Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.1K subscribers
2.74K photos
222 videos
24 files
3.69K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Мозийга назар: ўзбек сўмининг муомаладан чиққан банкнотлари

1 июль — ўзбек сўмининг "туғилган куни" ҳисобланади: бундан 27 йил олдин, 1994 йил 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўм бўлган банк қоғоз пуллари (банкнотлар) ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийин бўлган металл танга ҳолидаги нақд пуллар муомалага киритилган эди.

"Gazeta.uz" нашри ушбу сана муносабати билан ўзбек сўмининг эволюциясини расмлар орқали эслатиб ўтибди. Расмларда кўриб турганингиз — банкнотлар бугун муомалада йўқ. Юқоридаги банкнотларнинг энг охиргилари (200 сўмлик ва 500 сўмлик) 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.


@bankers_uz
"Микрокредитбанк" АТБ томонидан Фарғонада пресс-тур ташкил этилди

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан банкнинг Фарғона вилоятидаги мижозлари “Afrosiyobfarm” МЧЖ ҳамда "Kokand Bicycles” МЧЖга бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/mikrokreditbank-fargona-press-tur


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram
"Савдогарбанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби (10.06.2021 йилдан)

@bankers_uz
​​Микроқарз бўйича Трастбанкдан 3 таклиф

1.
“Трастбанк” ХАБ ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт соҳаси ходимлари ҳамда банкда фаолият юритувчи ходимларни алоҳида қадрлайди!

Агар Сиз:
Мактабгача таълим, Халқ таълими ёки Олий ва ўрта махсус таълим тизими;
Соғлиқни сақлаш тизими;
Банк тизими ходими бўлсангиз, шунингдек айни бир жойда иш стажингиз бир йилдан ортиқ бўлса, у ҳолда Трастбанк Сизга 24 ой муддатга йиллик 22% дан, 50 миллион сўмгача микроқарз олиш имконини тақдим этади!

Батафсил бу ерда.

2. Бошқа жисмоний шахслар учун микроқарз фоиз устамалари ҳам туширилди. Энди:
12 ойлик микроқарз йиллик фоиз ставкаси – 24%;
24 ойлик микроқарз йиллик фоиз ставкаси – 26%.
Микроқарз суммаси – 50 миллион сўмгача.

Батафсил бу ерда.

3. Агар иш ҳақи картангиз “Трастбанк” ХАБ томонидан берилган бўлса, 'TrustPay' иловаси орқали осон ва тез микроқарз олиш имкони бор.
Микроқарз муддати – 12 ой, йиллик 25% . Микроқарз суммаси – 10 миллион сўмгача.
Трастбанк иш ҳақи картасига келиб тушган даромадлар скоринг қилиниб, ариза автоматик тарзда тасдиқлангач, кўрсатилган маблағ ҳисоб рақамга ўтказилади.

TrustPay мобил иловасини юклаб олиш: Android тизими учун | IOS тизими учун

Батафсил бу ерда.

Бизга боғланинг ва исталган саволга жавоб олинг:
Ягона алоқа маркази+99878 140 00 88

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram-канал |Бот
Ўзбек сўми ўз туғилган кунида АҚШ долларига нисбатан қандай курсда бўлган?

1994 йил, 1 июль

1 АҚШ доллари — 7 сўм 00 тийин

2021 йил, 1 июль

1 АҚШ доллари — 10 591 сўм 00 тийин

Қолган йиллар иловадаги расмда


@bankers_uz
🤝 Хонадон харид қилиш учун ажойиб имконият!

🏢 Энди "Diplomat" ТЖМ хонадонларини фоизсиз тўлов асосида харид қилинг!

Бунинг учун бошланғич тўловни амалга оширсангиз бас, қолган қисмини ойига 2,5 млн. сўмдан бошлаб тўлашингиз мумкин.

"Xon Saroy" — орзуларингизни харид қилинг!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумотларни олиш учун биз билан боғланинг

☎️ 712007400
☎️ 555017400

Саҳифа

Реклама
Бундан буён, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг бино-иншоотлари, транспорт воситаларини сотиш ва ижарага беришни фақат электрон аукцион орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат корхоналари ҳамда банкларнинг асосий фаолиятга хос бўлмаган ва бўш турган объектларни тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқ берилди.

Манба


@bankers_uz
"Коронадежавю"

Ковид марказларининг очилиши, ишхоналарда "шамоллаш" аломатлари билан касаллик варақасига чиқаётганларнинг кўпайиши, харидлар порталида "фалон раҳбар ходимнинг даволаниши учун" мақсади остида 50-100 миллион сўмлик шартномаларнинг пайдо бўлаётганлиги — барчаси ўтган йилдагидек...

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!..


@bankers_uz
Айни дамда АОКА мажлислар залида "Агробанк"да очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида "Агробанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари Э.Кахаров, банк мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишмоқда.

Тадбир УзРепорт телеканали орқали тўғридан тўғри намойиш этилмоқда.


@bankers_uz
​​Омонатлар бозорида рақобатнинг борлиги албатта яхши, айниқса омонатчилар учун!

'ANORBANK' ўзининг янгиланган — 2.0 версиядаги, шартлари омонатчилар учун қулайлашган ва такомиллаштирилган омонатларини таклиф қилмоқда экан!

«Smart_2.0» омонати
— бу фоизларни йўқотмаган ҳолда, исталган вақтда омонатни тўлдириш ва ечиб олиш имконияти, кечаю-кундуз қўллаб-қувватлаш хизмати ва фоизларни ҳар ойда тўлаб бериш дегани.

омонат фоизи — йиллик 23%;

муддати — 13 ой;

очиш учун минимал миқдор — 100 000 сўм, шу миқдорни қолдириб, омонатни қисман ечиб олса, фоизлар "куйиб кетмайди";

омонатни маблағлар билан тўлдириш имконияти;

кечаю-кундуз фаолият юритувчи алоқа маркази мутахассислари хизматидан фойдаланиш;

фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.

«Shoshilmasdan_2.0» омонати — шов-шувга сабаб бўлган ўша "машҳур" омонатнинг янада жозибадор шакли. Омонат учун ҳисобланадиган фоизларнинг энг юқори ўсиш даражаси 27% гача.

фоиз ставкаси 27% гача, жумладан:

- 1-3 ой учун - 19% йиллик;
- 4-6 ой учун - 22% йиллик;
- 7-9 ой учун - 24% йиллик;
- 10 ойдан бошлаб, омонатнинг муддати тугагунга қадар йиллик 27%.

омонат муддати 370 кун;

омонатни очиш учун минимал маблағ — 100 000 сўм;

дастлабки 3 ой ичида маблағ қўшиб бориш мумкин.

Ва энг асосийси — омонатни фақат мобил илова орқали онлайн расмийлаштириш керак деган шарт йўқ! Сиз уни ўзингизга қулай шаклда (Тошкент шаҳридаги омонатчилар нақд шаклда банкка маблағ қўйиш орқали ҳам) расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун Сизга банк мутахассислари ёрдам беришади. Омонат расмийлаштирмоқчи бўлганлар учун эса www.anorbank.uz веб-сайти ёки 1290 қисқа рақами куну-тун иш фаолиятида!


ANORBANK: Фойдали омонат жамғаринг!
«Трастбанк» ХАБ Кузатув кенгаши таркиби

@bankers_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маблағларингизни банкларда омонатга қўйинг!

- хавфсиз сақланади🔐

- даромад келтиради💴

- инфляция таъсиридан ҳимоя қилади📈

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Ўзбекистонда уй-жой нархи ошмоқда

Марказий банк томонидан амалга оширилган Ўзбекистон ипотека бозори мониторингига кўра, республикадаги иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи жорий йилнинг II чорагида биринчи чоракка нисбатан ўртача 5,72% га ошди. Ҳудудлар миқёсида энг кўп ўсиш Сурхондарё (13,54%), Наманган (11,70%), Тошкент (10,73%) вилоятларида кузатилди. Андижон вилояти иккиламчи бозоридаги уй-жойлар нархи ушбу чоракда ўтган чоракка нисбатан 5,42% га пасайган.


Батафсил 👉🏼 https://bankers.uz/ipoteka-kreditlar


Сайт | Телеграм | Live-канал | Facebook | Youtube | Instagram