Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.43K photos
263 videos
24 files
4.41K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
🏦 "BANK APELSIN" АЖ номи "UZUM BANK" АЖга ўзгартирилиши расман маълум бўлди

"BANK APELSIN" АЖ акциядорининг жорий йил 31 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк номини "UZUM BANK" АЖга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Корпоратив Ахборот ягона порталида маълум қилинди.

Қарорда банк бошқарувига банк номи "UZUM BANK" АЖга ўзгарганлиги муносабати билан, уставга тегишли ўзгартириш киритиш ва мазкур ўзгартиришни тегишли равишда рўйхатдан ўтказиш топшириғи берилган.

28 октябрь куни Apelsin иловасининг навбатдаги янгиланишида унинг Uzum экотизимига қўшилгани эълон қилинганди ҳамда мижозларга янгиланган оммавий оферта шартномасини таклиф қилганди. Шунингдек ушбу янгиланишда илова брендидаги сариқ ранг бинафша рангга ўзгарганди.

Эслатиб ўтамиз, банкнинг ягона акциядори "Капиталбанк" АТБ ҳисобланади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида меморандум имзоланди

Жорий йил 2 ноябрь куни "Туронбанк" АТБ ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида кадрлар тайёрлаш ва улар заҳирасини яратиш бўйича меморандум имзоланди. Имзолаш маросимида “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Чори Мирзаев ва университет ректори Содиқ Сафоев иштирок этишди.

Шунингдек, “Туронбанк стипендияси”га лойиқ топилган университетнинг 9 нафар талабасига махсус сертификатлар ҳам топширилди. Ушбу талабалар бевосита банкнинг доимий эътиборида бўлиб, таълимнинг 3 – босқичидан Туронбанкда ўз фаолиятларини бошлаш имконига эга бўладилар. Шунингдек, университетни якунлагач эса шу ерда тўлиқ иш билан таъминланадилар.

Батафсил - https://bankers.uz/news/889


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 "UZCARD"га янги бош директор тайинланди

Ягона умумреспублика процессинг маркази — (UZCARD) аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан Олимжон Асрорович Зокиров UZCARD бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

О.Зокиров 2019 йилдан буён UZCARD’да турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Компания бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланишидан аввал бош директорнинг молиявий технологиялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2020 йил ноябрь ойидан компания бош директори бўлиб ишлаб келган Фаррух Зияев компания таркибидаги бошқа лавозимга ўтганлиги маълум қилинган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 2 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🚔 Музработ тумани ҳокими ўз яқин қариндошларига 166 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратган;

🏦 "BANK APELSIN" АЖ номи "UZUM BANK" АЖга ўзгартирилиши расман маълум бўлди;

💳 "UZCARD"га янги бош директор тайинланди;

🏦 Туронбанк ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида меморандум имзоланди;

🏦
Марказий банк раҳбарияти Қозоғистон Миллий банки раиси Г.Пирматов билан, шунингдек, Швейцария Миллий банки бошқаруви Кенгаши аъзоси А.Занетти билан учрашди.

🏦 Эртага Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа офиси томонидан амалга оширилган ишлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилади;

🏦 🏦 Валюта биржаси савдо платформасида Асакабанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банк иштирокида илк бор фьючерс битимлари тузилди;

🏦 Tenge Bank автокредит расмийлаштираётган мижозлар учун янги — "Буюрсин" акциясини эълон қилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 21 сўм 92 тийинга пасайди ва 3 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 108 сўм 03 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 3 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Anorbank мобил иловасида давлат хизматлари сервиси қўшилди

Anorbank мобил иловасининг янгиланган версиясида My.gov.uz интерактив давлат хизматлари сервиси қўшилди. Ҳозирда илова орқали 7 та давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Бундай хизматлар сирасига фуқаро доимий яшаш жойида рўйхатга олинганлиги тўғрисида кўчирма, C0VID-19 вакцинация рўйхатидан ўтганлиги ва мақомини текшириш, Ўзбекистон ҳудудига автотранспорт воситаларида олиб кириладиган юклар тўғрисида маълумот олиш ҳамда юридик шахслар ва ЯТТларнинг ҳисоб маълумотлари билан танишиш кабилар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона портал (my.gov.uz) даги электрон давлат хизматларини курсатишга рухсат берилган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк Самарқанддаги форумда 35 млн. долларлик битим имзолади

Самарқанд шаҳри 3-4 ноябр кунлари ўтказилаётган “Ўзбекистон иқтисодий форуми”га мезбонлик қилмоқда. Унда тажрибали хорижий иқтисодчилар, инвесторлар, халқаро экспертлар ва мамлакатимиз молия бозорининг етакчилари иштирок этишмоқда.

Форумда иштирок этаётган “Туронбанк” АТБ Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси ва Савдони Молиялаштириш Халқаро Ислом Корпорацияси билан умумий ҳисобда 35 млн. АҚШ долларига тенг ўзаро келишув битимини имзолади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/893


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 MKBANK 30 млн. долларлик ҳамкорлик келишувини имзолади

Самарқанд шаҳридаги 2-Ўзбекистон халқаро иқтисодий форумида "Микрокредитбанк" АТБ ҳам иштирок этмоқда.
Бугун «Микрокредитбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ўртасида 30 млн. долларлик ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Мазкур келишув исломий молиялаштириш тамойиллари асосида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш хусусий секторни молиялаштиришни кўзда тутади.

Шунигдек, "Микрокредитбанк" АТБ ва Accion International компанияси ўртасида Янги микромолия ташкилотига инвестициялар жалб қилиш бўйича ҳамкорлик олиб бориш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 3 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🇺🇿 Бугун Самарқанд шаҳрида Иккинчи Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади;

🏦 Anorbank мобил иловасида давлат хизматлари сервиси қўшилди;

🏦 Туронбанк Самарқанддаги форумда 35 млн. долларлик битим имзолади;

🏦 Форум доирасида Агробанк иккита муҳим келишувга эришди;

🏦 MKBANK форум доирасида 30 млн. долларлик ҳамкорлик келишувини имзолади;

🏦 🏦 Форумда Халқ банки тақдимот ўтказди, Қишлоқ қурилиш банк томонидан эртага тақдимот ўтказилади;

🏦 Бугун Ўзсаноатқурилишбанк навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди;

🏦 Форумда Алоқабанк ҳам муҳим келишувларга эришди;

🏦 Tenge Bank “Омадли харид” акциясининг навбатдаги босқичи ғолибларини тақдирлади;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 30 тийинга кўтарилди ва 4 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 117 сўм 33 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 4 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Трастбанк иккинчи Ўзбекистон иқтисодий форумида бир қатор меморандум ва битимларни имзолади

Самарқандда бўлиб ўтаётган форум доирасида "Трастбанк" ХАБ ХСРИК, Иорданиянинг ICS FINANCIAL SYSTEM компанияси ҳамда Австриянинг Райффайзен банки билан меморандум ва битимларни имзолади.

Хусусан, Трастбанк билан Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК) ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, томонлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттирилади.

Трастбанк ХСРИК билан 2018 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда, бугунги кунга қадар жалб қилинган линияларнинг умумий ҳажми 17 миллион АҚШ долларини ташкил этади.


Батафсил: https://bankers.uz/news/895


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Тошкент шаҳар Сергели туманида 2,5 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Сергели туман бўлими хабарига кўра, “I-A” МЧЖ раҳбари ва бошқалар банк филиалидан эҳтиёт қисмларни сотиб олиб, савдо фаолиятини кенгайтириш учун ажратилган 2,5 млрд. сўм имтиёзли кредит эвазига “I.T.” МЧЖ томонидан эҳтиёт қисмлар етказиб берилмаган бўлсада, гўёки эҳтиёт қисмлар етказиб берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йил 3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида Ўзсаноатқурилишбанк ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ўртасида мандат хати имзоланди.

Ҳужжатга кўра, ХМК томонидан банкка 50 млн. АҚШ доллари миқдорида субординацияланган кредит ажратиш ҳамда еврооблигацияларни муомалага чиқариб, уни хусусий тарзда жойлаштиришга кўмаклашув тақдим этилади.

Бу билан корпорация Банк капиталининг етарлилигини таъминлаш орқали унинг хусусийлаштиришдан аввалги тадбирларига кўмаклашни кўзда тутмоқда. Хусусан, Банкнинг кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш имкониятини ошириш ҳамда халқаро капитал бозорларида еврооблигацияларини иккинчи бор жойлаштиришини моддий ва консультатив қўллаб-қувватлайди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/897

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM