Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Қонунчилик палатаси жисмоний шахсларга ўз номига кредит олишни тақиқлаш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат фуқароларга ўзининг иштирокисиз кредит расмийлаштирилиши билан боғлиқ фирибгарликларни олдини олишга қаратилган. Батафсил:…
Сенат жисмоний шахслар томонидан ўз номига кредит олишни тақиқлаш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади. Кредит олишдан воз кечиш бўйича аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали топширилиши мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2129

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍17🔥2👏2
Марказий банк донасининг нархи 29,1 млн сўмдан ошмаган жами 900 та ҳамда донасининг нархи 30 млн сўмдан ошмаган жами 200 та компьютер сотиб олиш учун умумий чегаравий қиймати 32,2 млрд сўмлик тендер эълон қилди. Таклифлар 12 март кунига қадар қабул қилинади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2130

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍17🤔9🔥3👎2👏1
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Бухоро, Навоий, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувларда тадбиркорларнинг ғоя ва режалари юзасидан фикр алмашилди, янги лойиҳаларини тадбиқ этишда тўсқинлик қилаётган муаммолари ўрганилди, ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2128

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9👎5👏2
“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ Бош директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жасур Хакимович Файзуллахўжаев Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2008-2023 йилларда МБ тизимида, хусусан Тошкент вилояти Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шунингдек департамент директори каби раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2131

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍21🔥3🤔3👏2😢1
Туронбанк томонидан Сурхондарё, Навоий ва Наманган вилоятларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг ғоя ва режалари хусусида фикр алмашилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2133

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍10🔥2👎1
Асакабанкнинг "Пойтахт" БХМ бошқарувчиси Шохрух Маннанов Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. У 2008-2022 йилларда Ипотека банкда, 2022-2025 йилларда Асакабанкда турли лавозимларда ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2132

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1🔥23👍13👏2🤔1
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлови учун талабгорлар аризаларни 3 мартдан бошлаб топшириши мумкин. Бунда аризачининг ўртача даромади маълум интервалда бўлиши талаб этилади. 2025 йилда 30 минг нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратилиши белгиланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2135

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🔥5👏1🤔1
2024 йил март ойидан буён Туронбанк Юнусобод БХМ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зоҳиджон Обидов (расмда чапда) ҳамда Тошкент шаҳар БХМ бошлиғи в.б. лавозимида ишлаб келган Рустам Хайдаров (ўнгда) Туронбанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2134

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍18👏4🔥2👎1
Алоқа марказларида сунъий интеллект ва автоматлаштиришнинг ўрни

Сунъий интеллектнинг бизнесни автоматлаштиришдаги роли ҳозирги даврнинг энг долзарб мавзуларидан бирига айланди. СИ нафақат меҳнат самарадорлигини оширади, балки мижозлар билан ишлашни янги босқичга олиб чиқади. Соҳа эксперти Шахноза Алимова ушбу мавзуда ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди (ҳамкорлик материали).

Батафсил: https://bankers.uz/news/2126

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍17🔥8👏5👎4🤔1😢1
24 февраль куни "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк раҳбарияти ва масъуллари, ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2138

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👎2👏2
2024 йил январ ойидан буён “Пойтахт банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Хасан Рахматов "Asia Alliance Bank" АТБ кузатув кенгаши раиси этиб сайланди. Х.Рахматов 2020 йилдан иқтисод фанлари доктори илмий даражасига эга.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2136

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍17🔥7👎3👏2🤔1
2020 йил бошидан буён Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Президент Ҳузуридаги Статистика агентлиги директори этиб тайинланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2139

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13🤔5
Paynet компанияси қўшимча 547,6 млрд сўмлик (≈ $ 42,5 млн) акциялар чиқариш орқали устав капиталини оширмоқда. Бу жамиятнинг яқинда HUMO тўлов тизимини 65 млн АҚШ долларига сотиб олгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирда Paynet устав капитали МБнинг минимал талаб даражасидан бироз кўп —10,5 млрд сўмни ташкил қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2140

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍17🤔3🔥2
АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 14 февраль куни 13 минг сўмга етгандан буён кетма-кет 13 кун пасайиш қайд этди. Хусусан, бугунги савдоларда доллар курси 12 879,95 сўмни ташкил қилган. Миллий валютамиз йил бошидан буён долларга нисбатан 25 сўмга мустаҳкамланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2143

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍16👏5🤔2😢1
Devops.uz ва Hippo.uz компаниялари Davr Bank билан ҳамкорликда интернет-банкингга интеграциялашган DAVR Business экотизимини яратди. Бу каби "булутли экотизимлар" банкларга тадбиркорларни жалб қилишда ёрдам беради (ҳамкорлик асосида).

Батафсил: https://bankers.uz/news/2142

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13👏2🤔1
Тошкентда фуқарога 1 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3100 АҚШ доллари олган собиқ банк ходими, Навоийда фуқарога 100 млн сўм имтёзли кредит олиб бериш эвазига 30 млн сўм олган иккита шахс, Фарғонада эса тадбиркорга 100 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари пора олган шахслар ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2146

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13🤔3😢1
Марказий банк тижорат банклари кредит портфелида микроқарзлар улушини 25 фоизгача чеклашни режалаштирмоқда. Регулятор аҳолига берилаётган автокредитлар ва микроқарзларнинг юқори суръатларда ўсиши банклар барқарорлиги учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин деб ҳисоблаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2147

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍25🔥6👎1
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ Кузатув кенгашига 3 та мустақил aъзони танлов асосида қабул қилишини маълум қилди. Номзодлар Ўзбекистон ёки хориж фуқароси бўлиши мумкин, улардан камида 3 йиллик бошқарув тажрибаси сўралган ва бошқа қатор талаблар қўйилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2149

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔13👍6👏2
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ривожлантириш мақсадида "Uzagrostar xolding" МЧЖ таъсис этилади. Мазкур компания устав капиталини шакллантириш учун "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан 300 млрд сўм ажратилади.…
Президент қарорига асосан "Uzagrostar xolding” компанияси, унинг ҳудудлардаги 10 та "Лойиҳа офиси" ва 6 та ихтисослаштирилган компаниялари фаолияти йўлга қўйилди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ мазкур тизимнинг иштирокчиси сифатида Асака туманида масъуллар, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида учрашув ўтказди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2151

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8👏1🤔1
Жорий йил 8 март —Халқаро хотин-қизлар байрами шанба кунига тўғри келиши муносабати билан, байрам учун дам олиш куни душанба, 10 март санасига кўчирилади. Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан кетма кет уч кун — 21, 22 ва 23 март кунлари дам олиш куни бўлади. Рамазон ҳайитининг биринчи куни 31 март, душанба кунига тўғри келиши кутилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2152

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍20🔥5