Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
270 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
“Гарант банк” АЖ банкнинг операцион моделини трансформация қилишни бошлади

"Гарант банк" АЖ етакчи консалтинг компанияларидан бири — “Expera Digital IT Consulting” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда банкнинг операцион моделини трансформация жараёнларини бошлади. Мазкур жараён бутун банк учун мураккаб ҳисобланиб, у ташкилий тузилмани, иш фаолиятини мониторинг қилиш тизимини, бизнес жараёнларини оптималлаштиришни ва бошқа муҳим элементларни ўз ичига олади.

Жараёнлар давомида банкнинг чакана бизнес ҳамда кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатиш тизимини ўзгартириш бўйича ташаббусларни амалга ошириш режалаштирмоқда. Бу — мижозлар учун маҳсулот таклифини кўриб чиқиш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш, самарадорликни назорат қилиш учун KPI тизимини яратиш ва савдо каналларини ривожлантиришни ўз ичига олади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/894


@bankers_uz
🏦 4 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Трастбанк иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форумида бир қатор меморандум ва битимларни имзолади;

🚔 Тошкентда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди;

🏦 “Гарант банк” АЖ банкнинг операцион моделини трансформация қилишни бошлади;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда;

🏦 Shaffof-moliya ҳамда Nayuta МЧЖлар микромолия ташкилотлари реестрига киритилди;

🏦 Иқтисодий форум доирасида Қишлоқ қурилиш банк тақдимоти ўтказилди;

🏦 Туронбанк тизими ходимлари ўртасида "Туронбанк - интеллект" ўйинлари бошланди;

🏦 Форум доирасида Марказий банк раҳбарияти JP Morgan Chase банки, City Bank ва Озарбайжон Марказий банки вакиллари билан учрашди;

🏦 Самарқанддаги форумда Микрокредитбанк ва Accion International (АҚШ) билан муҳим ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 15 сўм 8 тийинга кўтарилди ва 7 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 132 сўм 41 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 7 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Туркистонбанкнинг айрим мижозлари субординар қарзларни давлат томонидан қайтарилишини талаб қилмоқда

Ижтимоий тармоқларда ва айрим сайтларда тугатилаётган Туркистонбанкнинг "57 та омонатчиси ўз пулларини ололмаётгани" тўғрисида хабарлар тарқалди. Уларнинг банкка "жойлаштирган" суммалари тахминан 59 млрд. сўм атрофида эканлиги айтилган. Бироқ, омонатчи сифатида тақдим этилаётган шахслар Туркистонбанк билан субординар қарз шартномаси имзолагани маълум бўлган.

3 ноябрь куни Туркистонбанкни тугатиш комиссияси йиғилишида банк билан субординар қарз шартномасини имзолаган мижозларга пуллари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан қоплаб берилмаслиги билдирилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, субординар қарз бўйича мажбуриятлар банк тугатилаётганда депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилади. Шунингдек, субординар қарз бўйича мажбуриятлар банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши керак. Яъни субординар қарз эгалари ўз пулини ҳаммадан кейин, фақат акциядорлардан олдин олади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/899


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 5-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Туркистонбанкнинг айрим мижозлари субординар қарзларни давлат томонидан қайтарилишини талаб қилмоқда;

🏦 🏦 Кеча — 6 ноябрь куни "Туронбанк" АТБ ташкил топганини 32 йиллигини нишонлади, бугун — 7 ноябрда эса, "Асакабанк" АЖ ташкил топганининг 27 йиллигини нишонламоқда;

🏦 Агробанк “Samarkand Marathon” хайрия марафонида иштирок этди (фотогалерея);

🏦 Молия вазирлигида банк сектори трансформацияси масалалари муҳокама қилинди;

🏦 "Туронбанк-интеллект" ўйинларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Ўзмиллийбанк 4 та вилоятда халқаро пул ўтказмалари бўйича операцияларни вақтинча тўхтатмоқда;

🏦 Трастбанк YouTube ижтимоий тармоғида ҳам ўз саҳифасини очди;

🏦 Asia Alliance Bank бошланғич тўловсиз автокредит таклиф қилмоқда;

🏦 Урганчда "MKBANK Erudit" интеллектуал ўйинининг навбатдаги ҳудудий босқичи бўлиб ўтди;

🏦 Халқ банки жисмоний шахсларга бепул HUMO карталарини очиш акциясини йил якунига қадар узайтирди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 38 сўм 63 тийинга кўтарилди ва 8 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 171 сўм 4 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 8 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Марказий банкда низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан Марказий банк ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.

Апелляция кенгаши Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом талабларига асосан фаолият олиб боради. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулоса берилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда "Ритейл Марказий Осиё" форуми бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларида электрон тижорат ва чакана савдонинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларига бағишланган "Retail Central Asia" халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтади.

Форум Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилади.

ПЛАС-Форумда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, шунингдек Design Thinkers, Senteo inc., Baraka Market, Magnum, UZUM, Bellstore, Макро, Korzinka, Bi1, Maydala, NielsenIQ, OLCHA STORE, Data Insight, SNRG GROUP, Узбекистон почтаси, Ishonch, Л’Этуаль, "Верный" савдо тармоғи, AliExpress каби халқаро ва Ўзбекистон компаниялардан вакиллар иштирок этадилар.

Батафсил маълумот ва форумда рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали.


@bankers_uz
Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ипотека кредитлашни ривожлантириш учун навбатдаги кредит ажратиш қарорини маъқуллади. Бу ҳақда банк матбуот хизматига асосланиб, Спот хабар бермоқда.

150 миллион доллар миқдоридаги қарз маблағлари Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига тақдим этилади. Компания, ўз навбатида, ушбу ресурсларни тижорат банкларига жойлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, ОТБ Ўзбекистонга биринчи марта бу йўналишда 2019 йилда ресурсларини тақдим этганди. 150 млн. долларлик транш 2023 йил март ойи охиригача берилиши режалаштирилган бўлса-да, ипотека кредитларига бўлган талаб юқори бўлганлиги сабабли ресурслар муддатидан бир йил аввал тугаганди.


@bankers_uz
🏦 8 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банкда низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди;

🏦 Осиё тараққиёт банки ипотека бозори учун яна 150 миллион доллар ажратади;

📝 Жорий йил 9 ойи давомида Наманган вилоятида банк соҳаси билан боғлиқ жами 162 та  жиноят иши кўрилган;

🏦 Марказий банк Туркистонбанкнинг субординар қарзи бўйича баёнот берди;

🏦 Асакабанк кичик ва ўрта бизнес мижозлари ўртасида “Исломий молиялаштириш” йўналишида сўровнома ўтказмоқда;

🏦 Трастбанк халқаро пул ўтказмалари учун SWIFT GPI стандартини жорий қилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўмга пасайди ва 9 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 157 сўм 4 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 9 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏠 2022 йилнинг ўн ойида 58,7 мингта фуқарога 11,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган

Марказий банк 2022 йилнинг 10 ойи давомида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, ўтган 10 ой давомида банклар томонидан жами 58 656 нафар фуқарога 11 трлн. 514 млрд. сўмдан зиёд ипотека кредитлари ажратилган. Ажратилган кредитларнинг 76 фоизи (44 349 нафар фуқарога 8 трлн. 769,7 млрд. сўм) бирламчи бозордаги уйларга, 24 фоизи эса (14 307 нафар фуқарога 2 трлн. 745,1 млрд. сўм) иккиламчи бозордаги уйларган ажратилган.

Ипотека кредитлари бўйича асосий ресурс манбаси (72,9 фоизи) сифатида Молия вазирлиги маблағлари (8 трлн. 394,8 млрд. сўм) бўлиб турибди.

Ипотека кредитлари асосан Тошкент шаҳри (3 трлн. 539,3 млрд. сўм), Самарқанд вилояти (955,1 млрд. сўм) ва Фарғона вилояти (948,7 млрд. сўм) расмийлаштирилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 9 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏠 2022 йилнинг ўн ойида 58,7 минг нафар фуқарога 11,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган;

🏦 Мамаризо Нурмуратов ХВЖ билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди;

🏦 Давр-банк хорижий валютадаги операциялар учун SWIFT GPI TRACKER маҳсулотини таклиф қилмоқда;

🏦 Марказий банкда валюта операцияларига доир ҳисоботларни автоматлаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди;

🏦 Hamkorbank расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун микроқарз тақдим этмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 35 тийинга кўтарилди ва 10 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 169 сўм 39 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 10 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 10 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 "Гарант банк" АЖ йиллик 24 фоиз устама ҳисобланувчи "Маъноли" омонатини таклиф қилмоқда;

🏦 Халқ банки журналист ва блогерлар ўртасида танлов ўтказмоқда;

🏦 Тенге Банк автокредитлар шартларини янгилади;

🏦 MKBANK 11 ноябр 20:00 дан 14 ноябр 04:00 гача HUMO тизимида такомиллаштириш ва янгилаш ишлари ўтказилишини маълум қилди;

🏦 ЎзСҚБнинг яшил лойиҳаларни молиялаштиришдаги фаоллиги яна бир бор эътироф этилди;

💳 Uzcard янги йил корпоративини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида event-индустриясидаги компаниялар ўртасида танлов эълон қилмоқда;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 25 сўм 47 тийинга кўтарилди ва 11 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 194 сўм 86 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 11 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Юридик шахслар ҳам банк ҳисобварақларини масофадан очиш имкониятига эга бўладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Қарорда тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун бир қанча янгиликларни амалиётга жорий қилиш кўзда тутилган.

Хусусан, 2023 йил 1 майдан бошлаб, тижорат банкларига ариза берувчини масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат берилмоқда.

Батафсил — https://bankers.uz/news/909


@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон АҚШ давлат облигацияларини сотиб олиш фикридан қайтди — Беҳзод Ҳамраев

Ўзбекистон олтин-валюта захираларини АҚШ ва Хитой суверен облигациялари сотиб олиш ҳисобига диверсификация қилиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган форумда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевдан маълумот олган ҳолда Bloomberg нашри хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, охирги чоракда дунёнинг иккинчи рақамли олтин сотиб олувчиси бўлган Ўзбекистон Марказий банки "хавфсизлик ёстиқчаси" сифатида олтин қуймадан яхшироқ нарса йўқ деб ҳисоблайди.

"Биз ғазначилик қимматли қоғозларига сармоя киритиш ҳақида ўйлаган эдик, бироқ бозорнинг ўзи бунга йўл қўймади", - деб иқтибос келтирмоқда нашр Беҳзод Ҳамраевдан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июлда Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раҳбарияти Ўзбекистон ҳукумати заҳираларни диверсификациялаш мақсадида, ривожланган давлатлар қимматли қоғозларини сотиб олишга қарор қилгани ҳақида айтилган эди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/910


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 11 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦
Юридик шахслар ҳам банк ҳисобварақларини масофадан очиш имкониятига эга бўладилар;

✍️ 11 ноябрь — Ўзбекистонда "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин;

🏦 Ўзбекистон АҚШ давлат облигацияларини сотиб олиш фикридан қайтди — Беҳзод Ҳамраев;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Урганчда ҳам "Тадбиркорлар мактаби"ни очди;

🏦 MKBANK'нинг чакана хизматларидан 25 декабрга қадар фойдаланганлар қимматбаҳо совғалар ютиб олиши мумкин;

🏦 ANORBANK иловаси орқали 15 декабрга қадар мобил алоқа учун пул тўлаганлар эса Iphone 14 ютиб олиши мумкин;

🏦 Марказий банк раиси ўринбосари А.Камалов меҳнат жамоасидаги ёшлар билан учрашди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 04 тийинга кўтарилди ва 14 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 206 сўм 90 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк бугун ўз касб байрамини нишонлаётган тиббиёт ходимларини табриклайди ва ушбу касб эгалари учун алоҳида шартларда кредитларни таклиф қилади.

Бир йилдан ортиқ меҳнат стажига эга бўлган соғлиқни сақлаш тизими ходимлари Трастбанкдан қуйидаги шартларда кредитларни расмийлаштиришлари мумкин:

🔹Микроқарз:
- Миқдори: 50 000 000 сўмгача;
- Муддати: 36 ойгача;
- Фоиз ставкаси: 22 фоиздан.

🔹Автокредит:
- Муддати: 48 ойгача;
- Фоиз ставкаси: 22 фоиз;
- Бошланғич тўлов: 30 фоиз.

Қўшимча маълумот учун қисқа рақам — 1287

🏦 "Трастбанк" — ишонч билан юзма-юз!

Сайт | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM