Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.46K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Халқ банки акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 28 июнь куни банк Бош офисида бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибидан банк Кузатув кенгаши ва Бошқарувининг 2024 йил якунлари ҳамда ривожланиш стратегияси ҳисоботларини эшитиш, жорий йил учун ташқи аудиторларни аниқлаш ва бошқа бир нечта масалалар ўрин олган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2427

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7🔥2🤔1
Капиталбанк ва Visa ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган БАА-Ўзбекистон ўйининг расмий ҳамкори сифатида иштирок этишди. Хусусан, уйиннинг очилишидаги жараёнда Капиталбанк Кузатув кенгаши аъзоси Анурбек Худайберганов қатнашди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2431

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3👍26🔥6🤔3👎2👏1
Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 26 июнь соат 15:00да банк Бош офиси биносида бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, Бошқарув аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш каби ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2432

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8👏2🤔2
Ўзсаноатқурилишбанк молиявий операциялар таҳлилида сунъий интеллект технологиясини қўллашга киришди. Янги дастурий тизим шубҳали операцияларни аниқлаш ва молиявий хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2433

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍11🔥2🤔2👏1
Octobank фирибгарликдан ҳимояланишга оид туркум мақолалар доирасида онлайн харидларни амалга оширишда фирибгарлар тузоғига тушмаслик бўйича тавсиялар билан ўртоқлашди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2434

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7👎1👏1🤔1
Ipoteka Bank OTP Group Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF)нинг Бош ҳамкори сифатида иштирок этмоқда. Ушбу форум 9–12 июнь кунлари Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятига бағишланган биринчи миллий кўргазма сифатида Марказий Осиё Кўргазмалар Маркази (CAEx Centre)да ўтказилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2436

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👏4👍2👎1🔥1
UCMG Амстердамда бўлиб ўтган Money 20/20 Europe халқаро финтех кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этди

Кўргазма стендида UCMG компаниялар гуруҳи илғор рақамли тўлов ечимлари, "Open Banking" воситалари ва инфратузилма технологияларини ўзида мужассам этган ўзбек финтех учун асосий платформа бўлиб чиқди.

UZCARD Ўзбекистон молия бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминловчи ҳамда ҳамкор ташкилотлар учун кенг имкониятлар очадиган тўлов тизимининг ўзига хос архитектурасига алоҳида эътибор қаратди (реклама).

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1🔥5👍3🤔1
Ўзсаноатқурилишбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 30 июнь куни масофадан туриб овоз бериш платформаси орқали ўтказилади. Йиғилиш кун тартибидан банкнинг 2024 йилги ҳисоботлари муҳокамаси, банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ҳамда бошқа қатор масалалар ўрин олган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2429

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4🤔2👏1
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет пасайишда давом этиб, 12 646,56 сўмгача тушди. Жорий ой бошидан бери миллий валютамиз долларга нисбатан 143 сўмга, йил бошидан ҳисоблаганда эса қарийб 274 сўмга мустаҳкамланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2438

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍20👏3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент Халқаро инвестиция форумида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк жорий йилнинг 9–12 июн кунлари Тошкентда ўтказилаётган Xалқаро инвестиция форуми – TIIF 2025'да ўзига хос тарзда иштирок этмоқда. Банкнинг инновацион ёндошув асосида жиҳозланган стенди, шунингдек махсус "робот-ёрдамчи"си тадбир меҳмонлари эътиборини тортмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍11🔥3👏3🤔2
Octobank 2020 йилда Humans молиявий сервиси билан ўрнатилган ҳамкорликни жорий йил 13 июндан эътиборан бекор қилишини ҳамда "Humans Visa" кобренд карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатишини маълум қилди. Мижозларнинг амалда мавжуд карталаридаги пул маблағларини қайтариш зарурати туғилганда, компанияга мурожаат қилиши сўралган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2440

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6👏5👎3
10-12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган IV Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF 2025) доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бир қатор халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2441

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥3👏2🤔1
❗️Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасига ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔8😢5👎3👍1
Асакабанк Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Drivers Village автосалони ҳудудида янги банк хизматлари офисини очди. Бу мижозларга кенг турдаги чакана банк хизматлари кўрсатиш, хусусан автосалондан автомобиль харид қилишда кредит расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш имконини беради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2442

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2👍14🔥4👏1🤔1
Ўзбекистондаги тижорат банкларининг 2024 йил ҳисоботлари олтита аудит ташкилоти томонидан ташқи аудитдан ўтказилгани маълум бўлди. Bankers.uz банклар бўйича ташқи аудитни қайси компаниялар ўтказгани ва уларнинг хизмат нархлари бўйича материал тайёрлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2439

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍5👏2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💼 Офис учун харидлар? Энди барчаси осон!

Open Market — бу бизнесингиз учун замонавий ечим!

Ўз бизнесингизни ривожлантиринг, харидларни эса бизга ишониб топширинг!

Open Market — қулай, тез ва шаффоф!

📲 +998 78 333 1550

Сайт | Telegram | LinkedIn | Instagram | Facebook

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2👏2🤔1
Davr Bank акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 25 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Йиғилишда банк уставига ўзгартириш киритиш, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2443

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8🤔5🔥1
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан Бекобод туманида янги банк хизматлари маркази ишга туширилди. Янги банк хизматлари марказида мижозлар турли банк операциялари, нақд пул ўтказмалари, тўлов хизматлари, кредит ва оманатлардан фойдаланиши мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2455

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3🤔2
Octobank Humans компаниясига қарши даъво киритилган судда ютиб чиққанини маълум қилди. Суд Humans'га 500 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш бўйича банк фойдасига қарор қабул қилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2456

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
52👍24🔥5🤔2
Жорий йилнинг 12 июнь куни Асакабанк қошида ташкил этилган “Аsaka Finance Garant" микромолия ташкилотининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ташкилот жисмоний ва юридик шахсларга микрокредитлар, микроқарзлар ҳамда банк кафолатлари хизматларини таклиф этади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2472

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍10🔥3👏3🤔2