Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 Одилбек Исаков Микрокредитбанк Кузатув кенгашидан кетиши мумкин 2019 йилдан "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзоси (ва раиси) ҳисобланган Одилбек Исаковнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиши мумкин. Банк акциядорлари мазкур масалани 2024 йил…
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар рўй берди

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ акциядорларининг 2024 йил 26 январдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига кўра, Одилбек Исаков Банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Унинг банк Кузатув кенгашига раис этиб сайланиши кутилмоқда.

Шунингдек, кенгашнинг аввалги раиси А.Воитовнинг ҳамда Кенгаш аъзоси, собиқ Молия вазири ўринбосари Д.Султоновларнинг ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, О.Исаков 2019 йилдан буён "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 2023 йил давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 2,7 трлн сўм ажратилган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда тижорат банклари томонидан 241 425 талабага жами 2,7 трлн сўмлик таълим кредитлари ажратилган. Таълим кредити олган талабаларнинг 80 фоизи (192 825 нафар талаба) хотин-қизлардан иборат.

Тижорат банклари кесимидаги батафсил маълумотлар юқоридаги жадвалда келтирилган.


@bankers_uz
Сурхондарё вилоятида кредит маблағлари талон-торож қилинган бир нечта ҳолатлар маълум қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 1 млрд, Термиз туманида 997 млн ҳамда Шўрчи туманида 500 млн сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатларни маълум қилди.

Ҳолатлар бўйича ЖКнинг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 233 (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1364


@bankers_uz
🏦 Агробанк муҳим ижтимоий лойиҳасининг 2-босқичига старт берди

Ўтган йилнинг май ойида бевосита Президент ташаббуси билан асос солинган, Агробанк ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда ташкил этган "Сувчилар мактаби" лойиҳаси ўзининг 2-босқичига старт берди.

Ушбу босқич 2024-2030 йилларга мўлжалланган бўлиб, унда 60 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари чуқур назарий ҳамда амалий дарслар асосида ўқитилиши режалаштирилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1365


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

МБ бошқаруви раисининг тегишли буйруғига кўра, Даврон Раҳимжонович Исматов Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2018 йилдан ушбу Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бош бошқарманинг аввалги бошлиғи Ш.Хаджизадаев январь ойи охирида ўз лавозимини тарк этгани маълум бўлганди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1366


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади

“Асакабанк” АЖ Кузатув Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, банк акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 27 февраль соат 15:00 да банкнинг Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси 67-уй манзилида жойлашган бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартибидан 7 та масала ўрин олган.

Батафсил -https://bankers.uz/news/1367


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 10 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари талон-торож қилинган

Андижон вилояти Марҳамат туманида оилавий корхона раҳбари бошқа шахслар билан тил бириктириб, кредит эвазига сотиб олинган ускуналарни олиб келмай, сохта ҳужжатлар орқали 8 млрд сўм кредитни талон-торож қилган.

Шунингдек, Андижон туманида бир нечта МЧЖлар раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, жами 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1368


@bankers_uz
🏦 2023 йилда P2P ўтказмалари ҳажми 56 фоизга ошди

2023 йил давомида миллий тўлов тизимлари бўлган UZCARD ва HUMO тизимларида амалга оширилган картадан картага пул (P2P) ўтказмалари 224,3 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, QR-кодлар орқали тўлов қилиш 2,5 баробарга ортган ва 337 млрд сўмга тенг бўлган.

Ўтган йилда Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилган тўловларнинг 49,6 фоизи UzAuto Motors учун бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1369


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раисига ўринбосарлар тасдиқланди

Бизнесни ривожлантириш банки Кузатув кенгаши қарорига асосан, Алишер Акмалович Муратов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Ойбек Розиқович Вохидов бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Муратов ўтган йил октябрь ойидан ушбу банкда раиснинг биринчи ўринбосари в.б. сифатида ишлаб келаётганди. О.Воҳидов 2001-2023 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида ишлаган, ўтган йил ноябрь ойдан Бизнесни ривожлантириш банки Молия бош директори сифатида фаолият юритаётган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1370


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзбекистон банкларида мавжуд бўш иш ўринлари — февраль

Статагентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда энг кўп маош олувчи соҳа — молия ва суғурта соҳаси ҳисобланади. Ушбу йўналишда, табиийки сифатли кадрларга талаб ҳам юқори.

Шу боис, Bankers.uz Ўзбекистон банкларининг турли платформаларга жойлаштирилган 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни бир материалда жамлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1372


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Санкция остидаги шахслар Ўзбекистон банкларида ҳисобварақ очиши тақиқланиши мумкин

Кредит ва тўлов ташкилотларига иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талаблар доирасида мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда. Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур нормаларни кўзда тутувчи лойиҳани биринчи ўқишда маъқуллади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда иқтисодий санкциялар остидаги шахслар Ўзбекистон банкларида тўсиқларсиз ҳисобварақлар очиши мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1374


@bankers_uz
🏧 Тошкентда "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар бўлиб ўтади

20 февраль куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида BS/2 компанияси ташаббуси билан "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан Ўзбекистонда илк бор Diebold Nixdorf банкоматлари тақдимоти, банкоматлар хавфсизлиги ва ускуналар парки мониторинги, йўналиш бўйича бошқа тақдимотлар ва тренинглар ўрин олган.

Семинар тафсилотлари ва унда бепул иштирок этиш ушбу ҳавола орқали.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1375


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир нечта банк молиявий лизинг билан шуғулланувчи шўъба корхоналарни очди

Банклар фаолият тури "молиявий лизинг" деб кўрсатилган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба корхоналарни очмоқда. Хусусан, Халқ банки "Xalq Lizing" МЧЖ, ANORBANK "ANOR ASSETS" МЧЖ ҳамда Garant bank "GARANTINVEST" МЧЖ номли корхоналарини очганлигини маълум қилди. Аввалроқ Hayot Bank айнан "молиявий лизинг" билан шуғулланувчи "HAYOT IJARA" МЧЖни очган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1376


@bankers_uz
🏦 Асакабанк йиллик 24 % ставкада "Максимал фойда" омонатини таклиф этмоқда

Омонат шартлари:

Йиллик фоиз ставкаси — 22 % (мобил илова орқали йиллик 24 %);
Муддати-24 ойгача;

Ариза қолдириш

📱Иловани юклаб олиш: App Store/Google Play

☎️ Батафсил маълумот — 1152

(Ҳамкорлик асосида)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сохта илова орқали 92 млн сўм ўмарган шахслар беш йилга қамалди

Тошкент шаҳрида тадбиркор ҳамда Турин политехника университети талабаси интернетда банк иловасининг сохта нусхасидан фойдаланиб, икки нафар фуқаронинг жами 92 млн сўмдан ортиқ пул маблағларини қўлга киритишган. Улар ўмарилган маблағларга криптовалюта сотиб олишган.

Суд юқоридаги шахсларнинг ҳар бирига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1377


@bankers_uz
🏦 Шерзод Хаджизадаев Мадад Инвест банк Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

"Мадад Инвест банк" АТБ акциядорларининг 15 февраль кунидаги умумий йиғилиши қарорига кўра, Шерзод Рафатович Хаджизадаев банк Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди. Шунингдек, йиғилишда банк бош офисини Фарғона шаҳридан Тошкент шаҳрига кўчиришга ҳам қарор қилинган.

Ш.Хаджизадаев узоқ йиллар Марказий банк ва тижорат банкларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, бир муддат Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳам бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1378


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇪БАА банклари Россия компаниялари ва фуқароларининг ҳисобрақамларини ёпишни бошлади

Бирлашган Араб Амирликларининг йирик банклари Россия компаниялари ва фуқароларига ҳисобрақам очишга чекловлар ўрнатишни ва мавжуд ҳисобварақларни ёпишни бошлади. Шунингдек, мамлакат ҳозирда Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилмаяпти ҳамда тескари йўналишда ҳам транзакцияларни чекламоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1379


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бир неча товар ва хизматлар учун нақд пулда тўловлар қабул қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда айрим тўловлар учун нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва бир қатор товарларни улгуржи сотишни нақд пулсиз шаклга ўтказиш режалаштирилмоқда. Хусусан, аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, уй-жой сотувчи қурилиш ташкилотлари кабилар электрон тўлов тизимларига мажбуран уланади.

Шунингдек, нақд пулда тўловларни амалга ошириш учун 100 млн сўмлик лимит ўрнатиш таклиф қилинган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1380


@bankers_uz
Банкдан 500 минг доллар ўғирлаш учун чол қиёфасига кирган эркак ушланди

Тошкент шаҳрида 57 ёшли эркак Капиталбанкда 500 минг доллардан кўпроқ омонати бор бошқа 67 ёшли кишининг пулини ўғирламоқчи бўлган. Бунинг учун усталик билан пардоз қилиб, унинг қиёфасига кирган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1381


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган “TBC Bank” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Спартак Тетрашвилини табриклаймиз! (1981 йил туғилган).

Шу муносабат билан, Спартакка куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида омад тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM