Шу муносабат билан, Зоҳид Закиржановичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Терминал банкнинг "Colvir" автоматлаштирилган банк тизими билан интеграция қилингани сабабли, тўлов суммаси ва мақсади автомат равишда терминалда шаклланади. Шунингдек, бир терминалнинг ўзида валюта айирбошлаш, кирим ва чиқим, коммунал тўловлар ҳамда бошқа амалиётларни бажариш мумкин.
Бу хизмат кўрсатиш ва амалиёт ўтказиш тезлигини янада ошишига сабаб бўлади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағларини нақдлаштириб олгани аниқланди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида МЧЖ раҳбари банкдан ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олмасдан, ушбу маблағларнинг 1,2 млрд сўмини бошқа МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олгани аниқланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1399

Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар филиалида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилинди. Унда Марказий банк томонидан жорий қилинган Коррупцияга қарши менежмент тизими талаблари доирасида олиб борилган ишлар бўйича маълумот берилди.
Тадбирда Бош бошқарма, Ўзмиллийбанк ҳамда иштирокчилар томонидан мавзуга доир муҳокамалар бўлиб ўтди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1401
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Асакабанк" АЖ ўз балансида бўлган, Андижон вилоятининг Асака ва Избоскан туманлари ҳамда Асака шаҳридаги, Наманган вилоятининг Наманган шаҳридаги, шунингдек Фарғона вилоятининг Учкўприк, Данғара, Олтиариқ туманлари ҳамда Қўқон ва Қувасой шаҳарларидаги бир нечта мол-мулкларни "e-auksion" платформаси орқали, бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишни таклиф қилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1402
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Hamkorbank" АТБ ресурс базани ошириш мақсадида корпоратив облигацияларни муомалага чиқармоқда. 50 минг дона облигациянинг ҳар бирининг номинал қиймати 1 млн сўм этиб белгиланган бўлиб, улар жами 50 млрд сўмга сотилиши белгиланган.
Йиллик тахминан 22 фоиз дисконт устама ҳисобланувчи облигацияларни жойлаштириш билан "HBCapital" МЧЖ инвестиция воситачиси шуғулланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1403
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ижроси доирасида Хоразм вилоятида “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" раҳбарияти, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига кўра, "Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан ҳудудларда 14 та шундай марказлар фаолияти йўлга қўйилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1404
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил якунларига кўра ANORBANK олдинги йилга нисбатан қарийб 3,5 баробар кўп — 139,5 млрд сўм соф фойда олди. Банк мобил иловасини юклаб олишлар сони 7,8 млндан ошди. ANORBANK аҳоли омонатлари ҳажми бўйича ТОП-10 та банк, жисмоний шахсларнинг кредитлари бўйича эса ТОП-15 банклар қаторига кирди.
ANORBANK'нинг ўтган йил сарҳисоби жамланган шу ва бошқа кўрсаткичлари билан Bankers.uz материалида танишинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1405
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz Ўзбекистон банк тизимида юқори ва масъулиятли лавозимларда меҳнат қилаётган, шунингдек, ўз билими, тажрибаси ва профессионаллиги билан тизим жамоаси орасида танилган аёл ходимларнинг рўйхатини тузиб чиқди.
Рўйхат банклар тақдим этган ахборотлар, шунингдек, банк тизими мутахассислари кузатувлари асосида шакллантирилган.
Таҳририят Ўзбекистон банк тизимида меҳнат қилувчи ҳар бир аёл ходим ушбу рўйхатдан ўрин олишга муносиб, деб ҳисоблайди ва ушбу фурсатдан фойдаланиб тизим аёлларини бугунги байрам билан муборакбод этади.
* Изоҳ: Давлат банклари ва бошқа банклар бўйича рўйхат алоҳида тузиб чиқилган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда вилоят ҳокими ўринбосари ва туман ҳокимлигига банкирлар тайинланди
Халқ банки Сирдарё вилоят филиали раҳбари лавозимида ишлаган Абдураҳим Умаров (расмда чапда) Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Микрокредитбанк Сирдарё вилоят ҳудудий филиали раҳбари лавозимида ишлаб келган Комил Муллажонов (расмда ўнгда) эса Сайхунобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1408

"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Венгрия давлати билан импорт ва экспорт йўналишида бизнесига эга тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, мамлакатнинг етакчи банкларидан бири — "Eximbank" (Эксимбанк) билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Келишув банкларга савдони молиялаш, халқаро ва маҳаллий амалиётларни соддалаштириш, узоқ муддатли кредитлаш имкониятини яратади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1409
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошига нисбатан қарийб 2,4 млрд долларга камайди
Марказий банк бир ойлик "танаффус"дан сўнг очиқлаган маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидаги 34,6 млрд доллардан 1 мартга келиб 32,2 млрд долларгача камайган. МБ мазкур ҳолатни "мавсумий тусга эга" дея, мамлакатнинг 2019 йилда чиқарилган суверен еврооблигациялар бир қисмининг сўндирилиши билан изоҳлаган.
Таққослаш учун: захираларимиз 2023 йил давомида 1,2 млрд долларга камайган эди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1412

Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми давомида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате ўртасида келишув имзоланди. Келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1413
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги сабабли феврал ойида 3 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллаган. Шунингдек, 5 та банк ва ипотекани қайта молиялаштириш компанияси чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1414
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раисининг тегишли буйруғига кўра, Муроджон Ёқубов банкнинг Чакана бизнес департаменти директори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар М.Ёқубов банкда Маркетинг ва реклама бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келаётганди.
Муроджон Ёқубов 2012 йил Банк-молия академиясини ҳамда 2020 йил Давлат бошқаруви академияси магистратурасини тамомлаган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси рекорд қайд этди
Марказий банк 14 март учун эълон қилган валюталар курсида долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,01 сўмга кўтарилиб, янги рекорд кўрсаткич — 12 546,02 сўмни қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг августида доллар курси бирданига 408 сўмга кўтарилиб, 12 минг сўмлик чегарадан ўтганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1416

❗️Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди
Марказий банк бошқаруви 14 мартда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 25 январдаги йиғилишда ҳам 14 фоиз даражасида қолдирилганди.

🔵 Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор-30 - Рангли металларга ишлов бериш ускуналари 16 млрд 560 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 35% бошланғич тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Етти Чинор кўчаси, 60-уй - Меҳмонхона биноси 13 млрд 617 млн сўм. Тўлов шакли: 4 йил муддатга, 25% бошланғич тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси, 276-277-уй - Турар жой 6 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 100% тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қоронқул Чинор боғи, Буш кўчаси, 10-12-уй - Уй-жой (дача) 4 млрд 045 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
🔵 Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Гулистон МФЙ - хизмат кўрсатиш биноси 2 млрд 269 млн сўм. Тўлов шакли: 3 йил муддатга, 30% бошланғич тўлов (батафсил)
Ҳамкорлик асосида
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётганини танқид қилди
Президентнинг бугун Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Сайхунобод туманидаги маҳаллалардан бирида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев давлат банкларга катта ресурслар ажратаётган бўлса-да, туманда тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётганини танқид қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1418