Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилмоқда

Танловда Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент шаҳридаги ИНХА университети, Ўзбекистон миллий университетида банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроиқтисодиёт, статистика йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлимининг сўнгги курсида (4 курсда) ҳамда магистратурада таълим олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Иштирокчи ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши лозим. IELTS (камида 6.5 баллик) сертификатига эга бўлганлар инглиз тили тестидан озод этилади.

Барча ҳужжатлар талаба таҳсил олаётган университет ёки институтнинг ректоратига жорий йилнинг 9 сентябригача топширилиши лозимлиги айтилган.

Батафсил маълумот


@bankers_uz
Гарант банкнинг Амалиёт бошқармаси манзили вақтинчалик ўзгармоқда

“Гарант банк” АЖ Амалиёт бошқармаси биносида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, жорий йилнинг 7 сентябридан эътиборан, мижозларга вақтинчалик бошқа манзилда хизмат кўрсатади. Бу ҳақда, банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Барча банк операциялари вақтинчалик "Гарант банк" АЖнинг “Чинор” филиалида амалга оширилиши айтилган.

Маълумот тариқасида банкнинг "Чинор" филиали манзили Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 17 уй (мўлжал “Пойтахт” савдо мажмуаси ва “Зарафшон” Бизнес маркази) деб кўрсатилган.

“Гарант Банк” АЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва тез орада янгилланган филиалимизда кутиб қолади", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида собиқ "Савдогар" АТБ ўз номини "Гарант банк"ка ўзгартирган эди.


@bankers_uz
🗓 6 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилмоқда;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк 40 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланиш имкониятига эга кредит карталарини тақдим этди;

⭕️ Гарант банкнинг Амалиёт бошқармаси манзили вақтинчалик ўзгармоқда;

⭕️ Асакабанкда Мустақиллик байрами муносабати билан футбол мусобақаси ўтказилди;

⭕️ Anorbank мобил иловасига "Менинг уйим" функцияси қўшилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 9 сўм 43 тийинга пасайди ва 7 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 971 сўм 22 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 7 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Алоқа марказлари рақамларини қисқа рақамга ўтказган банклар (2022 йил, 7 сентябрь ҳолатига)


@bankers_uz
Туронбанк “Colvir banking system” автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлади

Банкнинг маълум қилишича, 5 сентябрдан бошлаб жорий қилинган янги тизимда ишлашга мижозлар ҳамда ходимларнинг мослашиши учун бир неча кун талаб этилади. Бундан ташқари, байрам кунлари молия муассасалари ишламаганлиги сабабли, банкка мижозларнинг оқими одатдагидан кўп. Шу сабаб, банк филиалларида ва офисларида навбатлар ҳосил бўлиши мумкин.

Туронбанк мазкур янги тизимга ўтаётганлиги, кутилаётган ўзгаришлар, бу даврда юзага келиши мумкин бўлган масалалар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали мижозларни огоҳлантирганлигини яна бир бор эслатган ҳолда, айни вазият бўйича муаммоли ҳолатларни ёритишда холисликка чақирмоқда. Бунда, ижтимоий тармоқлар фаолларига келаётган мурожаатларни банк матбуот хизматига тақдим этишлари сўралган.

Банк учун ўта муҳим ва синовли вазиятларда биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз, дейилган банкнинг расмий мурожаатида.


@bankers_uz
🗓 7 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Туронбанк “Colvir banking system” автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлади;

⭕️ Ўзмиллийбанк ҳам ўз алоқа маркази учун қисқа рақамни жорий қилди, шунингдек банк 31 йиллигини ҳам нишонламоқда;

⭕️ Hamkorbank юридик шахслар ва тадбиркорларга 5 йил муддатга 600 млн.сўмгача миқдорда нақд пулда кредит ажратилишини маълум қилди;

⭕️ ASIA ALLIANCE BANK халқаро VISA GOLD пластик карталарини чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш тарифларини пасайтирди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 26 сўм 39 тийинга ошди ва 8 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 997 сўм 61 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 8 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
⚡️Асосий ставка 15 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдирилди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тафсилотлар билан яқин вақтларда эълон қилинадиган расмий пресс-релизда маълумот берилади.


@bankers_uz
🗓 8 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Асосий ставка 15 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдирилди;

⭕️ Марказий банк Бошқарувининг2022 йил 8 сентябрда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз тақдим этилди;

⭕️ Инфинбанк I ярим йилликдаги соф фойдани тақсимлашни режалаштирмоқда;

⭕️Халқ банки Республика бўйлаб "Молия муассасаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда жамоатчилик билан алоқалар технологиялари” мавзусида семинар-тренинглар ўтказишни бошлади;

⭕️ 1 октябрдан бошлаб Асакабанк кассаларидан нақд пул олиш комиссияси 1 фоизни ташкил қилади;

⭕️ Марказий банк "Ozinterpay" МЧЖга "АИСТ" электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш учун рухсат берди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 20 сўм 1 тийинга пасайди ва 9 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 977 сўм 60 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 9 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Европа Марказий банки асосий фоиз ставкасини рекорд даражада оширди

Европа Марказий банки асосий ставкаларни 0,75 фоизга оширди. Бу ҳақда ЕМБ ўз сайтида маълум қилган.

Business Insider маълумотларига кўра, ўсиш евро ҳудуди тарихидаги энг кескин кўрсаткич бўлди. Қайта молиялаш ставкаси 0,5% дан 1,25% гача, депозит ставкаси эса нолдан 0,75% гача ошди. Сўнгги йилларда биринчи марта депозит ставкаси ижобий қийматга етди.

ЕМБнинг таъкидлашича, "максимал қулай" ставкалардан воз кечиш мақсади инфляцияни йиллик 2% мақсадли даражага туширишдир. Иқтисодчилар инфляция "узоқ вақт давомида" ушбу кўрсаткичдан юқори бўлишини кутишмоқда.

Батафсил ўқиш - https://bankers.uz/news/794


@bankers_uz
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ravnaq-bank" АЖ Бошқаруви раиси Искандар Турсуновни самимий табриклаймиз! (1979 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Искандар Бахтинуровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
🗓 9 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Бухоро ва Фарғона вилоятларида кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар аниқланди;

⭕️ 2022 йил 30 сентябрь куни 2 та банкда — Ўзмиллийбанк ва Hi-Tech Bank'да акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади;

⭕️ Марказий банк 2022 йилнинг 8 ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот тақдим қилди;

⭕️ Андижонда пора талаб қилган банк бошқарувчиси ушланди;

⭕️ MKBANK ва Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 22 сўм 50 тийинга пасайди ва 12 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 955 сўм 10 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Капиталбанк норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини кучайтирмоқда

"Капиталбанк" АТБ нақд пул оқимлари ва амалиётлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида комплаенс назоратини кучайтирмоқда.

Банк хабарига кўра, 12 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг норезидент жисмоний шахслари банкларда ҳисоб рақамларини фақат қуйидаги ҳолларда очишлари мумкин бўлади:

банкка мурожаат кунидан олдин, 15 (ўн беш) календарь кундан зиёд узлуксиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлганда;
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида малака ошираётганда ва талаба мақомини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда;
Ўзбекистон Республикасида расмий ишга жойлашганда.

Ўзбекистон фуқаролари учун банк ҳисобварақлари ва омонатларини очиш шартлари ўзгаришсиз қолмоқда.


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 12 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
Банклар истеъмол кредитини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товар ва хизматлар учун ҳам бериши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, молиявий истеъмол кредити эвазига харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлиши чеклови олиб ташланмоқда.

Хусусан, амалдаги "Истеъмол кредит тўғрисида" ги Қонуннинг 15-моддасидаги "Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган" деган жумла чиқариб ташланган.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 25 сентябрга қадар давом этади.


@bankers_uz
🗓 12 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Банклар истеъмол кредитини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товар ва хизматлар учун ҳам бериши мумкин;

⭕️ Капиталбанк ва "Ипак йўли" банки норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини кучайтирмоқда;

⭕️ Халқ банки Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова Бухородаги "Минг тадбиркор аёл" форумида иштирок этди;

⭕️ Марказий банк Бошқаруви раиси ўринбосари Бобир Абубакиров Қарши шаҳрида тижорат банклари вакиллари ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди;

⭕️ ЎзСҚБ олий таълим муассасалари супер-контракт тўловлари учун кредит ажратилишини маълум қилмоқда;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 4 сўм 81 тийинга пасайди ва 13 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 950 сўм 29 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 13 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Азия Альянс банк ҳам норезидентлар учун ҳисоб рақам очиш шартларини қатъийлаштирди

"Азия Альянс банк" АТБ ҳам жорий йил 13 сентябрдан эътиборан банк филиалларида норезидент жисмоний шахслар учун ҳисобрақамлар очиш шартларини қатъийлаштирмоқда. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида ахборот жойлаштирилди.

Хабарга кўра, норезидент жисмоний шахсларга фақат 3 та ҳолатда — аризачи банкка мурожаат қилган кундан олдин 15 календарь кунидан зиёд узлуксиз мамлакат ҳудудида бўлганда, Ўзбекистондаги таълим муассасаларида малака ошираётганда ва талаба мақомини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда ёхуд Ўзбекистон Республикасида расмий ишга жойлашганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлсагина ҳисобрақамлар очилиши мумкин.

Шунингдек, ҳисобрақам очишга норезидентнинг ЖШШИР ва вақтинчалик яшаш жойидан маълумотнома (QR-код билан) талаб қилиниши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Капиталбанк ва Ипак Йўли банки норезидент жисмоний шахслар учун ҳисобрақам (шу жумладан пластик карта) очиш шартларини қатъийлаштирган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM