🏦Трастбанк тадбиркорлар учун қулай шартларда микрокредитларни таклиф этади
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари диққатига! Сизда бизнесингизни кенгайтириш ёки янги лойиҳани бошлаш зарурати мавжудми? "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Сиз учун қулай шартлар асосидаги микрокредитни тақдим этади. Банк чакана савдо ташкилотларига айланма маблағлари учун 300 000 000 сўмгача нақд пулда микрокредитлар ажратмоқда.
🏦 МБ Бухоро вилоят бош бошқармаси раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда
Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bugun.uz хабар бермоқда.
Айтилишича, унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Энди “Чексиз NFC” акцияси доирасида BYD Song Plus Champion Edition автомобили ёки БАА, Таиланд ва Шри-Ланкага икки кишилик саёҳат йўлланмасини ютиб олиш имкони 2024 йил 14 январгача узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, иштирок этиш учун NFC технологиясини қўллаб-қувватловчи янги контактсиз UZCARD (5614) картасини ёки кобейдж UZCARD картасини (6262, 5440***) очиш ва 200 000 сўм миқдоридаги исталган транзакцияни амалга ошириш керак.
Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг устав капитали 808 млрд сўмга оширилади
Президент қарори билан «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг устав капитали кейинги йил 1 июнга қадар қарийб 940,9 млрд сўмга етказилади. Капитал давлатнинг компанияга берган 300 млрд сўм қарз маблағларидан ташқари, яна 12 та банк киритадиган инвестициялари ҳисобига ошиши белгиланган.
Ўзгаришлардан сўнг компания устав капиталидаги давлат банкларининг улуши ортмоқда, Ипотека банкнинг улуши эса аксинча, 20 фоиздан 3,4 фоизга тушмоқда.
🏦Tenge Bank бизнес учун йиллик 23% даромадли депозитларни таклиф қилмоқда
Tenge Bank'нинг юридик мижозлари 1 млн сўмдан бошлаб йиллик 23% фойда келтирувчи депозитларни бир кундан бир ойгача бўлган муддатга онлайн очишлари мумкин. Қолаверса, декабрда ҳисоб-рақам очган банкнинг янги мижозлари учун махсус таклифлар мавжуд (реклама).
Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган, шулардан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилишича, ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлиб, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.
Йиғилишда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизимининг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.
🏦 Халқ банки бошқарув раиси ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Бугун АТ "Халқ банки"да “Ёшлар форуми 2023” доирасида Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Халқ банки бошқаруви раиси Ш.Атабаев иштирок этди.
Тадбир давомида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар, Халқ банки тизимидаги ёш кадрларга яратилган имконият ҳамда шароитлар, келгуси йил учун режалар муҳокама қилинди.
🏦 Туронбанкда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди — фото
“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкида “Ёшлар форуми 2023” доирасида Раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда банк раҳбарияти ва ёшлари, шунингдек Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти вакиллари иштирок этди.
UZCARD виртуал тўлов карталари одатдаги пластик карталарнинг қулай рақамли аналогидир. Картани очиш учун бир неча дақиқа вақт кетади ва дарҳол ундан фойдаланишни бошлаш мумкин. Бунинг учун иловани юклаб олиш ва рўйхатдан ўтиш керак холос. Карта очиш учун банкка келиш шарт эмас. Виртуал карталар оддий карталардек хавфсизликка эга. Улардан фойдаланиб интернетда ҳисоб-китобларни амалга оширишда, карта маълумотлари ҳақида ташвишланмаса бўлади.
Бугунги кунда UZCARD виртуал картасини Plum тўлов иловасида ёки бир қатор банкларнинг мобил иловасида очиш мумкин:
• АТ «Халқ банки» (xazna) • ТБС Банк (TBC UZ) • «Ўзмиллийбанк» АЖ (Milliy 2.0) • «Универсал банк» АТБ (Universal Mobile) • «Гарант банк» АЖ (Garant Mobile) • «Асакабанк» АЖ (Asakabank) • «Hayot Bank» АЖ • «Азиа Альянс банк» АТБ (Alliance Mobile) • «Микрокредитбанк» АТБ (Mavrid) • «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (Joyda) • «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (Quant)
🏦 Анваржон Эргашев Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
2018 йилнинг феврал ойидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Анваржон Абдумажитович Эргашев ушбу банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинлов ҳақидаги Кузатув кенгаши қарори 20 декабрь куни қабул қилинган.
🏦Garant bank болалар учун махсус "KIDS CARD" банк маҳсулотини ишга туширди
"KIDS CARD" банк маҳсулоти — Бу UZCARD ёки HUMO тўлов тизимидаги банк картаси бўлиб, уни ота-оналар ёки васийлар 16 ёшгача бўлган болалари учун очишлари мумкин. Карта ёрдамида фарзандингиз ўз харажатларини режалаштиришни ўрганади, харидларни тежаш ва молиявий саводхонликни ўзлаштириб олади. Ота-оналар эса карта қолдиғи ҳамда харажатларини кузатиб боришлари, шунингдек, сарф-харажат лимитини белгилашлари мумкин бўлади.
KIDS CARD имкониятлари одатий картадан фарқланмайди, ундан фойдаланиб савдо шохобчаларида товарлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш, банкоматлар орқали нақд пул олиш ёки картани тўлдириш, маблағларни картадан картага ўтказиш ҳамда бошқа шу каби амалларни бажариш мумкин.
🏦 Tenge Bank Қозоғистонга комиссиясиз тезкор ўтказмаларни тақдим қилмоқда
Tenge Bank'нинг Tenge24 иловаси орқали Ўзбекистоннинг UZCARD ва HUMO карталаридан Қозоғистон Halyk Bank карталарига бир зумда пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Маблағлар жўнатувчининг картасидан сўмда ечилади, қабул қилувчига эса тенгеда тушади.
🏦 Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди
"Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов банкда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёш ходимлар билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида банкнинг ривожланиш стратегияси, сифатли банк хизматлари кўрсатишда янгича ёндашувлар, рақамлаштиришнинг қулай жиҳатлари хусусидаги ташаббуслар муҳокама қилинди.
❗️Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда
Марказий банк "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағ ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни талаб қилмоқда.
МБ бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини танқид қилиб, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига кўрсатма хат юборган.