Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
270 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🇦🇪БАА банклари Россия компаниялари ва фуқароларининг ҳисобрақамларини ёпишни бошлади

Бирлашган Араб Амирликларининг йирик банклари Россия компаниялари ва фуқароларига ҳисобрақам очишга чекловлар ўрнатишни ва мавжуд ҳисобварақларни ёпишни бошлади. Шунингдек, мамлакат ҳозирда Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилмаяпти ҳамда тескари йўналишда ҳам транзакцияларни чекламоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1379


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30👎4🤔3🔥1
❗️Бир неча товар ва хизматлар учун нақд пулда тўловлар қабул қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда айрим тўловлар учун нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва бир қатор товарларни улгуржи сотишни нақд пулсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда. Хусусан, аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, уй-жой сотувчи қурилиш ташкилотлари кабилар электрон тўлов тизимларига мажбуран уланади.

Шунингдек, нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 млн сўмлик лимит ўрнатиш таклиф қилинган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1380


@bankers_uz
👍33👎5🔥33
Банкдан 500 минг доллар ўғирлаш учун чол қиёфасига кирган эркак ушланди

Тошкент шаҳрида 57 ёшли эркак Капиталбанкда 500 минг доллардан кўпроқ омонати бор бошқа 67 ёшли кишининг пулини ўғирламоқчи бўлган. Бунинг учун усталик билан пардоз қилиб, унинг қиёфасига кирган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1381


@bankers_uz
👍23🤔13😢84🕊1
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган “TBC Bank” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Спартак Тетрашвилини табриклаймиз! (1981 йил туғилган).

Шу муносабат билан, Спартакка куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида омад тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉41👍18❤‍🔥5🔥4🕊32👎2
💳 HUMO 2023 йилда соф фойдасини икки баробарга оширди

HUMO тўлов тизимининг 2023 йилдаги соф фойдаси 114,5 млрд сўмни ташкил этди. Бу 2022 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўпдир.

Ўтган йил давомида HUMO карталари сони 8 млн донага ошиб, 23,3 млнга етди. Йил давомида 1,62 дона транзакциялар амалга оширилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1382


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🤔4❤‍🔥22🔥2😢1🎉1
🏦 Ориент Финанс банк "Tashkent City Mall"да банк хизматлари офисини очди

19 февраль куни Tashkent City Mall савдо марказида Ориент Финанс банкнинг янги банк хизматлари офиси очилиши маросими бўлиб ўтди.

Мажмуага ташриф буюрувчилар 20 февралдан бошлаб, унинг "-1" — қаватида жойлашган банк офисида кенг турдаги банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Ҳамкорлик асосида


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🔥3🎉211
Иккита банк январь ойида хусусий секторда ТОП-10 солиқ тўловчилар рўйхатида қайд этилди

Январь ойида Капиталбанк 80 млрд сўм ва Ҳамкорбанк 55 млрд сўм миқдорида солиқлар тўлаб, хусусий сектордаги ТОП-10 йирик солиқ тўловчилар рўйхатида тўртинчи ва бешинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунларига кўра, Капиталбанк 1 трлн 629,7 млрд сўм сўм, Ҳамкорбанк эса 1 трлн 200,2 млрд сўм соф фойда олган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1384


@bankers_uz
👍26🔥9🤔2😢1
💲 Ўзбекистоннинг қатор банклари Contact халқаро пул ўтказмаларини тўхтатаётганини маълум қилди

Россия Марказий банки томонидан "QIWI bank" лицензияси олиб қўйилиши ортидан, унга тегишли Contact халқаро пул ўтказмалари тизими фаолияти ҳам чекланди.

Ўзбекистоннинг бир нечта банки, хусусан, Халқ банки, Туронбанк, Микрокредитбанк, Универсал банк ҳамда Пойтахт банклар ушбу тизим бўйича амалиётлар бажариш тўхтатилаётганини маълум қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1385


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13😢2
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ва KPMG ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда

Бизнесни ривожлантириш банки ва KPMG халқаро консалтинг компанияси ҳамкорлигида банкнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Айнан ушбу мақсадда консалтинг компанияси мутахассислари билан 20 февраль куни ўтказилган стратегик сессияда банк Кузатув кенгаши, бошқарув аъзолари ҳамда бошқа масъул раҳбар ходимлар иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1386


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13😢32🤔1
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Аюбхон Камаловни табриклаймиз! (1971 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Аюбхон Арибджановичга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉33👍23🔥3❤‍🔥22🕊2👎1
🏦 ASIA ALLIANCE BANK "Global Finance" журнали томонидан тақдирланди

ASIA ALLIANCE BANK халқаро "Global FInance" журнали томонидан "Ўзбекистонда 2024 йил кичик ва ўрта корхоналар учун энг яхши банк" мукофотига сазовор бўлди.

"Global Finance" мукофотлари узоқ вақтдан бери бутун дунё молиявий ҳамжамияти учун сифат белгиси бўлиб келмоқда ва биз учун ишимизни халқаро миқёсда тан олиниши айниқса қадрлидир. Банк кичик бизнес вакилларини фаол қўллаб-қувватлаб, мукофот билан тақдирланган мослашувчан ва фойдали таклифларни яратмоқда." - деди банк бошқаруви раиси Сергей Гимадиев.


Батафсил


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎3🎉2
Pixelcraft Ўзбекистонда “1С-Битрикс: Сайтларни бошқариш” сотуви бўйича 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон молия-банк секторида веб-сайт ишлаб чиқиш йўналишида таниқли бўлган Pixelcraft компанияси "1С-Битрикс: Сайтларни бошқариш" сотуви бўйича минтақавий рейтингда 1-ўринни эгаллади.

Pixelcraft Марказий банк сайти ҳамда унга алоқадор бўлган қатор сайтлар, шунингдек, ўндан ортиқ банклар сайтларини муваффақиятли ишга туширишда ҳамда қўллаб-қувватлашда бевосита иштирок этиб келмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1388


@bankers_uz
👍17👎1🔥1🎉1
❗️Март ойида банк ходимлари учун 13 кун дам олиш куни бўлади

Март ойида шанба ва якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар, хусусан банк-молия соҳаси ходимлари 13 кун дам олишади.

Жумладан, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун 8 март (жума) муносабати билан кетма-кет 3 кун, Наврўз (пайшанба) муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олиш куни белгиланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1389


@bankers_uz
🔥34👍14❤‍🔥21😢1
🏦 Агробанк янги — "Agrobank Mobile" номли мобил иловасини ишга туширди

Агробанк қулай интерфейсли ва кўпроқ хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган янги иловаси — "Agrobank Mobile"ни ишга туширди. Банк ўзининг эски иловасидаги хизматлардан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатган ҳолда, мижозларга янги иловани тарғиб қила бошлаган.

Илова Play Market ва App Store платформаларида мавжуд.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1390


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🔥31
🏧 Тошкентда "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар бўлиб ўтдифотоҳисобот

20 февраль куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида BS/2 компанияси ташаббуси билан семинар ўтказилди. Семинарда 20 га яқин банк ҳамда тўлов тизимларидан жами 100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Тадбирда илк бор BS/2 компанияси сиғими 18 000 банкнотгача бўлган янги — "DN Series 400V" қайта ишловчи банкоматни тақдим этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1391


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍121
🏦 "Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси ким эканлиги маълум бўлди

Январь ойида лицензия олган "Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси этиб қозоғистонлик банк мутахассиси Канат Абеуов тайинланган. К.Абеуов меҳнат фаолияти давомида Евроосиё банкининг Қозоғистондаги офисида, шунингдек, Delta Bank'ларда Ғазначилик йўналишига раҳбарлик қилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1392


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍182🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 MKBANK янги иш ўрни яратган тадбиркорлар учун имтиёзли ставкаларда кредит ажратмоқда

Банк томонидан тадбиркорлик субъектларига кредит учун махсус имтиёзлар тақдим этилмоқда. Бунда, кредит фоизи:

5 тадан 10 тагача ишчи ўрни – 1 фоиз;
10 тадан 20 тагача ишчи ўрни – 1,5 фоиз;
20 ва ундан кўп ишчи ўрни – 2 фоизга пасайтириб берилади.

Кредит миллий валютада ажратилади.

☎️ Батафсил маълумот — 1285 рақамида.

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9😢3🔥2