"Агробанк" АТБ тизимида интеллектуал ўйинлар ўтказилди (фотожамланма)
Агробанк ходимларининг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бу соҳадаги
ишларни мувофиқлаштириш мақсадида, банк Бошқарувининг тегишли қарорига кўра Агробанк тизими бўйича "Агробанк лидерлари" интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Баҳслар дастлаб ҳудудлар (вилоят филиаллари) миқёсида ташкиллаштирилди, ҳудудий босқичлар ғолиб жамоалари эса финал ўйинида баҳслашдилар.
Ўйинларга Агробанк тизимининг қарийб 2000 га яқин ходимлари жалб қилинди. Барча ўйинлар мамлакатимизда интеллектуал ўйинлар бўйича тажриба тўплаган мутахассислар томонидан ўтказилди.
Финал ўйини 21 август куни Тошкентда бўлиб ўтди. Унда банкнинг Данғара филиали жамоаси ғолиб бўлди, 2-ўринни Бош офиснинг HR департаменти, 3-ўринни эса Бухоро вилояти бошқармаси жамоаси эгаллади. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Bankers.uz шу каби интеллектуал ўйинларни ташкиллаштириш ташаббусини билдираётган барча банклар бошқарувига ўз миннатдорчилигини билдиради.
Финал ўйинининг тўлиқ фотожамланмасини кўриш — Google Photos | Telegram
@bankers_uz

Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви Раиси Сахи Аннакличевни табриклаймиз! (1975 йил туғилган).
Шу муносабат билан, Сахи Сапармухамедовичга мустаҳкам соғлиқ ва меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!

🗓 29 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ “CLOUDPAYMENTS” МЧЖ тўлов ташкилоти лицензиясини қўлга киритди;
⭕️ Миллийбанк супер-контракт учун кредит ажратилишини маълум қилмоқда;
⭕️ Bank Apelsin идентификациядан ўтган мижозлари ўртасида премиум "Совғалар қутиси" акциясини ўтказмоқда;
⭕️ Қишлоқ қурилиш банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов АОКАда брифинг ўтказди;
⭕️ Микрокредитбанкда Хуршид Дўстмуҳаммад билан давра суҳбати ўтказилди;
⭕️ "Агробанк" АТБ тизимида ўтказилган интеллектуал ўйинлардан фотожамланма;
⭕️ "SALAM FINANCE" МЧЖ микромолия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказилди;
⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 31 сўм 44 тийинга пасайди ва 30 августдан бошлаб расмий курс 10 900 сўм 65 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест

Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 30 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил

Туркистон банк Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги бир нечта кўчмас мулк объектларини сотувга қўймоқда
"Туркистон" хусусий акциядорлик тижорат банки Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Иззат кўчасида жойлашган кўп қаватли бинолардан бир нечта хонадонларни (турар жой майдонларини) ҳамда Бектемир туманидаги кўчмас мулк объектларини, шунингдек, Сирдарё вилояти, Сайҳунобод туманидагит ун ишлаб чиқариш заводи биносини сотувга қўймоқда.
Бинолар барча асосий коммуникациялар - газ, электр ва сув билан таъминланган ҳамда кадастр ҳужжатлари мавжуд.
Кўчмас мулк объектларини е-auksion платформаси орқали кимошди савдоларида ёки банк билан тўғридан - тўғри шартнома тузиш орқали сотиб олиши мумкин.
Сотилаётган объектлар ҳақида тўлиқ маълумотлар:
➖ Тошкент ш., Бектемир тумани, Бектемир кўчаси 212-А уй манзилида жойлашган 4 қаватли бинонинг 1 қавати нотурар жой ҳамда 2,3 ва 4 қаватлари турар жой бинолари;
➖ Тошкент ш., Бектемир тумани А.Навоий ҚФЙ, Бекшоҳ кўчаси 130-уй манзилида жойлашган 2 қаватли бинонинг биринчи қавати нотурар жой ва иккинчи қаватида жойлашган турар жой биноси;
➖Тошкент ш., Яшнобод тумани, Иззат кўчасида жойлашган, кўп қаватли турар жой биносидаги бир нечта хонадонлар (35-б - хонадон, 60-а - хонадон, 89 -хонадон, 63 - хонадон);
➖Сирдарё вилояти, Сайҳунобод туманида 3 гектар майдонда жойлашган, 1 суткада 130 т. ун ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод (тегирмон) биноси.
Батафсил маълумот учун:
+998 71 200 00 08 ички рақамлар — 232, 204, 202
+998 90 985 65 00; +998 91 457 77 32

Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ориент Финанс" хусусий акциядорлик-тижорат банки Бошқаруви раиси Тоҳир Джунайдуллаевни табриклаймиз! (1979 йил туғилган).
Шу муносабат билан Тоҳир Фахриддиновичга мустаҳкам соғлиқ, куч қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!

MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди
Веб-сайтлар ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистондаги етакчи IT-компаниялардан бири PixelCraft томонидан Микрокредитбанк — MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишлаб чиқилди.
Сайт тўрт тилли версияда, осон навигация ва интуитив фойдаланувчи интерфейсига эга. mkbank.uz веб-сайтининг янги версияси аввалгисига нисбатан бутунлай ўзгариб, бу жараён барча бўлимлар, функционаллик ва унинг таркибий қисмларини қамраб олган.
Сайтда калькулятор ёрдамида кредитларнинг асосий турлари бўйича ўртача ойлик тўловни ҳисоблаш, батафсил тўлов жадвалини кўриш ва керак бўлганда дарҳол кредит олиш учун ариза юбориш мумкин. Шунингдек, асосий саҳифага фойдали хизматларга ҳаволалар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган тез-тез бериладиган саволлар блоки қўшилган. Янгиликлар блоки, валюта курси кўрсатилган конвертор ва банкнинг мобил иловаси билан блок ҳам фойдаланувчи учун долзарб ҳисобланади.
Сайтнинг мобил версияси ҳам анча қулайлаштирилган: бўлимлар бўйлаб навигация соддалаштирилган, саҳифаларни юклаш яхшиланган ва меню элементлари оптималлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Микрокредитбанк ребрендинг тақдимотини ўтказган ва унда банк корпоратив сайти ҳам янгиланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди
"Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Нодирбек Сайдуллаев банкнинг ёш ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувнинг асосий мақсади — норасмий муҳитда мулоқот қилиш, иш сифатини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар алмашишдан иборат бўлди. Тадбирда банк филиаллари ва бош офиснинг 125 нафар ёш ходимлари иштирок этдилар.
"Ёшлар - бизнинг келажагимиз. Биз учун эса ўрнимизни босадиган авлодга ўз тажрибамиз билан бўлишиш жуда муҳим. Муваффақият ва ривожланиш сари интилаётган фаол ёшларга вақт ва билимимизни аямасдан касбга ўсиш истиқболларини таклиф қилишга доим тайёрмиз ", — деди Нодирбек Сайдуллаев.
Учрашув давомида Н.Сайдуллаев, шунингдек, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, ишни оқилона режалаштириш, соҳанинг барча нозик томонларини билиш, мулоқот қилиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлигини таъкидлади.
Куннинг иккинчи ярмида ходимлар учун Тошкент шаҳридаги "Magic aquarium"га саёҳат уюштирилди.

Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент шаҳридаги Ўзсаноатқурилишбанк ўқув ва IT-марказларига ташриф буюриб, банкнинг жорий фаолияти ва ривожланиш режалари билан танишди.
Учрашув давомида банк раҳбарияти тақдим этилаётган хизматлар, жалб қилинган кредит линиялари, молиялаштирилган лойиҳалар, хорижий ҳамкорлар, банкни трансформациялаш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, банк қошида ташкил этилган ўқув ва IT-марказлар тўғрисида тақдимот ўтказди.
Хусусан, 2022 йилда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15,6 триллион сўмлик 1680 та лойиҳа молиялаштирилаётгани, шундан 70 фоизи фойдаланишга топширилгани қайд этилди.
Учрашув давомида банк қошида ташкил этилган ўқув ва IT-марказларнинг батафсил тақдимоти бўлиб ўтди. Марказда қулай ижодий муҳит, ходимлар учун хавфсиз ва замонавий меҳнат шароитлари яратилган, хусусан, ўқув маркази бизнес-мураббийлар зали, маъруза зали, кенг кутубхонадан иборат бўлиб, IT-марказ дастурчилар, менежерлар, сервер хоналари ва музокаралар хоналарини ўз ичига олади.
Учрашув якунида Ўзсаноатқурилишбанк масъул раҳбарларига хизматларни янада ривожлантириш ва сифатини ошириш бўйича тегишли топшириқлар ва тавсиялар берилди.

🗓 30 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Туркистон банк Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги бир нечта кўчмас мулк объектларини сотувга қўймоқда;
⭕️ MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди;
⭕️ Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди;
⭕️ Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди;
⭕️ Байрам муносабати билан пенсия тўловлари 1 сентябрга қадар пластик карталарга тушириб берилади;
⭕️ Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди Ўзбекистон банклари фаолияти бўйича ўтказган тадқиқот натижаларини эълон қилди;
⭕️ "Ипак Йўли" банки HUMO тизими томонидан энг яхши Host2Host ҳамкор деб топилди;
⭕️ ANORBANK HUMO тўлов тизими томонидан Кобейж карталарини чиқариш бўйича энг яхши ҳамкор деб топилди;
⭕️ TBC Bank виртуал карталарни чиқариш бўйича HUMO тўлов тизимининг энг яхши ҳамкори деб топилди;
⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 29 сўм 36 тийинга ошди ва 31 августдан бошлаб расмий курс 10 930 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

🗓 31 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 31 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
⚡️Ўзбекистонда яна бир хусусий банк очилишига тайёргарлик кўрилмоқда
Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, Марказий банк томонидан "HAYOT Bank" акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки рухсатнома берилди.
Банк таъсисчиси Ўзбекистондаги йирик тадбиркор эканлиги, банк бошқарувида эса Ўзбекистондаги рақамли банкда тажриба орттирган мутахассислар бўлиши айтилмоқда. Маълумотларга кўра, янги очилиши кўзда тутилаётган банк универсал банк сифатида фаолият юритади ва кенг турдаги банк хизматларини таклиф қилади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак. Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.