Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#матбуот_анжумани

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Андижон вилояти Савдо-саноат палатасида ташкил этилган «Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси»да Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси вилояти мудири А.Араббоев кириш сўзи билан очиб, Фармон доирасида клиникада амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Сўнг, сўзни бошқарма бошлиғининг ўринбосари И.Асқаровга берди. И.Аскаров томонидан Фармон доирасида ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича ахборот берди. Матбуот анжуманида журналистлар, Республика ва маҳаллий телевидениялар мухбирлари, газета таҳририятлари ҳамда муҳаррирлари ва тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди.

Фото: Давлат активларини бошқариш Агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#матбуот_анжумани

Бугун Андижон шаҳридаги сўлим масканларнинг бирида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида Матбуот анжумани ўтказилди.

Унда 2021 йил 1-чорагида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини таъминлашда олиб борилган амалий ишлар юзасидан ахборот берилди. Матбуот анжуманида вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари бевосита иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#матбуот_анжумани

Бугун Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ва мактабгача таълим ташкилотларида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида Матбуот анжумани ва Пресс тур ўтказилди.

Унда 2021 йил 1-чорагида Андижон вилояти Мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар, мактабгача таълим ташкилотларидаги таълим сифати, соғлом овқатлантириш, уларга яратилган шарт шароитлар билан янада яқиндан таништириш ва бошқа амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Матбуот анжумани ва Пресс турда вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари бевосита иштирок этдилар.

Фото: Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#матбуот_анжумани

Андижон туманидаги "MED CITY" оромгоҳида Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида Матбуот анжумани ўтказилди.

Унда 2021 йил I-ярим йилликда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини таъминлашда олиб борилган амалий ишлар юзасидан ахборот берилди. Матбуот анжуманида вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари бевосита иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#матбуот_анжумани

НАТИЖАЛАРНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ ВА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ АЙТИЛДИ...

VI -чақириқ халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг ХХХ-сессияси якунида вилоят ҳокими, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши раиси Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар бевосита иштирок этдилар.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok