Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.2K photos
4.32K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Афғон муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ҳамда минтақадаги вазият юзасидан мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.
Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳам давом эттирилади.

Президенты Узбекистана и Германии провели телефонный разговор.
Отдельное внимание уделено развитию ситуации
в Афганистане.
Достигнута договоренность о тесной координации совместных усилий по содействию мирному урегулированию афганской проблемы и поддержании регулярных политических консультаций по обстановке в регионе.
Будет также продолжено сотрудничество по вопросам эвакуации немецких граждан из Афганистана.

#Mirziyoyev #muloqot #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОНДА ТРАНСПОРТ СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда транспорт соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан пойтахтлик мутахассислар ҳамда германиялик лойиҳачилар билан мулоқот ўтказди.

Дастлаб унда «Янги Андижон» шаҳарчасини Андижон шаҳри билан боғловчи алоҳида йўлакли тезюрар BRT автобус йўналишлари қурилиши, ҳисоб-китоби, амалга ошириш талаблари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Айтиш жоизки «Янги Андижон» шаҳарчасидан Андижон шаҳар марказига қадар 1 та автобус 18 дақиқада 150 нафар йўловчини манзилга етказади.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасининг 2 та қисмини боғловчи кўприкни бунёд этиш ишларини жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳозирда ҳужжатлар экспертиза кўригига тақдим этилган. Бунёдкорлик ишларига 429 миллиард сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Пудратчи ташкилот томонидан ҳозирги кунга қадар 12 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Баландлиги 15 метр, эни эса 25,9 метр бўлган кўприкнинг узунлиги 796 метрни ташкил этади.

Жараёнда Андижон халқаро аэропорти, «Аэровокзал» мажмуасини жаҳон андозаларига мос равишда хизмат кўрсатишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва имкониятлар муҳокамалар марказида бўлди.

Аэропортда катта ҳажмдаги хорижий Боинг-757, 767, 777, 737 ва А-319, -320 йўловчи ҳамда юк ташиш ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, авиақатновлар сонини камида 5 баробарга кўпайтириш масаласида таклиф, тавсиялар инобатга олиниб, чора-тадбирлар белгиланди.

#aeroport #transport #aerovokzal #Germaniya

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев начал свой визит в Германию с переговоров с Федеральным Канцлером Олафом Шольцем.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter