига хизмат кўрсатиш профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилган — UZCARD баёноти;

🏦 Депутатлар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ва давлат дастурлари ижроси билан танишди;

🏦 Алоқабанкнинг Андижон ва Наманган вилоятларидаги офисларида "Aloqabrains" интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк матбуот хизмати банк номидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарга ойдинлик киритди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 80 тийинга кўтарилди ва 26 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 030 сўм 13 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди

20-22 сентябрь кунлари Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондон шаҳрида дунёнинг етакчи инвестицион банкларидан бири J.P.Morgan томонидан ташкил этилган халқаро анжуманда иштирок этди.   

Тадбирда Ўзсаноатқурилишбанк вакилларининг иштироки муассасанинг халқаро капитал бозоридаги инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилди.

Унда Ўзбекистон банк-молия секторида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бирга банк фаолияти, хусусан, халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва шу орқали эришилаётган натижалар хусусида атрофлича маълумот берилди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк раҳбарияти ўқув-семинарда иштирок этди

24 сентябрь куни "Туронбанк" АТБ томонидан ўқув-семинар ташкил этилди. Туронбанкда янги жорий этилган "Colvir banking system" тизимининг афзалликлари ва банк брендини янада оммалаштириш каби масалалар навбатдаги ўқув - семинарнинг асосий мавзуси бўлди.

Унда банк Кузатув Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари, департамент директорлари, тегишли бошқарма бошлиқлари ҳамда Халқаро молия корпорацияси ва "Colvir Software Solutions" компанияси экспертлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб Туронбанк янги "Colvir banking system" автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлаган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 26 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Қишлоқ қурилиш банк ҳам норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштирмоқда

Қишлоқ қурилиш банк норезидент мижозларга халқаро тўлов карталарини эмиссия қилиш ва ҳисоб рақамлари очиш шартларини кучайтирди.

Банк хабарига кўра, норезидент мижозларга халқаро тўлов карталарини эмиссия қилиш ва ҳисоб варақларни очиш учун камида 15 кун узлуксиз Ўзбекистон ҳудудида бўлиши, Ўзбекистонда вақтинчалик яшаш учун рухсат этувчи ҳужжатга эга бўлиши ва бошқа талаблар қўйилади.

Бугунга қадар Капиталбанк, "Ипак Йўли" банки, Asia Alliance Bank, ANORBANK'ларда норезидентлар учун ҳисоб рақам ва пластик карта очиш шартлари кучайтирилгани тўғрисида хабар берилганди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "TBC BANK" билан Тошкентдан орзуингиздаги квартирани ютиб олинг!

Уйингиздан туриб, 10 млн. сўмдан бошлаб TBC-кредит олинг ва бош соврини квартира бўлган ўйинда иштирок этинг.
▪️ 5 дақиқа ичида онлайн-кредит;
▪️ Гаров ва кафилликсиз;
▪️ Дам олиш кунларисиз;

TBC.UZ иловасини ҳозироқ юкланг ва квартира ютиш учун кредит расмийлаштиринг. Батафсил маълумот банкнинг телеграм-каналида ва www.tbcbank.uz сайтида.

Иловани юклаш учун ҳавола

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 24-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Қишлоқ қурилиш банк ҳам норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштирмоқда;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди;

🏦 Туронбанк раҳбарияти ўқув-семинарда иштирок этди;

🏦 "Garant bank" АЖ ҳам ўз колл (алоқа) маркази учун қисқа рақамни жорий қилди;

🏦 Tenge bank ўзининг мижозлари бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам онлайн микроқарз таклиф қилмоқда;

🏦 Трастбанк Кореянинг Kyongnam Bank'и билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 18 сўм 15 тийинга кўтарилди ва 27 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 048 сўм 28 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк иқтидорли талаба ёшлар учун махсус стипендия жорий қилди

"Туронбанк" акциядорлик тижорат банки жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги олий ўқув юртига юқори балл билан ўқишга қабул қилинган талабалар учун махсус стипендия жорий қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Махсус стипендияга республикамиздаги олий таълим муассасаларида иқтисодиёт йўналиши бўйича энг юқори балл тўплаб ўқишга қабул қилинган 100 нафар талаба номзод сифатида таклиф этилди. Номзод ёшлар Туронбанк Бошқарув раиси Чори Мирзаев билан учрашди. Учрашув давомида банк бошқарув раиси номзодлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди. Уларга, стипендияни қўлга киритиш орқали тақдим этиладиган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, стипендиядан ташқари шартнома асосида таҳсил оладиган талабаларнинг контракт суммалари ҳам тўлаб берилади. Биринчи ва иккинчи курсларда стипендия соҳибларининг билим олишлари учун, 3 курсдан бошлаб "Туронбанк" АТБда меҳнат фаолиятини бошлаш имконияти яратилади. Шу билан бирга, банк томонидан ўтказиладиган турли тадбирлар ва семинарларда иштирок этиб, таътил вақтларида бемалол банкда иш ўрганиш имкониятига ҳам эга бўлишади.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 27 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz