Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.44K photos
266 videos
24 files
4.42K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Ўзмиллийбанк акциядорларининг 17 июнь куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк Кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Унга кўра, 2022 йилдан кенгаш таркибига киритилган Стюарт Лоусон аъзоликдан чиқарилиб, икки нафар мустақил аъзо: Оливиер Гризард ҳамда Александр фон Гляйх Кузатув кенгашига киритилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2485

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Марказий банк томонидан 19 июнь учун эълон қилинган валюталар курсида АҚШ доллари 49 сўм 51 тийинга арзонлашиб, 12 618 сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг август ойидан бери кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2486

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2019 йилдан Марказий банкда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шухрат Наримонович Даминов Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2488

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Давлат раҳбари Ўзсаноатқурилишбанк кўмагида ишга туширилган замонавий меҳмонхонада бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманига ташрифи доирасида туманнинг Кумушкон ҳудудида Ўзсаноатқурилишбанк кўмагида барпо этилган замонавий меҳмонхонада бўлди. Ноанъанавий услуб ва тамойилларга асосан қурилган мазкур меҳмонхона мажмуаси туманда туризм, иш ўринлари яратиш ва маҳаллий иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун май ойи давомида 13 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллагани маълум бўлди. Шунингдек, 17 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида, 13 та банк жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2490

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Moody's агентлиги Ўзбекистон суверен рейтинги прогнозини "ижобий"га ўзгариши ортидан бир нечта давлат банкларининг рейтинг прогнозларини ҳам янгилади. Хусусан, Ўзмиллийбанк, Агробанк, Асакабанк ва Микрокредитбанкнинг депозит рейтинглари бўйича истиқболлар “барқарор”дан “ижобий”га, Бизнесни ривожлантириш банки бўйича "салбий"дан "барқарор"га ўзгартирилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2489

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Нукус шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанк ташаббуси билан “Стартап ва инвесторлар куни” ўтказилди. Тадбир “SQB Ventures”нинг амалиётдаги дастлабки қадами бўлиб, форум доирасида стартапчилар ғояларини тақдим этишди, инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказишди ва стратегик ечимлар устида фикр алмашишди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2491

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жорий йилнинг 19-20 июнь кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида Ўзбекистон – Германия ишбилармонлар кенгашининг 9-мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзсаноатқурилишбанк Германиянинг етакчи молиявий муассасалари - “DZ Bank” ва “AKA Bank” билан умумий қиймати 100 миллион евро бўлган шартномаларни имзолади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2492

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
"КАТМ" кредит бюроси фуқароларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда уларнинг сўнгги 12 ойдаги банк карталари транзакциялари, МИБ ҳамда коммунал тўловлари ҳақидаги маълумотларга асосланувчи янги — "Альтернатив скоринг" хизматини жорий қилганини маълум қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2509

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси кетма-кет пасайишда давом этиб, 12410,99 сўмгача тушди. Бу каби курс охирги марта 2024 йилнинг 25 январида кузатилган эди (1 доллар = 12 412 сўм).

Батафсил: https://bankers.uz/news/2510

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏦 TBC Bank тадбиркорлар учун янги бизнес-кредит имкониятини тақдим этмоқда.

— Миқдор: 10 млн сўмдан 300 млн сўмгача;
— Муддати: 3 ойдан 36 ойгача;
— Йиллик ставка: 33–38%;
— Гаров ва яширин комиссиялар талаб қилинмайди.

Тўлиқ онлайн. Навбат ва ортиқча ҳужжатлар йўқ.
Ҳисоб очилади, ариза юборилади — жараён рақамли.

📎 Батафсил: tbcbank.uz/business

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Octobank Шанхайда бўлиб ўтган — China International Financial Exhibition халқаро молиявий кўргазмасида иштирок этди. Тадбир доирасида Octobank раҳбарияти халқаро ҳамкорлар билан учрашиб, савдо, финтех ва "яшил" лойиҳаларни муҳокама қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2512

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ҳар бир ғоя эътиборга лойиқ, ҳар бир ёш авлод имкониятга муносиб

AloqaBank ўз ғояларига ишонган, бизнес орзуларни ҳақиқатга айлантирувчи ёшларнинг банки сифатида янгича руҳ, янги миссия билан ишламоқда. Энди AloqaBank — бу оддий тижорат банки эмас, балки илҳом, қўллаб-қувватловчи ҳамроҳ ва стартаплар учун мустаҳкам молиявий асосдир.

Келажак бугундан бошланади, ғояларингиз AloqaBank билан қадрланади!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги қабул қилинган “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги Қонун билан банкларни сақлаб қолиш, тўловга қобилиятсизлик ҳолатларини бартараф этиш ва уларни тугатиш жараёнлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди. Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органи деб белгиланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2513

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
МБ маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон банкларининг кредит портфели ўсиши секинлашган (+2,1 трлн сўм). Муаммоли кредитлар ҳажми иккинчи ойдирки деярли сезиларсиз даражада камаймоқда - 130 млрд сўм.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2514

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Марказий банк раиси Тимур Ишметов сенаторларга Марказий банкининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини топширди. Сенаторлар муҳокама давомида тизимда эришилган натижалардан ташқари бир қатор камчиликлар бўйича ҳам саволларни ўртага ташлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2527

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки делегациясининг Германияга расмий ташрифи доирасида Германиянинг “Helaba” билан 10 млн евролик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ушбу ҳужжат икки давлатда халқаро савдо лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бизнесни ривожлантириш учун кредит ресурсларини тақдим этишни назарда тутади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2529

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube