Мазкур мега акцияда 2022 йил 15 сентябрдан 2023 йил 15 февралга қадар Hamkorbank пластик карталарига Россиядан камида 1 миллион сўм қабул қилган мижозлар иштирок этди.
Шу кунга қадар акциянинг ўтган 4 та босқичида 863 мингдан ортиқ мижозларнинг транзакциялари қатнашди. Уларга 25 та смартфондан ташқари 2 та "Кобальт" автомобили ҳам топширилди.
Ўтган ҳафта якунида акциянинг супер ютуғи — "Трекер-2" автомобили соҳибини аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Bankers.uz вакили ҳам қатнашди.
Random.org сайтида иштирокчилар орасидан танланган мижоз — Сурхондарё вилояти Денов туманидан Камолиддин Беккамов исмли юртдошимиз бўлди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бахт, омад ҳамда латофат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Агробанк" акциядорлик тижорат банки барча —168 та филиалларининг 40 минг кв. метрдан ортиқ том қисмларига қуёш панеллари ўрнатди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилмоқда. Мазкур қуёш панеллари йилига 12,0 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқариши, бу эса банкнинг қарийб 80 фоиз электр таъминотига бўлган талабини қондириши айтилган.
Шунингдек, дам олиш кунларида мазкур қуёш панеллари орқали тўпланган энергия 944 та хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжини қоплайди. Шу боис 3,4 млн кВт электр қувватини аҳоли эҳтиёжи учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиш режалаштирилган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бюджетга тўловлар ва коммунал тўловлар учун аҳолидан воситачилик ҳақи ундириш таъқиқланмоқда — Президент қарори
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади. Қарорда 2023 йил 1 майдан эътиборан бюджет тўловларини ва бошқа давлат (корпоратив) хизматлар учун тўловларни қабул қилганлик учун тўловчидан (жисмоний шахсдан) комиссион ҳақ ундириш таъқиқланмоқда.
Бунда воситачилик ҳақи тўлов суммасидан чегириб қолиниши ва тўлов тўланаётган ташкилот томонидан тўланиши айтилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1060
@bankers_uz
Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади. Қарорда 2023 йил 1 майдан эътиборан бюджет тўловларини ва бошқа давлат (корпоратив) хизматлар учун тўловларни қабул қилганлик учун тўловчидан (жисмоний шахсдан) комиссион ҳақ ундириш таъқиқланмоқда.
Бунда воситачилик ҳақи тўлов суммасидан чегириб қолиниши ва тўлов тўланаётган ташкилот томонидан тўланиши айтилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1060
@bankers_uz
Марказий банк томонидан тақдим этилган "Коммуникация сиёсати шарҳи"га кўра, 2022 йил давомида Марказий банкнинг расмий веб-сайтига 2 млн 567 мингдан зиёд ташрифлар бўлган. Сайтга киришларнинг 62 фоизи Ўзбекистон ҳудудидан, 38 фоизи хориждан амалга ошган. Ташриф буюрувчиларнинг ярмидан кўпи (55 фоизи) валюта курслари саҳифасига, 18 фоизи эса олтин қуймалар бўйича маълумотлар саҳифаларига кирган.
Иқтисодчи Отабек Бакиров веб-сайтда айрим ҳисобот маълумотларини бериш тўхтаб қолганига, шунингдек, айрим ойлик ҳисоботларни эълон қилиш кейинги ойнинг охирги кунларигача кечикаётганини эътибор қаратган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1061
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bankers.uz — Live
Учрашувда банк ёш ходимларининг иш жараёнларини янада самарали ташкил қилиш, банк хизматлари кўрсатишни янада мувофиқлаштириш бўйича таклиф-мулоҳазалари муҳокама қилинди.
@bankers_uz_live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилда мобил иловалар орқали қарийб 262 трлн сўмлик транзакциялар амалга оширилган
МБ тақдим этган "Тўлов тизимлари шарҳи"га кўра, 2022 йил давомида жисмоний шахслар банкларнинг мобил иловалари орқали 145,8 трлн сўмлик амалиётлар бажарган. Бунда, онлайн депозит амалиётлари – 21,9 трлн сўм, конверсия амалиётлари – 20,9 трлн сўм, онлайн микроқарзлар – 5,6 трлн. сўм, кредитларни сўндириш ҳажми – 8,2 трлн сўмни ташкил қилган.
2022 йилда тўлов ташкилотлари иловаларда 116 трлн сўмлик транзакциялар (2021 йилга нисбатан 2,1 марта кўп) амалга оширилган. Хусусан, фойдаланувчилар мобил операторлар учун – 10,5 трлн сўм, коммунал хизматлар учун – 8,9 трлн сўм, давлат хизматлари учун – 6,1 трлн сўм ва кредит тўловлари учун – 3,6 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1062
@bankers_uz
МБ тақдим этган "Тўлов тизимлари шарҳи"га кўра, 2022 йил давомида жисмоний шахслар банкларнинг мобил иловалари орқали 145,8 трлн сўмлик амалиётлар бажарган. Бунда, онлайн депозит амалиётлари – 21,9 трлн сўм, конверсия амалиётлари – 20,9 трлн сўм, онлайн микроқарзлар – 5,6 трлн. сўм, кредитларни сўндириш ҳажми – 8,2 трлн сўмни ташкил қилган.
2022 йилда тўлов ташкилотлари иловаларда 116 трлн сўмлик транзакциялар (2021 йилга нисбатан 2,1 марта кўп) амалга оширилган. Хусусан, фойдаланувчилар мобил операторлар учун – 10,5 трлн сўм, коммунал хизматлар учун – 8,9 трлн сўм, давлат хизматлари учун – 6,1 трлн сўм ва кредит тўловлари учун – 3,6 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1062
@bankers_uz
Forwarded from Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Банк-молия соҳаси ходимлари Наврўз байрамида неча кун дам олади?
Президентнинг фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар, шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари "Наврўз" муносабати билан кетма-кет беш кун — 18-22 март кунлари дам олиши кўрсатилган.
Хусусан:
• 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча (11 мартдан кўчирилган) дам олиш куни;
• 2023 йил 21 март (сешанба) - байрам куни;
• 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча (25 мартдан кўчирилган) дам олиш куни.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1053
@bankers_uz
Президентнинг фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар, шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари "Наврўз" муносабати билан кетма-кет беш кун — 18-22 март кунлари дам олиши кўрсатилган.
Хусусан:
• 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча (11 мартдан кўчирилган) дам олиш куни;
• 2023 йил 21 март (сешанба) - байрам куни;
• 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча (25 мартдан кўчирилган) дам олиш куни.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1053
@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Микроқарзни расмийлаштиришда ҳеч қандай ҳужжатлар ва кафил шарт эмас.
Шартлари:
➖Миқдори - 50 млн сўмгача;
➖Муддати - 36 ойгача;
➖Йиллик фоиз ставкаси - 27,99% дан бошлаб.
📲 Hamkor иловасини юклаб олинг ва микроқарзни ҳозироқ расмийлаштиринг!
Батафсил маълумот ҳаволада: https://bit.ly/reg_tg_uz
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ўтган йил 17 март куни асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоиз даражасигача кўтарганди. Кейинчалик 2022 йил 9 июнда 1 фоизга, 21 июлда эса яна 1 фоизга тушириб, 15 фоиз даражасида белгилаган эди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “APEX BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк Тошкент шаҳрида “HAYOT BANK” АЖни рўйхатдан ўтказди ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўтган йил август ойида Bankers.uz шу номдаги банк Марказий банкдан дастлабки рухсатнома олгани ҳақида хабар берганди. Банк таъсисчиси Ўзбекистондаги йирик тадбиркорлардан бири эканлиги, банк бошқарувида эса Ўзбекистондаги банкларда тажриба орттирган мутахассислар, шунингдек хорижий экспертлар ҳам бўлиши айтилган.
Bankers.uz "HAYOT BANK" АЖ раҳбарияти вакиллари билан боғланиб, банкинг режалари ҳақида сўради.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1063
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган "APEX BANK" АЖнинг бошқарув раиси этиб Баҳром Ҳамидуллаевич Нўъмонов тайинланган. Бу ҳақда Баҳром Нўъмоновнинг ўзи LinkedIn саҳифасида маълум қилган.
Б.Нўъмонов 2008-2023 йилларда "InFinBank" АТБ тизимида, хусусан 2012-2019 йиллари банк бошқаруви раиси ўринбосари, 2019 йилдан жорий йил март ойига қадар банк кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган. Шунингдек, "APEX IJARA" МЧЖ бошқарувида ҳамда "Ислом молияси ва такафул уюшмаси" кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1064
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу муносабат билан, Алишер Анваровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz жамоаси номидан барча Ўзбекистон халқини бугунги байрам – Наврўзи олам билан чин дилдан қутлаймиз!
Барчангизга доимий баҳорий кайфият, хонадонгизга тинчлик, дастурхонингизга эса тўкинлик тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Барчангизга доимий баҳорий кайфият, хонадонгизга тинчлик, дастурхонингизга эса тўкинлик тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Шу муносабат билан, Талгат Жолдасбековичга мустаҳкам соғлик ва куч қувват, меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳрида «Гарант банк» АЖ Амалиёт бошқармаси янгиланган офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда банк раҳбарияти вакиллари, мижозлар, ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Янги офис биноси тўлиқ янгиланган, ташриф буюрувчилар учун қулай ва ёқимли интерьерга эга бўлиб, мижозга хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартлари асосида ташкил этилган. Очилиш маросимида банк ўндан ортиқ янги хизматлар ҳамда мижозлар учун акциялар тақдимотини ўтказди. Хусусан, 23 мартдан 1 апрелга қадар ушбу офис орқали хорижга барча пул ўтказмалар бепул эканлиги ҳамда ҳафта давомида қулай нархларда "Микрозайм акцияси" амал қилиши айтилди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1065
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2019 йил "Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг тўлиқ таъсисчилигида очилган "Perfect Insurance" суғурта компаниясининг 100 фоизлик акциялар пакети жорий йил 17 март куни бўлиб ўтган биржа савдоларида қарийб 51,6 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Тошкент фонд биржаси эълон қилган маълумотларда айтилган. Суғурта компаниясига тегишли акциялар номинал нархидан 47 фоизга қимматроқ сотилган бўлиб, харидор номи ҳозирча очиқланмаган.
Маълумот учун, "Perfect Insurance" СК таркибида барча вилоят марказларида 14 та филиаллар ва 23 та суғурта марказлари ҳамда 20 дан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд. Банк ўтган йилнинг ноябрь ойида суғурта компанияси устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакети биржа савдоларига чиқарилаётганини эълон қилганди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1066
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forbes Россия нашри МДҲнинг энг умидли банклари рейтингини тузди. Рейтингдан Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган 50 та банк ўрин олган.
Нашр банклар рейтингини халқаро рейтинг агентликларининг баҳолашлари асосида тузган. Топ-10 ликдан Қозоғистоннинг 5 та, Грузиянинг 3 та, Ўзбекистоннинг 2 та банки ўрин олган.
Хусусан, "Асакабанк" АЖ 8-ўринда, “Ипотека-банк” АТИБ 9-ўринда қайд этилган. Жами рўйхатдан шунингдек, ЎзСҚБ, ҚҚБ, Ўзмиллийбанк, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Hamkorbank ва Капиталбанк жой олган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1067
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM