Июлда банклар кредит портфели 2,8 трлн. сўмга ўсган, муаммоли кредитлар улуши эса деярли ўзгармаган.
Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, банкларнинг жами кредит портфели 1 август ҳолатига қарийб 344,4 трлн. сўмга етган. Кредит портфели Ўзмиллийбанк ва Асакабанкларда сезиларли камайган бўлса-да, Агробанк, Ипотека банк ҳамда Капитал банкларда эса, аксинча, сезиларли ўсган.
Портфелнинг 16,9 трлн.сўми ёхуд 4,89 фоизи муаммоли кредитлардир. Бу борада умумий манзара ўзгармаган — давлат банклари орасида Ўзагроэкспортбанк (93,6%) ва Халқ банки (17,6%) кўрсаткичлари юқорилигича қолган.
Хусусий банклардан Туркистонбанк (94,5%), Хай-Тек банк (93,2%) ва Равнақ банк (56,7%) ларда NPL даражаси юқори.
Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу банкларда портфелнинг узоқ муддат носоғлом эканлиги борасида регулятор таъсирчан чораларни қўлламаётганига эътибор қаратган.
Марказий банк одатдагидек, муаммоли кредитларнинг вилоятлар ҳамда кредит маҳсулотлари (шу жумладан имтиёзли кредитлар) кесимида миқдори бўйича маълумотларни очиқламаган.
@bankers_uz

🗓 25 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Июлда банклар кредит портфели 2,8 трлн. сўмга ўсган, муаммоли кредитлар улуши эса деярли ўзгармаган;
⭕️ Бугун Hamkorbank Миробод филиали очилиш маросими бўлиб ўтди;
⭕️ Эртага Ипотека-банкнинг бош соврини e-Lavida электромобили бўлган акцияси ғолиблари аниқланади;
⭕️ Марказий банкнинг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда маркетплейс тизими: ортиқча тўсиқларсиз, шаффоф ва хавфсиз" мавзусига бағишланган брифинги бўлиб ўтди;
⭕️ Алоқабанкнинг Қўқон ва Фарғона ҲКХКМларида Aloqabrains интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди;
⭕️ Халқ банкида адиб Хуршид Дўстмуҳаммад ва шоира Фароғат Худойқулова иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди;
⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 12 сўм 89 тийинга ошди ва 26 августдан бошлаб расмий курс 10 915 сўм 65 тийинни ташкил қилмоқда.
#дайжест

Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*
🗓 26 август, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига
Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган.
Батафсил

⚡️Namuna Development компаниясидан таътил!
Фақат 3 августдан 29 августгача NUR турар-жой мавзесидан хонадон сотиб олаётганда, "Layner" курорт мажмуасига эксклюзив шартларга биноан оилавий йўлланма ютиб олишингиз мумкин.
🏠 NUR — шаҳар марказида қулай жойлашган ва ривожланган инфратузилмага эга турар-жой мавзеси. Барча хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда топширилади.
‼️Эслатиб ўтамиз, ғолиб 30 август куни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
📲Call-center: +998 78 777 00 77
www.namunadevelopment.uz

Тўртта туманда кредитларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари ҳамда банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари ҳамкорликда аниқлаган пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича бир нечта ҳолатлар маълум қилинди.
Хусусан, Каттақўрғон туманида, “P.A.” МЧЖ раҳбари фуқаро билан тил бириктириб, паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит эвазига харид қилинган паррандаларни ва омухта ем маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборган.
Булоқбоши туманида фуқаро А.О. эса корхона ҳужжатларни сохталаштириш орқали шлакоблок ишлаб чиқариш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш дастгоҳларини сотиб олиш учун 1,4 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Наманган туманида жойлашган “И.Я.” МЧЖ раҳбари бир нечта шахс билан тил бириктириб, иссиқхона ташкил этишга қурилиш материаллари сотиб олиш учун ажратилган кредит ҳужжатларни қалбакилаштириб, 1 млрд. сўм кредит маблағини талон-торож қилишган.
Термиз туманида, “T.A.” МЧЖ раҳбари корхонага узумчилик боғини ташкил этиш учун ажратилган 300 млн. сўм имтиёзли кредит учун гаровга қўйилган мулкларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Forwarded from Bankers.uz — Live
📺 Айни дамда Тошкентдаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида Микрокредитбанкнинг ребрендинг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тадбирни онлайн равишда Facebook ҳамда Youtube тармоқлари орқали томоша қилиш мумкин.
@bankers_uz_live

Bankers.uz — Live
📺 Айни дамда Тошкентдаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида Микрокредитбанкнинг ребрендинг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда. Тадбирни онлайн равишда Facebook ҳамда Youtube тармоқлари орқали томоша қилиш мумкин. @bankers_uz_live
‼️ MKBANK – бу Микрокредитбанкнинг ребрендингдан сўнг қисқа номланиши бўлади.
Банк шиори: MKBANK – Фаровон ҳаёт пойдевори.
@bankers_uz
Банк шиори: MKBANK – Фаровон ҳаёт пойдевори.
@bankers_uz
🗓 26 август куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда
⭕️ Тўртта туманда кредитларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;
⭕️ Микрокредитбанк ребрендинг тақдимотини ўтказди;
⭕️ Марказий банкнинг молиявий таълим бўйича экотизими кенгайтирилмоқда;
⭕️ Ипотека-банк ва Mastercard ҳамкорлигида ўтказилган акция ғолиблари аниқланди;
⭕️ Марказий банк "MIKROMOLIYA TASHKILOTI OASISCREDIT" МЧЖни микромолия ташкилотлари реестрига киритди;
⭕️ Валюта биржасида АҚШ доллари курси 16 сўм 44 тийинга ошди ва 29 августдан бошлаб расмий курс 10 932 сўм 9 тийинни ташкил қилмоқда.

Туронбанкнинг "очиқ осмон остида" тамойилида ўтказилаётган мунтазам семинар-тренингларининг навбатдагиси ўтказилмоқда
Ёз ойларининг ҳар ҳафта якунида бўлиб ўтаётган мазкур махсус "Open air" тренингларининг бу галсиги "HR" менежерлари ва касса мудирлари учун ташкиллаштирилди.
Мазкур семинар-тренингда Туронбанкнинг ходимлар билан ишлаш департаменти раҳбарлари, филиаллардаги иш юритувчилар ҳамда касса хизмати шўбаси мудирлари иштирок этишмоқда.
Семинар давомида иш жараёнида стресс ҳолатлардан чиқиш, тайм-менежмент, шунингдек ўзбек тилининг лотин алифбосида иш юритиш каби мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.