Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦Ziraat Bank Uzbekistan олтинчи филиалини Андижонда очди

27 декабрь куни "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Андижон филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Андижон вилояти ҳокимлиги, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси вакиллари, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Туркия дипломатик миссияси вакиллари ва маслаҳатчилари, шаҳардаги банклар вакиллари, кўплаб мутасаддилар, ишбилармонлар ва фуқаролар иштирок этди.

Ziraat Bank Андижон филиали банкнинг республикадаги олтинчи хизмат хизмат кўрсатиш офиси ҳисобланади. Ҳозирга қадар банкнинг Корпоратив шўъбаси, Чакана шўъбаси, Юнусобод филиали, Самарқанд офиси ҳамда Фарғона офиси мижозларга кенг қамровли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Туркиянинг Ziraat молия гуруҳи 1993 йилда Ўзбекистон банк тизимига биринчи хорижий капитал иштирокидаги банк сифатида қадам қўйган. 2017 йилдан буён банк устав капиталидаги хорижий капитал улуши 100 фоизга етказилди ва молия муассасаси Ziraat Bank Uzbekistan номи билан фаолиятини давом эттирмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Акциядорлик тижорат банки "Қишлоқ қурилиш банк"

Ташкил топган санаси: (Ғаллабанк номи билан) 2 август, 1994 йил;
Банк шиори: Фаровон ҳаётингиз хизматида;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Жамшид Қўчқоров (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири);
Банк Бошқарув раиси: Алишер Муратов;
Ходимлар сони: 2700 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 18А-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январь ойида Қишлоқ қурилиш банк Rost24 нашри ташаббуси билан ўтказилган "Йил танлови - 2021" танловида "ОАВ эътиборини қозонган банк" деб топилди;

Бу йил банк ўзининг янги VISA процессинг марказини ишга туширди. 10 февралдан бошлаб босқичма-босқич ўзининг эски турдаги VISA карталарига хизмат кўрсатишни тўхтататиб борди;

Банк VISA карталари ва бошқа маҳсулотларидан фойдаланувчи мижозлари ўртасида йил давомида турли акциялар ўтказиб келди;

14 март куни ҚҚБ 300 млрд. сўмлик депозит сертификатларини сотувга чиқарди;

Апрель ойида банк барча филиалларини ягона МФО (01037)га ўтказиш жараёнини бошлади ва июлга келиб ушбу ўзгаришни муваффақиятли якунлади;

Март ойидан Қишлоқ қурилиш банкнинг филиалларида эрталаб 8:00 дан 18:00 га қадар (тушлик вақтисиз) хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди;

Бу йил Қишлоқ қурилиш банкнинг 12 нафар ходими Nextree Inc. компанияси (Жанубий Корея) ҳамкорликда IT йўналишидаги малакасини оширди. Сентябрда банк ходимлари Латвияда тажриба орттириб қайтишди;

Апрелда банк акциядорлари литвалик Mantas Šukevičiusни, августда эса ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Бруно Балванерани Кузатув кенгаши аъзолигига сайлади;

Июнь ойида банк Бошқарув раиси маслаҳатчиси Ғафуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳри ҳокими этиб тайинланди;

Ёзнинг бошида Қишлоқ қурилиш банк муробаҳали молиялаштириш турини (исломий молия) йўлга қўйди. 1-4 июнь кунлари Мисрда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки гуруҳи конференциясида умумий қиймати 65 млн. доллар бўлган линияларини молиялаштириш юзасидан дастлабки келишувга эришди;

Июнда ҚҚБ Германиянинг Коммерцбанки билан “Шодлик” лойиҳаси бўйича 7 млн. евролик кредит келишувини имзолади;

Июлда Қишлоқ қурилиш банк Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди;

Августда Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Алишер Муратов Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди;

Сентябрда Қишлоқ қурилиш банк давлат банклари орасида биринчи бўлиб норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштиришини маълум қилди;

Октябрда банк акцияларини маҳаллий бозорга оммавий жойлаштириш (FPO) учун “Аvesta Investment Group” МЖЧ билан андеррайтерлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолади;

Ноябрь ойида Валюта биржаси савдо платформасида Қишлоқ қурилиш банк иштирокида илк бор фьючерс битимлари тузилди;

Самарқандда ноябрнинг бошида бўлиб ўтган халқаро форумда Қишлоқ қурилиш банк тақдимоти ўтказилди;

Кузда лицензияси чақириб олинган Туркистонбанк ва Hi-Tech Bank омонатчиларининг маблағларини қайтариб бериш учун Қишлоқ қурилиш банк агент-банк сифатида танланди. Банк 22 декабрга қадар "Туркистон" ХАТБнинг 1050 га яқин омонатчисига 326 миллиард сўм атрофида пуллар тўлаб берди;

Ноябрда Қишлоқ қурилиш банк муассислигидаги "Perfect Insurance" суғурта компанияси акциялари биржа котировкаларига киритилди;

9 декабрь куни VISA AWARDS 2022 танловида Қишлоқ қурилиш банк “Driving cashless together” номинацияси бўйича тақдирланди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 22 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки

Ташкил топган санаси: 21 июнь, 1994 йил;
Банк шиори: Ишонч билан юзма-юз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Тохир Шарипов ("ALUTEX" МЧЖ маркетинг бўйича бош мутахассиси);
Банк Бошқарув раиси: Сардор Нормухамедов;
Ходимлар сони: 1800 дан ортиқ;
Манзили: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 7-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Трастбанк коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро сертификатига (ISO 37001:2016) эга бўлди;

Февраль ойида банк тузилмасида ислом молиявий маҳсулотларни ўрганиш ва жорий этиш билан шуғулланувчи Молиявий хизматлар маркази ташкил этилди;

Мартда Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади;

2022 йилда Трастбанкнинг ҳудудларда 13 та Банк хизматлари марказлари ташкил этилди ва БХМлар сони 109 тага етди;

Апрелда Трастбанк исломий молиялаштириш маҳсулотини тақдим этди. Июнда Трастбанк ва ХСРИК ўртасида 20 млн. АҚШ долларигача бўлган янги молиялаштириш линиясини ажратилиши имкониятлари устида иш олиб борилаётгани айтилди;

Май ойида Трастбанк алоқа марказида 1287 қисқа рақами йўлга қўйилди;

Августда Трастбанк Германиянинг Commerzbank AG'да Хитой юанида (CHY) вакиллик ҳисоб рақамини очди. Сентябрда эса Кореянинг Kyongnam Bank'и билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади;

Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Трастбанк ХСРИК, ICS FINANCIAL SYSTEM компанияси (Иордания), “Raiffeisen Bank International AG” (Австрия) каби ташкилот ва компаниялар билан меморандум ва битимларни имзолади;

Ноябрда банкнинг расмий YouTube саҳифаси очилди;

8 ноябрь куни Трастбанк халқаро пул ўтказмалари учун SWIFT GPI стандартини жорий қилди;

Ноябрь ойида “Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” рейтингини илк бор “Барқарор” прогнози билан “B+” даражасида тасдиқлади;

Декабрь ойида “Трастбанк”нинг янги “Рақамли” филиали ташкил этилди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🏦 Гарант банк устав капиталини оширди

"Гарант банк" АЖ акциядорларининг қарорига асосан банкнинг устав капитали қўшимча 100 миллиард сўмга оширилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Капиталнинг ошиши банк томонидан мижозларга янги хизмат турларини кўрсатишга ва банк учун юқори мақсадларга эришишга имконият яратади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда яна бир банк очилади

Марказий банк Тошкент шаҳрида “SMART BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.


@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Халқ банки"

Ташкил топган санаси: 10 май, 1875 йил;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Тимур Ишметов (Молия вазири);
Банк Бошқарув раиси: Шуҳрат Атабаев;
Ходимлар сони: 9700 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Қатортол кўчаси, 46-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Халқ банкининг бир нечта департаментларига раҳбарлар тайинланди. Кейинроқ Риск менежмент департаменти ҳамда Информацион технологиялар комплекси раҳбарлигига хорижлик мутахассислар таклиф қилинди;

Февралда банк Бўзатов туманида (Қорақалпоғистон) янги филиал очди;

Йил бошида АҚШнинг "New York Mellon" банки билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатди;

Феврал ойида Халқ банки коррупцияга қарши курашиш мақсадида "Тезкор хабар" мобил иловасини ишга туширди, ноябрь ойида эса коррупция мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди;

Йил бошида Халқ банки янги мобил илова яратиш учун 6,5 млрд. сўмлик тендер эълон қилди. Апрелда тендер натижалари маълум қилинди — "TUNE CONSULTING" МЧЖ ғолиб бўлди;

Апрелда банк “Маълумотларни қайта ишлаш маркази” (ЦОД)нинг муҳандислик инфратузилмасини яратиш бўйича 6,4 млрд. сўмлик танлов эълон қилди;

Йил давомида банк жамоасини турли йўналишларда малакасини ошириш учун япониялик халқаро эксперт Митсуо Тамада Сан бир неча маротаба таклиф қилинди;

Мартда Халқ банкида бўлиб ўтган семинар-тренингда австриялик бизнес-коуч Др. Моника Пикер иштирок этди;

Жорий йил 10 май куни Халқ банки Ўзбекистон ҳудудида энг биринчи ташкил топган банклиги расман тасдиқланди. Банк логотипига “since 1875” ёзуви қўшилди;

Июнь ойида Венриядан 250 та, йил охирига қадар 1800 та банкомат олиб келишини маълум қилди, ҳозирда олиб келинган ускуналарни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда;

6 апрелдаги банк акциядорлари умумий йиғилишида Халқ банкининг Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди;

Апрелда Халқ банки Алоқа маркази билан Телеграм орқали боғланиш (@xbcallsupport) имконияти яратилди;

27 апрелдаги матбуот анжуманида банк Бошқарув раиси биринчи ўринбосари З.Азимов пенсия карталаридан нақд пулсиз ҳисоб-китобларда фойдаланган мижозларни рағбатлантиришни режалаштираётганини маълум қилди. 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчилар учун 1 фоиз қўшимча тўлов жорий қилинди;

Июнда Халқ банки Молия вазирлигининг Ахборот технологиялари маркази (UzASBO) билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

24 июнь куни Халқ банки Жиззахга, хусусан колл-марказига пресс-тур уюштирди;

Августда банк “Fitch Ratings” томонидан “BB-/B” -“Барқарор” ҳамда “Standard and Poors” томонидан “B+/B” рейтингларига эга бўлди;

Октябрда Молия вазирлигида ОТБ вакиллари билан Халқ банкининг трансформациясига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форум доирасида Халқ банкининг трансформация стратегияси тақдимоти ўтказилди;

25 ноябрдан бошлаб Халқ банки бутун республикадаги инфратузилмаларини ягона МФОга ўтказиши маълум қилинди;

Ноябрь ойи охирида банк Тошкентдаги халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасида қатнашди. Декабрда эса Халқ банки мутасаддилари Санкт-Петербургдаги "Чегарасиз фин-тех" конференциясида иштирок этди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 29 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 "Turonbank - Intellekt" лойиҳасининг финал ўйини бўлиб ўтдифотожамланма

Bankers.uz ва Uzquiz жамоалари ҳамда республикамиздаги банклар ҳамкорлигида интеллектуал ўйинлар лойиҳаси яна бир йирик банк — Туронбанкда ҳам муваффақиятли якунланди.

Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб "Туронбанк" АТБ тизимида "Turonbank - Intellekt" ўйинларига старт берилган эди. Саралаш босқичлари Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида бўлиб ўтиб, уларда 800 га яқин ходимлар 100 дан ортиқ жамоалар шаклида ҳудудий босқичларда беллашдилар.

Куни кеча — 26 декабрь куни "Turonbank - Intellekt" ўйинларининг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичларда юқори ўринларни олган жами 24 та жамоа иштирок этди. Финал босқичини интеллектуал ўйинлар фаоли Фаррух Рафиқов олиб борди. Шунингдек, ўйинларга фахрий меҳмон сифатида "Заковат" ўйинлари магистр ва билимдонлари — Бобур Ёқубов ва Ғанишер Раҳматуллаев ташриф буюришди.

Финалда Қарши банк хизматлари марказининг "Насаф" жамоаси ғолиб бўлди, шунингдек Яшнобод БХМнинг "Good Luck" жамоси 2-ўринни, бош офиснинг "Активлар" жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Финал ўйини видеоролики қўйидаги ҳаволада.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM