➖ Чакана хизматларни ривожлантириш;
➖ Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш;
➖ Банк карталарига хизмат кўрсатиш;
➖ Мобил иловани ривожлантириш.
Номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади:
1. Олий иқтисодий маълумот, халқаро сертификат ва дипломлар;
2. Рус ва инглиз тилларини аъло даражада билиш;
3. Йўналиш бўйича камида 5 йил фаолият юритган бўлиши;
4. Бизнес жараёнларини соддалаштириш, янги банк маҳсулотлари, хизмат турлари ва сотув каналларини жорий қилиш, йўналиш бўйича банкнинг бозордаги улушини ошириш ва фаол мижозлар базасининг ўсишини таъминлаш бўйича малакага эга бўлиши.
Иш ҳақи суҳбат давомида келишилади.
Вакансиялар бўйича қуйидаги манзилга онлайн мурожаат қилиш сўралади:
Телеграм орқали мурожаат қилиш: +998 95 036 78 81
Электрон почта манзили: i.olimova@agrobank.uz
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
UZCARD яна хусусийлаштирилди
“Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ (UZCARD бренди) даги давлат улуши хусусийлаштирилди.
2020 йилнинг май ойида тадбиркор О.Турсунов компания устав капиталидаги 75 фоиз улуш эгасига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ ўша йилнинг август ойидаёқ у UZCARD таъсисчилари рўйхатидан чиқарилди ва 75 фоиз улуш 5 та давлат банкига — Ўзмиллийбанк (51%), Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Ипотека-банк ва Алоқабанкка (ҳар бирида 6 фоиздан) ўтказилди.
2022 йил март ойидаги ПҚ-168 сонли қарор доирасида банкларга тегишли бўлган UZCARD акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.
Тендер комиссияси UZCARD'нинг 75 фоиз улушини сотишга қарор қилди ва август ойи охирида хусусийлаштириш жараёнини эълон қилди.
Реестр маълумотларига кўра, давлат улуши компаниянинг қолган 25 фоизига эгалик қилган Мансур Усмонов, Камрон Акбаров, Тимур Азадов ва Обид Агзамхўжаевларга ўтказилган. Эндиликда уларнинг ҳар бири UZCARD'да 25 фоиздан улушга эга.

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 сўм 25 тийинга ошди ва 13 октябрдан бошлаб расмий курс 11 095 сўм 31 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 13 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил

"Ўзмиллийбанк" АЖ 30 сентябрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказди. Йиғилишда банкнинг 2022 йил I ярим йиллиги якунига кўра олган 985,96 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлаш қарори қабул қилинди.
Қарорда айтилишича, “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг 2022 йил I ярим йиллик натижасида олинган - 985 млрд. 961 млн. сўмдан ортиқ соф фойдаси тўлиқ банк капиталига йўналтирилади. Қўшимча чиқарилаётган акцияларни ёпиқ обуна орқали 2022 йил 26 сентябрь ҳолатига шакллантирилган реестрдаги акциядорлар улушларига мутаносиб равишда, яъни Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 555,2 млрд. сўм ва Молия вазирлигига 381,43 млрд. сўм улушда жойлаштирилади.
Мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўлов воситалари ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун давомида қайтарилади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларга ҳужум қилди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга уринган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Газета.уз хабар берди.
Капиталбанк М.Улуғбек филиали раҳбари 24 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 15 сентябрь куни банкка тегишли бўлган Чирчиқ шаҳар 9-кичик ноҳия ҳудудидаги ҳамда 20 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар А.Темур шоҳ кўчасидаги "Havas" савдо мажмуаси олдига ўрнатилган банкоматга номаълум шахслар томонидан бузишга уринганлиги аниқланганлиги баён қилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят шартнома асосидаги 3 нафар ҳарбий хизмат оддий аскарлари томонидан содир этилганлиги аниқланган. Жиноят иши тергови давомида 3 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Туркистон банк”да OSON фойдаланувчиларининг 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари музлатиб қўйилди” – Фарҳод Маҳмудов
Аввал хабар берилганидек, Марказий банк иккита тижорат банки — "Туркистон" ХАТБ ҳамда "HI-TECH BANK" ХАТБларнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди.
Мазкур вазият мамлакатдаги йирик электрон пул тизимларидан бири бўлган OSON учун ҳам жиддий муаммоларни туғдирган. Бу ҳақда компания асосчиси Фарҳод Маҳмудов Spot'га берга интервьюсида маълум қилган. Компания раҳбарининг айтишича, ҳозир қарийб 7,5 миллиард сўм музлатилган, шундан 1,5 миллиарди OSON фойдаланувчилари ҳамёнидаги электрон пуллардир.
Ҳозирда компания электрон ҳамёндан пулни тўғридан-тўғри банкка қайтаришни истаган фойдаланувчиларини йўналтиришга мажбур бўлаётганини маълум қилган. Бу эса компаниянинг олти йиллик обрўси ва қарийб ярим миллион долларлик инвестицияларини хавф остига қўяётгани айтилган.
Интервьюда Ф.Маҳмудов ҳозирда регуляторнинг чора-тадбирларини кутаётганини ва масалани қонун доирасида тезроқ хал қилинишини кутаётганини маълум қилган.

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 94 тийинга ошди ва 14 октябрдан бошлаб расмий курс 11 108 сўм 25 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 14 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
🗓 14 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил
@bankers_uz
"Гарант банк" АЖ кузатув кенгашининг 2022 йил 3 октябрда бўлиб ўтган йиғилишида банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилган.
Йиғилиш қарорига кўра бугунги кунга қадар Гарант банкда Муаммоли активлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Ҳошимов Отабек Анваржонович банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланган.
О.Ҳошимов 1984 йил туғилган, 2005 йил Фарғона Политехника институтини тугатган. 2005 йилдан бери банк тизимида, хусусан, Ўзмиллийбанкда турли лавозимларда ишлаган. 2022 йилдан бери "Гарант банк" АЖда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 20 тийинга ошди ва 17 октябрдан бошлаб расмий курс 11 131 сўм 45 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ANORBANK очиқ хат билан мурожаат қилди
"ANOR BANK" АЖ айрим медиа хизматлари томонидан ANORBANK билан ҳамкорлик шартномасини туза олмаганликларидан сўнг, банкка ахборот хуружини уюштиришга ҳаракат қилаётганликларини маълум қилди ва мазкур вазият бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига, шунингдек ахборот каналлари, мижозлар ва банк ҳамжамиятига очиқ хат билан мурожаат қилди.
Хатда ANORBANK айрим ижтимоий тармоқ фаоллари моддий манфаатдорлик йўлида банкнинг ишбилармонлик обрўсига путур етказувчи ва шахсий ҳаётга аралашувга йўл қўювчи хабарлар тарқатаётганига эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/865

Аввал хабар берганимиздек, сўнгги икки ой давомида АТ "Алоқабанк" ҳамда Bankers.uz жамоаси ҳамкорликда ташкиллаштирган "AloqaBrains" интеллектуал ўйинларининг финал баҳси бўлиб ўтди.
Ўйинлар дастлаб банкнинг барча ҳудудлардаги инфратузилмаларида, саралаш босқичлари шаклида ташкиллаштирилди, унда 140 га яқин жамоалар, 800 дан ортиқ банк ходимлари қатнашдилар.
Жорий йилнинг 15 октябрь куни — АТ "Алоқабанк" ташкил топганига 27 йиллиги муносабати билан "AloqaBrains" интеллектуал ўйинларининг финал баҳси ўтказилди. Финалда худудий босқичларда ғолиб бўлган 30 та жамоа иштирок этди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган финал ўйинида Алоқабанкнинг Миробод ҲКХКМ ходимларидан тузилган "Лидер" жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиб жамоага 42 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Шунингдек, 2-ўрин "Гудвил" (Андижон ҲКХКМ) жамоасига насиб этди ва жамоа 30 млн сўмни қўлга киритди. Бухоро ҲКХКМнинг "Юксалиш" жамоаси эса 3-ўрин ва 18 млн. сўм мукофот пули билан тақдирланди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM