Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
263 videos
24 files
4.4K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Туронбанк янги кўчма мобил офисини ишга туширди

Туронбанк чакана хизматларни мобил тарзда тақдим этувчи тезкор ва манзил танламас кўчма мобил офисни тақдим этди. Унда жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун деярли барча чакана хизматларни кўрсатиш имконияти яратилган. Ҳозирча кўчма мобил офис Тошкент шаҳрида тажрибадан ўтказилади ва босқичма – босқич Туронбанкнинг республика миқёсидаги 21 та банк хизматлари марказида ташкил этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1509

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига хорижий мутахассис тайинланди

Россиянинг "АК Барс" банки Риск бош бошқарувчи директори лавозимида ишлаб келган Салават Исмагилов Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига тайинланди ва банк бошқаруви таркибига киритилди. Рискларни бошқариш бўйича тажрибали мутахассис ҳисобланган С.Исмагилов фаолияти давомида "Альфа Банк", "Кредит Европа Банк", "Возрождение" каби банкларда раҳбар лавозимларда, шунингдек "KPMG" компаниясида катта менежер сифатида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1510

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Сергей Гимадиев APEX BANK'га ўтади

2023 йил июль ойидан "Азия Альянс банк" бошқаруви раиси лавозимига ўтган Сергей Абдулхаевич Гимадиев ўз фаолиятини "APEX BANK" АЖ бошқарувида давом эттиради. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда. С.Гимадиев (1980 й.т.) меҳнат фаолияти давомида шунингдек, Капиталбанк, InFinBank, Uzum Bank (собиқ Bank Apelsin)да турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1511

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида банк ходимлари фуқаролар номига ноқонуний кредит расмийлаштиргани аниқланди

Бош Прокуратура департаменти Касби туманида банк бош менежери 12 та фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз 304,3 млн сўм кредит расмийлаштиргани, шунингдек, Янгиер шаҳрида БХМ раҳбари бошқа шахс билан тил бириктириб, фуқарога ажратилган 390 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириб олганини маълум қилди. Улар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1512

Telegram | Facebook | Instagram
🏦 ЕТТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг "Яшил иқтисодиёт"ни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади

Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 33-йиллик йиғилиши доирасида "Ўзсаноатқурилишбанк" ЕТТБнинг навбатдаги фахрий мукофоти — "Йилнинг яшил савдо битими" билан тақдирланди. Банкнинг мазкур йўналишдаги 400 дан ортиқ лойиҳалари ва "яшил" ташаббуслари ЕТТБ томонидан кетма-кет тўртинчи йил эътироф этилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1513

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сенаторлар Марказий банкнинг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитди

Сенатнинг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботни Марказий банк раиси ўринбосари Б.Ҳамраев ўқиди. Унда Марказий банкнинг 2023 йилдаги монетар сиёсати, банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1515

Telegram | Facebook | Instagram
🏦 2024 йилда Ўзбекистонда ислом молиясига доир қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилади — Беҳзод Ҳамраев

Сенатда ҳисобот берган Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Ўзбекистонда исломий молиялаш тизимини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини ва йил якунига қадар парламент муҳокамасига киритилишини маълум қилди. Шунингдек, Б.Ҳамраев мазкур ҳужжат қабул қилинса, қонунчиликка жуда кўп ўзгартиришлар киритиш талаб этилишини таъкидлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1514

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иккита банк бошқарув раислари Президент ҳузурида тақдимот ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Тақдимотда Ўзмиллийбанк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкнинг инвестициявий фаолияти ва аҳоли бандлигидаги иштироки ҳақида банк раислари — Алишер Мирсоатов ва Азиз Акбаржонов томонидан ахборот берилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1516

Telegram | Facebook | Instagram
Учта ҳудудда жами 5,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар маълум қилинди

Прокуратура департаменти Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 2,2 млрд сўм (имтиёзли), Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 1,9 млрд сўм ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида 1,4 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинганини маълум қилди. Пахтачи ва Қўнғирот туманидаги ҳолатларда банк масъул ходимларининг ҳам айби борлиги аниқланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1517

Telegram | Facebook | Instagram
🏦 Микрокредитбанк ва UnaFinancial муҳим ҳамкорлик лойиҳасини ишга туширади

Микрокредитбанк Осиё ва Европада финтех хизматларини таклиф этувчи халқаро компаниялар гуруҳи — UnaFinancial билан биргаликда Ўзбекистонда янги микромолия ташкилотини яратмоқда. Марказий банкдан зарурий рухсатномалар олингандан сўнг, янги қўшма корхона 2024 йил охиригача ўз фаолиятини бошлайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1518

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Олий ўқув юртларида “Молиявий саводхонлик асослари” ўқитилиши бошланади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб “Молиявий саводхонлик асослари” ўқув қўлланмаси ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига киритилмоқда. Ҳозирда мазкур йўналишда 37 та олий ўқув юрти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, 81 нафар профессор-ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан тренинглар ўтказилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1520

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Бизнесни ривожлантириш банкининг барча хизмат кўрсатиш офисларида микролойиҳалар учун махсус ташкил этилган очиқ эшиклар куни ўтказилмоқда. Тадбир давомида банк мутахассисларидан маслаҳатлар ҳамда бизнес лойиҳалар учун энг мақбул молиявий ечимлар ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд.

Қўшимча маълумотлар учун қисқа рақам: 1254

Батафсил: https://bankers.uz/news/1521

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Алоқабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

2018 йилдан АТ "Алоқабанк"да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган Жўрабек Тўймуродович Ўроқов банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Ж.Ўроқов (1986 й.т.) 2008 йилдан Алоқабанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан филиал раҳбари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1522

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 UZCARD акцияларининг бошланғич эмиссиясини рўйхатдан ўтказди

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UZCARD савдо белгиси) акцияларининг бошланғич эмиссиясини амалга оширганини маълум қилди. Аввалроқ, 9 апрель куни компаниянинг мулкчилик шакли МЧЖдан АЖга ўзгарган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1523

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси 2024 йил мақсадли параметрларини маълум қилди

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ 2024 йил давомида тижорат банклари орқали молиялаштириладиган лойиҳалар учун жами энг камида 480 млрд сўмлик кафилликлар ҳамда жами кўпи билан 150 млрд сўмлик компенсациялар тақдим этишни режалаштирмоқда. Кафилликлар ва компенсацияларнинг асосий қисми давлат банкларига тўғри келади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1524

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки жамоатчиликка ахборот берди — видео

Бугун АОКАда Бизнесни ривожлантириш банки Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ижроси юзасидан ахборот берди. Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар “Бизнес портал” платформасига келиб тушган аризаларнинг қарийб 54,5 мингтаси скоринг босқичида ижобий баҳоланган, ҳоким ёрдамчилари томонидан 49 мингдан ортиқ лойиҳаларга ижобий тавсия берилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1525

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятининг 2 та туманида 2,6 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари маълум қилинди

Булунғур туманида хусусий корхона раҳбари банкдан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини, Пайариқ туманида эса МЧЖ раҳбари банкдан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167 ҳамда 228-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1526

Telegram | Facebook | Instagram
🏦 ANORBANK Қўқон филиалига ишга таклиф қилмоқда

Эртага — 28 май куни соат 9:30 дан Қўқони шаҳри, Истиқлол МФЙ, Тўққизбулоқ кўчаси, 9А- уй манзилида ANORBANK вакиллари томонидан очиқ эшиклар куни ўтказилади.

ANORBANK мамлакатдаги рақамли молиявий хизматлар таклиф этишда етакчилар ҳисобланиб, мижозларга юқори даражадаги хизматларни кўрсатишга тайёр ходимларни ушбу тадбирга таклиф қилади.

Вакансия
ҳақида батафсил:


😊 @anorbank_hr

☎️ +998909513618
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Таълим кредити ажратиш бўйича янги тизим жорий қилинади

Президент Фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Бунда таълим кредити миқдори иккинчи ва юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштириш даражасига қараб белгиланади. Шунингдек, таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1527

Telegram | Facebook | Instagram
Апрель ойида банкларнинг муаммоли кредитлари 1,7 трлн сўмга ортган

МБ маълумотларига кўра, банкларнинг муаммоли кредитлари апрель ойида ҳам ўсишда давом этиб, унинг жами миқдори 23,3 трлн сўмга, кредит портфелидаги улуши эса 4,8 фоизга етган. Муаммоли кредитларнинг кўпроқ ўсиши давлат банкларидан асосан ЎзСҚБ ва Ўзмиллийбанкда, бошқа банклардан эса Ипотека банк ва Капиталбанкда кузатилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1528

Telegram
| Facebook | Instagram