Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент шаҳридаги Ўзсаноатқурилишбанк ўқув ва IT-марказларига ташриф буюриб, банкнинг жорий фаолияти ва ривожланиш режалари билан танишди.

Учрашув давомида банк раҳбарияти тақдим этилаётган хизматлар, жалб қилинган кредит линиялари, молиялаштирилган лойиҳалар, хорижий ҳамкорлар, банкни трансформациялаш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, банк қошида ташкил этилган ўқув ва IT-марказлар тўғрисида тақдимот ўтказди.

Хусусан, 2022 йилда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15,6 триллион сўмлик 1680 та лойиҳа молиялаштирилаётгани, шундан 70 фоизи фойдаланишга топширилгани қайд этилди.

Учрашув давомида банк қошида ташкил этилган ўқув ва IT-марказларнинг батафсил тақдимоти бўлиб ўтди. Марказда қулай ижодий муҳит, ходимлар учун хавфсиз ва замонавий меҳнат шароитлари яратилган, хусусан, ўқув маркази бизнес-мураббийлар зали, маъруза зали, кенг кутубхонадан иборат бўлиб, IT-марказ дастурчилар, менежерлар, сервер хоналари ва музокаралар хоналарини ўз ичига олади.

Учрашув якунида Ўзсаноатқурилишбанк масъул раҳбарларига хизматларни янада ривожлантириш ва сифатини ошириш бўйича тегишли топшириқлар ва тавсиялар берилди.


@bankers_uz
🗓 30 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Туркистон банк Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги бир нечта кўчмас мулк объектларини сотувга қўймоқда;

⭕️ MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди;

⭕️ Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди;

⭕️ Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди;

⭕️ Байрам муносабати билан пенсия тўловлари 1 сентябрга қадар пластик карталарга тушириб берилади;

⭕️ Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди Ўзбекистон банклари фаолияти бўйича ўтказган тадқиқот натижаларини эълон қилди;

⭕️ "Ипак Йўли" банки HUMO тизими томонидан энг яхши Host2Host ҳамкор деб топилди;

⭕️ ANORBANK HUMO тўлов тизими томонидан Кобейж карталарини чиқариш бўйича энг яхши ҳамкор деб топилди;

⭕️ TBC Bank виртуал карталарни чиқариш бўйича HUMO тўлов тизимининг энг яхши ҳамкори деб топилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 29 сўм 36 тийинга ошди ва 31 августдан бошлаб расмий курс 10 930 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 31 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
⚡️Ўзбекистонда яна бир хусусий банк очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, Марказий банк томонидан "HAYOT Bank" акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки рухсатнома берилди.

Банк таъсисчиси Ўзбекистондаги йирик тадбиркор эканлиги, банк бошқарувида эса Ўзбекистондаги рақамли банкда тажриба орттирган мутахассислар бўлиши айтилмоқда. Маълумотларга кўра, янги очилиши кўзда тутилаётган банк универсал банк сифатида фаолият юритади ва кенг турдаги банк хизматларини таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак. Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.


@bankers_uz
HUMO тўлов тизими бир нечта банкларни ҳамкорлик учун эътироф этди

HUMO тўлов тизими ҳамкор банкларни ўзларининг муваффақиятли фаолияти ҳамда нақд пулсиз ва контактсиз тўловлар соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун эътироф этди.

Эсдалик статуэткалари қуйидаги банкларга топширилди:

▪️HUMO карталарини эмиссияси бўйича етакчи — "Агробанк" АТБ;
▪️HUMO виртуал карталарини чиқариш бўйича етакчи — "ТБС Банк" АТБ;
▪️H2H йўналишида етакчи ҳамкор — "Ипак Йўли" АИТБ;
▪️HUMO кобейжинг карталарини чиқариш бўйича етакчи — "ANORBANK" АЖ;
▪️HUMOPay тўловлари бўйича етакчи — "Bank Apelsin" АЖ;
▪️Терминал эквайринг етакчиси — "Hamkorbank" АТБ;
▪️Банкомат эквайринг бўйича етакчи — "Ипотека-банк" АТИБ;
▪️P2P пул ўтказмалари етакчиси — "Ўзмиллийбанк АЖ
▪️Халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда етакчи — "Ориент Финанс" ХАТБ;
▪️SoftPOS орқали интеграция ва тўловлар бўйича етакчи — "Туронбанк" АТБ.

Қайд этилишича, ушбу банклар юқори натижаларни, тўлов ечимларининг фаол интеграциясини ва HUMO тизими қамровини кенгайтиришни намойиш этганлар.


@bankers_uz
❗️MKBANK'дан хотин қизлар учун таълим кредити

MKBANK талаба хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити ажратилишини маълум қилмоқда. Кредит бўйича барча фоиз тўловлари “Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси” томонидан қоплаб берилади.

Мазкур таълим кредити Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим даргоҳларида, кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талаба хотин-қизларга ажратилади.

Кредит бўйича асосий қарз эса расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида тўланади.

Мазкур кредитни расмийлаштириш учун паспорт (ёки ID карта), тўлов-контракт шартномаси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади.


@bankers_uz
Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди

30 август куни "Hi-Tech Bank" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

Йиғилишда банкнинг 2022 йил 10 январда сайланган Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, банкнинг янги таркибдаги Кузатув кенгаши сайланди:

Тохтасинов Азаматжон Абдугаппарович — “WBM ROMITEX” МЧЖ, Ишлаб чиқариш бўйича директор;
Кадиров Марат Мансурович — “Asia Pipeplast” МЧЖ, Директор ўринбосари;
Бахритдинов Жамшит Шахобиддинович (12 140 576 дона оддий акцияга эгалик қилади) — “Mega Oil Biznes” МЧЖ, Бош директор;
Ишанходжаев Нуриддин Саидмахмудович — “XABIB XAMID” ХК, Директор ўринбосари;
Узоқов Аслидин Хайдарович — Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди, Бош бухгалтер.


@bankers_uz
АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" томонидан ҳам қулай шартларда таълим кредитлари ажратилмоқда

▫️Кредит фоизи: йиллик 14%;

▫️Кредит муддати: расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг, еттинчи ойдан бошлаб 7 йил ;

▫️Кредит миқдори: талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдорда.

❗️Талаба хотин-қизлар учун фоизсиз шартларда кредит тақдим этилади. Ажратилган таълим кредити бўйича ҳисобланган фоизлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.

Батафсил маълумот

Маълумот учун телефон рақамлари:

☎️1254
☎️ +998 78 150 00 55

Банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
🗓 31 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Ўзбекистонда яна бир хусусий банк очилишига тайёргарлик кўрилмоқда;

⭕️ HUMO тўлов тизими бир нечта банкларни ҳамкорлик учун эътироф этди;

⭕️ MKBANK, Қишлоқ қурилиш банк ва бошқа бир қатор банклар талаба хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити ажратилишини маълум қилмоқда;

⭕️ Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди;

⭕️ АТ "Алоқабанк" Миробод ҲКХКМ IT-Park ичидаги янги бинога кўчиб ўтди;

⭕️ Капиталбанк Тошкент, Оҳангарон, Ангрен, Келес, Олмалиқ, Бекобод, Паркент, Бўка, Гулистон, Қарши, Ғузор, Бухоро, Вобкент, Асака шаҳарларида ходимларни ишга қабул қилишни эълон қилмоқда;

⭕️ Tengebank "Таассуротларга бой куз" акциясини бошламоқда;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 28 сўмга ошди ва 5 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 958 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест