Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.4K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 ASIA ALLIANCE BANK бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

2020 йилдан буён "ASIA ALLIANCE BANK" АТБ Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Акмал Мансуров банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. У кредитлаш, чакана бизнес ҳамда валюта амалиётларини назорат қилади. А.Мансуров 2003-2018 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1434


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк "Ўзбекистоннинг энг яхши брендлари" рўйхатига киритилди

Англиянинг халқаро нуфузли "Brand Finance" компанияси томонидан илк бор Ўзбекистоннинг ТОП-10 брендлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки "етакчи учталик"дан ўрин олди (ҳамкорлик материали).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1436


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки матбуот анжумани ўтказди — фото+видео ҳисобот

2024 йил 1 апрель куни "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1437


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманида 3,1 млрд сўм имтиёзли кредит талон-торож қилингани аниқланди

Тошкент вилояти, Янгийўл туманида фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Батафсил: https://bankers.uz/news/1438


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Акциядорлик- тижорат "Халқ банки" бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевни табриклаймиз! (1978 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Шуҳрат Халдаровичга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши сессиясида банкларга қандай топшириқлар берди?

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликка кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда банкларнинг ўрни муҳимлиги ҳақида гапирди. Хусусан, "банклар замонавий фикрлаб, шундай мижозлар билан ишлаши, уларни йириклаштиришга кўмаклашиши" кераклигини таъкидлади.

Батфасил: https://bankers.uz/news/1440


@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк республика бўйлаб ўз балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди

Ўзмиллийбанк республиканинг турли ҳудудларида жойлашган, банк балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" платформаси орқали сотувга чиқарди. Сотувга чиқарилган мол-мулкларнинг рўйхати, нархи ва бошқа маълумотларни батафсил Bankers.uz материалида ўқинг (ҳамкорлик асосида).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1439


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк йил охирига қадар ўз процессинг марказини ишга туширади

Туронбанк 2024 йил охирига қадар ўз процессинг марказини ишга туширади. Бу ҳақда 29 март куни бўлиб ўтган Туронбанкнинг 2023 йил фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилги режалари мавзусидаги анжуманда қатнашган банк раҳбарияти вакиллари маълум қилди. Шунингдек, анжуманда Bankers.uz мухбири банкда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ребрендинг эҳтимоли ва бошқа бир нечта саволларга жавоб олди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1441


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Халқ банки ва Микрокредитбанк устав капитали оширилади

Президентнинг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149 - сонли Қарорига кўра, мақсадли дастурларни молиялаштириш учун республика бюджетидан Халқ банкига йўналтириладиган 2,027 трлн сўм ва Микрокредитбанкка йўналтириладиган 790 млрд сўм, шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ушбу банкларга мос равишда йўналтириладиган 1,837 трлн сўм ва 1,233 трлн сўм миқдоридаги маблағлар банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1442


@bankers_uz
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлиши мумкин

Рамазон ҳайити 10 апрель (чоршанба) кунига тўғри келса, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар, хусусан банк ходимлари учун кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади. Бу ҳақда Президент фармонида айтиб ўтилган.

Бунда, байрамдан кейин — 11 апрель (пайшанба) қўшимча дам олиш куни бўлса, жума (12 апрель) кунидаги дам олиш ҳисобига шанба (13 апрель) расмий иш куни ҳисобланади. Шунингдек, якшанба яна дам олиш куни бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1443


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган АТБ "ASIA ALLIANCE BANK" бошқаруви раиси Cергей Гимадиевни табриклаймиз! (1980 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Сергей Абдулҳаевичга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 4,6 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Сурхондарёда МЧЖ норасмий раҳбари иссиқхона учун ажратилган 2 млрд сўм кредитни амалда иссиқхона ташкил этмасдан, Хоразмда эса тадбиркор иссиқхонага ажратилган 2,6 млрд сўм кредит ҳисобидан сотиб олинган ускуналарни сотиб юбориш орқали талон-торож қилгани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1444


@bankers_uz
🏦 Наталья Ли Ўзсаноатқурилишбанк маркетинг департаменти директори ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида йил бошидан буён бир нечта раҳбарлик лавозимларига аёллар тайинланмоқда. Хусусан, банк Маркетинг департаменти директори ўринбосари этиб Наталья Ли тайинлангани маълум қилинди. Тайинловга қадар Н.Ли бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1446


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Moody's рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини "B2" даражасида сақлаб қолди

Халқаро Moody's рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини "барқарор" прогноз билан "B2" даражасида сақлаб қолди. Агентлик таҳлилчилари банкнинг самарали бизнес модели, барқарор молиявий кўрсаткичлари ва активлар сифати мувозанатини қайд этган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1447


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Улуғбек Таваккалов Мадад Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

2021 йил май ойидан Tenge Bank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Ўктамович Таваккалов "Мадад Инвест банк" АТБ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У.Таваккалов 2003-2019 йилларда Ипак Йўли банкида турли лавозимларда, 2019-2021 йилларда Ўзсаноатқурилишбанкда бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1445


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Микрокредитбанк тадбиркорлик истагидаги фуқаролар учун махсус микроқарз таклиф қилмоқда

Эндиликда ўз томорқасида ёки хонадонингизда тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, қўшимча даромад манбаига эга бўлиш мумкин. Бунинг учун Микрокредитбанк миқдори 15 млн сўмгача, 4 йил муддатга ажратиладиган махсус "Маҳалла-Бизнес" кредит маҳсулотини ишга туширди.

Ушбу кредит ўз-ўзини банд қилган жисмоний шахсларга ва Микрокредитбанкка бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган банк мижозларига берилади.

Батафсил маълумот

📞 Алоқа маркази: 1285
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Март ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ортган

Ўзбекистонинг олтин-валюта захиралари март ойи давомида қарийб 2 млрд долларга кўпайиб, 1 апрель ҳолатига 34,19 млрд долларга етган. Бунга олтин нархининг кескин ортиши фонида, захиралар таркибида олтиннинг қийматида кузатилган 1,28 млрд долларлик ўсиш асосий роль ўйнаган. Қайд этиш керакки, олтиннинг физик ҳажми бир ойда 350 минг трой унцияга камайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1448


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ходимлари хорижий банк тажрибаси асосида малака оширди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Сбер университети ва Sbergile мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастури асосида банкнинг 30 нафар етакчи ходимлари 3 ой давомида машғулотларда муваффақиятли иштирок этишди ва Сбер университетининг сертификатларига эга бўлишди. (ҳамкорлик асосида)

Батафсил: https://bankers.uz/news/1449


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк “Бизнесга биринчи қадам” кредитини таклиф этмоқда

Кредит ўзини ўзи банд қилган фуқароларга тадбиркорлик мақсади учун 5 миллион сўмгача, ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз, 12 ойгача бўлган муддатга ажратилади.

Кредит шартлари бўйича батафсил маълумот видеода ва www.turonbank.uz сайтида.

Қўшимча маълумот учун телефон — 1220.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун қулай шартларда микроқарзларни таклиф қилмоқда

Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, шахсий бизнесингизни бошлашингиз ҳамда даромад топишингиз мумкин!

"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарзи:
Миқдори — 5 млн сўмгача;
Муддати — 12 ойгача;
Фоизи — 24 % дан бошланади.

"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарзи:
Миқдори — 17 млн сўмгача;
Муддати — 13-36 ойгача;
Фоизи — 22 %.

Юқоридаги микроқарзлар ўзини ўзи банд қилган, "Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

Мурожаат учун телефон: 1152

Батафсил маълумот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM