Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.7K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

ҒЎЗА ГУЛ КЎРСАТДИ

Бу дегани жорий йил пахта ҳосили бўй кўрсатди демакдир. Туманимизнинг "Дўстлик" массиви ҳудудида фаолият юритаётган "Дўстлик саховат замини" фермер хўжалигининг 53 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 28,7 гектарига пахта экилган. Айни кунда баравж ривожланаётган ғўза ниҳоллари шона кўрсатди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган 9207-сонли чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг дала ўқув майдонида ўтказилган "Ёш чегарачилар" мусобақасининг Республика биринчилигида Пахтаобод туман 21-ДИМИ 10-11-синф ўқувчилари фаҳрли 2-ўринни эгалладилар.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Республика кўрик-танловида вилоят номини муносиб ҳимоя этган мазкур жамоа аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.
#Хушхабар

Жорий йилнинг 3-11 декабрь кунлари Шри-Ланка давлатининг Калутара шаҳрида ўтаётган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатида "Блиц" йўналишида 11 ёшгача бўлган ёшлар тоифасидаги бахсларда Андижон шаҳар 24-мактаб ўқувчиси Абдулқодир Баҳодиров барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, фаҳрли 1-ўрини эгаллади.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси иқтидорли ўқувчимизни мазкур юқори натижа билан табриклаган ҳолда, унинг яқинлари, оила аъзолари ва устозларига чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.
#хушхабар

«Шифокорлар» жамоаси кўрик-танлов ғолиби

Хабарингиз бор, талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва миллий, маданий ҳамда маънавий қадриятларимиз билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилган "Юртим қадриятлари" кўрик-танловининг республика финал босқичи “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида бўлиб ўтди.

Унда Андижон давлат тиббиёт институтининг “Шифокорлар” жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Танлов давомида талабалар 3 та шарт асосида, яъни миллий анъана, қадрият ва урф-одатлар, композицион мусиқий чиқишлар ҳамда «Жадидлар жасорати – миллатимиз фахри» мавзуларида беллашдилар.

Танловнинг натижаларига кўра Андижон давлат тиббиёт институтининг “Шифокорлар” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади ва биринчи даражали диплом ҳамда 50 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X