Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
3.32K photos
255 videos
24 files
4.31K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари

ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади
🏦 🔄 Click компанияси Uzum Holding таркибига қўшилади

Хабар берилишича, "Click" компаниясини Uzum Holding экотизими таркибига қўшилиши борасида келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Uzum Holding таркибида "Капиталбанк" АТБ, "Uzum Bank" АЖ банклари, "Uzum Market" маркетплейси, "Uzum Tezkor" етказиб бериш хизмати, "Uzum Nasiya" бўлиб тўлаш электрон дўкони фаолият олиб бораётган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1146


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Фарход Маматджанов "Infinbank"нинг асосий акциядорига айланди

Тадбиркор Фарход Фахриддинович Маматджанов "Invest Finance Bank" АЖнинг 70,88 фоиз улушига бевосита ва 20,53 фоиз улушига билвосита эгалик қила бошлади. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида ҳамда Статистика қўмитаси маълумотларида айтилган.

Фарход Маматджанов ушбу улушларни шу кунга қадар мазкур улушга эгалик қилган Фахритдин Маматджановдан сотиб олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1145


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари

ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади
🏦 Халқ банки тизими ходимлари ўртасида интеллектуал ўйинларга старт берилди (+фото)

АТ "Халқ банки" тизими ходимлари ўртасида махсус интеллектуал тимбилдинг лойиҳаси — "XALQ 25 QUIZ" ўйинларига старт берилди. Банк HR-трансформациясининг қисми сифатида ўтказилаётган тадбирнинг ҳудудий босқич ўйинлари 10 июнь - 5 август кунлари, финал ўйини эса Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтади.

Куни кеча — 10-11 июнь кунлари ўйинларнинг дастлабки 3 та ҳудудий босқичларида жами 30 та жамоа қатнашди. Нукусдаги ўйинда "Оқманғит", Урганч босқичида "Боғот" ҳамда Қаршида "Амалиёт" жамоалари ғолиб бўлди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1147


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 OTP Bank Ипотека банкни расман сотиб олди

Бугун Венгриянинг ва Шарқий Европанинг йирик банкларидан бири — OTP-Bank Ипотека банкни сотиб олиш бўйича амалиёти муваффақиятли якунланганини маълум қилди ва банк Ипотека-банкнинг қонуний назорат органига айланди.

Натижада, ОTP Bank Ипотека-банкнинг 73,41 фоиз эгалиги билан асосий акциядорига ҳамда билвосита банкка тегишли “Ipoteka Lizing” ва “Imkon Sug'urta” жамиятларининг эгасига айланди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1148


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 21-22 июнь кунлари Тошкентда "Финтех, банклар ва ритейл" 3-халқаро ПЛАС-Форум бўлиб ўтади

Марказий Осиёдаги энг йирик форумда финтех, банк иши, eGOV, ислом молияси, CBDC, криптовалюталар, Blockchain, ECOM, IT, киберхавфсизлик, масофавий идентификация, кичик ва ўрта бизнес, ритейл ва бошқа йўналишларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Спикерлар орасида Visa, ЕТТБ, Қозоғистон Халқ банки, Hayot Bank, Apex Bank, Uzum, HUMO, Wildberries, Beeline Uzbekistan, MTS, ХМК, UzVC ва бошқаларнинг юқори раҳбарияти ўрин олган.

Форум Ўзбекистон Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилмоқда.

Қатнашиш учун uz.plus-forum.com сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
🏦 Ўзмиллийбанк Самарқанддаги заводни 115,8 млрд сўмга сотувга қўйди

"Ўзмиллийбанк" АЖ кредит таъминоти сифатида балансга олинган, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган сояни қайта ишлаш заводи биноси ва ускуналари ҳамда ҳайвонлар озуқаларини ишлаб чиқариш ускуналарини сотувга қўйди. Савдо e-auksion электрон платформасида бўлиб ўтади.

Лотнинг бошланғич нархи 115,77 млрд сўмни, закалат миқдори эса 1,58 млрд. сўмни ташкил қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1150


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.
🏦 Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 15 июнда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Май ойида аҳолига ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 0,2 бандга ошган

Марказий банк маълумотларига кўра, май ойида миллий валютадаги аҳолига ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари бир ой олдинги даражага нисбатан 0,2 бандга кўтарилиб, 23,1 фоизни ташкил қилган.

Миллий валютадаги жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари ўзгаришсиз — 20,8 фоиз даражасида қолган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1151


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ипотека банкнинг хусусийлаштирилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон банк сектори тарихида биринчи йирик хусусийлаштириш битими — OTP Bank томонидан Ипотека банкни сотиб олинишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари И.Норқулов, OTP Bank Бошқарувчилар кенгаши раиси ўринбосари Л.Вульф ҳамда Ипотека банк бошқаруви раиси Э.Иномжонов иштирок этдилар.

Тадбирда банкнинг хусусийлаштириш жараёнлари, янги акциядор томонидан яқин келажакдаги режалар ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1152


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Валютани айирбошлаш учун фойдали курс — "Milliy" иловасида !

Илова ёрдамида валютани бевосита смартфондан куннинг исталган вақтида, мақбул шартларда айирбошлаш мумкин:

▪️ Нақдлаштириш учун комиссия — 0% (Ўзмиллийбанк терминалларида);
▪️ Иловада айирбошлаш курси банклар ва айирбошлаш шахобчаларига нисбатан фойдали;
▪️ Навбат кутиш ва вақт сарфлаш эҳтиёжи йўқ.

"Milliy" иловасини App Store ёки Google Play орқали юклаб олинг ва унинг қулайлигига ўзингиз бугуноқ ишонч ҳосил қилинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" бошқаруви раиси Алишер Муратовни табриклаймиз (1977 йил туғилган)!

Шу муносабат билан, Алишер Акмаловичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ориент Финанс банк устав капитали 1,5 трлн сўмга етказилмоқда

"Ориент Финанс" ХАТБ акциядорлари 12 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда бир нечта масалаларни, хусусан, банкнинг 2022 йилда олган 452,5 млрд сўм соф фойдасини тақсимлаш бўйича қарор қабул қилган.

Ўтган йилги соф фойданинг 428,9 млрд сўми банк оддий акцияларига дивиденд тарзида ҳисобланади. Қарорда ҳисобланган дивидендлар, банк акциядорларининг улушлари мутаносиб равишда оширилиши эвазига капитализацияга йўналтирилиши мумкинлиги ҳамда банк устав капитали 1,5 трлн сўмга етказилиши айтилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1153


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ANORBANK'дан мақбул валюта курслари

Банкда ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорларга махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Банкнинг кунлик валюта курслари — @anorbank каналида.
🏦 "XALQ 25 QUIZ" ўйинлари Самарқанд, Жиззах ва Термиз шаҳарларида бўлиб ўтди - фото

Кечаги дам олиш кунлари Самарқанд, Термиз ва Жиззах шаҳарларида АТ "Халқ банки" ходимлари ўртасида ўтказилаётган "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг навбатдаги босқич баҳслари бўлиб ўтди. Ҳис-ҳаяжонларга бой бўлган ўйинларнинг Самарқанд босқичида "Жомбой", Жиззах бошқичида "Ғаллаорол" ҳамда Сурхондарё босқичида "Вилоят" жамоалари ғолибликни ва финал ўйини йўлланмасини қўлга киритдилар.

Интеллектуал ўйинларнинг навбатдаги босқичи Бухоро, Навоий ҳамда Гулистон шаҳарларида бўлиб ўтади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1155


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM