Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.41K photos
262 videos
24 files
4.38K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Bankers.uz жамоаси номидан барчангизни бугунги муқаддас байрам – Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклаймиз.

Қалбингиздаги ҳамма эзгу ниятларингиз рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди (фото + видео)

Бугун Ўзбекистонда "Ёшлар куни" нишонланмоқда. Ёшларга эътибор давлат сиёсатининг бир бўлаги сифатида, иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банклар HR сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолди. Хусусан, бу борада ўзига хос тизим яратган Туронбанкда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида бир неча бор гапирилган.

Туронбанк медиа маркази ва Kun.uz ҳамкорликда тайёрлаган махсус материалда банкда ёшлар, хусусан ёш талабалар билан ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Видеони кўриш - https://www.youtube.com/watch?v=AhmrK7GV_zU

Батафсил - https://bankers.uz/news/1166


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари Бобир Абубакировни самимий табриклаймиз! (1983 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Бобир Юлдашовичга мустаҳкам соғлик, иш фаолиятида муваффақият ҳамда янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.
Май ойида жами муаммоли кредитлар қарийб 128 млрд сўмга камайган

МБ маълумотларига кўра, май ойида банк тизими бўйича муаммоли кредитлар 127,7 млрд сўмга камайган. Жами миқдорий камайишга ЎзСҚБ (-107,7 млрд сўм), Асакабанк (-97,5 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (-62,8 млрд. сўм), Тенге банк (-21,2 млрд сўм), Равнақ банк (-15,9 млрд сўм), ОФБ (-13,7 млрд сўм) ва Анорбанк (-13,0 млрд сўм)лардаги муаммоли кредитларнинг камайиши сезиларли таъсир қилган. Агробанк (+87,5 млрд сўм), Турон банк (+30,8 млрд сўм), Ипотека банк (+30,7 млрд сўм), Азия Альянс банк (+21,9 млрд сўм), Капитал банк (+15,8 млрд сўм)ларда муаммоли кредитлар миқдор жиҳатдан кўпроқ ошган.

Ой давомида NPL улуши 0,1 фоизга камайган ва 1 июнь ҳолатига 3,5 фоизни ташкил қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1167


@bankers_uz
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 Сергей Гимадиев "Uzum Bank" АЖ бошқаруви раиси лавозимини тарк этмоқда Ўзбекистондаги таниқли финтех-мутахассис Сергей Гимадиев "Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилган. С.Гимадиевнинг Bankers.uz'га…
🏦 Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, Сергей Абдулҳаевич Гимадиев "Азия Альянс банк" АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган.

Амалдаги тартибларга кўра, С.Гимадиев Марказий банк билан келишилгандан сўнг лавозимига расман тасдиқланиши мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ипак Йўли" банкидан акция: 60 кунлик бепул Yandex Plus!

Чексиз фильм ва сериаллар, мусиқалар, аудиокитоблар ва такси хизмати учун чегирмаларга эга бўлиш учун, Ipak Yo‘li Mobile иловасини ўрнатиш ва масофадан туриб идентификациядан ўтиш лозим. Фойдаланувчи 60 кун мобайнида Яндексга тегишли юқоридаги хизматлардан мутлақо бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Промокодни фақатгина янги фойдаланувчилар 2023 йил 31 декабрга қадар фаоллаштиришлари мумкин.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Миллий валютадаги узоқ муддатли, юқори фоизли омонатлар солиштирма жадвали

Bankers.uz Ўзбекистон банклари ҳамда банк хизматлари бозори маҳсулотлари ҳақидаги турли солиштирма маълумотларни "BankVersus" рукни остида эълон қилиб боради.

Бугунги рукнда айни дамда миллий валютадаги узоқ муддатли омонатлар бозорида даромадлилиги ва шартлари нисбатан жозибали эканлиги айтилаётган 3 та омонат тури — ANORBANK'нинг "Shoshilmasdan 3.0", TBC Bank'нинг "Муддатли TBC депозит" ҳамда Капиталбанкнинг "Максимал капитал" омонатлари солиштирилди.

Кейинги рукнлар давомида миллий валютадаги эгилувчан шартларга эга юқори фоизли омонатлар солиштирилиши ҳам режалаштирилган. Сизда қайси банк кўрсаткичлари ва хизматларини ушбу рукнда эълон қилиш бўйича таклифлар бўлса, таҳририятга ёзиб юборишингиз сўралади.

#bankversus


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Капиталбанк 2022 йилги соф фойдани тақсимлади

26 июнь куни бўлиб ўтган "Капиталбанк" АТБ акциядорлари умумий йиғилишда кун тартибидаги 11 та масалани, хусусан банкнинг ўтган йилги соф фойдасини тақсимлаш масаласини кўриб чиққан. Банкнинг 2022 йилда олган соф фойдаси —1 трлн 79,9 млрд сўмнинг 894,58 млрд сўмлик қисми умумий мақсадли жамғармага захира сифатида шакллантиришга, 185,33 млрд сўмини эса тақсимлашга қарор қилинган. Шунингдек, кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофот пуллари миқдори белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Капиталбанк 2022 йил якунига кўра соф фойдаси 1 трлн сўмдан ортиқ бўлган 3 та банкдан бири бўлганди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1169


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзбекистон халқаро захираларининг валюта қисми яқин тарихдаги минимумга тушди

МБ маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 33 млрд 720,3 млн долларни ташкил қилмоқда.

Ялпи халқаро захираларимиз майга нисбатан 649,2 млн долларга, захираларнинг валюта қисми эса 514,3 млн долларга камайган.

Валюта захиралари ҳозирда 9,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу МБ сайтида маълумотлар очиқ бўлган 2018 йилдан бери минимум кўрсаткич ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1170


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имконияти чекланган шахслар орасидан вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилади

Танловнинг 1-босқичи махсус портал — vacancy.argos.uz платформаси орқали ўтказилади. Номзодлар Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштирилган махсус тавсия асосида танловда иштирок этиши мумкин.

Вакант лавозимлар:

▫️ Вояга етмаганлар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси;

▫️ Ижтимоий тўловлар бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ижтимоий иш методологияси бошқармаси бош мутахассиси;

▫️ Молия таҳлил ва режалаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Харидлар бошқармаси етакчи мутахассиси;

▫️ Рақамли технологияларни жорий этиш бошқармаси етакчи мутахассиси.

Номзоднинг малака талабларига мослигини ўрганиб чиқиш натижалари унинг vacancy.argos.uz порталдаги шахсий кабинетига юборилади.

Биз тенглик тарафдоримиз ва ҳар ким ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши мумкин бўлган инклюзив иш муҳитини яратишга интиламиз. Шу муносабат билан, биз ногиронлиги бўлган шахсларни ушбу бўш иш ўринларига ариза беришга таклиф қиламиз. Бизнинг жамоамизга қўшилинг ва сиз билан биргаликда дунёни ўзгартира оламиз!
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.
🏦 "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг Андижон ва Фарғона ҳудудий босқичлари ўтказилди — фото

Тобора ўзининг якуний палласига яқинлашиб бораётган "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич баҳслари Андижон ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтди. Ўйинларнинг Андижон вилоят босқичида 13 та ҳамда Фарғона вилоят босқичида 15 та жамоа, жами 170 га яқин ходимлар иштирок этишди. Қизғин баҳслар якунида Андижон вилояти босқичида "Асака" жамоаси ҳамда Фарғона вилояти босқичида "Тошлоқ" жамоаси ғолиб бўлди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1172


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM