Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
13.1K subscribers
38.9K photos
4.38K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

АСАКАДА "САЛОМАТЛИК ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА СПОРТНИНГ КАРАТЕ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Балиқчи туманидаги Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ўртасида «Саломатлик ойлиги» доирасида гимнастика ҳамда бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Фото: Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси "Саломатлик ойлиги" доирасида 2021 йил 8 апрель куни бошқарма бошлиғи бошчилигида ходимлар кунлик бадантарбия машқларини ўзгача шижоат билан бажардилар.

Экологларнинг стол тенниси тури билан ўзгача маҳорат билан шуғулланиши жараёнидан лавҳалар. Албатта, бу жараёнлар ходимлар ўртасидаги соғлом муҳит шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Андижон вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

Андижон шаҳар МТБ ходимлари ва Андижон шаҳар 40-ИМТТ жамоаси томонидан «Саломат бўлайлик» шиори остида ташкил қилинган «Саховат» уйидаги тадбиридан видео лавҳалар.

Видеолавҳа: Андижон вилояти МТБ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Избоскан туманида «Саломатлик ойлиги» доирасида Избоскан ва Балиқчи туманлари халқ таълими бўлимларига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ўқувчиларни ота-оналари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

«Саломатлик ойлиги» доирасида Избоскан ва Балиқчи туманлари халқ таълими бўлимларига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ва ўқувчиларни ота-оналари ўртасида «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада Избоскан ва Балиқчи тумани жамоалари мини футбол, волейбол, стол теннис, шахмат, қувноқ стартлар спорт мусобақаларида ўртоқлик учрашувлар ўтказилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Асака туман таълим муассасалари раҳбар ва ходимлари ўртасида «Спорт билан бир кун» доирасида «Спорт келтирар соғлик-тетик бардам бўлайлик» шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтди.

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Олтинкўл туманида «Саломатлик ойлиги» доирасида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
«Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида ўтган 5 минг қадам юриш марофони давомида Андижон олимпия захиралари ўқувчилари ҳамда Гулбоғ маҳалла аҳолиси иштирок этдилар. Шунингдек, спортнинг эшкак эшиш, велопойга ҳамда бир қатор спорт турлари бўйича ҳам ўзаро беллашдилар.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

«
Саломатлик ойлиги»давом этмоқда, «Андижон ҲЭТК»АЖ ишчи ходимлари эрталабки бадантарбия машғулотлари билан шуғулланмоқдалар.

Шу билан бирга ҳар бир фуқаро ўзи ва оила аъзоларининг соғлигига бефарқ бўлмаслигини, ушбу кўрилган чоралар, албатта аҳолимизнинг
саломатлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётганлигини яна бир бор ҳис этиб ва қонун-қоидаларга қатъий амал қилишимиз зарур.

Видеолавҳа: «Андижон ҲЭТК» АЖ Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Саломатлик ойлиги муносабати билан Андижон шаҳар 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг теннис ҳамда каратэ тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Бунда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Б.Нишонов иштирок этиб ғолибларга вилоят ҳокимининг совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов ташаббуси билан эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» бўйича жойларда турли тадбирлар ўтказилиб, барча тизим вакиллари фаол иштирок этиб келишмоқда.
Шу муносабат билан бугун эрта тонгда «Ватанпарвар» ташкилоти Марҳамат тумани ўқув спорт техника клуби ишчи ходимлари саломатлик ойлиги доирасида эрталабки бадантарбия машқларини ўтказдилар.

Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

«СПОРТ - СОҒЛИҚ ГАРОВИ» ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» доирасида туманимизда турли тадбирлар ўтказилиб, барча тизим вакиллари фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Ана шундай тадбирларда бири бугун туман марказий ўйингоҳида Мактабгача таълим бўлими ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди. «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» ва «Спорт соғлиқ гарови» шиорлари остида ўтказилган спорт, бадантарбия машғулотларида 33 та Мактабгача таълим ташкилотларининг 600 нафардан зиёд директорлари, педагог ходимлари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари фаол иштирок этиб, ўз чаққонликларини намойиш этдилар.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” ва “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик ойлиги” доирасида барча тизим вакиллари фаол иштирок этиб кeлмоқда.
Балиқчи тумани Мактабгача таълим бўлими жамоаси, ДМТТлар, ДХШлар, ОНМТТлар ҳамда пeдагог ходимлар, ота-оналар жами 500 нафардан зиёд иштирокчилар туман стадионида жам бўлишиб «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиорлари остида бадантарбия, арқон тортиш ва бир қатор спорт спорт мусобақаларида фаол иштирок этдилар.

Фото: Балиқчи тумани МТБ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бошланган «Саломатлик ойлиги»да «Андижон сув таъминоти» МЧЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар томонидан ҳар куни спортнинг ўнлаб тури бўйича беллашувлар ташкил этилган бўлиб, бугун бир гуруҳ шахматчилар ақл машқи бўйича қобилиятини синовдан ўтказишди.
Бу каби тадбирлар жамиятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Видеолавҳа: Андижон "Сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Бугун Хонобод шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт бўлими бошчилигида шаҳримизнинг саноат техникуми спорт залида вилоятимизнинг барча шаҳар туманларидан келган 12-13 ёшли спортчи ёшлар ўртасида спортнинг қўл тўпи тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Олиб борилган қизғин беллашувда шаҳар туманлари ичида Қорасув шаҳри фахрли 1-ўринни, Олтинкўл тумани 2-ўринни, Хонобод шаҳар ёшлари 3-ўринни эгалладилар мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу каби соғломлаштириш тадбирлари «Саломатлик ойлиги» доирасида корхона, ташкилот, муассаса ва аҳоли орасида мунтазам равишда давом этиб бормоқда.

Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_ойлиги

Видеолавҳа: “Андижон сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бошланган «Саломатлик ойлиги»да Андижон вилояти молия бош бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар томонидан ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари спортнинг ўнлаб тури бўйича беллашувлар ташкил этилган бўлиб, бугун бир гуруҳ шахматчилар ақл машқи бўйича қобилиятини синовдан ўтказишган бўлса, бир гуруҳи мини футбол ҳамда енгил атлетиканинг югуриш машқини бажаришди.

Бу каби тадбирлар бош бошқарманинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Вилоят ҳокими ташаббуси билан эълон қилинган «Саломатлик ойлиги» доирасидаги тадбирлар Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Давлат хизматлари марказлари ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан ҳам муносиб ўтказилмоқда.

Ҳар куни иш бошланишидан олдин ходимлар кунлик бадантарбия машқларини бажаришмоқда.

Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари эса спортнинг шахмат-шашка, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси турлари бўйича «Бошқарма кубоги» мусобақалари ташкил этилмоқда.

Фото: ДХА матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Андижонда апрель «Саломатлик ойи» муносабати билан Андижон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан “ Халқлар дўстлиги ” стадионида соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича спорт тадбирлари ўтказилди. “ Велопойга ” бўйича мусобақа ўтказилди.

Фото: Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#саломатлик_ойлиги

Жорий йилнинг 16 апрель куни Андижон «Саховат» интернат уйида Андижон вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамда «Саховат» интернат уйи раҳбарлари бошчилигида тизим ходимлари ўртасида спорт машғулотлари ва мусобақалар ўтказилди.

Марказ ва муассасалар ходимлари ҳудудни 5 000 қадам юриш билан бошладилар сўнг эрталабки бадан тарбия машғулотларини ўтказилди.

Шунингдек, спортнинг шахмат, шашка, бадминтон, арқон тортиш, стол тенниси мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган мусобақада «Саховат» ходимлари стол тенниси, бадминтон ва арқон тортиш бўйича ғолибликни қўлга киритдилар. 100 метрга югуриш ҳамда шашка ўйинларида эса марказ ва муассаса ходимлари дурранг натижага эга бўлдилар.

Фото: Андижон вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram