Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.43K photos
263 videos
24 files
4.41K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
🏦 Гарант банк жамоаси учун навбатдаги тимбилдинг ташкиллаштирилди

"Гарант Банк" АЖ топ-менежерлари учун жамоани шакллантиришга қаратилган тимбилдинг тадбири ташкил қилинди.

Корпоратив маданиятни шакллантиришга қаратилган турли тадбирларни ўз ичига олган мазкур тимбилдинг, банкда жамоавий руҳ ва аҳиллик кайфиятини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди.

Тадбирлар давомида ҳамкасблар турли жамоавий ўйинлар орқали яхши кайфият ҳамда энергия олиш билан бир қаторда, банкнинг стратегик мақсад ва вазифаларига эришишга туртки берувчи ўзига ҳос учрашувда ҳам иштирок этдилар.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bankers.uz — Live
🏦 Bankers.uz жамоаси "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банки ташкил топганлигининг 100 йиллик юбилейи билан қутлайди!

Ўзбекистондаги энг йирик ва етакчи банклардан бирининг фаолиятига зафарлар, меҳнат жамоасига эса куч-қувват ҳамда бирдамлик тилайди!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 28 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Гарант банк жамоаси учун навбатдаги тимбилдинг ташкиллаштирилди;

🚓 Бухоро ва Хоразмда имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Apelsin мобил иловасида Uzum экотизимига қўшилгани маълум қилинди ва илова интерфейси ўзгарди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ташкил топганига 100 йил бўлди;

🏦 Универсалбанк Team университетининг танловида ғолиб бўлган 3 талабага ҳомийлик ёрдамини кўрсатди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 15 тийинга кўтарилди ва 31 октябрдан бошлаб расмий курс 11 180 сўм 48 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 31 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Микрокредитбанк Қашқадарё вилоятидаги паррандачилик корхонасига пресс-тур уюштирди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни "Микрокредитбанк" АТБ ҳамда "Паррандасаноат" уюшмаси томонидан Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган тадбиркор Бахриддин Ниязов раҳбарлик қилаётган “Чўл паррандаси” МЖЧда бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари парранда гўшти (бройлер товуқлари)ни кўпайтириш жараёни билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/884


@bankers_uz
🏦 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 9 ойлик якунлари бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳи тайёрланди

Мазкур шарҳда банклар томонидан кредитлаш операциялари ва кредит портфелининг сифати, хусусан муаммоли кредитлар ва уларга яратилган заҳиралар миқдори таҳлили, шунингдек, банкларнинг ликвидлилик ва рентабеллик кўрсаткичлари, шу жумладан депозитлари таркиби таҳлил қилинган.

Шарҳ билан батафсил ушбу ҳаволада танишиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 1 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
ДСҚ талабига кўра Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари ва банклар ўз иловаларидаги муҳим функциялардан айримларини ўчирмоқда

Ўзбекистондаги йирик тўлов ташкилотлари - Payme, Click ва бошқалар, шунингдек банкларнинг иловалари, хусусан Apelsin 2022 йил 1 ноябрдан эътиборан, ўз иловаларидан истеъмолчи-мижозлар учун керакли функциялардан айримларини — жойида тўлов (русчада "оплата на местах") ҳамда QR-тўлов функцияларини ўчиришга мажбур бўлишмоқда. Бу ҳақда тўлов ташкилотлари ўзларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида, шунингдек иловалари орқали хабарларда маълум қилишган.

Ушбу ҳаракатга катта эҳтимол билан Давлат солиқ қўмитасининг тўлов тизимларидан жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Телеграм каналларида тўлов каби барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилганлиги бўлиши мумкин. Қўмитанинг тегишли хатида мазкур талаблар кўрсатиб ўтилган.

Ҳолат ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/885


@bankers_uz
"Алоқабанк"дан иккиламчи бозордан автомобиль сотиб олиш учун автокредит!

Иккиламчи бозордан автомобиль сотиб олиш учун Алоқабанк томонидан 300 млн. сўмгача автокредит расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди. Бунда:

• Дастлабки тўлов 25 фоиз;
• Муддати 60 ойгача;
• Фоиз ставкаси 25 фоиздан бошланади.

Автокредитни расмийлаштириш учун банкнинг барча хизмат кўрсатиш марказларига ташриф буюринг.

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube | Реклама
Бойсун туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан кредит маблағларини талон-торож қилиш бўйича Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида аниқланган ҳолатлар маълум қилинди.

Хусусан, текширувлар давомида тумандаги кичик корхона раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан тикувчиликни ривожлантириш учун тикув машинаси, асбоб ускуна ва хом ашёлар сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини мақсадсиз сарфлаб, жами 428,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда эса, фермер хўжалиги раҳбари 6 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз таъминотчи корхоналар ҳисоб рақамига 174 млн. сўм кредит маблағини ўтказиб, фуқароларга чорва молларни олиб бермасдан, ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари фош этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
🏦 1 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦🔄🔄 ДСҚ талабига кўра Ўзбекистондаги тўлов ташкилотлари ва банклар ўз иловаларидаги муҳим функциялардан айримларини ўчирмоқда;

🚓 Бойсун туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Давр банк мобил иловаси орқали 13 ой муддатга йиллик 24 фоиз устама ҳисобланувчи онлайн омонатни таклиф қилмоқда;

🏦 2022 йилнинг III чораги учун бизнес кайфияти шарҳи тайёрланди;

❗️Ҳудудий электр тармоқларида профилактика сабабли 1 ноябрь 23:00 дан 3 ноябрь 22:00 га қадар банк кассалари ва мобил иловалар орқали тўловлар вақтинча қабул қилинмайди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 39 сўм 43 тийинга пасайди ва 2 ноябрдан бошлаб расмий курс 11 129 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 2 ноябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz