Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.44K photos
265 videos
24 files
4.42K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
🏦 Uzum Bank товар ва хизматлар тўловлари учун кешбеклар миқдорини оширмоқда

Apelsin иловаси навбатдаги янгиланишда Uzum Bank'га айланган ҳолда ўз номи ва махсус иконкасини ўзгартирди, бундан ташқари, хизматдан фойдаланувчилар учун бир қатор фойдали таклифлар пайдо бўлди.

Uzum Bank мижозлари ҳамкорлардан товар ва хизматлар учун тўловни амалга оширишда 20 %гача, шунингдек Uzum Market'даги буюртмаларни тарқатиш пунктларида Uzum Pay орқали тўловларни амалга оширишда 5 % ва оммабоп хизматлар учун иловада тўловларни амалга оширишда 5 %гача кешбек олиш имконияти яратилди.

5 %дан 20 %гача оширилган кешбек Uzum Bank'нинг 300дан ортиқ ҳамкорларида товар ва хизматлар учун жойида тўловларни амалга оширишда мавжуд бўлиб, уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Банкнинг ҳамкорлари орасида, масалан, АТТО - йўл ҳақи тўлов тизимлари оператори карталаридан фойдаланганда кешбек 20 %ни ташкил қилади.

Оширилган кешбек дастурида қатнашиш ва янги мижозларни жалб қилиш учун тадбиркорлар +998 78 777 07 99 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилишлари кифоя.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки

Ташкил топган санаси: 31 август, 1991 йил;
Банк шиори: Биргаликда юксалиш сари;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Икрам Ибрагимов;
Банк Бошқарув раиси: Бахтиёржон Жўраев;
Ходимлар сони: 2900 га яқин;
Манзили: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 85-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январда Hamkorbank ЕТТБ билан 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратиш тўғрисида битим имзолади. Июлда эса ХМК микро ва кичик корхоналар, шунингдек аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун Hamkorbank'га 15 млн. АҚШ доллари тақдим этди;

Йил бошида Hamkorbank таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси Капиталбанкдан кейин иккинчи бўлиб биржада маркетмейкер мақомини олди;

Февралда Hamkorbank'нинг HUMO банкоматлари NFC функцияси билан жиҳозланди. Апрелда HUMO-VISA кобейдж картаси тақдим этилди. Ноябрь охирида эса банк UZCARD'нинг NFC функциясига эга янги картасини эмиссия қила бошлади;

25-28 февраль кунлари Hamorbank Россиянинг "Сбербанк Онлайн" иловаси орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди ва қайта тиклади;

Апрелда Hamkorbank Raiffeisen Bank билан Хитой юанида ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзолади;

Баҳорда Hamkorbank карталарига Кореянинг Gmoney Trans иловаси орқали тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди;

Августда Hamkorbank Бошқарув раиси ўринбосари Жасур Хасанов банкнинг Тошкент минтақавий маркази раҳбари этиб тайинланди. Шунингдек, 2022 йилдан А.Мухтаров ва Ш.Муҳитдиновлар банк Бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият бошлади;

Мустақиллик байрами арафисида HUMO тўлов тизими томонидан "Терминал эквайринги етакчиси" деб топилди;

Августда Hamkorbank Миробод ҳамда Сергели филиаллари, декабрда Олмазор БХОларининг очилиш тақдимоти бўлиб ўтди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 MKBANK сизга энг қулай бўлган шартлардаги омонат турларини тақдим этади:

"Универсал" – 23 %;
"Стандарт" 1, 3, 6 ойлик – 18 - 19 - 20 %;
"Бахтли болалик" – 10 %;
"Авансли фоиз" – 17-18 %;

❗️Унутманг, омонат маблағларининг қайтарилиши Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан 100 фоиз кафолатланади.

Батафсил

Веб сайт | Facebook| Instagram | Youtube | MKB Mobile
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ипак Йўли" акциядорлик инновация тижорат банки

Ташкил топган санаси: 23 апрель, 1990 йил;
Банк шиори: Тезкор ечимлар банки;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Бобир Норматов (тадбиркор);
Банк Бошқарув раиси: Саидаброр Сайдахмедов;
Ходимлар сони: 2100 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, А.Қодирий к., 2-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида "Ипак йўли" банки Нидерландия тараққиёт банки (FMO) билан 50 млн. долларлик кредит битими имзолади. Март ойида ХМК "Ипак Йўли" банкига 10 миллион АҚШ доллари (сўм эквивалентида) кредит линияси ажратди. Декабрда эса ХИСМК Ипак Йўли банки билан 15 млн. долларлик шартнома имзолади;

Январь ойида "Ипак Йўли" банкининг валюта карталаридан тўлов қилишда барча комиссиялар бекор қилинди;

Йил давомида банк "Mastercard билан омадли харидлар", "Omadli QR", "Харидлар учун совринлар" каби акциялар ўтказилди ва давом этмоқда;

Январда "Ипак Йўли" банки юридик мижозлар учун банкомат орқали инкассация хизматини йўлга қўйди. Апрелда эса смартфонни терминалга айлантириш имконини берувчи SoftPOS мобил терминал хизматини ишга туширди;

Йил бошида "Ипак Йўли" банки VISA халқаро тўлов тизими томонидан 4 та номинация бўйича мукофотга лойиқ кўрилди. Май ойида ЕТТБнинг "Савдони молиялаштириш" (TFP) дастури бўйича "2021 йилда Ўзбекистондаги энг фаол банк-эмитент" мукофоти билан тақдирланди. Мустақиллик байрами арафасида HUMO томонидан энг яхши Host2Host ҳамкор деб топилди. Сентябрда эса ОТБ банкни савдони молиялаштириш бўйича етакчи ҳамкор-банк деб эътироф этди;

Февралда банк "Сбербанк Онлайн" орқали юборилаётган маблағларни кирим қилишни вақтинча тўхтатди;

Апрелда банк ўз банкоматларида пластик карта иштирокисиз, QR-код ёрдамида нақд пул ечиш амалиётини жорий қилди;

Апрелда банкдаги бўш иш ўринларини бериб бориш учун алоҳида телеграм канал — @ipakyulibankvacancy очилди;

Ёз ойлардаги нақд доллар етишмовчилиги ортидан "Ипак Йўли" банкида ҳам халқаро карталардан нақд пул ечишда 1 фоизлик комиссия жорий қилинди ва декабрга келиб ушбу комиссия бекор қилинди;

12 сентябрдан банк норезидентлар учун ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш шартларини қийинлаштирди ва бу хизмат норезидентларга фақат Бош офиси қошидаги Амалиёт бошқармасида кўрсатилиши маълум қилинди;

Сентябрда DEG ва Tridos Investment Management "Ипак Йўли" банкининг устав капиталидаги улушини оширди;

Декабрда Турсунбой Маҳкамов "Ипак Йўли" банки бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк Янги йил байрами муносабати билан “Истиқлол” омонатини жорий қилди

“Трастбанк” юртдошларимизга янги йил туҳфасини тақдим этади. Хорижий валютадаги пулларни ишончли жамғариб бориш учун юқори фоизли “Истиқлол” омонатини жорий қилди.

🔹 Йиллик фоиз ставкаси: 6%;
🔹 Муддати: 13 ой;
🔹 Энг кам бадал: 500 доллар.

Омонатларнинг қайтарилиши “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 100% кафолатланади.

Шошилинг, чет элга саёҳат қилиш, хонадонингизни таъмирлаш, янги техникалар харид қилиш ҳамда бошқа кўзланган мақсадлар учун маблағларни ҳозироқ жамғаришни бошланг.

➡️ Батафсил: https://trustbank.uz/uz/private/deposit/istiqlol/
📞 Алоқа маркази: 1287

🐬 "Трастбанк" — ишонч билан юзма-юз

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банки

Ташкил топган санаси: 31 январь, 1996 йил (Ипотека банк номи билан 16 февраль, 2005 йил);
Банк шиори: Имконият яратамиз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Александр Пиккер (Лойиҳалар бўйича халқаро эксперт);
Банк Бошқарув раиси: Элёр Иномжонов;
Ходимлар сони: 4300 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Ипотека-банк Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази (UzASBO) билан ҳамкорлик меморандумини имзолади;

Январда Газпромбанк билан ҳамкорликда Россиянинг исталган картасидан Ўзбекистондаги UZCARD/HUMO карталарига бепул онлайн пул ўтказмаларини йўлга қўйди;

1 февралда S&P Ratings банк рейтингини "BB-" даражада тасдиқлади, июлда эса Fitch Ratings Ипотека-банк рейтингини барқарор деб баҳолади;

Баҳорда Ўзметкомбинат санкциялар хавфи ортидан Россиянинг Совкомбанкидан олинган $50 млнлик кредитни муддатидан олдин сўндириши ва ўрнига шунча миқдорда Ипотека-банкдан кредит расмийлаштириши маълум қилинди;

Март ойида Ипотека-банк ЕТТБнинг $30 млнлик кредит линиясини жалб қилди;

Йил бошида журналист Азиза Қурбонова Ипотека-банкнинг мобил иловаси туфайли хорижда қийинчиликларга дуч келганини ёзди. Орадан бироз вақт ўтиб Ipoteka Mobile иловасининг iOS версиясига кириш вақтинча чекланди;

ЕТТБ билан ҳамкорликда "Woman in business CA" дастури доирасида мунтазам комплекс тренингларини бошлади;

Май ойида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги банкни коммунал тўловларни қабул қилишда асоссиз равишда комиссия ундириб келган деб топди ва ундирилган маблағларни белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилишга кўрсатма берди. 1 ноябрдан бошлаб банк айрим коммунал тўловларни қабул қилишда 3000 сўм комиссия жорий қилди;

25 май куни J.P. Morgan (АҚШ) томонидан ташкиллаштирилган конференция доирасида банк евробондларига эгалик қилувчи ва бошқа потенциал инвесторлар учун глобал инвестор-колл ўтказди;

Июнда коррупциявий хатти-ҳаракатларни бартараф этишга қаратилган махсус телеграм-бот йўлга қўйилди;

Июль-август ойларида Ипотека-банк бош соврини e-Lavida электромобили бўлган акция ўтказди;

Июнда Ипотека-банкнинг Ҳувайдо (Экобозор-Беруний ҳудудида), июлда Ниҳол (Ғиждувон тумани) ва Нуробод (Оҳангарон тумани) ҳамда августда Фаровон (Қарши шаҳри) БХМлари ўз фаолиятини бошлади;

Ипотека-банк ва Энергетика вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ўртасида Бош келишув имзоланди;

Ёзда Википедия бепул энциклопедиясида "Ипотека-банк" АТИБнинг саҳифаси ташкил қилинди;

Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими банкни "Банкомат эквайринг бўйича етакчи" деб эътироф этди;

Сентябрда банк ходимлари Камбоджада Халқаро кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш форумида иштирок этишди. Октябрда эса банкка Тожикистоннинг Esxata Bank'и вакиллари ташриф буюрди;

Forbes Russia эълон қилган "Ўзбекистоннинг энг ишончли 10 та банки" рўйхатида Ипотека банк 2-ўринда қайд этилди;

Октябрда банкнинг жисмоний мижозларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги — "Ipoteka-Retail" иловасини ишга туширди;

Апрелда банк акциялари назорат пакетига харидор бўлган Венгриянинг OTP-Bank'и Ўзбекистон тарафга битимни 2-3 ойга кечиктириш илтимоси билан мурожаат қилди. Майда OTP-Bank молия директори Украинадаги вазият яхшиланмагунча Ипотека банкни сотиб олиш бўйича позициясини билдиролмаслигини айтди;

Ноябрга келиб OTP-Bank билан музокаралар қайта бошланди. 12 декабрь куни Ипотека-банкдаги 75 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича OTP-Bank билан шартнома имзоланди;

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️2023 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▪️2 январь – душанба;
▪️30 июнь – жума.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар, хусусан банк-молия соҳаси ходимлари учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▪️7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
▪️11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
▪️25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
▪️29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарғонада банк бошқарувчиси 3500 доллар пора билан ушланди

Тижорат банкларидан бирининг Қўқон филиали бошқарувчиси маҳаллий хусусий корхонага ажратилган кредитдан бўлган 62 миллион сўм қарздорликни сўндириб бериш ҳамда ушбу қарздорлик бўйича қўйилган таъқиқни бекор қилиниши учун МИБга хат қилиб бериш эвазига фуқародан 3500 доллар талаб қилган.

У мазкур маблағни олган вақтида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Ориент Финанс" хусусий акциядорлик тижорат банки

Ташкил топган санаси: 19 июнь, 2010 йил;
Банк шиори: Молия оламида сизнинг ишончли ҳамкорингиз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Бобур Парпиев;
Банк Бошқарув раиси: Тоҳир Джунайдуллаев;
Ходимлар сони: 900 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Осиё кўчаси, 5-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Ориент Финанс банк Туризм ва спорт вазирлиги томонидан "2021 йилнинг энг сахий спорт ҳомийси" мукофотига сазовор бўлди;

Банк "Mayasoft" билан ҳамкорликда Android телефонларни терминалга айлантириш имконини берувчи "Visa tap to phone" хизматини жорий қилди;

Февралда Термиз ҳамда Зангиота БХМлари очилди. Августда эса банкнинг Тошкентдаги "Шимолий вокзал" БХМи ўз фаолиятини тўхтатди;

Бу йил банк янги, уникал кўринишга эга премиум металл картани тақдим этди;

Март ойида банк мобил иловасида Сбербанкдан пул ўтказмалари қабул қилиш имконияти йўлга қўйилди;

Ёзда ИТБ гуруҳининг Шарм аш-Шайх шаҳрида (Миср) бўлиб ўтган учрашувида Ориент Финанс Банк Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси раҳбарлари музокара ўтказди;

5 июль куни банк раҳбарияти АКА-BANK (Германия) вакиллари билан учрашди;

Августда "Юнистрим" пул ўтказмаларини қайта йўлга қўйди;

Мустақиллик байрами арафасида HUMO тўлов тизими Ориент Финанс банкни "Халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда етакчи" деб эътироф этди;

Сентябрда Ориент Финанс банк устав капитали 202 млрд. сўмга оширилиши маълум қилинди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 26 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Марказий банк "Туркистонбанк" ва “HI-TECH BANK”ларнинг лицензияси қайтариб берилиши борасида баёнот берди

Ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда “Туркистонбанк” ҳамда “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкларининг банк фаолиятини амалга оширувчи лицензияси қайтариб берилиши юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, Марказий банк Бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан, “HI-TECH BANK” ХАТБдан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган бўлиб, шу куни “HI-TECH BANK” тугатиш жараёни бошланган.

“HI-TECH BANK” ХАТБ томонидан қонунчиликка мувофиқ, ҳар қандай манфаатдор шахс судга мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, Марказий банк қарори юзасидан судга мурожаат қилинган. Банкнинг Марказий банк қарори юзасидан судга мурожаати процессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилиши мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Чет эл капитали иштирокидаги"Invest Finance Bank" акциядорлик-тижорат банки

Ташкил топган санаси: 24 декабрь, 2007 йил;
Банк шиори: Мижоз — бизнинг асосий қадриятимиз;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Азиз Ахмаджонов ("Ekopen" ХК Бош директори);
Банк Бошқарув раиси: Бобур Бурханов;
Ходимлар сони: 1200 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Т.Шевченко к., 1-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Февралда Инфинбанк Ислом тараққиёт банки тузилмаларидан 25 млн. доллар маблағ жалб қилди. Шу ойда "муробаҳа" маҳсулотини тақдим қилди. Июнда банк Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация Шарм аш-Шайх (Миср) шаҳридаги ИТБнинг йиллик йиғилишида иштирок этди;

Мартдан бошлаб Инфинбанк виртуал VISA карталар чиқаришни бошлади. Шунингдек, банкнинг мобил иловасида VISA Direct пул ўтказмалари хизмати йўлга қўйилди;

Апрелда банк ходимлари экологик акция доирасида Тошкентда 200 туп дарахат ўтқазди;

Май ойида банкнинг Шоҳруҳобод (Қўқон шаҳри), июнь ойида эса Норин (Норин тумани) БХМлари, шунингдек Сергели мини-банки ёпилди. Май ойида Инфинбанк Наманган филиалига қарашли Учқўрғон ва Уйчи филиаллари манзили ўзгарди;

Апрелда банк ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг расмий ҳомийси бўлди. Декабрда тақдим қилинган ногирон-ампутант футболчилар тўғрисида суратга олинган "Матонат" филмига ҳам банк ҳомийлик қилди;

Июлда Инфинбанк ўзининг колл-маркази учун қисқа рақамни (1214) йўлга қўйди;

Сентябрда ижтимоий тармоқларда Инфинбанкдан хакерлик йўли билан пул ўғирлангани тўғрисида хабарлар тарқалди ва банк бу хабарга расмий муносабат билдирди;

Банк сентябрдан декабрга қадар "Таиландга 100 доллар эвазига" мега-акциясини ўтказди;

Октябрда банк акциядорлари банкнинг 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиришга қарор қилди. Декабрдаги акциядорлар умумий йиғилишида тақсимланмаган фойданинг яна 35 млрд. cўмини устав капиталини оширишга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилинди;

Ноябрда Самарақанддаги форумда Инфинбанк Халқаро ислом савдо молияси корпорацияси (ITFC) билан 10 млн. долларлик қўшимча битим имзолади.

Декабрда банк ташкил топганининг 15 йиллигини нишонлади;

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки

Ташкил топган санаси: (Ўзтадбиркорбанк сифатида) 7 январь, 1993 йил;
Банк шиори: Фаровон ҳаёт пойдевори;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Одилбек Исаков (Молия вазири ўринбосари);
Банк Бошқарув раиси: Ориф Бўтаев;
Ходимлар сони: 3400 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Лутфий кўчаси, 14-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Йил бошида Микрокредитбанк тадбиркорлар учун мобил телефонлар орқали (NFC технологияси) тўловлар қабул қилиш имкониятини тақдим қилди;

Февралда банк банк UZCARD-МИР кобейж картасини тақдим қилди;

Февраль ойида 1,35 трлн. сўмлик оддий акцияларни ёпиқ обуна йўли билан жойлаштирди;

Мартдан бошлаб банкнинг Боёвут туман филиали, майдан Сурхондарё вилоят филиали, октябрдан эса Навоий минтақавий филиали янги бинода фаолиятини давом эттирмоқда. Апрелда банкнинг ҳудудлардаги 13 та минибанки БҲМларга айлантириши маълум қилинди. Ноябрда Микрокредитбанкнинг Келес филиали тугатилди. Декабрда банкнинг Янгиқўрғон (Наманган вилояти) ва Шўрчи (Сурхондарё вилояти) БХМлари ташкил қилинди;

16-17-март кунлари банк ходимлари учун германиялик эксперт Флориан Редлингсхёфер иштирокида семинар-тренинг ўтказилди;

Март ойида Микрокредитбанк HR департаменти ўзининг Телеграм каналини очди;

Бу йил Микрокредитбанк Бошқарувига бир нечта янги кадрлар жалб қилинди. Март ойида А.Ҳамидов банк Бошқарув раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Октябрда банк Бошқарув раиси ўринбосари в.в.б. лавозимида ишлаб келган Умрбек Жуманиёзов Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди. Декабрда эса И.Мамажонов ва И.Жуманиязов банк Бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинландилар;

Апрелда Микрокредитбанк Yeoju техника институти билан ҳамкорликда олимпиада ташкиллаштирди. Июнда эса банк ушбу таълим муассасаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади;

Июнда банк Unistream халқаро пул ўтказмалари тизими орқали чет давлатларга пул жўнатиш имкониятини йўлга қўйди;

Ёзнинг бошида банк ХСРИКдан 50 млн. доллар ажратилиши бўйича келишувга эришди. Ноябрда Самарқанддаги форум доирасида ислом корпорацияси билан 30 млн. долларлик ҳамкорлик келишувини имзолади;

Июнь ойи охирида Микрокредитбанк "Оилакредит" дастури доирасида таклиф ва шикоятларни қисқа муддатда кўриб чиқиш учун янги бот ишга туширди;

Июлда банкнинг мобил иловасида "Face ID" функцияси ишга туширилди;

Июлдаги матбуот анжуманида банк ребрендинг амалга ошириши маълум бўлди. 26 август санасида банк ребрендингни амалга оширди ва банк номи MKBANK бўлди. Банкнинг янги шиори ва янги корпоратив веб-саҳифаси тақдим этилди;

Сентябрда MKBANK Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳамкорлик қилишга келишиб олди;

Октябрда банк тизимида "MKBANK Erudit" интеллектуал ўйинларига старт берилди;

Самарқанддаги форумда Микрокредитбанк ва Accion International (АҚШ) билан муҳим ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди;

Ноябрда Чилонзорда чакана банк хизматлари кўрсатишга мўлжалланган Smart Office фаолиятини йўлга қўйди.


#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦Ziraat Bank Uzbekistan олтинчи филиалини Андижонда очди

27 декабрь куни "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Андижон филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Андижон вилояти ҳокимлиги, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси вакиллари, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар, Туркия дипломатик миссияси вакиллари ва маслаҳатчилари, шаҳардаги банклар вакиллари, кўплаб мутасаддилар, ишбилармонлар ва фуқаролар иштирок этди.

Ziraat Bank Андижон филиали банкнинг республикадаги олтинчи хизмат хизмат кўрсатиш офиси ҳисобланади. Ҳозирга қадар банкнинг Корпоратив шўъбаси, Чакана шўъбаси, Юнусобод филиали, Самарқанд офиси ҳамда Фарғона офиси мижозларга кенг қамровли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Туркиянинг Ziraat молия гуруҳи 1993 йилда Ўзбекистон банк тизимига биринчи хорижий капитал иштирокидаги банк сифатида қадам қўйган. 2017 йилдан буён банк устав капиталидаги хорижий капитал улуши 100 фоизга етказилди ва молия муассасаси Ziraat Bank Uzbekistan номи билан фаолиятини давом эттирмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Акциядорлик тижорат банки "Қишлоқ қурилиш банк"

Ташкил топган санаси: (Ғаллабанк номи билан) 2 август, 1994 йил;
Банк шиори: Фаровон ҳаётингиз хизматида;
Банк Кузатув кенгаши раиси: Жамшид Қўчқоров (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири);
Банк Бошқарув раиси: Алишер Муратов;
Ходимлар сони: 2700 га яқин;
Манзили: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 18А-уй.

📆 Банкда йил давомида бўлган муҳим воқеалар:

Январь ойида Қишлоқ қурилиш банк Rost24 нашри ташаббуси билан ўтказилган "Йил танлови - 2021" танловида "ОАВ эътиборини қозонган банк" деб топилди;

Бу йил банк ўзининг янги VISA процессинг марказини ишга туширди. 10 февралдан бошлаб босқичма-босқич ўзининг эски турдаги VISA карталарига хизмат кўрсатишни тўхтататиб борди;

Банк VISA карталари ва бошқа маҳсулотларидан фойдаланувчи мижозлари ўртасида йил давомида турли акциялар ўтказиб келди;

14 март куни ҚҚБ 300 млрд. сўмлик депозит сертификатларини сотувга чиқарди;

Апрель ойида банк барча филиалларини ягона МФО (01037)га ўтказиш жараёнини бошлади ва июлга келиб ушбу ўзгаришни муваффақиятли якунлади;

Март ойидан Қишлоқ қурилиш банкнинг филиалларида эрталаб 8:00 дан 18:00 га қадар (тушлик вақтисиз) хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди;

Бу йил Қишлоқ қурилиш банкнинг 12 нафар ходими Nextree Inc. компанияси (Жанубий Корея) ҳамкорликда IT йўналишидаги малакасини оширди. Сентябрда банк ходимлари Латвияда тажриба орттириб қайтишди;

Апрелда банк акциядорлари литвалик Mantas Šukevičiusни, августда эса ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Бруно Балванерани Кузатув кенгаши аъзолигига сайлади;

Июнь ойида банк Бошқарув раиси маслаҳатчиси Ғафуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳри ҳокими этиб тайинланди;

Ёзнинг бошида Қишлоқ қурилиш банк муробаҳали молиялаштириш турини (исломий молия) йўлга қўйди. 1-4 июнь кунлари Мисрда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки гуруҳи конференциясида умумий қиймати 65 млн. доллар бўлган линияларини молиялаштириш юзасидан дастлабки келишувга эришди;

Июнда ҚҚБ Германиянинг Коммерцбанки билан “Шодлик” лойиҳаси бўйича 7 млн. евролик кредит келишувини имзолади;

Июлда Қишлоқ қурилиш банк Fitch Ratings томонидан барқарор деб баҳоланди;

Августда Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Алишер Муратов Фарғонада тадбиркорлар билан учрашди;

Сентябрда Қишлоқ қурилиш банк давлат банклари орасида биринчи бўлиб норезидентларга хизмат кўрсатиш шартларини қатъийлаштиришини маълум қилди;

Октябрда банк акцияларини маҳаллий бозорга оммавий жойлаштириш (FPO) учун “Аvesta Investment Group” МЖЧ билан андеррайтерлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолади;

Ноябрь ойида Валюта биржаси савдо платформасида Қишлоқ қурилиш банк иштирокида илк бор фьючерс битимлари тузилди;

Самарқандда ноябрнинг бошида бўлиб ўтган халқаро форумда Қишлоқ қурилиш банк тақдимоти ўтказилди;

Кузда лицензияси чақириб олинган Туркистонбанк ва Hi-Tech Bank омонатчиларининг маблағларини қайтариб бериш учун Қишлоқ қурилиш банк агент-банк сифатида танланди. Банк 22 декабрга қадар "Туркистон" ХАТБнинг 1050 га яқин омонатчисига 326 миллиард сўм атрофида пуллар тўлаб берди;

Ноябрда Қишлоқ қурилиш банк муассислигидаги "Perfect Insurance" суғурта компанияси акциялари биржа котировкаларига киритилди;

9 декабрь куни VISA AWARDS 2022 танловида Қишлоқ қурилиш банк “Driving cashless together” номинацияси бўйича тақдирланди.

#йилликдайжест


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 22 декабрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz