Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.1K subscribers
2.64K photos
217 videos
24 files
3.59K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+99897 7553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Биздаги маълумотларга кўра, Асакабанк, Агробанк, Туронбанк, Микрокредитбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Алоқабанк, Анорбанк, Ҳамкорбанк, Тенгебанк, Инфинбанк, Трастбанк, Даврбанк, TBC банкларда коронавирусга қарши ихтиёрий жамоавий эмлаш тадбирлари бошланган (ёки бошланмоқда).


@bankers_uz
Бугун бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун Агробанкнинг "Фермерлар мактаби" Самарқанд шаҳридаги офисига пресс-тур ташкил этилган.

Тафсилотлар билан яна алоҳида ўртоқлашамиз.


@bankers_uz
Ўзбекистон молия бозорига чет эллик инвесторларнинг қизиқиши тобора ортиб бораётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, иқтисодиётнинг муҳим бўғини бўлган тижорат банкларининг фаолиятига бўлган эътибор алоҳида ўринга эга.

Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида биринчи бўлиб халқаро қарз бозорига чиққан, халқаро ҳамкорлари билан биргаликда трансформация жараёнларини ҳам шиддат билан амалга ошираётган мамлакатимизнинг етакчи банкларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк ҳам бундай эътибордан мустасно эмас.

Шу маънода юқорида маълум қилганимиз — Европанинг нуфузли нашрларидан бўлган Global Markets журналида Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличевнинг "Банкда трансформация жараёнлари ҳақида" чоп этилган интервьюси чет эллик инвесторлар учун муҳим карт-бланш деб ҳисоблаш мумкин.

Банк Бошқарувининг нафақат маҳаллий, балки халқаро жамоатчиликни ҳам Банк трансформацияси ҳақида хабардор қилишга қаратилган очиқлик сиёсати ҳам таҳсинга лойиқ. Зеро, амалга оширилаётган ушбу ишлар яқин келажакда мамлакат банк-молия соҳасининг қайси томонга қараб ҳаракатланаётганини белгилаб бериши билан ҳам барчамиз учун қизиқарли ва муҳимдир.
​​​​Банк ходимлари ўртасида мунтазам жамоавий интеллектуал баҳслар ташкил қилинадиган майдон — "BankersUz Club Quiz"да қатнашиш учун 11 та жамоавий тарзда ҳамда 47 та якка тартибда рўйхатдан ўтиш учун аризалар келиб тушди. Биз ушбу аризаларни кўриб чиқдик ва тегишли саралов жараёнларини ўтказмоқдамиз.

Афсуски, мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг барқарор эмаслиги, касалланаётганлар сонининг ортиб бораётганлиги сабаб, вазият барқарорлашгунга қадар Quiz'нинг дебют — Тошкент шаҳар баҳсини ўтказишни бироз муддатга орқага суриб туришга мажбурмиз.

Шу билан бирга, клубда рўйхатдан ўтиш давом этаётганлигини маълум қиламиз.


@bankers_uz
2021-2023 йилларга Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди

Миллий стратегия Халқаро молия корпорациясининг мамлакатда молиявий саводхонлик ва молиявий оммабоплик даражасини комплекс ҳамда холисона баҳолаш мақсадида аҳоли билан ўтказган сўровномаси натижаларини инобатга олган ҳолда Жаҳон банки экспертлари кўмагида тайёрланган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/markaziy-bank-moliyaviy-savodxonlik-milliy-strategiyasi


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Инфинбанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (02.07.2021 йилдан)

@bankers_uz
Бугун молиявий хизматлар оммабоплиги бўйича алоҳида стратегия тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур Стратегиянинг муҳим йўналишларидан бири сифатида, биз доим "қайғурадиган" аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳа, тан олишимиз керак, Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигида (ҳаттоки олий маълумотли ва яна ҳаттоки иқтисодий соҳага яқин касбларда фаолият олиб борадиганларида ҳам) молиявий саводхонлик даражаси бироз пастроқ. Молиявий саводхонлик қанчалик муҳимлиги ҳақида эса, бир неча юзлаб тадқиқотлар қилинган, мақолалар ёзилган. Биз ҳам бу мавзуга бир неча бор тўхталиб ўтганмиз.

Аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси, бевосита ва билвоста мамлакат банк тизими ривожига ҳам таъсир қилади. Шундан келиб чиқиб, Марказий банк аввалроқ бу масалада ишларни бошлаган эди. Хусусан, Марказий банк томонидан ташкиллаштирилган @finlituzb телеграм канали шулар жумласидандир.

@finlituzb'да молиявий саводхонликка оид кўплаб қизиқарли материаллар, банк-молия соҳасидаги қонунчиликка доир асосий моментлар, аҳоли орасида кўп учрайдиган саволларга жавоблар ва шу каби фойдали постлар бериб борилади.

Уланиш тавсия этилади!
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ҳамда Bankers.uz жамоаси, банкнинг Самарқанд минтақавий филиали бошқарувчиси Турғунбой Хайруллоевич Шодиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.


@bankers_uz
Агробанкнинг "Фермерлар мактаби" Самарқанд офисига пресс-тур ташкил этилди

Аввалроқ хабар қилганимиздек, бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари учун Агробанк ташаббуси билан ташкил этилган "Фермерлар мактаби"нинг Самарқанд офисига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида банк ва мактаб вакиллари ушбу лойиҳанинг моҳияти, мақсади ва афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/agrobank-samarqand-press-tur


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (29.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Ўзбекистон банклари 1-ярим йилликни қандай соф фойда билан якунладилар?

Оператив маълумотларга кўра, 2021 йил I ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон тижорат банклари ўз фаолиятини жами 3 трлн. 35 млрд. сўм соф фойда билан якунладилар. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 452 млрд. сўмга ёки 15,5 фоизга кўпроқдир. Соф фойда миқдори бўйича етакчи бешликнинг тўрттасини давлат банклари — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк, Ипотека-банк ва Халқ банки эгаллаган. Баланс соф фойдаси бўйича "катта бешлик"ка "кутилмаганда" давлат назоратида бўлмаган Ипак Йўли банк ҳам кирган.

2020 йилнинг I ярми билан солиштирганда, соф фойда кўрсаткичининг энг катта ўсиш даражаси Тенге банкда (414,6%), Капиталбанкда (379,1%), Агробанкда (99,6%), Ипотека-банкда (61,2%), Ипак Йўли банкда (52,0%) қайд этилган.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/ii-quater-uzbek-banks


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
Банк ходимлари Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олишади

Хабар беришларича, Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 20 июль — сешанба кунига тўғри келади.

2020 йил 3 декабрда қабул қилинган президент фармони (ПФ-6122) га кўра, 2021 йил 21 ва 22 июл кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланиши белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қурбон Ҳайити муносабати билан корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлар, шу жумладан банк ходимлари кетма-кет уч кун дам олишади.

Демак,

– 17 июль (шанба) – кўчирилган иш куни
– 18 июль (якшанба) – дам олиш куни
– 19 июль (душанба) – иш куни
– 20 июль (сешанба) – дам олиш
– 21 июль (чоршанба) – дам олиш
– 22 июль (пайшанба) – дам олиш
– 23 июль (жума) – иш куни
– 24 июль (шанба) – иш куни
– 25 июль (якшанба) – дам олиш куни

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/qurbon-hayit-dam-olish-kuni


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Агробанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (25.06.2021 йилдан)


@bankers_uz
Жорий йилнинг 1 сентябридан талабалар учун имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади

Президент Ш.Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан, 2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 ноябрдаги (ПФ-5877) фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан, кредитларни имтиёзли фоиз ставкаларида бериш амалиёти бекор қилиниши айтилган эди.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/imtiyozli-kredit-yoshlarga-oid-qarori


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
❗️Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги таянч йиғилиши дам олиш куни муносабати билан 22 июлдан 29 июль санасига кўчирилди.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бошланғич тўловсиз 36 ойга муддатли тўлов! 💥

"NAMUNA DEVELOPMENT" NUR турар-жой мажмуасидан муддатли тўловга хонадон харид қилишингиз учун ажойиб имконият тақдим этади.

Акция 36 ойга бўлиб тўлашга 6 июлдан 30 июлга қадар давом этади. Шошилинг, фақат 30 та хонадон!

Бундан ташқари, фуқароларнинг янада қулайлиги учун бошқа шахсий чегирмалар ҳам мавжудлигини эслатиб ўтамиз!

"NUR" турар-жой мажмуасидан хонадон харид қилиб, сиз келажак учун инвеститсия қиласиз!

Агар фойдали бўлса, унда Namuna Development-да!

📍 Барча маълумотларни қуйидаги манзил орқали савдо офисига ташриф буюриб олишингиз мумкин: Мирзо Улуғбек тумани, Лашкарбеги кўчаси, 1-уй.

🌐 Web-sahifa
☎️ Call-center: +998787770077

реклама