Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.5K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда унинг филиалларини қуриш, юқори технологияли инфратузилмалар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
IT-академия, IT-лаборатория, Коворкинг маркази, Мобиль дастурлар ишлаб чиқиш маркази, Масофавий ахборот технологиялари марказини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития сферы информационных технологий.
На совещании обсуждены вопросы строительства Технологического парка программных продуктов и информационных технологий, его филиалов, создания высокотехнологичной инфраструктуры.
Выдвинуто предложение о налаживании механизма разработки и внедрения современного программного обеспечения в сферах и отраслях на основе государственного заказа.

#Mirziyoyev #yigilish #raqamliiqtisodiyot #ITpark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОНДА СТРАТEГИЯ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ...

Жорий йилнинг 14 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонни минтақавий IT марказига айлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Андижон вилоятида ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 май куни “Digital City” технопаркида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоятнинг ахборот технологияларини ривожлантириш стратегиясининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи З. Саматов ҳамда масъул раҳбар ва ходимлар иштирок этдилар.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи З. Саматов томонидан вилоятда ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳа тақдимоти намойиш этилди. Тақдимот давомида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмини ошириш, жумладан, шаҳар ва туманларда босқичма-босқич «Масофавий хизматлар экспорти марказ» (BPO-марказ)лар ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш хусусида сўз юритилди.

Экспорт салоҳиятини ошириш, Андижон тажрибаси сифатида вилоятни IT компаниялари учун жозибадор ҳудудга айлантириш мақсадида “Digital Andijan” халқаро форумини ташкил этиш, IT парк резидентларини Андижонга жалб этиш ҳамда уларни эркин фаолият кўрсатишлари учун имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар яратиш, Андижон “Digital city” технологик парки инфратузилмасини кенгайтириш ва ривожлантириш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди. Технопарк қошида "IT" меҳмонхона ва янги офислар фаолиятни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўқув ва умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Digital School” марказларида рақамли таълимни ривожлантириш ва замонавий ўқитиш услубларини жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

#ITPARK #digitalcity

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok