Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.44K photos
265 videos
24 files
4.41K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Акциядорларнинг йиллик йиғилишида банк Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, 2024 йил учун йиллик ҳисоботни тасдиқлаш, банк соф фойдасини тақсимлаш каби масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2406

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Хоразм вилоятида танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, 150 млн сўм пора олаётган фуқаро қўлга тушди. Андижон вилоятида эса 3 минг доллар эвазига 100 минг доллар миқдорида кредит ажратиб беришини айтган фуқаро минг доллар олаётган вақтида ушланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2407

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Рақамли маркировка: савдода очиқлик ва тизимлилик сари яна бир қадам

Президент Қарорига кўра, маҳсулотлар ҳаракатини изчил рақамли назорат қилиш мақсадида, солиқ органлари таркибида янги тузилма — "Ҳудудлараро солиқ инспекцияси" фаолият бошлайди. Янги тартиб 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради. Бу босқич маркировкаланадиган маҳсулотлар айланмасини тизимли кузатишга, савдода ишонч ва ҳисобдорликни таъминлашга хизмат қилади.

Белгиланган қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар солиқ хавфи даражасини аниқлашда инобатга олинади. Шунингдек, ҳар бир маҳсулот учун ягона маркировка коди талаб этилади — бу электрон ҳужжатларда аниқликни таъминлайди. Чакана савдода эса фақат ҳақиқий ва бир марталик кодлар асосида чек шакллантирилади. Янги тартиблар барча хўжалик юритувчи субъектларга савдо жараёнларини рақамли асосда, аниқ ва тартибли юритиш имконини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Масофавий тарзда, электрон овоз бериш йўли билан ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, банк Бошқаруви таркибидаги ўзгаришларни тасдиқлаш, банкнинг йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш каби ва бошқа бир нечта масалалар ўрин олган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2408

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қашқадарёда ўтказилган халқаро конференция доирасида “Кичик ва ўрта бизнеснинг имкониятларини оширишда Бизнесни ривожлантириш банкининг ташаббуслари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури ижроси бўйича банк томонидан эрилаётган натижалар тақдимот қилиниб, келгусидаги режалар очиқланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2409

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
МБ маълумотларига кўра апрель ойи давомида Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 13,6 трлн сўмга ўсиб, жами 565,6 трлн сўмга етди. Портфелнинг ўсиши асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келди. Муаммоли кредитлар миқдори 23,6 трлн сўмни ташкил қилди (ўсиш +161,2 млрд сўм), улуши эса 4,18 фоизга тушди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2410

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат ва хусусий олийгоҳлар раҳбарияти учун муҳим янгилик

Ҳадемай таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланади. Ушбу тиғиз жараёнда ОТМ ва абитуриентлар ўртасидаги алоқа муҳим аҳамият касб этади. UZTELECOM Контакт-маркази шундай бир муҳим паллада олийгоҳлар учун аутсорсинг асосида 24/7 режимида ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатадиган "Call-markaz" хизматини таклиф қилмоқда.

Расмий веб саҳифа: ccenter.uz

✍️ Батафсил маълумот учун: @ucc_outsource

☎️ Мурожаат учун: +998 71 200 9779

Litsenziya (№ 698204, 03.04.2025 y.)

Ҳамкорлик асосида
Қува туманида “Гилос сайли” доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди. Унда Микрокредитбанк раҳбарияти, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, боғбонлар, тадбиркорлар, сайёҳлар, ОАВ ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2411

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда сўнгги беш йилликда кибержиноятлар 68 баробарга, ўтган йилнинг ўзида эса 2023 йилдагига нисбатан 9,1 баробарга ошган. Мазкур жиноятлар натижасида фуқароларнинг 1,9 триллион сўмдан ортиқ маблағлари талон-тарож қилинган. Кибержиноятчиликнинг умумий жиноятлардаги улуши 44,4 фоизга етган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2412

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Octobank 28-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган PLUS форуми доирасида BS/2 халқаро финтех компанияси билан меморандум имзолади. Компаниялар биргаликда Octobank банкоматлари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2413

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ANORBANK ва "Penkių kontinentų bankinės technologijos" (BS/2) компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Томонлар банкда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистонда тўлов инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2416

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида "BRB KIds" кубоги ўтказилди — фотожамланма

Бизнесни ривожлантириш банки ходимларининг фарзандлари ўртасида ўтказилган шахмат ва шашка бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди. Мазкур баҳсларда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 нафардан ортиқ болалар иштирок этди. Ғолиблар ва қатнашчилар банк Бошқаруви раиси имзолаган дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агробанк фермерлар ва соҳа мутахассислари учун махсус илмий-методик материаллар тақдим этувчи "Agrobooks” лойиҳаси доирасида янги тўплам — "Сув китоб"ни тақдим қилди. Хитой ва Туркия тажрибаси асосида, 50 нафар мутахассис иштирокида ишлаб чиқилган, 30 та китобдан иборат тўпламда сувдан самарали фойдаланиш бўйича амалий қўлланмалар жамланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2419

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Туронбанк томонидан ходимлар ўртасида ички туризмни қўллаб-қувватлаш ва яхши кайфият улашиш мақсадида, Кичик ва ўрта бизнес департаменти ходимлари учун "Amirsoy resort" дам олиш маскани ҳудудига саёҳат уюштирилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2418

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube