Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.2K photos
4.4K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Пресс-тур иштирокчилари Асака туманида ҳам бўлиб, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Дастлаб оммавий ахборот воситаларининг вакиллари «Асака текстиль» кластерида толадан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўз ичига олган ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, Навоий массиви, Чек маҳалласида «Сабо Ҳамкор» МЧЖ томонидан 100 гектар ер майдонида замонавий «Нетхаус» усулида иссиқхоналар қуриш лойиҳаси билан танишдилар.

Ижодий гуруҳ аъзолари «Бахрин» маҳалласида фаолият олиб бораётган «Водий муруввати» МЧЖ томонидан «маҳаллабай» ишлаш тизими асосида «паррандачилик» йўналишида аҳоли билан кооперация усулида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Амир Темур кўчасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ўзига хос тажрибаларни оммалаштириш борасида ўзаро фикр алмашдилар.

#Asaka #presstur #fotoreportaj

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимизда хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш борасида чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Асака туманидаги "Асакатекстиль" корхонасида ишлаш истаги бор аёл-қизлар ва уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Унда 600 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Жараёнда вилоят ҳокимининг ўринбосари Насибулло Мўминов иштирок этиб, мазкур корхонада ишловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида меҳнат фаолиятини бошлаган асакалик уюшмаган ёшларга омад тилаб, бу каби ҳайрли тадбирлар бардавом бўлишини таъкидлади.

#Asaka #ishgamarhamat #yoshlarbandligi #asakatextile

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
UzAuto Motors янги Chevrolet Tracker-2023 моделини ишлаб чиқаришни бошлади.

Бугун жараёнга старт берилди.
Ушбу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Бош вазир маслаҳатчиси, вилоят ҳокимлиги ҳамда жамият вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

#Andijon #Asaka #uzautomotors #tracker2023 #fotoreport

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Пресс-тур иштирокчилари Асака туманида ҳам бўлиб, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Дастлаб оммавий ахборот воситаларининг вакиллари «Асака текстиль» кластерида толадан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўз ичига олган ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, Навоий массиви, Чек маҳалласида «Сабо Ҳамкор» МЧЖ томонидан 100 гектар ер майдонида замонавий «Нетхаус» усулида иссиқхоналар қуриш лойиҳаси билан танишдилар.

Ижодий гуруҳ аъзолари «Бахрин» маҳалласида фаолият олиб бораётган «Водий муруввати» МЧЖ томонидан «маҳаллабай» ишлаш тизими асосида «паррандачилик» йўналишида аҳоли билан кооперация усулида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Амир Темур кўчасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ўзига хос тажрибаларни оммалаштириш борасида ўзаро фикр алмашдилар.

#Asaka #presstur #fotoreportaj

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram