Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.1K subscribers
2.65K photos
218 videos
24 files
3.6K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+99897 7553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Forwarded from Bankers.uz — Live
12 ноябрь куни бўлиб ўтган BankersUzQuiz'нинг дастлабки (синов) баҳсларидан фотолавҳалар

Кўпроқ расмлар мана бу ерда


Телеграм | Facebook | Live-канал | Instagram | Сайт | Youtube
🗓 15 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Бугун эрталабдан тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси 10790 сўмгача кўтарилди, кун якунида эса, биржада АҚШ доллари курси 15 сўм 82 тийинга пасайди ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 721 сўм 24 тийинни ташкил қилмоқда;

⭕️ Аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади;

⭕️ "Ориент Финанс" банк бугун, 15 ноябрдан автокредит ва ипотека кредитлар учун фоиз ставкаларини пасайтирмоқда;

⭕️ Ипотека банк ва Халқ банки ҳам пластик карта эгаларидан паспортини алмаштирган бўлса, банкда ўз маълумотларини янгилашларини сўрамоқда;

⭕️ Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳри бўйича пластик карталарни етказиб бериш хизматини йўлга қўйганини маълум қилди.


#дайжест
Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг молиявий "хавфсизлик ёстиқчаси" 35,21 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда Марказий банк.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 млн. долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунда олтин 1 унцияси нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг ўсишга таъсири 788,3 млн. долларни ташкил қилди.

Расмий захираларнинг мутлақ катта қисми (62 фоизи) монетар олтин ҳиссасига тўғри келади — 21,67 млрд. доллар. Халқаро олтин-валюта захиралари таркибида 12,1 миллион трой унция олтин мавжуд.

Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 12,42 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Ушбу захиранинг 308,6 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,11 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.


@bankers_uz
AsaxiyUz'дан ажойиб акция!

Жорий йил 25 ноябргача энг замонавий ва кўркам — Huawei Band 6 браслетини ёки Huawei симсиз қулоқчинини сотиб олган ҳар бир харидорга "Korzinka.uz" супермаркетлар тармоғида ишлатиш учун 50 000 сўмлик ваучер ҳам совға қилинади.

Браслет ва қулоқчинни ўзингизга мос рангларини сайт орқали танлашингиз ҳам мумкин.

Фойдаланиб қолинг: https://asaxiy.uz/s/yiiEWnoQyH
Доллар курсининг ҳозирги ўсиши хавотирли эмас — мутахассис фикри

Иқтисодчи Отабек Бакиров АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати (курси) ноябрь ойининг бошидан буён 66,59 сўмга кўтарилгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Хусусан, қисқа муддатда нисбий сезиларли юқорилаш шу йил давомида аввал ҳам юз берганлигини эслатиб ўтган мутахассис, ушбу ўсишнинг сабабларини тушунтирган ва уни "хавотирсиз" эканлигини таъкидлаган.

Отабек Бакировнинг фикрича, мазкур ўсишга биринчи ва энг асосий сабаб, талабнинг мавсумий ошаётгани билан боғлиқ бўлса, иккинчи сабаб сифатида эса, "тарихий максимумлар даражасида инфляцияни бошдан кечираётган доллар бутун фронт бўйлаб мустаҳкамланаётгани"ни кўрсатган.

"Бундан қандайдир қўрқув ва оқибатлар кутиш ўринли эмас. Ҳозирда ва яқин истиқболда сўмнинг долларга нисбатан барқарорлигини хавфга соладиган бирон жиддий фундаментал омиллар мавжуд эмас", — деб таъкидлаган Отабек Бакиров.


@bankers_uz
🗓 16 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Биржада АҚШ доллари курси 19 сўм 56 тийинга кўтарилди ва чоршанбадан бошлаб расмий курс 10 740 сўм 80 тийинни ташкил қилмоқда.

⭕️ Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта захиралари ошди;

⭕️ Доллар курсининг ҳозирги ўсиши хавотирли эмас — мутахассис фикри;

⭕️ Марказий банк миллий ва хорижий валюталардаги банк депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.


#дайжест
Марказий банк 10 ойлик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикани тақдим қилди

Октябрь ойи давомида пластик карталар 99,4 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 25,3 миллион донадан ошди. Октябрь ойида Қишлоқ қурилиш банк томонидан эмиссия қилинган банк карталари сони 259,7 минг донага камайиб (!), ҳозирда 434,5 минг донани ташкил қилади. Бошқа банклар томонидан чиқарилган карталар сонида эса ўсиш кузатилган. Энг кўп ўсиш битта филиалга эга Равнақ-банк (38,0 мингта), Ипотека-банк (37,2 мингта), Халқ банки (34,2 мингта), Ўзсаноатқурилишбанки (30,5 мингта), Ипак Йўли банки (30,1 мингта) да кузатилган. Рақамли банклардан TBC банк 26,1 минг дона карта чиқариб, карта эмиссия қилиш бўйича умумий рейтингда 6-ўринда бормоқда.

Жами терминаллар сонида ҳам бироз ўсиш қайд этилган — 461 дона. Шунингдек, октябрь ойида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 29 та ўсиш қайд этилди.


@bankers_uz
📆 17 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Биржада АҚШ доллари курси 14 сўм 46 тийинга кўтарилди ва пайшанбадан бошлаб расмий курс 10 755 сўм 26 тийинни ташкил қилмоқда.

⭕️ Марказий банк 10 ойлик якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикани тақдим қилди;

⭕️ Тошкентда ўзбек ва қозоқ бизнес-ангеллари клуби учрашуви ўтказилади;

⭕️ АТ "Халқ банк" эртага "Халқ банкининг молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказади;

⭕️ "Микрокредитбанк" АТБ Мониторинг ва муаммоли активлар билан ишлаш департаментига вакансия эълон қилади;

⭕️ Равнақ-банк виртуал VISA картасини Payme тизимида ишлатишни йўлга қўйди.


#дайжест
⚠️ Диққат! Тўғридан-тўғри эфирда овозли чат

🎙Мавзу: ANORBANK фаолияти ҳақида

📆 2021 йил, 18 ноябрь, пайшанба
соат 16:00

Ушбу овозли чатда спикер сифатида ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳид Алимов иштирок этади.

Чат давомида ANORBANK фаолияти, банк томонидан таклиф этилаётган хизматлар борасида суҳбатлашамиз.

Мавзу бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларни изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин (айнан мавзуга доир саволларга тўғридан-тўғри эфирда жавоб берилади)

Чатга уланиш учун линкhttps://t.me/bankers_uz?voicechat

@bankers_uz
Масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 552 мингтага кўпайди

Марказий банк томонидан 1 ноябрь ҳолатига кўра масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларга оид статистикани тақдим этилди.

Регулятор хабарига кўра, жами 19,3 млн. нафар тижорат банклари мижозлари масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланади. Улардан 18,3 миллион нафари (ёки 95 фоизи) жисмоний шахслар, 947 мингтаси юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар саналади.

Октябрь ойи давомида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар орасида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 15,65 мингтага кўпайди.

1 ноябрь ҳолатига кўра, жисмоний шахслар орасида масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчилар сони эса 18,3 млн. кишини ташкил қилмоқда.


@bankers_uz
Live stream scheduled for
​​Ўзбекистонда илк бор, тижорат банклари учун, мамлакатда бошқа аналоги йўқ бўлган батафсил намунавий солиқ ҳисоб сиёсати ишлаб чиқилди.

🏦 Мазкур ҳисоб сиёсатини маълум бир банк эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мослаштирилиши ва ўзгартирилиши ҳам мумкин. Ҳужжат "TAX CONSENSUS" гуруҳининг етакчи солиқ маслаҳатчилари (СIPA ва ACCA сертификатлари мавжуд ходимлар) томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу мутахассислар банкларда солиқ ва бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятларини мукаммал биладиган ҳамда Солиқ кодексини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари ҳисобланган экспертлардир.
Солиқ кодексининг банклар учун муҳим томонлари битта ҳужжатда керакли ахборотларнинг мужассамлиги банк бухгалтерларига қулайлик яратиши табиий.

📃 Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан солиқ кодексининг трансферт нархларини белгилаш (трансфертное ценобразование) тўғрисидаги қоидалари кучга киради. Шу сабабли, мавзуга доир махсус “ТНБ - солиқ назоратининг янги воситасидир” деб номланган тренинг ҳам ташкил этилмоқда. Ўзбекистонда илк бор россиялик ва ўзбекистонлик мутахассислар, қулай шаклда трансферт нархларининг шаклланишига доир мураккаб масалаларини тўлиқ ва содда қилиб тушунтириб беришади.

Трансферт нархлари қоидаларини бошқалардан олдин ўрганишни бошлаганингиздан сўнг сиз:
Ташкилий тадбирларни олдиндан тайёрлашни ва амалга оширишни бошлайсиз;
Йўналиш бўйича тажрибага эга бўласиз ва назорат қилинадиган операциялар реестрини тўғри шакллантира оласиз;
Солиқларни жарималар ва фоизларсиз тўғри тўлайсиз.

Эслатиб ўтамиз ТНБ бўйича тренинг шу йилнинг 29 ноябрдан 3 декабригача ўтказилади

▪️Янги солиқ ҳисоби сиёсати тўғрисида батафсил бу ерда.

▪️Транстферт нархларнинг шаклланиши тўғрисида батафсил бу ерда.

☎️ +998909477747

Реклама
Асакабанк 9 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда

Банк расмий сайтида айтилишича, акциядорлар умумий йиғилиши банк кенгаши томонидан 16 ноябрь куни қабул қилинган қарорга кўра ўтказилмоқда. Йиғилиш 9 декабрь соат 15:00 да Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 67-уй манзилида жойлашган "Асакабанк" АЖ бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибига 6 та масала қўйилган. Улар орасида "Асакабанк" АЖ Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, "Асакабанк" АЖ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисида"ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу Низомни тасдиқлаш ёки унга ўзгартиришлар киритиш ваколатини банк Кенгашига бериш, "Асакабанк" АЖ Уставига киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш каби масалалар бор.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашувчи банк акциядорлари реестри 2 декабрь куни тузилади.


@bankers_uz