Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди

Веб-сайтлар ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистондаги етакчи IT-компаниялардан бири PixelCraft томонидан Микрокредитбанк — MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишлаб чиқилди.

Сайт тўрт тилли версияда, осон навигация ва интуитив фойдаланувчи интерфейсига эга. mkbank.uz веб-сайтининг янги версияси аввалгисига нисбатан бутунлай ўзгариб, бу жараён барча бўлимлар, функционаллик ва унинг таркибий қисмларини қамраб олган.

Сайтда калькулятор ёрдамида кредитларнинг асосий турлари бўйича ўртача ойлик тўловни ҳисоблаш, батафсил тўлов жадвалини кўриш ва керак бўлганда дарҳол кредит олиш учун ариза юбориш мумкин. Шунингдек, асосий саҳифага фойдали хизматларга ҳаволалар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган тез-тез бериладиган саволлар блоки қўшилган. Янгиликлар блоки, валюта курси кўрсатилган конвертор ва банкнинг мобил иловаси билан блок ҳам фойдаланувчи учун долзарб ҳисобланади.

Сайтнинг мобил версияси ҳам анча қулайлаштирилган: бўлимлар бўйлаб навигация соддалаштирилган, саҳифаларни юклаш яхшиланган ва меню элементлари оптималлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Микрокредитбанк ребрендинг тақдимотини ўтказган ва унда банк корпоратив сайти ҳам янгиланганлиги ҳақида хабар берилганди.


@bankers_uz
Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди

"Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Нодирбек Сайдуллаев банкнинг ёш ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувнинг асосий мақсади — норасмий муҳитда мулоқот қилиш, иш сифатини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар алмашишдан иборат бўлди. Тадбирда банк филиаллари ва бош офиснинг 125 нафар ёш ходимлари иштирок этдилар.

"Ёшлар - бизнинг келажагимиз. Биз учун эса ўрнимизни босадиган авлодга ўз тажрибамиз билан бўлишиш жуда муҳим. Муваффақият ва ривожланиш сари интилаётган фаол ёшларга вақт ва билимимизни аямасдан касбга ўсиш истиқболларини таклиф қилишга доим тайёрмиз ", — деди Нодирбек Сайдуллаев.

Учрашув давомида Н.Сайдуллаев, шунингдек, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, ишни оқилона режалаштириш, соҳанинг барча нозик томонларини билиш, мулоқот қилиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлигини таъкидлади.

Куннинг иккинчи ярмида ходимлар учун Тошкент шаҳридаги "Magic aquarium"га саёҳат уюштирилди.


@bankers_uz
Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Тошкент шаҳридаги Ўзсаноатқурилишбанк ўқув ва IT-марказларига ташриф буюриб, банкнинг жорий фаолияти ва ривожланиш режалари билан танишди.

Учрашув давомида банк раҳбарияти тақдим этилаётган хизматлар, жалб қилинган кредит линиялари, молиялаштирилган лойиҳалар, хорижий ҳамкорлар, банкни трансформациялаш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, банк қошида ташкил этилган ўқув ва IT-марказлар тўғрисида тақдимот ўтказди.

Хусусан, 2022 йилда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15,6 триллион сўмлик 1680 та лойиҳа молиялаштирилаётгани, шундан 70 фоизи фойдаланишга топширилгани қайд этилди.

Учрашув давомида банк қошида ташкил этилган ўқув ва IT-марказларнинг батафсил тақдимоти бўлиб ўтди. Марказда қулай ижодий муҳит, ходимлар учун хавфсиз ва замонавий меҳнат шароитлари яратилган, хусусан, ўқув маркази бизнес-мураббийлар зали, маъруза зали, кенг кутубхонадан иборат бўлиб, IT-марказ дастурчилар, менежерлар, сервер хоналари ва музокаралар хоналарини ўз ичига олади.

Учрашув якунида Ўзсаноатқурилишбанк масъул раҳбарларига хизматларни янада ривожлантириш ва сифатини ошириш бўйича тегишли топшириқлар ва тавсиялар берилди.


@bankers_uz
🗓 30 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Туркистон банк Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги бир нечта кўчмас мулк объектларини сотувга қўймоқда;

⭕️ MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди;

⭕️ Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди;

⭕️ Бош вазир ўринбосари Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятини ўрганди;

⭕️ Байрам муносабати билан пенсия тўловлари 1 сентябрга қадар пластик карталарга тушириб берилади;

⭕️ Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди Ўзбекистон банклари фаолияти бўйича ўтказган тадқиқот натижаларини эълон қилди;

⭕️ "Ипак Йўли" банки HUMO тизими томонидан энг яхши Host2Host ҳамкор деб топилди;

⭕️ ANORBANK HUMO тўлов тизими томонидан Кобейж карталарини чиқариш бўйича энг яхши ҳамкор деб топилди;

⭕️ TBC Bank виртуал карталарни чиқариш бўйича HUMO тўлов тизимининг энг яхши ҳамкори деб топилди;

⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 29 сўм 36 тийинга ошди ва 31 августдан бошлаб расмий курс 10 930 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 31 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.

Батафсил


@bankers_uz
⚡️Ўзбекистонда яна бир хусусий банк очилишига тайёргарлик кўрилмоқда

Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, Марказий банк томонидан "HAYOT Bank" акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки рухсатнома берилди.

Банк таъсисчиси Ўзбекистондаги йирик тадбиркор эканлиги, банк бошқарувида эса Ўзбекистондаги рақамли банкда тажриба орттирган мутахассислар бўлиши айтилмоқда. Маълумотларга кўра, янги очилиши кўзда тутилаётган банк универсал банк сифатида фаолият юритади ва кенг турдаги банк хизматларини таклиф қилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак. Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.


@bankers_uz
HUMO тўлов тизими бир нечта банкларни ҳамкорлик учун эътироф этди

HUMO тўлов тизими ҳамкор банкларни ўзларининг муваффақиятли фаолияти ҳамда нақд пулсиз ва контактсиз тўловлар соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун эътироф этди.

Эсдалик статуэткалари қуйидаги банкларга топширилди:

▪️HUMO карталарини эмиссияси бўйича етакчи — "Агробанк" АТБ;
▪️HUMO виртуал карталарини чиқариш бўйича етакчи — "ТБС Банк" АТБ;
▪️H2H йўналишида етакчи ҳамкор — "Ипак Йўли" АИТБ;
▪️HUMO кобейжинг карталарини чиқариш бўйича етакчи — "ANORBANK" АЖ;
▪️HUMOPay тўловлари бўйича етакчи — "Bank Apelsin" АЖ;
▪️Терминал эквайринг етакчиси — "Hamkorbank" АТБ;
▪️Банкомат эквайринг бўйича етакчи — "Ипотека-банк" АТИБ;
▪️P2P пул ўтказмалари етакчиси — "Ўзмиллийбанк АЖ
▪️Халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликда етакчи — "Ориент Финанс" ХАТБ;
▪️SoftPOS орқали интеграция ва тўловлар бўйича етакчи — "Туронбанк" АТБ.

Қайд этилишича, ушбу банклар юқори натижаларни, тўлов ечимларининг фаол интеграциясини ва HUMO тизими қамровини кенгайтиришни намойиш этганлар.


@bankers_uz
❗️MKBANK'дан хотин қизлар учун таълим кредити

MKBANK талаба хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити ажратилишини маълум қилмоқда. Кредит бўйича барча фоиз тўловлари “Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси” томонидан қоплаб берилади.

Мазкур таълим кредити Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим даргоҳларида, кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талаба хотин-қизларга ажратилади.

Кредит бўйича асосий қарз эса расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида тўланади.

Мазкур кредитни расмийлаштириш учун паспорт (ёки ID карта), тўлов-контракт шартномаси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади.


@bankers_uz
Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши янги таркибда сайланди

30 август куни "Hi-Tech Bank" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

Йиғилишда банкнинг 2022 йил 10 январда сайланган Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, банкнинг янги таркибдаги Кузатув кенгаши сайланди:

Тохтасинов Азаматжон Абдугаппарович — “WBM ROMITEX” МЧЖ, Ишлаб чиқариш бўйича директор;
Кадиров Марат Мансурович — “Asia Pipeplast” МЧЖ, Директор ўринбосари;
Бахритдинов Жамшит Шахобиддинович (12 140 576 дона оддий акцияга эгалик қилади) — “Mega Oil Biznes” МЧЖ, Бош директор;
Ишанходжаев Нуриддин Саидмахмудович — “XABIB XAMID” ХК, Директор ўринбосари;
Узоқов Аслидин Хайдарович — Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди, Бош бухгалтер.


@bankers_uz