Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
269 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Мазкур модул орқали банкнинг йиллик бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва ижросини мунтазам назорат қилиб бориш мумкин. Бунда ҳар бир бизнес блок, ҳудудлар кесимида БХО ва БХМлар ҳам ўз йиллик режасини IABS дастурида таҳлил қилиб бориш имконига эга бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1936

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍17👏2👎1🔥1
2022 йил февраль ойидан буён Garant bank акцияларининг деярли 100 фоиз улушига эгалик қилиб келган Рауф Камилджанов ўз улушини тадбиркор Азиз Ахраровга сотгани маълум бўлди. А.Ахраров, шунингдек, Garant bank'нинг янги сайланган Кузатув кенгашига ҳам раислик қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1938

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3👍21🔥4👏2
Регулятор шунингдек ой давомида 7 та тўлов ташкилоти ҳамда 12 та микромолия ташкилотига нисбатан ҳам жарима солган. Яна 22 та банк ҳамда 3 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1941

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7😢7🤔2
Қарийб бир йил давомида Туронбанкнинг республикадаги барча инфратузилмалари дастлаб ҳудудий босқич ўйинларида беллашдилар. Якуний финал ўйинида эса, энг яхши натижаларни қайд этган 33 та жамоа баҳс олиб борди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1942

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14🔥11👏3
Марказий банк 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар рўйхатига 5 та давлат банки ҳамда 2 та хусусий банкни киритди. Bankers.uz ушбу рўйхат қайси тартиб ва мезонларга асосан тузилишини ўрганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1945

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🤔4🔥2👎1👏1
🏦 Ипотека банк бюджет ташкилотлари ходимлари учун 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этмоқда

Микроқарзни банк офисларига мурожаат қилиб ёки "Ipoteka Retail" мобил иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Кредит маблағларидан исталган мақсадлар учун, хусусан, уй-жойни таъмирлаш, сайёҳат қилиш, таълим, турли маросимларни ўтказиш ва бошқалар учун йўналтириш мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1946

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👎10🔥4👏4
Мазкур банк хизматлари марказларида маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар учун инновацион ечимлар ва қулай шартлар асосида хизматлар кўрсатила бошланди. Эндиликда мижозлар банк хизматларидан фойдаланиш учун вилоят марказига боришлари шарт бўлмайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1947

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍10🤔3🔥1👏1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда тизимга доир бир нечта таклифлар янгради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1949

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2👍13👎4🔥3👏2
Ноябрь ойида жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари бўйича ўртача тортилган ставка 22,1 фоиз даражасида сақланиб қолди. Юридик шахслар учун хорижий валютадаги муддатли депозитларнинг ўртача фоиз ставкаси эса 2024 йилдаги максимум даража — 6,3 фоизгача кўтарилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1950

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔4👍3🔥1
Ипотека банк бошқаруви раисига иккита янги ўринбосар — беларуслик Дмитрий Волчек ҳамда грузиялик Ираклий Элашвили тайинланди. Икки мутахассис ҳам Европа ва Осиёда бир нечта йирик компания ва банкларда, хусусан, И.Элашвили Hamkorbank кузатув кенгашида ҳам фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1952

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👏15🔥8🤔8👍7👎7😢1
Octobank Visа талқинига кўра "Электрон тижоратдаги энг яхши банк-эквайер" деб топилди

Visa халқаро тўлов тизими Octobankни "Банк томонидан 2024 йилда ўтказилган эквайринг транзакцияларининг рекорд сони учун" мукофоти билан тақдирлади. Ушбу мукофот ҳар йили ўтказиладиган "Game Changers Visa Awards" тадбири доирасида тақдим этилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1951

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3👍15🔥6👏4
Алоқабанк устав капиталини ошириш мақсадида 500 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқармоқда. Ушбу акциялар беш нафар шахсга мутаносиб равишда жойлаштирилиши мумкинлиги айтилган. Bankers.uz ушбу шахсларнинг кимлиги билан қизиқди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1948

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🔥5👏2😢2
Марказий банк маълумотларига кўра, ноябрь ойида Ўзбекистондаги умумий нақд пуллар ҳажми октябрь ойидаги 54 трлн сўмдан 51,4 трлн сўмгача камайди. Бу февраль ойидан бери илк марта пасайиш ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1953

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13🤔4👏2
Мазкур тизим банкнинг йиллик харид режасини бош офис ва филиаллар кесимида электрон тарзда, онлайн шакллантириш ва кузатиш имконини беради. Шунингдек, барча оммабоп харид порталлари билан интеграция қилинган бўлиб, шаффофликни таъминлайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1954

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🔥2
2010-2016 йилларда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У амалда вилоят ҳокими бўлиб ишлаётган МБ раисининг иккинчи собиқ ўринбосари бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1955

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍8👏5🔥2
Жорий йил ипотека кредитлари учун бюджетдан ажратилган субсидия тўловларининг 60 фоизи учта банк — Ўзмиллийбанк, Ипотека банк ва Халқ банки ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудлар кесимида Самарқанд, Андижон ва Фарғона вилоятларида субсидия тўловларидан энг кўп фойдаланилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1956

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9🔥3👏3👎1
Учрашувда рақамли банк хизматларини ривожлантириш, микро ва кичик бизнес учун янги банк маҳсулотларини жорий этиш, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш, кредитлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1959

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🔥2👏1
Венчур компания фармацевтика соҳасида янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашади. Стартап лойиҳа четдан қанча маблағ жалб қилса, мазкур компания шунча пулни қўшимча экспертизасиз беради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1960

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥12👍6👏2
"Универсал банк" акциядорлик тижорат банки қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига ўз устав капиталини 500 млрд сўмга етказди. Шу тариқа, банк устав капитали 2025 йил 1 январдан тижорат банкларининг устав капиталига қўйиладиган минимал талабга жавоб беради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1961

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2👍85🔥41👏7👎3
Uzum Bank 2024 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича Visa халқаро тўлов тизимининг тўртта нуфузли мукофотига сазовор бўлди:

Инновацион инфратузилма яратиш ва  татбиқ этиш;
Карта чиқариш ва маҳсулотлар кўламини кенгайтириш;
фойдаланувчилар ўртасида тезкор пул ўтказмалари учун Visa Direct сервисини ишга тушириш; 
2024 йилда энг жадал ривожланаётган финтех лойиҳалардан бирига айланиш.

Компания учун йил муносиб якунланди.
1👍11🔥3👎2👏2