Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
21.9K subscribers
36.9K photos
4.21K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
#ҳоким_кубоги

2020 йилнинг 10 ноябрь куни Пахтаобод тумани марказий ўйингоҳида «Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилоят кенгаши ва тизим тасарруфидаги ташкилотларида ташкил этилган тўгарак ва спорт секциялар қатнашчилари ҳамда вилоятимиз уюшмаган ёшлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш мақсадида «Ёзги биатлон» спорт тури бўйича «Вилоят ҳокимининг кубоги» спорт мусобақасига старт берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Киберспорт ихлосмандлари учун янгилик

Вилоятимизда ўтказилаётган «Ёшлар ойлиги» доирасида Андижон вилояти ҳокими кубоги учун киберспорт мусобақаси (FIFA 20, WORLD WARCRAFT) ўз жамоангиз билан қатнашинг.

Қачон ва қаерда демоқчимисиз?

Андижон шаҳрида жойлашган "IT park" (собиқ Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи) биносида 18 ноябрь куни.

Рўйхатга қўшилиш ва қўшимча маълумот учун 91 601-77-75

Ҳа айтгандай, шошилинг жойлар чегараланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_кубоги

ПРEЗИДEНТ ФАРМОНИНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг ижроси ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ҳокимлик соатида берган топшириқларига асосан вилоятда 10-ноябрдан
10-декабргача эълон қилинган спорт ойлиги доирасида Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ сунний қопламали футбол аренасида туман ҳокими соврини учун мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Видеоматериални Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати тақдим этди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

ПРEЗИДEНТ ФАРМОНИГА МУВОФИҚ АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ КУБОГИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли «Соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг ижроси ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ҳокимлик соатида берган топшириқларига асосан вилоятда 10 ноябрдан 10 декабрга қадар эълон қилинган спорт ойлиги доирасида Андижон шаҳар ҳокимининг кубоги ҳамда қимматбаҳо совринлари учун мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Андижон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИОФМБ ҳамда шаҳар Давлат Солиқ Инспекциясининг жамоалари иштирок этдилар. Ўйин якунининг натижаларига кўра ғолибликни Андижон шаҳар прокуратурасининг жамоаси қўлга киритди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Жорий йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида ўтказилган Олимпия уйинларига киритилган ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон биринчилиги мусобақаси якунланди.
Якуний натижаларга кўра “Ватанпарвар” ташкилоти терма жамоаси аъзоси Ахмедова Азизахон ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида I–ўринни кўлга киритди.
Вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалладилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Ҳоким кубоги соҳиблари аниқланди

Вилоятимизда ноябрь ойи «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинган эди. Ушбу ойлик доирасида турли хил лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида вилоятимиздаги олий таълим муассасалари талаба ёшлари ўртасида Андижон вилоят ҳокими кубоги учун «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови ўтказилди.
Қизиқарли ва муросасиз ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра Андижон машинасозлик институтининг «Беклар» жамоаси вилоят ҳокими кубогини қўлга киритдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Ёшлар ойлиги давом этмоқда

Бугун Андижон шаҳридаги "IT-park"да киберспортга қизиқувчи ёшлар ўртасида «Cybersprot-2020» мусобақасига старт берилди.

Жамоалар FIFA-2020 ва WORLD WARCRAFT ўйинлари орқали куч синашадилар. Мусобақа қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Андижон шаҳрида жойлашган «Limon arena» да вилоят ҳокими кубоги учун вилоят ташкилотлари спортнинг футбол тури бўйича баҳслашдилар. Муросасиз ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра вилоят Ички ишлар Бошқармаси жамоаси биринчи ўринни эгаллаб вилоят ҳокимининг кубогини қўлга киритдилар. Шунингдек, мусобақада фахрли иккинчи ўринни Андижон вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳамда фахрли учинчи ўринни 45 605-ҳарбий қисм жамоаси қўлга киритдилар. Ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда Андижон вилоятида 10 ноябрдан 10 декабрга қадар «Спорт ойлиги» деб эълон қилиниши ҳамда, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида 26 ноябрь куни Хўжаобод тумани Заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатининг спорт залида 6, 10, 11 ва 15 МТТ ходимлари ўртасида «Спорт соғлик гарови» шиори остида мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақанинг финал босқичи декабрь ойига режалаштирилмоқда.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Андижонлик ёшлар учун яна бир лойиҳа

Андижонда илк бора спортнинг бодибилдинг тури бўйича «Вилоят ҳокими кубоги» учун мусобақага старт берилди.

Ғолиб айнан Сиз бўлишингиз мумкин. Шошилинг имкониятни қўлдан бой берманг!

Қачон дейсизми? Декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида мусобақа ўтказилади.

Батафсил маълумот учун: 97 580-61-11

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Ҳурматли Президентимизнинг ПФ-6099 сонли "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хўжаобод автомобиль мактабида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича тумандаги ташкилот раҳбарлари ўртасида туман ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада туман ҳокими З. Аҳмадалиев ва сектор раҳбарлари, Миллий гвардия, тумандаги ташкилотлар ва МТТ мудиралари иштирок этдилар.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Жорий йилнинг 19-20 декабрь кунлари спортнинг қўл жанги тури бўйича Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёпиқ теннис кортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ёшлар ўртасида Андижон вилояти ҳокими кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада 120 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиб, 16-17 ёшдаги ёшлар ўртасида 10 вазн тоифасида (8 та жамоа), 18 ёшдан катталар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида 9 вазн (ички ишлар бошқармаси, давлат хавфсизлиги хизмати, миллий гвардия, прокуратура, 7553, 7522, 45605 ҳарбий қисмлар, солиқ қўмитаси, Қўл жанги федерацияси ҳамда Динамо ЖТСЖ Андижон вилояти кенгаши жамоалари жами 14 та жамоа) мусобақада иштирок этдилар.

Ғолиблар вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган эсдалик нишон, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли «Соғлом турмуш тарзини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг ижроси ҳамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳокимлик соатида берган топшириқларига асосан Андижон вилояти банк тизимида ишловчи ходимлар иштирокида «Андижон вилоят ҳокими кубоги» учун воллейбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада қизиқарли беллашувлардан сўнг 3-ўрин учун баҳсда Агробанк ва Асака банк беллашиб 2-0 ҳисобида Агробанк 3-ўрин соҳибига айланди.

Шунингдек, бугунги ўтказилган мусобақанинг финал босқичида Трастбанк ва Марказий банк беллашуви ҳам 2-0 ҳисобида якунланиб, Андижон вилоят банк тизимида Трастбанк жамоаси мутлоқ ғолиб бўлди ва Марказий банк 2-ўрин соҳибига айланди.

Фото: Андижон Марказий банк матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги


Ҳоким кубоги соҳиблари тақдирланди

Вилоятимизда давом этаётган спорт ойлиги доирасида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти қошида спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланувчи ёшлар иштирокида вилоят ҳокими кубоги учун мусобақалар ўтказилган.
Бугун ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар вилоят ҳокимлигининг масъуллари иштирокида тақдирланди ва уларга вилоят ҳокими кубоги ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

Вилоят ҳокими кубоги учун Балиқчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида «Мини Футбол» мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада 100 дан ортиқ Баликчи спортчилар иштирок этиб, ўзаро баҳслашдилар.
Мусобақада фахрли 1-ўрин Хўжаобод, 2- ўрин Андижон ва 3- ўрин Жалақудуқ туманларига насиб этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳоким_кубоги

ФУТБОЛ БЎЙИЧА «АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2021" МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Андижонда «Андижон вилоят ҳоким кубоги-2021" мусобақаси бўлиб ўтмоқда ушбу мусобақада 13 жамоа Вилоят ҳокими кубоги учун кураш олиб бормоқда.
Учрашувлар Андижон шаҳри Бўстон даҳасида жойлашган Болалар ўсмирлар футбол мактаби ҳамда Андижон футбол маҳорат мактаби майдонларида бўлиб ўтмоқда

А-Гуруҳ

1. «Андижон»-У21
2. «БЎФМ»
3. «Уз Сем Юнг Ко»
4. «ФК Пойтуғ»
5. «Андижон»-У18
6. «Макро Фарм»
7. «Мебель Cити»

Б-Гуруҳи

1. «Андижон-2"
2. «Андижон ФММ У16 (СГС)"
3. «Уз Авто Моторс»
4. «Лицей»
5. «ФК Фарзиё»
6. «Уз Тонг Хонг Ко»

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram