ОТБ Ўзбекистонда савдони молиялаштириш учун Туронбанкка кредит линияси ажратади
Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонасида "Туронбанк" АТБ билан навбатдаги савдони молиялаштиришга қаратилган янги шартнома бўйича ўзаро ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туронбанк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур келишув эндиликда мижозларнинг экспорт - импорт амалиётларини Осиё тараққиёт банки қопламаси остида тўғридан - тўғри молиялаштириш имконини бериши билан аҳамиятлидир. Бу ўз ўрнида фоизли ҳаражатларни сезиларли даражада камайтириб, кредит расмийлаштириш жараёнларини ҳам осонлаштиради.
ОТБ ва Туронбанк ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда янги шартноманинг тўлиқ тафсилотлари билан банк расмий сайтида танишиш мумкин.
Жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра, ОТБ дастури туфайли Ўзбекистонда савдони қўллаб-қувватлаш учун 2,1 миллиард доллар ажратилган. Ушбу маблағнинг 1,2 миллиард долларини хусусий сектор биргаликда молиялаштирди.
@bankers_uz

🗓 21 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Банк тизими кредит портфелининг қарийб 60 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда;
⭕️ Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга пасайтирди;
⭕️ Мамаризо Нурмуратов: Конституциянинг Марказий банк ва банк тизимига доир бобларига ҳам таклифлар берилган;
⭕️ ОТБ Ўзбекистонда савдони молиялаштириш учун Туронбанкка кредит линияси ажратади;
⭕️ Марказий банк томонидан "Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича шарҳ" тайёрланди;
⭕️ Халқаро молия корпорацияси микро ва кичик корхоналар, шунингдек аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун Hamkorbank'га 15 млн. АҚШ доллари тақдим этди;
⭕️ Эртага Миллий матбуот марказида "Микрокредитбанк томонидан матбуот анжумани ўтказилади;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 8 сўм 15 тийинга пасайди ва 22 июлдан бошлаб расмий курс 10 899 сўм 85 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест

Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 22 июль, 2022 йил, соат 11:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил

❗️Диққат, диққат!
💼 Ҳурматли тадбиркорлар, ўз бизнесингизни ривожлантиришни истасангиз Марказий Осиёдаги энг йирик тадбир – Тошкент халқаро туристик ярмаркасида (ТХТЯ-2022) иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Меҳмонхона, кафе, ресторан, туризм агентлиги эгалари учун айни ушбу форум фойда бериши аниқ😉
⚡️ Унутманг, жойлар чекланган!
☎️Биз билан боғланинг:
📞 +998 78 129 09 90
🌐 titf.uz
Telegram I Instagram I Facebook I Youtube

Реклама
Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида “Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда барча тижорат банкларининг гендер масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши раислари ва аъзолари иштирок этишди. Семинар-тренингни Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари Аюбхон Камалов очиб берди.
Қайд этилишича, банк соҳасида бугунги кунда ишлаётган умумий ходимлар сонининг қарийб 38 фоизини аёллар ташкил қилади.
Семинар иштирокчилари тадбирда аввал ялпи йиғилиш, сўнгра шўъба йиғилишларида қатнашдилар. Унда банк соҳаси мутахассисларига гендер интеграцияси бўйича умумий маълумот берилиб, гендер тамойилларини жорий этиш бўйича илғор халқаро тажриба ва воситалар, шунингдек, гендер хилма-хилликни рағбатлантириш бўйича амалий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

«Ocean» апартаментларининг бошланғич тўловсиз сўнгги 10 та хонадони!
🔮 «Xon Saroy» нинг Юнусобод туманига чегарадош бўлган ҳудудда қад ростлаётган 🌊 «Ocean» апартаментларининг бошланғич тўловсиз сўнгги хонадонларини харид қилишга улгуриб қолинг!
Эслатиб ўтамиз. Хонадонлар сони чекланган!
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун
712007400
555017400
xonsaroy.uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамшид Қўчқоров: Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак ва банкларни хусусийлаштириш керак
Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида имтиёзли кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун бундай кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ж.Қўчқоровнинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.
"Ўзбекистонда жорий йилгача ҳеч қачон талон-торож бўлаётган ва қайтмаётган кредитлар масаласи президент даражасигача чиқмаган."— деб таъкидлаган Жамшид Қўчқоров.
Депутатнинг "кредит бериш тартибини кўриб чиқиш керакми ёки одамларни кўриб чиқиш керакми?" деган саволига, жумладан бош вазир ўринбосари шундай жавоб берган:
"Одамларни кўриб чиқишдан фойда йўқ, бу муаммони ҳал қилмайди. Кредит беришни кўриб чиқиш керак. Биринчи навдатда имтиёзли кредитларни йўқ қилиш масаланинг ечими бўлади. Қачонки имтиёзли кредит бўлмаса, шунда кредит бериш тартибга тушади", — деган Ж.Қўчқоров.
Жамшид Қўчқоров шунингек, банкларни хусусийлаштириш кераклигини ҳам таъкидлаган. Унинг айтишича, "хусусий банк эгалари шу банклардан ҳалол, пок, қонуний, тўлов ҳисоби, дивиденд орқали даромад олишга эришиш учун талон-торожга ҳам ўзи қарайди."

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tenge Bank Бухорода янги офисини очди (+фото)
Жорий йил 21 июль куни Бухоро шаҳрида Tenge Bank'нинг янги банк хизматлари офиси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда “Tenge Bank” Бошқаруви раиси Талгат Аюпов, вилоят маъмурияти, Марказий банк ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Маросимнинг фахрий меҳмонлари сифатида MasterCard компаниясининг Марказий Осиёдаги ҳудудий офиси раҳбари Рафал Трепка ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов иштирок этдилар.
Янги, кенг ва замоний офисда бизнес вакиллари кредитлар олиш, экспорт-импорт амалиётлари, ҳисоб-китоб ва касса хизматларини амалга ошириш каби имкониятларга эга бўладилар. Жисмоний шахслар эса, уй ва хонадонлар, автомобиллар ва бошқа истеъмол эҳтиёжлари учун кредит олишлари мумкин бўлади.
Тадбир давомида Tenge Bank ва Mastercard ҳамкорликда ўтказган танлов ғолиби аниқланди, шу билан бирга йил якунигача давом этадиган яна бир акцияга старт берилди.
Батафсил ўқиш

Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирди
20 июль куни "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан Тошкент вилоятига пресс-тур ташкиллаштирилди. Унда иштирок этган ОАВ ходимлари банкнинг Тошкент вилояти минтақавий банк хизматлари офиси (БХО)да амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳамда вилоятда банк молиявий кўмагида ишга туширилган корхоналар фаолияти билан танишди.
Пресс-тур давомида журналистлар учун Нурафшон шаҳридаги Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилояти минтақавий БХОда матбуот анжумани ташкиллаштирилди. Анжуманда Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ботир Давиров 2022 йил биринчи ярмидаги якунларига бағишланган тақдимотни намойиш қилди.
Тақдимотда кўрсатилишича, 2022 йилнинг I ярим йиллигида муассаса жами даромади белгиланган режага кўра 123 фоиз, аҳоли бўш пулларини омонатларга жалб қилиш 120 фоизга бажарилган. Соф фойдаси қарийб 45 млрд. сўмга етган.

🗓 22 июль куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди;
⭕️ Жамшид Қўчқоров: Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак ва банкларни хусусийлаштириш керак;
⭕️ Tenge Bank Бухорода янги офисини очди;
⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирди;
⭕️ Марказий банк “LIMON PAY” МЧЖга тўлов ташкилоти лицензиясини берди;
⭕️ Микрокредитбанк шу йил якунигача ребрендингни амалга оширади — матбуот анжуманидан;
⭕️ Капиталбанк 25 июлдан бошлаб Contact, Золотая Корона, Юнистреам тизимлари орқали пул ўтказмалари вақтинча тўхтатмоқда;
⭕️ Марказий банк Mastercard билан ҳамкорлик тўғрисида англашув Меморандуми имзолади;
⭕️ Оҳангарон туманида Ипотека-банкнинг "Нуробод" банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади;
⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 20 сўм 13 тийинга кўтарилди ва 25 июлдан бошлаб расмий курс 10 919 сўм 98 тийинни ташкил қилмоқда.