Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Garant bank янги акция бошлангани ҳақида маълум қилади

2023 йил 20 декабрдан 2024 йил 20 январигача Garant bank'да ҳисобрақам очган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўз-ўзидан "Хуш келибсиз!" акцияси иштирокчисига айланади.

Акция доирасида янги мижозлар уч ой давомида тўлов ҳужжати (дебет айланмаси) ёрдамида пул маблағларини ўтказганда банк комиссияси олинмайди.

Батафсил | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ёшлар билан мулоқот қилди — видео + фото

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличев банк таркибий тузилмаларида фаолият юритаётган ёшлар билан учрашди.

Очиқ ва самимий мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати ва иқтисодий ислоҳотлар, банк-молия тизимидаги туб ўзгаришлар, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБдаги трансформация жараёнлари ҳақида сўз борди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1333


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевни табриклаймиз! (1983 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Беҳзод Сайлихоновичга мустаҳкам соғлик, иш фаолиятида куч-қувват ҳамда янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Одилбек Исаков Микрокредитбанк Кузатув кенгашидан кетиши мумкин

2019 йилдан "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзоси (ва раиси) ҳисобланган Одилбек Исаковнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиши мумкин. Банк акциядорлари мазкур масалани 2024 йил 16 январда муҳокама қилади.

Bankers.uz манбалари cобиқ молия вазири ўринбосари ва амалдаги вазир маслаҳатчиси О.Исаков бошқа давлат банкининг Кузатув кенгашига сайланишини айтишмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1334


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанкнинг "Хоразм" банк хизматлари маркази янги бинода иш бошлади

2023 йил 26 декабрь куни "Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг "Хоразм" банк хизматлари маркази янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда банк раҳбарияти ва ходимлари, МБ вилоят бош бошқармаси раҳбарияти, мижозлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Урганч шаҳри И.Каримов кўчасида жойлашган БХМнинг янги биноси замонавий банк стандартлари асосида, мижозларга барча банк маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1335


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Тошкентда бўлиб ўтган "Халқ корпоративи" концертида "xazna" иловаси тақдимоти ўтказилди

2023 йил 27 декабрь куни Тошкентдаги Humo Arena саройида "Халқ корпоративи" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Концерт дастурига Халқ банки ўзининг "xazna" иловаси тақдимотини интеграция қилди. Концерт номи банк номига яқинлиги эътиборга олинди, шунингдек концерт давомида банк бренди ва иловаси визуал намойиш этиб турилди.

Bankers.uz тадбир кайфиятини акс эттирувчи айрим фоторасмларни тақдим этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1336


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга ISO 37001:2016 - “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг халқаро стандарти” жорий қилинганлиги тасдиқланиб, мувофиқлик сертификати топширилди.

Мазкур стандартнинг жорий қилинганлиги банкнинг халқаро ҳамкорлиги доирасидаги мулоқотлар жараёнида ҳамда инвестициялар жалб этишида муҳим роль ўйнайди.

Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Tenge Bank хайрия акцияси доирасида имконияти чекланган болаларни байрам билан табриклади — фото

Tenge Bank "100 та хайрли иш" лойиҳаси доирасида ва Янги йил арафасида имконияти чекланган болалар учун хайрия акциясини ўтказди.

Банк томонидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани, Ғазалкент ва Ангрен шаҳарларидаги ҳамда Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 500 нафар ўқувчилари учун байрами тадбирлари ташкил этилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1337


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InFinBank'да бошқарув раиси ўзгарди

2018 йилдан "InFinBank" АЖда бошқарув раиси бўлиб ишлаб келган Бобур Бурханов ўз лавозимини тарк этди ва банк кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.

Бошқарув раиси вазифасини бажариш раиснинг биринчи ўринбосари Ольга Нумановага юклатилмоқда. Унинг номзоди МБ билан келишилгандан сўнг лавозимга тасдиқланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1339


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки дўстлари" мулоқот клубининг илк тадбири бўлиб ўтди — видео + фото

2023 йилнинг 28 декабрь куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг "БРБ дўстлари" мулоқот клуби доирасида "Пресс ланч" тадбири ташкил этилди.

Тадбирда банк Бошқаруви ҳамда раҳбарияти вакиллари, журналистлар, ижтимоий тармоқлар фаоллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1340


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар!

Garantbank жамоаси Сизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан табриклайди! Бу йил сиз учун молиявий фаровонлик, янги молиявий мақсадларга эришиш ва муваффақиятли инвестициялар йили бўлсин.

Биз сизнинг ишончингиз учун миннатдормиз ва Garantbank'ни молиявий ҳамкор сифатида танлаганингиз учун ташаккурлик билдирамиз. Сизга ишончли банк хизматлари ва маҳсулотларини тақдим этиб, ушбу молиявий саёҳатда доимий ҳамроҳ бўлишдан жуда ҳам хурсандмиз.

Ҳурмат билан, Garantbank.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз дўстлар!

Барчангизга кириб келган 2024 йил муборак бўлсин! Ушбу йилда хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, бахт-саодат, ўзингизга эса соғлик ҳамда куч-қувват тилаб қоламиз!


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси Ориф Бутаевни табриклаймиз! (1983 йил туғилган).

Ориф Алибоевичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги тижорат банклари бошқарув раислари

2024 йил 4 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган 35 та тижорат банкининг 32 тасида эркак, 3 тасида (AloqaBank, InFinBank, Yangi bank) аёл бошқарув раислари раҳбарлик қилади.

Энг ёш бошқарув раиси Саидаброр Сайдахмедов (1986 йил, декабрь), энг тажрибали бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова (1960 йил, октябрь) ҳисобланади.

8 та банкда (Капиталбанк, Uzum bank, Tenge Bank, TBC bank, Ziraat Bank Uzbekistan, KDB Bank Uzbekistan, AVO bank ва Saderat bank) бошқарув раислари хорижий (бошқа давлатдан келган) мутахассислардир.

@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2023 йил давомида 1,2 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2023 йил якунида 34 млрд 565 млн долларни ташкил қилди ва йил бошига нисбатан қарийб 1 млрд 203 млн долларга камайди. Захиралар таркибида валюта миқдори ҳам, соф олтин ҳажми ҳам камайган.

2023 йил давомида олтин нархининг ўсиши ҳам захираларимиз миқдорининг камаймаслигига ёрдам беролмаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1341


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки бош офиси вакант лавозимларга танлов эълон қилди

Халқ банки Бош офиси Кредит андеррайтинги департаменти директори ҳамда Рақамли лойиҳа гуруҳи координатори лавозимларига танлов асосида ишга қабул қилишини маълум қилмоқда.

Номзодлар ўз резюмеларини hrxalqbank@xb.uz почта манзилига юборишлари ёки +998 97 707 87 65 телефон рақамидан қўшимча маълумот олишлари мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1342


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисига яна бир ўринбосар тайинланди

2022 йилнинг апрель ойидан Асакабанкда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Даврон Шавкатович Умаров "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари в.б. этиб тайинланди.

Д.Умаров 2008-2010 йилларда Ўзмиллийбанк, 2010-2022 йилларда эса Асакабанк Қўқон филиалида турли лавозимларда, шу жумладан филиал раҳбари лавозимида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1343


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида "Нафис аёллар клуби" ташкил қилинди — видео+фото

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ тизимида гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, раҳбар аёллар сонини кўпайтириш, хотин-қизларнинг касбий ва шахсий ўсиши, уларни психологик ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “BRB Нафис аёллари клуби” лойиҳасига асос солинди.

Лойиҳа аёл ходимлар учун муваффақиятли карьера ҳамда фаровон ва бахтли оилани параллел равишда амалга оширишга кўмаклашишга қаратилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1344


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзмиллийбанк 2023 йилни сарҳисоб қилди

Мамлакатнинг энг йирик ва етакчи банки ҳисобланган "Ўзмиллийбанк" АЖ 2023 йилда эришилган натижаларни сарҳисоб қилди ҳамда 2024 йилга мўлжалланган режалар билан ўртоқлашди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1345


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
"Бу — олдиндан режалаштирилган ва уюшган фирибгарлик схемаси бўлиши мумкин." — Анвар Ирчаев Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар саҳифаларида бир нечта фуқароларнинг банк пластик карталаридан катта миқдорда пул ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Маблағлар…
🏦 "Универсалбанк" АТБ кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаевнинг Bankers.uz'га маълум қилишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлган киберфирибгарлик ҳолатлари натижасида банк пластик карталаридан маблағлари ўғирланган 13 та фуқаронинг барчасига келтирилган зарар банк ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича тегишли равишда тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM