Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Марказий банкда журналистлар ва блогерлар билан медиа-мулоқот ўтказилди

Бугун, 12 август куни Марказий банкда соҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Молиявий хизматлар кўрсатишда замонавий янги тизим – афзаллик ва имкониятлар” мавзусида медиа-мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда жаҳон тажрибаси асосида мамлакатимизда молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган янги тизим – “Тартибга солиш қумдони”нинг моҳияти, тўлов тизимлари фаолияти, бу борада жорий этилаётган янгиликлар хусусида маълумотлар берилди.

Тартибга солиш қумдони молия бозоридаги рақобатни ошириш, мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш шарти асосида жорий этишга кўмаклашиш, молиявий хизматлар турларини кенгайтириш ва оммабоплигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонунчилик базасини такомиллаштиришни кўзда тутади.

@bankers_uz
🗓 12 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Марказий банкда журналистлар ва блогерлар билан медиа-мулоқот ўтказилди;

⭕️ "Микрокредитбанк" АТБ ички тренерлари учун семинар-тренинг ўтказилди;

⭕️ Тожикистоннинг Ориёнбанки Ўзбекистонда ваколатхона очди;

⭕️ Hamkorbank ўз номидан фойдаланиб фирибгарлик қилаётганлар тўғрисида огоҳлантирди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 сўм 2 тийинга пасайди ва 15 августдан бошлаб расмий курс 10 911 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 15 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
"ANORBANK" АЖ бошқарув раисига иккита янги ўринбосар тайинланди

Банк Кузатув кенгашининг жорий йил 11 августдаги қарори ҳамда Марказий банкнинг 5 августдаги тегишли розилик хатига асосан, Икромжон Каримқулович Шукуров ҳамда Элбек Рустамович Кадиров "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари, банк бошқаруви аъзоси лавозимига тайинланди.

И.Шукуров (1982 йил туғилган) меҳнат фаолияти давомида Ўзмиллийбанк (2002-2008 йиллар) ва Капиталбанк (2014-2019 йиллар) тизимида ишлаган. 2020 йил сентябрь ойидан "ANORBANK" АЖ Корпоратив бизнес департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Э.Кадиров (1986 йил туғилган) меҳнат фаолияти давомида Капиталбанк (2009-2020 йиллар) тизимида ишлаган, 2020 йил октябрь ойидан "ANORBANK" АЖда турли департаментларда директор лавозимида, шу йил май ойидан буён Кредитлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.


@bankers_uz
UZCARD банкоматларидан 200 минг сўмлик банкнотларни ҳам олиш мумкин

Ягона умумреспублика процессинг марказининг хабар беришича, UZCARD банкоматларида яқинда муомалага чиқарилган 200 минг сўм қийматига эга банкнотларни олиш ("cash out') имконияти қўшилди. Ҳозирда мазкур имкониятни барча UZCARD банкоматларида қўллаш устида иш борилмоқда, дейилган хабарда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, тез орада UZCARD банкоматларида янги банкнотларни нафақат олиш, балки киритиш ("cash in") ҳам мумкин бўлади.


@bankers_uz
🗓 15 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ "ANORBANK" АЖ бошқарув раисига иккита янги ўринбосар тайинланди;

⭕️ UZCARD банкоматларидан 200 минг сўмлик банкнотларни ҳам олиш мумкин;

⭕️ Бугун Asia Alliance Bank фаолият бошлаганига 13 йил тўлди;

⭕️ "Ипак Йўли" банк ўз номидан фойдаланиб фирибгарлик қилаётганлар тўғрисида огоҳлантирди;

⭕️ Трастбанк Германиянинг Commerzbank AG'да Хитой юанида (CHY) вакиллик ҳисоб рақамини очди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 26 сўм 13 тийинга ошди ва 16 августдан бошлаб расмий курс 10 937 сўм 14 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 16 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Кредит шартномалари сони бўйича Агробанк, Халқ банки ва Ипотека-банклар етакчилик қилмоқда

Марказий банк 1 август ҳолатига Кредит ахборотининг давлат реэстрига киритилган банкларнинг мижозлари ва уларнинг кредит шартномалари бўйича маълумот тақдим этди.

Унга кўра, тижорат банкларидан кредит шартномалари бўйича қарздорлар сони 2 млн. 970 минг нафарни ташкил этиб, шундан 158,8 мингтаси тадбиркорлик субъектлари, 2 млн. 812 минг нафари эса жисмоний шахслар ҳисобланади.

Қарздорлик мавжуд кредит шартномалари сони эса 3 млн. 595 мингтани ташкил қилади. Ушбу шартномаларнинг 203,1 мингтаси юридик мижозлар билан, 3 млн. 392,2 мингтаси жисмоний шахслар билан тузилган.

Жами шартномалар сони бўйича Агробанк (583,0 минг дона), Халқ банки (537,8 минг дона) ва Ипотека-банк (417,7 минг дона) лар етакчилик қилмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг кўп кредит шартномалари қуйидаги ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади:

Тошкент шаҳри - 804,73 минг дона;
Фарғона вилояти - 290,21 минг дона;
Тошкент вилояти - 276,46 минг дона.

Жисмоний шахслар билан тузилган кредит шартномаларининг 38 фоизи микроқарзлар, 27 фоизи истеъмол кредитлари, 26 фоизи микроқарзлар ҳамда 9 фоизи ипотека кредитларидан иборат.


@bankers_uz
Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади

7 сентябрь куни "Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш соат 15:00 да банкнинг Тошкент шаҳар Нукус кўчаси 67-уйда жойлашган бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибидан бир нечта масалалар, хусусан, "Асакабанк" АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, 2022 йилда банкда ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш, Ички аудит департаменти фаолиятини ташқи баҳолашдан ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп хақ миқдорини белгилаш, "Асакабанк" АЖнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш, банк Комплаенс назорати департаменти тўғрисидаги Низомга ҳамда департаментнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш каби масалалар ўрин олган.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан банкнинг бош офиси биносида танишиш мумкин.


@bankers_uz
🗓 16 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Кредит шартномалари сони бўйича Агробанк, Халқ банки ва Ипотека-банклар етакчилик қилмоқда;

⭕️ Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади;

⭕️ Туронбанк 2022 йил 31 август – 4 сентябрь оралиғида янги “Colvir Banking System” автоматлаштирилган банк тизимига ўтишни режалаштирмоқда.

⭕️ Булоқбоши туманида банк филиали ходимлари банкоматларга жойлаштирилган 111 млн. сўмни ўзлаштиргани аниқланган;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 32 сўм 87 тийинга ошди ва 17 августдан бошлаб расмий курс 10 970 сўм 01 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 17 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Азиз Воитов: Тадбиркорлар кредит, субсидия ва солиқ бўйича кўп мурожаат қилмоқда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган колл-марказга тадбиркорлардан 10 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда бугун, 17 август куни ўтказилган "Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги" тадбирида вазир ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди, дея хабар бермоқда "Дарё" мухбири.

Азиз Воитов ўз нутқида тадбиркорлардан энг кўп мурожаат қилинаётган масалаларга тўхталган.

"Айни пайтгача колл-марказга тадбиркорлик субъектларидан 10 мингтадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар бизнесни молиялаштириш, кредитлаш ва субсидиялар, солиқ тизими, хусусийлаштириш масалаларида бўлмоқда. Шуни айтиш керакки, уларнинг 73 фоизидан ортиғи ижобий ҳал қилинишига эришилди", – деган А.Воитов.


@bankers_uz
🗓 17 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Азиз Воитов: Тадбиркорлар кредит, субсидия ва солиқ бўйича кўп мурожаат қилмоқда;

⭕️ Ғозғон шаҳрида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган шахс аниқланди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк ўзининг супер-акцияси ғолибларини тақдирлади;

⭕️ ANORBANK ўз номидан телеграм саҳифалари орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатиларидан огоҳлантирмоқда;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 24 сўм 69 тийинга пасайди ва 18 августдан бошлаб расмий курс 10 945 сўм 32 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 18 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz — Live
Иқтисодчи-мутахассислар Отабек Бакиров ҳамда Исмоил Туропов Kommers.uz лойиҳаси доирасида аҳоли жамғармалари, молиявий саводхонлик, омонатлар ва Ўзбекистондаги мавжуд инвестиция танловлари ҳақида суҳбатлашди.

Видеони тўлиқ кўриш — https://www.youtube.com/watch?v=xecVylZKmVE
⚠️ Туронбанк янги тизимга ўтаётгани сабабли банкнинг айрим чакана хизматлари вақтинча тўхтатилмоқда!

▪️ Кредитлаш йўналиши (жисмоний шахслар учун)
:

22 август — 5 сентябрь оралиғида:

Барча филиал ва банк хизматлари офисларида кредит ажратиш учун ариза қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Шу вақтга қадар муваффақиятли ўтган аризалар учун кредитлар 26 август санасига қадар ажратилади;
Банк кассалари орқали кредит қарздорлигини пластик карта орқали сўндириш вақтинча тўхтатилади;
MyTuron ва бошқа мобил иловалар орқали кредит қарздорлигини сўндириш вақтинча тўхтатилади;

Кредит қарздорлигини банк кассаларида нақд пулда сўндириш 30 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади.

▪️Омонатлар йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида:

Омонатларни очиш, ёпиш ва қайта расмийлаштириш (ш.ж. MyTuron иловаси орқали) вақтинча тўхтатилади;
Омонатларни тўлдириш ва ҳисобланган фоизларини олиш (ш.ж. MyTuron иловаси орқали) вақтинча тўхтатилади.

▪️ Пластик карталар йўналиши (жисмоний шахслар учун):

Барча турдаги банк карталарини чиқариш учун буюртмалар қабул қилиш (расмий сайт орқали ҳам) 22 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади.

▪️ Халқаро пул ўтказмалари йўналиши (жисмоний шахслар учун):

Western Union, MoneyGram, Asia Express, S.W.I.F.T, Unistream, Contact, Золотая Корона тизимларидан маблағ жўнатиш ёки қабул қилиш 22 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади.

▪️ Касса амалиётлари йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида:

Коммунал, солиқ ва бошқа хизматлар учун тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади;
Банк кассалари орқали пластик карталардан нақд пул ечиш хизмати вақтинча тўхтатилади;

▪️Валюта айирбошлаш йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида барча филиал ва банк хизматлари офисларида валюта айирбошлаш амалиётлари вақтинча тўхтатилади;
MyTuron иловаси орқали валюта айирбошлаш амалиётлари 25 август — 5 сентябрь оралиғида вақтинча тўхтатилади;

▪️ Банкоматлардан фойдаланиш йўналиши (жисмоний шахслар учун):

22 август — 5 сентябрь оралиғида барча филиал ва банк хизматлари офисларига қарашли банкоматлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

‼️ Янги тизимга ўтиш вақтида содир бўлиши мумкин бўлган техник носозликлар ёки муаммолар бўйича 1220 алоқа маркази ёки (95) 144 60 00 телефон рақамига мурожаат қилиш сўралади.

Батафсил маълумот:

Жисмоний шахслар учун | Юридик шахслар учун
Беҳзод Ҳамраев: Тадбиркорларга кредит маблағлари етмаётганининг ижобий томони ҳам бор

Тадбиркорларга кредит маблағлари етмаётганининг яхши томони ҳам бор. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ўтказилаётган тадбиркорлар билан мулоқотда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев маълум қилган. Унинг таъкидлашича, ҳудудларда кўп тадбиркорлар кредит етишмаётганидан норози бўлади.

"Айниқса, ҳудудларда тадбиркорлар томонидан кредит, ресурс етмаяпти ёки тугаб қолди деган мазмундаги мурожаатлар жуда кўп бўлади. Бу бир томондан яхши. Қайси маънодаки, мамлакатимизда инвестицион фаоллик жуда юқори. Янги инвестиция қилишга интилиш кучли.

Қўшни давлатлар ёки иқтисодиёти бизнинг даражамиздаги мамлакатларда кредит қолдиғи йилига 4-6 фоизга ошади. Чунки иқтисодиётда кредит олиб, ишлатишга талаб йўқ. Бизда эса аксинча. Бир тарафдан бунга хурсанд бўлишимиз керак. Лекин иккинчи тарафдан кредит миқдори ҳам банкларнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт ўсишига қараб юқорилаб боряпти.

Битта мисол, 2016-2017 йилларда республикада ажратиладиган кредитлар (йиллик) 7-8 миллиард доллар атрофида бўлган. 2021 йил якунида 1 йилда) жами ажратилган кредитлар ҳажми 16 миллиард доллардан ошди. Бу икки баравардан кўп ошиш дегани. Масалан, 2022 йилнинг ўтган 7 ойи давомида тижорат банклари томонидан 101 триллион сўмлик кредитлар ажратилган. Хурсанд бўладиган жиҳат, шундан 50-60 фоизи тадбиркорларга берилган. Бу ўйлайманки, келажакда иқтисодий ўсишимизга катта ёрдам бўлади", — деган Марказий банк раиси ўринбосари.


@bankers_uz
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

2020 йил 21 декабрдаги ПФ-35 - сонли Президент фармонига кўра, 2022 йил 2 ва 3 сентябрь кунлари – қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, барча идора, корхона ва ташкилот ходимлари, иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, "Мустақиллик байрами" муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам оладилар:

Демак,

1 сентябрь (пайшанба) – "Мустақиллик байрами", дам олиш куни;

2 сентябрь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь (шанба) – ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;

4 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни.

5 сентябрь барча учун иш куни ҳисобланади.


@bankers_uz
🗓 18 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Туронбанк янги тизимга ўтаётгани сабабли банкнинг айрим хизматлари вақтинча тўхтатилади;

⭕️ Беҳзод Ҳамраев: Тадбиркорларга кредит маблағлари етмаётганининг ижобий томони ҳам бор;

⭕️Мустақиллик байрами муносабати билан кетма кет тўрт кун дам олиш куни бўлади;

⭕️ Микрокредитбанк Коррупцияга қарши назорат департаменти директори лавозимига танлов эълон қилмоқда;

⭕️ Омонатчилар Қишлоқ қурилиш банк филиалларидаги омонатларини банкнинг исталган филиалидан олиш имконияти яратилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 10 сўм 35 тийинга пасайди ва 19 августдан бошлаб расмий курс 10 934 сўм 97 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 19 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz