Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
3.34K photos
255 videos
24 files
4.32K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz жамоаси барча юртдошларимизни, шу жумладан Ўзбекистон банк тизимида хизмат қилаётган барча ходимларни кириб келган янги — 2023 йил билан чин дилдан табриклайди!

Ушбу видеороликда якунланган 2022 йил давомида мамлакат банк тизимида юз берган айрим воқеалар, иш жараёнларига оид ва ишдан ташқари ташкиллаштирилган айрим тадбирлардан видеофрагментлар видеоҳисобот шаклида тайёрланди.

2023 йил ўтган йилдагидан ҳам сермаҳсулроқ бўлишига тилакдошмиз! Барчангизга куч-қувват, оилаларингизга бахт ва фаровонлик тилаймиз!


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси Ориф Бутаевни табриклаймиз! (1983 йил туғилган).

Шу муносабат билан, Ориф Алибоевичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзагроэкспортбанк 5 млн. АҚШ долларига сотилди

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакети "Support Level" МЧЖга 5,0 млн. АҚШ долларига сотилди. Бу ҳақда Давактив матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, “Support Level” МЧЖ шунингдек, банкнинг устав капиталини қўшимча камида 29 млрд. сўмга ошириш ҳамда банкка камида 50 млн. АҚШ доллар инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам олган. Харидорнинг таклифи хусусийлаштириш бўйича консалтинг компанияси — “Grant Thornton” томонидан маъқулланган.

Очиқ маълумотларга кўра, "Support Level" МЧЖ устав капитали 56 млрд. сўмни ташкил этиб, унинг 100% таъсисчиси Шодиев Олимжон Касимович ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, Олимжон Шодиев миллиардер Фаттоҳ Шодиевга қариндошлиги ҳам айтилади. О.Шодиев шунингдек, НГМК кузатув кенгаши таркибига ҳам киритилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/987


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 4 январь, 2023 йил, соат 11:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Сбербанк Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда

Россиянинг энг йирик молиявий экотизими - СБЕР ("Сбербанк России" ОАЖ) Ўзбекистонда товар белгиларини рўйхатдан ўтказмоқда. Тегишли ёзув "Интеллектуал мулк" маълумотлар базасида пайдо бўлди. Ариза 2022 йил 26 декабрда топширилган. Порталда иккита товар белгиси (номлари лотин ва кирилл алифбосидаги) ва логотипни рўйхатдан ўтказиш учун берилган учта сўров мавжуд.

Маълумот учун, 1991 йилда ташкил этилган Сбербанк активлари бўйича Россиядаги энг йирик банки ҳисобланади. Айни пайтда банкнинг Россия Федерациясида 13,6 мингдан ортиқ филиаллари ва 106 миллион фаол мижозлари мавжуд. Москва биржаси маълумотларига кўра, банкнинг бозор капиталлашуви 3 триллион рублдан (43,3 миллиард доллар) ошади.


@bankers_uz
🏦 "Finance TCI" компанияси Капиталбанк акциялари назорат пакетини қўлга киритди

"Finance TCI" МЧЖ "Капиталбанк" АТБнинг 61,4 фоиз акцияларига эга қила бошлади ва мажоритар акциядорига айланди. Бу ҳақда банк томонидан Ягона корпоратив ахборот порталида маълумот қолдирилган.

2022 йил 28 декабрда биржа савдоларида МЧЖ банк устав капиталининг 50 фоизини ташкил қилувчи 214,4 млн. дона оддий акциясини сотиб олган эди. Битим 786,89 млрд. сўмга имзоланган ва бир дона акциянинг нархи 3670 сўмдан ҳисобланган.

Ҳозирда "Finance TCI" компаниясига Djuzum SPV эгалик қилмоқда. "Djuzum SPV" LTD айни вақтда "Uzum", "Uzum Market", "Uzum Technologies", шунингдек, "One Factor" ва "Fast Delivery Technogies" компанияларининг ҳам эгаси саналади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
UDEA'нинг Буюк Британияда ўтказилган “Банкларда комплаэнс бўйича профессионал курс” дастури муваффақиятли якунланди

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) томонидан Буюк Британиянинг нуфузли – Ковентри университети билан биргаликда “Банкларда комплаэнс бўйича профессионал курс” қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси тижорат банкларининг рискларни бошқариш ва ғазначилик бўлинмалари ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, тингловчиларчиларга тижорат банкларида санкцияларга риоя қилиш ("комплаэнс") билан боғлиқ операцион ва молиявий рискларни тушуниш, таҳлил қилиш ва рискларни камайтириш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадларини ўзида жамлаган.

20 нафар банк ходими иштирок этган ўқув курсига жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент шаҳрида старт берилди, 9 декабрдан бошлаб машғулотлар бевосита Ковентри университетида давом этди.

Эътиборлиси, Дастур доирасида тингловчилар Bloomberg'нинг Лондондаги бош офисига ташриф буюришди, шунингдек, афсонавий Астон Мартин компаниясида ишлаб чиқариш жараёнларини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлдилар.

Дастур якунида тингловчилар Ковентри университетининг сертификатлари билан тақдирландилар.

Мурожаат учун:
☎️ +998 78-888-08-00

Telegram | Instagram | Facebook
🏦 Капиталбанк бошқаруви раиси лавозимини тарк этди

2020 йил январдан “Капиталбанк” АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Мирзаев банк раҳбарлигидан кетишга қарор қилган. Бу ҳақда банк расмий сайтида маълум қилинмоқда. Хабарда айтилишича Алишер Мирзаев ўз фаолиятини “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши таркибида давом эттиради.

Алишер Мирзаевни лавозимидан кузатув маросимида “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусамадов иштирок этган ва сўнгги 3 йил давомида эришилган ютуқларга А.Мирзаевнинг қўшган шахсий ҳиссаси ва муҳим ролини таъкидлаб ўтган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 Марказий банк "Туркистонбанк" ва “HI-TECH BANK”ларнинг лицензияси қайтариб берилиши борасида баёнот берди Ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда “Туркистонбанк” ҳамда “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкларининг банк фаолиятини амалга оширувчи лицензияси…
❗️Лицензияси бекор қилинган "Hi-Tech bank"нинг регулятор қарори устидан даъвоси рад этилган

Ўтган йил декабрь ойи охирида "Hi-Tech bank" ХАТБ томонидан банкнинг тугатилиши тўғрисидаги регулятор қарори юзасидан судга мурожаат қилгани маълум қилинганди.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, суд "Hi-Tech bank"нинг регуляторнинг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этган.

Шунингдек, айтилишича, "Hi-Tech bank" вакилларининг бошқа масалалар бўйича ҳам Марказий банкка даъволари кўриб чиқилмоқда.


@bankers_uz
🏦🏦 Капиталбанк Uzum экотизимининг бир қисмига айланди

Капиталбанкнинг янги мажоритар акциядори — “Finance TCI” компанияси Ўзбекистонда “Uzum” экотизимидаги бир қанча компанияларга ҳам эгалик қилади ва натижада Капиталбанк ҳам ушбу экотизимнинг бир қисмига айланмоқда.

“Uzum” экотизимига қўшилиш орқали, банк мижозлар базасини сезиларли даражада кенгайтиришга эришади. Шунингдек, Ўзбекистондаги энг таниқли банк брендларидан бири ва энг йирик хусусий банк бўлган Капиталбанк ўз хизматларини ривожлантириш билан бирга Uzum бренди билан кооперацияда қўшимча маҳсулотлар турларини таклиф этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/992


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Йил якунида олтин-валюта захиралари 2,3 млрд. долларга кўпайди

Марказий банк 1 январга Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 767,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг декабрь ойида ўтган ойга нисбатан 2 млрд. 326,2 млн. долларга кўпайди.

Захира активлар таркибида монетар олтин 23,06 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 600,8 млн. долларга кўпайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 40 минг унцияга камайган.

Ялпи захираларнинг валюта қисми 2022 йилнинг ноябрь ойи билан солиштирганда камайиш ҳажми 1 млрд. 712,7 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 11,6 млрд долларни ташкил қилмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бугун, 10 январ соат 18:00 да, Самарқанд шаҳрининг "Family Park" савдо марказида Агробанк томонидан ўтказилган махсус акция ғолибига "Volkswagen E-bora" электромобилини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда DJ Macarella ва эстрада хонандаси Ёрқинхўжа Умаров қатнашиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, томошабинлар тадбир давомида турли танловларда иштирок этиб, совғалар ютиб олишлари мумкин.

Тадбирга кириш мутлақо бепул.


@bankers_uz_live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Марказий банк ҳудудий бошқармалари биноларида ҳам қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирмоқда

Марказий банкнинг бир нечта ҳудудий бош бошқармалари, хусусан, Жиззах, Навоий, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги биноларида қуёш панеллари ва қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун махсус порталда танлов эълонлари жойлаштирилган.

Ҳар бир ҳудудий бошқармада 400-500 кв.м. майдонга ҚЭС қурилмалари ўрнатилади ва ушбу мақсадда 460-575 млн. сўм оралиғида харажатлар қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги бошқармалар учун танлов ўтказиб бўлинган ва ғолиблар аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк бош биноси томини қуёш панеллари билан қоплаш учун 3,3 млрд. сўмлик тендер эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Трастбанк"нинг ислом шариати асосида молиявий хизмат кўрсатадиган шўъба компанияси ўз фаолиятини бошлади

2023 йил 10 январь куни "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки шўъба лизинг компанияси – “Trast Muamalat” масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда "Трастбанк" ХАБ раҳбарияти, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси Сармояга инвестиция киритиш департаменти Маслаҳат-хизмат бўлими бош мутахассиси Музаффар Низамиддинов, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, “Trast Muamalat” МЧЖнинг асосий вазифаси амалдаги қонунчилик доирасида самарали “Мурабаҳа (насия савдо)” ва “Ижара (лизинг)” операцияларини амалга ошириш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Батафсил - https://bankers.uz/news/995


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Fitch Ratings Ўзсаноатқурилишбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини барқарор прогноз билан тасдиқлади

"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Ўзсаноатқурилишбанк акциядорлик тижорат банки узоқ муддатли кредит рейтингини "BB-" даражасида, истиқболи барқарор прогнози билан тасдиқлади.

Агентлик хабарига кўра, "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг кредит рейтинги барқарор бизнес профили, етарли молиялаштириш позицияси ва капиталнинг етарлилиги даражаси билан белгиланади. Агентлик таҳлилчилари банкнинг ҳисобот санасига кўра активлар ҳажми бўйича иккинчи, Ўзбекистон банклари орасида эса капитал бўйича учинчи ўринни эгаллаб турган мустаҳкам бозор позицияларини қайд этган. "Барқарор" прогноз 12-18 ойлик истоқболда рейтингнинг ўзгармаслигини англатади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/996


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InfinBANK'нинг энг йирик акциядори қолган акциядорларга улушларини сотиб олиш таклифи билан чиқди

"Invest Finance Bank" АТБнинг энг йирик акциядори Фахритдин Маматджанов банкнинг қолган акциядорларига уларга тегишли бўлган акцияларнинг донасини 1000 сўмдан сотиб олиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълумот қолдирилган.

Маълум бўлишича, таклиф 11 январдан бошлаб 30 кун ичида ўз кучида бўлади. Ўз акцияларини сотишни истаган акциядорлар банкка мурожаат қилишлари мумкин.

Давстатқўм маълумотларида Ф.Маматджановнинг банкдаги улуши 48,5 фоиз эканлиги кўрсатилган. Ушбу улушнинг 26,5 фоизи унинг тўғридан-тўғри эгалигида бўлса, қолган 22 фоиз улушга "Prestij Rielt" МЧЖ орқали билвосита эгалик қилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏠 2022 йилда қарийб 14,4 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 2022 йил давомида 14 трлн. 371 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Бу кўрсаткич 2021 йил (9,8 трлн. сўм) га нисбатан 4,6 трлн. сўм кўп демакдир.

Кредитларнинг асосий қисми (72,5 фоизи) Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан ажратилган. Шунингдек, 26,3 фоиз ипотека кредитлари банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, тижорий шартларда ажратилган ипотека кредитларидан иборат.

Кредитларнинг 75 фоизи бирламчи бозордаги уйларни сотиб олишга, 25 фоизи эса иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга ажратилган.

Ипотека кредити истеъмолчиларининг 70 фоизи 31-50 ёш оралиғидаги мижозлар, 21 фоизи эса 18-30 ёш оралиғидагилар бўлган. 50 ёшдан ошган ипотека кредити истеъмолчилари 9 фоизни ташкил қилган.

Кредитларнинг 4,3 трлн. сўми Тошкент шаҳридан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM