Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
13.1K subscribers
38.9K photos
4.38K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда 250 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилмоқда
••••••••••••••
Ҳозирда Булоқбоши туманидаги цемент ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими ўтказилмоқда.

Ушбу лойиҳа қиймати 250 миллион долларни ташкил этиб, йилига 2,5 миллион тонна тайёр цемент ишлаб чиқариш қувватига эга.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Саҳнада Гулсанам Мамазоитова
••••••••••••••
Айни дақиқаларда Андижонда 250 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилди.

Булоқбоши туманидаги тайёр цемент ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими ўтказилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда
•••••••••••
Янги ҳафта олдидан ўтказиб бориладиган ушбу йиғилишда давлат раҳбарининг қарор ва фармонлари ижроси, белгилаб берилган вазифалар натижаси, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, иқтисодий-ижтимоий масалалар, тадбиркорлик, ёшлар ва бошқа долзарб йўналишлар бўйича таҳлил юритилади ҳамда вазифалар илгари сурилади.

Кўриб чиқилаётган масалалар

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрида "Инсон учун" республика савдо кўргазмаси олдидан тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

1-2 май кунлари инклюзив жамият сари қадам — "Инсон учун" савдо кўргазмаси бўлиб ўтиши белгиланган.

Унда Андижондан ногиронлиги бўлган инсонларни иш билан таъминлаган жами 13 та ишлаб чиқариш корхоналари, 200 нафарга яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, ногиронлиги бўлган тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этадилар.

Саҳифа: @andpress
#Live

Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Булоқбоши тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, 8 йил давомида туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб, бугун бошқа бир лавозимга тайинланган Ўткирбек Маъмуров туман фаоллари томонидан эҳтиром ила кузатилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Андижон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Баҳтиёр Маматкаримов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган ҳамкорлар билан учрашди.

Учрашувда 218 гектар ер майдонида “Ипак йўли” Ўзбекистон-Хитой эркин иқтисодий саноат зонаси лойиҳаси бўйича режалар белгилаб олинмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Ажратилган маблағлар шуларга сарфландими? Нега сифатли маҳсулот талаб қилмадингиз?”

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманида ўрганиш олиб борди.

Шунингдек, 13-оилавий поликлиникада аҳоли учун ташкил этилган тиббий кўрик жараёни ва шифохона фаолияти ўрганилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Маданият қишлоғида ташкил этилган иш жараёнлари натижасини ўрганмоқда.

Шунингдек, қишлоқдаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган катта ўзгаришлар бўйича режалар жадаллаштирилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни соатларда Шуҳратбек Абдураҳмонов 2-жаҳон уруши фахрийсига давлат раҳбари табригини етказди.

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан, Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида тадбир бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Андижон шаҳридаги “Бўстон” даҳасида кузатилган ёнғин бартараф этилди.

Тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ. Бироздан сўнг қўшимча батафсил маълумотлар ҳавола этилади.

@andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни қаршиланмоқда.

Вилоятимиз марказида ушбу санага бағишланган тадбир ташкил этилган. Ҳозирда кўплаб ёши улуғлар, фахрийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар ва ҳарбийлар ушбу тадбирда иштирок этиш учун йиғилган. Вилоятимиз раҳбари бошчилигида тадбирнинг расмий қисми бошланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Андижонда ободонлаштириш ходимларига 8 та замонавий транспорт топширилди.

Батафсил маълумотлар кейинги хабарларда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Сизлар ҳар йили гул парваришлаяпсиз, лекин унга ҳаридор муаммо. Биз ҳар йили гулга маблағ сарфлаяпмиз, лекин парваришлаш муаммо. Бирлашиб ишласак, кўп ишлар қиламиз!”
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва оилавий корхоналар вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Гулчиларга янги ташаббуслар ва таклифлар илгари сурилмоқда. Ушбу режалар тадбиркорлар томонидан ғоят илиқ қаршиланмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Банклар фаолияти танқидий муҳокама қилинмоқда
•••••••••••••
Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор долзарб вазифалар, шунингдек, муаммоларни ҳал этиш масалалари илгари сурилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари аҳоли даромадини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳаракатларига тўхталди.

Иш жараёнлари давомида кредит ажратиш масаласида тижорат банклари томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганига урғу берилди.

Марказий банкнинг Андижон вилояти раҳбариятига ушбу ҳолатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва тегишли тартибда бир нечта банк раҳбарига интизомий чора кўриш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

“Бизлар олаётган маошда чет давлатда ишлаётган инсонларни ҳам ҳиссаси бор. Биз ҳам уларга етарлича ёрдам бераяпмизми?”
••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов миграция масаласига тўхталди.

Президент топшириғига асосан ҳар бир маҳалла кесимида четда ишлаётган фуқароларни ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш орқали юртга қайтариш чораларини кўриш, турли вазиятларда қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишни ташкил қилиш вазифаси илгари сурилди. Маҳаллаларда мазкур вазифа бўйича хатловлар ўтказиш жадаллаштирилади.

Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Сени ва болаларингни она юртимизга олиб кетамиз, уй-жой, иш ва моддий муаммоларингни биргаликда ҳал қиламиз”
••••••••••••
Шуҳратбек Абдураҳмонов Россияда қийин вазиятда қолган ёлғиз она билан учрашиб қолди.

Аёлнинг барча ташвишлари ҳақида тинглаган Андижон раҳбари бу оилани зудлик билан юртга қайтариш ва ҳар томондан қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Москва вилояти губернатори Андрей Юрьевич Воробьёв билан учрашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Москвадаги иккита йирик саноат зонаси билан танишмоқда.

Москва раҳбарияти вакиллари иштирокида ишлаб чиқариш фаолиятлари кўздан кечирилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари ҳамкорликни йўлга қўйиш, Андижонда аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш масалаларини илгари сурмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov